Иқтидорли хонанданинг куйлаш бобидаги махорати аъло даражада бўлса-да, уни намоёнлаш хуқуқидан то сахнада ўз ўрнини топиши осон кечмади. Айниқса тан олиниши.
Лекин у нолимади...индамади! Ижод қилди, ишлади, мехнат қилди ва куйлайверди!
Очиқ гап, яшириб нима қилдик, уни тақлидда хам айблашди, бошқалар сахнада кўринмаган пайтига Гулсанамнинг ижоди гуллаётган пайти бир келгани сабабми Гулсанамни тан олиниши қийинроқ кечгандек. Эх...кошки бу сахна кимгадир вафо қилган бўлсаю, шу мухлислар хам бошқаларга қарсак чалмаса? Бошқаларнинг ашаддий мухлислари аламини Гулсанамдан олгандек бўлди. Буни хаммасини интернетдан ўзим хам кўриб кузатдим, биламан, ёдимда...
Гулсанам хам водийдан бўлгани сабаб ундаги водийлик қизларга хос жайдарилик намоёнланиши уни Юлдуз Усмоновага бўлган тақлид дея адаштирганлар хам етарли бўлди.
Мен хам уни қўшиқларга етарли жонини бермаслиги ва эмоция ва балки характер етишмаслиги хақида фикримни билдиргандим. Бора-бора хамма хам бирдек ўз ижодини намоёнламаслиги, ким ўша бирозгина нафас олиши билан хам, овозидаги оханг таралиши билан ва ўзига хос нолалари билан қалбнинг хассос торларини черта олиши ўзига хос ижодий қуроли эканлигини англаб...фарқлаб бормоқдаман. Нафақат четдан кузатиб тахлил ва танқид билан қараш, балки ўзим хам улар билан биргаликда ўрганиб бораман.
Тақлид эмасу, аммо ижодан ўхшашлик тарафлама Гулсанамни кўпроқ Насиба Абдуллаевага ўхшатган бўлардим. Ўша сокин табиатнинг қалбидаги хислари вужудига тарқалмай нолаларида жилваланадигандек. Кимда бу хислар жунбушга келиб ғалаён билан вулқон отади, кимда эса жилваланади. Хар бир ижодкорнинг мухлисга таъсирида ўз ижодий қуроли (балки имконият, балки қулайлик ва балки борича) мавжуд деганим мана шунда.
Гулсанамнинг қўшиқларидаги нолалари булбулнинг овозидек хислар бир маромида жилваланади.
Табиатан камтар ва маданияти юқори бўлган Гулсанам бугунги кунга келиб нимаики эришган бўлса барчасига ўз мехнати, интилувчанлиги, иқтидори ва албатта сабри билан эришди деб хисоблайман.
2014 йил жонли концертни тақдим этган энг ёш халқ артистимиз бу йили хам 9 февральдан то 14-февральгача тўлиқ жонли ижрода концерт дастурини тақдим этади.
Кузатамиз, ёритамиз, бирга бўламиз.
Хозир Гулсанамнинг "Сенсизлигимдан" деб номланган қўшиғига абстракт тарзда ишланган клипини премьера қиламиз. Клипдан кўра менга қўшиқ кўпроқ манзур келди. Туркча оханг ва йўналиш, куйлаш махоратидаги туркий қочиримлар хам бу қўшиқ орқали мухлислар аудиториясини бутун шарқ бўйлаб кенгайтирса ажабмас.
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 141мб
Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 18мб
Қўшиқни Мп3 турини тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Yulduz va Gulsanam
Hozirgi bazi Erkak artislardan
ming marta yahshi