Бош сахифа » 2017 » Февраль » 2 » Кетту...
06:07
Кетту...

 

Сабр қил юрак, сўндирмай тилак,  бўғизламай умидим қайта ва қайта. У жонсиз хануз, шундоғам бехол, нималарга чидаб ўтмади  кутиб.

Мен борман десин, сўндирмам десин, ишонгин  хечкимга сени   бермайман десин.

Унсиз нигохим, термулган кўзим,  шундай  бир инсонни кутари бўлдим...

 

Хаёллар  жосус, бунчалар беор,   юрагимни  нимталар   яна ва яна.  Аммо беозор, жилмайган ювош,  кимларга кўникиб чидаб ўтмади кўнгил.

Мен хам инсонман, йиғлагим келар, кимнингдир бағрида ёш бола бўлиб.  Мени чорласин, мени бошласин,  менданам кучли бўлиб у бошим силасин.

Соғиндим десин, илиндим десин, шу  бир арзимас ёлғоннинг гадоси бўлдим...

 

Сабр қил юрак, синов бу  истак... аммо бир ёрилиб турайин дейдида юрак... Куйга жовдирар, дардин бўлишиб, баралла куйлайди у сўзларин айтиб. 

У фақат билар,   қалбим тушунар,  дилимдаги гапларимни хаммага сочар, шу учун яқин , беминнат дўстим , шу арзимас қўшиқлар шайдоси бўлдим...

 

Савол бер  истак, нималар керак,  умримни заволисан  такрор ва такрор.  Нафсмисан асли, ё буюк синов, ўзимдан ўзимни кўнглим қолдирар бўлдинг...

Севгисиз юрак, рангсиз бир бўлак, шунчаки борлиқда мавжуд бемаза емак...

Топдим толиқмай, бировдан қолмай, фақат...

                                                              шу бир арзимас хиссиёт адоси бўлдим...

 

 


 

 

Фироқнинг сатхидан айро чизиқлар, кўнгилнинг тахтидан шодлик чекинар,

тақдирни олдида бошим эгилар, тўйинг бўлганида таклиф этарсан...

 

Жимликлар шовқини менинг соғинчим, бўшлиққа нигохлар энди овунчим,

доим бирга бўлай деган ёлғончим, тўйинг бўлганида таклиф этарсан.

 

Фироқсаней, йироқсаней, бугунимдан сен менга армонсаней

Азобсаней, аламсаней, бугунимдан сен менга афсуссаней...

Балки ёлғиз ўтарман энди билмам,

нега учрадик унда, нега севишдик унда...билмайман...

 

Севиб қолгунимча бахтсиз бўлгандим, сенинг борлигингдан яшнаб қолгандим,

Қара энди бугун айро бўлармиз, тўйинг бўлганида таклиф этарсан...

Хаётинг гавхари бўлай дегандим, рашким келганида ўлай дегандим

Қара бугун энди мендан кетарсан, тўйинг бўлганида эслаб қўярсан...

 

 


 

Томчи томчилаб ёғади ёмғир

Қайдадир мени эслайди кимдир

Томчи томчилаб ёғавер ёмғир

Шу бугун мени эслайди кимдир...

 

Бугун уйлар деразалари йиғлар

Эслаб эслаб хаёлларини тиғлар

Маъюс оқар ойналарида ёшлар

Нечун эзар соғинганида кимлар...

 

Томчи томчилаб ёққанда ёмғир

Қайдадир мени севарди кимдир

Томчи томчилаб тинганда ёмғир

Бир жойда мени кутарди кимдир...

 

 


 

 

Юр...қоласанми шу дардлар билан, қоласанми шу айблар билан,

бирга бўлсак биз икки олам, ўзга оламлар керак эмас, улар бизни тушунмаганлар...

Кетту...

 

Мухаббат дея аталмиш буюк хиссиётга бўй берганим айбимми, ё сени менга термулган нигохингда жиноят бормиди? 

Бунчалар инсофсиз бўлиб кетмоқда а одамлар?...Нахотки ўзлари севиб севилишларига хакам бўла олишмайди? 

Балки адашаётгандирман, улар бунга қодир эмасдир? Шунинг аламига биз жазоланамизми?

Кетту...

 

Бутун олам бизга қаршидек гўё, бизгами ё бизни хиссиётгами?

Ундай бўлса бутун олам жиноятчику, хато бўлса озори бизга, нега бошқалар оғринади?

Нега хамма ўз бахти ва бахтсизлиги билан овунмас экан?

Тушунмаса, кечирмаса, ягона бир йўл:

Кетту...

 

Юр...қоласанми шу дардлар билан, қолсанми шу айблар билан,  қоласанми номардлар билан?!

бирга бўлсак биз икки олам, ўзга оламлар керак эмас, улар бизни тушунмаганлар...

Кетту...

 

 


 

 

Сендан юрагимда ғавғолар, хаёлимда наволар, адоман..

Сендан қароримда саволлар, юрагимда парчалар, тамомман...

Сендан орзуимда муштоқлар, вужудимда титроқлар,   адоман

Сендан кечаларим бедорлар, тасаввурлар тилкалар, тамомман...

 

Сендан халоватда исёнлар, рашкларимда гирёнлар, адоман

Сендан азобимда нолалар, дардларимда фарёдлар, тамомман

Сендан асабимда портлашлар, бардошимда якунлар о, адоман

Сендан чарчаб кетдим севгидан, мағлуб бўлдим урушдан тамомман

 


 

Азоби оғир севсанг севилмай, 
Душманингга хам дардинг илинмай.
Кечалари бир, ёстиқ қучоқлаб,
Қонин ютоқлаб....
Билсайдинг...

Майли ёмонлашсин менга бир,
Майли ёмонлашсин хамиша
Сени севавераман барибир
Сени деявераман барибир 
Билсайдинг...

Бу ошиқ демай дилингга тегса, 
Дўсту ёронлар тушунмай ўтса,
Сендан нидо йўқ, хаммаси қарши
Буни азобин билсайдинг...

Майли ёмонлашсин менга бир,
Майли ёмонлашсин хамиша
Сени севавераман барибир
Сени деявераман барибир 
Билсайдинг...

 

Муаллиф            

                (c) Sayyod 

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 51896 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Vijdon   (02-Фев-2017 14:35) [Материал]
Сардор ака, рахмат. Боризга шукр.

2 Muxsinaxon   (02-Фев-2017 16:45) [Материал]
Imron-Bilsayding mp3 sini xam qoying iltimosss!

3 Simplicity   (02-Фев-2017 20:04) [Материал]
Klass. Sherni monologini ham intizorlik bilan kutib qolamiz.))))))))))) Muhlisangiz.

4 Yusufi   (06-Фев-2017 11:51) [Материал]
Aka ijodizga omad tileman

5 Barchinoy   (12-Фев-2017 19:22) [Материал]
mp3 varianti qachon chiqadi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!