Аудиомонолог тури:
Доимий манбадан кўчирмоқ 4мб
Шу ерда тингламоқ
ҚЎШИМЧА: Монологга видео тақдим этган Нодирга ташаккур!
ВИДЕО:
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша
Видеони кўчирмоқ 69мб
Видеони мобил тасикс турини кўчирмоқ 11мб
Матн ва овоз Sayyod
Мусиқа (Hamza Dekeli-Gulumcan)
Керакмас мингта сўз билан аврашинг, хамоно ёдимда ўзинг дейишинг. Хар тонгда сани ман тушда кўрдим деб, керакмас хис этмас куйлар куйлашинг.
Биргина сўрайман сандан хамиша, эслагин ўзгага бир боққанингда, кимнингдир кўзига тикилганингда, суратим намоён бўлсин уларда.
Диққатинг бузганда бегона чирой, юрагинг қаттиқроқ урса бировдан, жунбушга келганда этинг сухбатдан, илтимос бир бора эслагин мани.
Керакмас эслашинг ёнимда бўлсанг, керакмас ўзимга айтишинг севгинг, ёлворай бир бора эслаб тур мани, бировлар ёнида ўтирар бўлсанг....
Ёдга ол бир бора маним нигохим, нурсиз бир кўзларда кўринганингда,
Дилим етимликда ўксиганин хам, кимнидир мехрида овунганингда
Хамиша эслаб тур келганингдамас, сан мандан йироққа кетар бўлганда,
Қалбимда ғамимни эслагин бир бор, кимдир оғушида қувонганингда
Кимнингдир овози жаранглаганда, қулоғингга қўшиқ бўлиб келарму
Навоси ёқимли бўлсада уни, менингдек ноласи унда бўларму
Зор қақшаб йиғлаган бемор ишқимни, кўнгли тўқ золимлар тушунармиди, мехринга зор ташна сахроларимда бир бора оёғин куйдурармиди
Бўғизлаб қўйсайдим бебурд ишқимни, тилкалаб ташласам бемор севгимни, менданам қайсарроқ чиқди туйғуим, менгамас вафоси, сенга дейди-я
Жимгина термулган кўзларим асли, юрак оғриғидан хайқирганини, чурқ этмас лабларим тишланганини кимнидир ўпганда ёдга олсайдинг
Керакмас қўлимга берган совғанг хам, қўлимдан тутганда иссиқ тафтинг хам, бир донанг бўлмасам юраккинангда, жонингни берсанг хам керакмас менга
Керакмас, шарт эмас, сўрамайман хам. Талаб хам қилмайман, суриштирмайман. Ким билан қаерда бўлсанг хам майли, биргина илтимос, ёдга ол мани.
Керак бўлса майли таққосла мани, юрагим, қалбиму, мехрим, тафтимни. Кўзлар тузилишимас, нурин таққосла, қучоқ эхтиросимас, мехрин таққосла.
Керакмас севганим завқин бериши, керакмас ёнимга тўлиб келиши. Кимдандир висолни соғинганида , биргина тилагим эслаб қўйиши.
Қизғониш рашк эмас худбинликданму, жимгина шукурдан алам ютарман, кимгадир нигохинг қадалганида, биргина эслашинг Оллохдан сўрайман
Эплай ололмайман талаб қилишни, ер билан бир бўлиб жонга тегишни, ўзгалар бир четдан ром қилганида, унутма мени бир эслаб қўйишни...
(c) Sayyod
|