Бош сахифа » 2012 » Апрель » 19 » Кечир Сардор, уни севардим кўпроқ...
07:15
Кечир Сардор, уни севардим кўпроқ...
Ўлим хақ билардим, балки кутардим, гохо тайёр бўлиб гохо унутиб.  
Бирдан бугун қалбим бир титрадию, кўз ёшин ютганча жим бўлиб қолди... Юрагим уряпти, нафас оляпман, кўзларим хам бежо, лекин кўряпти...
Таним ўлишини кутган эдим мен, қалбим ўлишига тайёр эмасдим....



 Яқинларни йўқотиш оғир... нима фарқи бор ким у, дўстми, севгилингми, қадрдон ёки шунчаки қалбингга яқин инсон... шунчаки  армон билан йўқотиш, кутилмаганда йўқотиш ва сезиб йўқотишлардан кўра, ахмоқона вазият билан йўқотиш хаммасидан оғир экан.
Бошингни қайси деворга уришни билмайсан, хамма сўзлар маъносиз, хамма харакатлар бесамар...чунки хаммаси бефойда! Ахмоқона холат билан яқинингни йўқотдингми, хаммасини ўчириб ташлашгандек...бўшлиқ...алам.. Атрофдаги қолган нарсалар хам энди ахмоқонадек туюлаверади. 


 

Телбалигим ёқади, тажовуз қилманг. Биргина шу бахтимдан мосуво этманг. Қалбим дурдонаси жавохири шу,  кўринмас бойлигимга қилманглар хасад.
Телба ошиқлигим балки бахтимдир, хеч кимга сиғиндимас, оғриғи йўқдир.  Куйсам, ўзим куйиб, севиб яшайман, шу бахтимдан гохо  кўкка учарман.
 Кимда бордир давлат, ош-ош нон сўрамай, кимнинг бахти тилло, кимники тахтдир. Мен ғариб инсондир, фақир ахмоқдир, беминнат бойлигим ягона ишқим.
Сизнинг ақлингизга қилмайман даъво, мен ошиқ телбани тинч қўйинг донолар.
Юраги кесагу, қалби темирдан, телбалик гаштини билмас нодонлар!



Бугун кутмаганда бир нома олдим... Ишонмадим кўриб кимдан эканин. Ёш боладек бирдан йиғлаб юбордим....йилларим олганди жавобсиз хатлар, мана энди олдим сендан жавобин.
Ишониб ишонмай шошиб ўқирдим, бутун бир хаётим сатрлар чертиб,  билмас эдим рости ўқишинг сени, Севганимга аталган номаларимни...

Хатингдан сатрлар найзадек санчир, унинг хақиқати ханжардек тиғлар...  "Севар эдим билсанг мен хам ул дамлар, йўлларинга мен хам бўлгандим муштоқ, фақат қара тақдир қалбим алдади”.....

Йўқ... бошқа уёғин ўқий олмадим... Узоқ кутган хатим хукмдек бўлди.

Тилкалаб тилкалаб йиртиб ташласам, ўз юрагим топтаб ташлайманку мен, ғижимлаб узоққа отарман дедим, хақиқатни букиб отайму мен хам? Шунча йил ишқингда ёнгган эканман, жавоби шу бўлса ёнсин сатрлар!

Юзимни ёпдилар бехосдан қўллар, ўзимни қўллариму, ўзимга қарши...Қарама дейдими, ёнишин афсуслар, ёки ўз дўстим билан суйганим ишқи....
Содда эканманму, мен ўша дамлар, хайрон бўлмагандим бундай холатга, сен йўқолганингда, дўстим хам кетди, сенга телбалигим, унутди уни.... уйландими йўқми, ғафлатда қолдим... Бекор эмас экан хаётим мени, кўзларим ёпгани унинг исмига...

Титраган қўлларим, энди кул титар, майлида яна бир сезай деб тафтин...бир парча қоғозча қолибди ёнмай.  Шунча изхорларни ямлаган олов, биргина шу сўзни асрабди бироқ:
Кечир Сардор,  уни ..севардим  кўпроқ...

(c) Sayyod
Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 18347 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 22
1 S_Sardor   (19-Апр-2012 08:29) [Материал]
judayam ta'sirli zo'r chiqibdi to'risi o'tmishim esimga tushib ketdi xuddi man uchun atalgande boru bu sher

2 milawka   (19-Апр-2012 09:54) [Материал]
mallades! hands

3 SanjarBek   (19-Апр-2012 10:04) [Материал]
Ajoyib! Sayyod, bu o'ziz haqizdagi HAQIQATmi?

4 Blueme   (19-Апр-2012 11:32) [Материал]
Ажойиб Сайёд!!! Худди ичимдагиларни ёзибсиз.
_Яқинларни йўқотиш оғир... нима фарқи бор ким у, дўстми, севгилингми, қадрдон ёки шунчаки қалбингга яқин инсон... шунчаки армон билан йўқотиш, кутилмаганда йўқотиш ва сезиб йўқотишлардан кўра, ахмоқона вазият билан йўқотиш хаммасидан оғир экан._
Мени бошимдан хаммаси утган якинларимни йукотганман, севгилимни ва дустимни.....

Ээээх эсласам уша пайтдаги хис килганларимни яна бир бор хис киламан. Хозир хам Сайёд ёзганларини укию ёдимга тушиб кетди бариии

5 888   (19-Апр-2012 12:23) [Материал]
ehhhhhhhhh sad qayg'uli noma

6 Bek8111   (19-Апр-2012 12:33) [Материал]
гап йук Сардор. Буларкану! Факат нега айнан пайшанба куни, бошка кунлари хам шунака булим килиб куйса буларди сайтга, хар куни кириб янги ижодлардан бахраманд булар эдик.

7 Davidoff   (19-Апр-2012 14:55) [Материал]
эх бу хаёт..

8 Dilnoza0514   (19-Апр-2012 16:08) [Материал]
Kimga qanday bilmadim lekin menga juda tasir qiladi manashu "Sevganimga atalgan noma" lar. Òyib ketadi ich ichimni yeb ketaveradi.

9 Oysha   (19-Апр-2012 16:11) [Материал]
Vay zo'ru hich kimi hayotida bunaqa bömasin. To'ba qildim hozirgi kunda Döstlagayam ishonch yo'.

10 moki   (19-Апр-2012 16:33) [Материал]
SUPER

11 RaVsHaNBeK   (19-Апр-2012 19:06) [Материал]
ofarinlar ..... boshqa tarif shartmas

12 Shukronа   (19-Апр-2012 20:58) [Материал]
Sayyod zo'r.Ijodizga omad.Har kimni boshiga tushadigan mavzu bo'pti.O'ylab mushohada qiladigan mavzu.

13 Xurshida   (19-Апр-2012 21:07) [Материал]
эх хаммаси айни хакикат рахмат сизга просто супееееееееееееер.............

14 MARAT_89   (20-Апр-2012 00:35) [Материал]
qoil Sardor aka bu holat mani bir dustimni boshidan utgan.
Kak paxojie kino
janr: tragediya

15 carter   (21-Апр-2012 13:08) [Материал]
Sardor RAximjonmi???

20 Dilnoza0514   (22-Апр-2012 01:10) [Материал]
Raximjon emas.))) Sayyod yani Sardor Kamilov.

16 Hasan   (21-Апр-2012 14:03) [Материал]
Хақиқатан хам Шекспир асарларини эслатадиган нома! Шунчалар таъсирчан ва дилтортар! Бундай номани битаётган инсон албатта чин ошиқликни хис этган инсондир! Офарин. Фақат бу номани дилида ишқи бор инсонларгина яқиндан хис эта олади.

17 DinDin   (21-Апр-2012 16:16) [Материал]
Zo'r. manga juda ham yoqdi. Ayniqsa: "Телбалигим ёқади, тажовуз қилманг. Биргина шу бахтимдан мосуво этманг. Қалбим дурдонаси жавохири шу, кўринмас бойлигимга қилманглар хасад". Juda chiroylik

18 dilya   (21-Апр-2012 20:04) [Материал]
qiziq odamladegi ichki kechinmalani bowqalayam 4unolirmikina?

19 bonu   (21-Апр-2012 20:55) [Материал]
zo'rrrrrrrr original superrr

21 Zinnura_K   (22-Апр-2012 18:32) [Материал]
ha qoilman juda zo'r. SARDORAKA IJODIZGA OMAD!

22 Vallomat   (30-Сен-2012 04:31) [Материал]
Exxx.....

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!