Камалаклар оғушида эркамланаётган Хусан)) MP3|Video
Камалаклар оғушида эркамланаётган Хусан))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
"Ўзбегим Таронаси" бошловчиларини сўнгги пайтлар клипмейкерлар билан "олди-берди"си жуда яхши, ё бошловчилар хит-парадларидами, ё промаларидами хонандаларга жуда қаттиқ мехр бериб юборишган кўринишади.

Шу хафтанинг ўзидаёқ премьера қилинаёг
ан  иккинчи клипда айни шу радио ва унинг бошловчилари моделликни ўташмоқда.

Ё радиолар орасидаги энг хушбичим бошловчилар танлови ўтказилиб уларда айнан "Ўзбегим"чилар ғолиб бўлганидан бехабар бўлиб қолдимми?
Қизиғи  хар икки клип режиссерлари бошқа-бошқа.


Шохруххоннинг "Чорла"сида Дилмурод  Ғуломов  Шоруххоннинг фанатидек радиобошловчи сифатида намоён бўлган бўлса, Хусаннинг камалаксимон рангго-ранг клипида ДиДжейМикс ўз холича намоён бўлди. Яъни оддий ўша хаётдаги иши кўринишида.
Фақатгина бир клипда икки либос алиштиришга хожат қолмаган, буни клипнинг рангикамон стили бажариб ДиДжейМиксни икки хил футболка ва кепкада кўрсатди. Фақат қай бир ранг рости ўзиники эканлигини тўғриси англай олмадим.

"Эркам" қўшиғига  келсак - супер! Манга ёқди!
Бир ойда клипни пулини қоплаши аниқ, пул келтиради чунки - тўйбоп!)) Лазгини Тошкентча кўриниши, бўй-бўй)))

Бироз аввал клип хақида олинган хабар билан Феруза таништиради:

Хонанда Ҳусан 12 май куни, ўзининг янги ижод намунаси бўлган, "Эркам” деб номланган қўшиғига клип суратга олдирди. Клипни суратга олиш ишлари Ботаника боғида, шаҳар кўчаларида, кафеда ва студияда бўлиб ўтди.

Ҳусан: - "Эркам” деб номланган қўшиғимнинг матн муаллифи ва мусиқаси Бобур Умаров, аранжеровка Ботир Алиевга тегишли. Клипни суратга олиш учун ҳамма нарсани тайёрлаб, эрталаб соат 11.00 ларда суратга олиш ишларини бошлаш ниятимиз бор эди. Лекин, 12.30-13.00 ларда суратга олиш ишларини бошладик. Бунинг сабаби, камеранинг флешкаси йўқ экан. Клипмейкер эса буни эртаси куни, клип суратга олишни бошлаймиз деганда пайқаб қолган. Клипмейкер билан биргаликда флешка қидиришимизга тўғри келди. Охири маълум бўлишича, флешка монтажчига бериб юборилган экан. Монтажчига қўнғироқ қилганимизда, келиб флешкани олиб кетишимиз мумкинлигини айтди. Бориб, флешкани олиб келиб, кейин съёмкани бошладик. Суратга олиш ишларини 13.00 да бошлаб, кеч соат 20.00 гача съёмка қилинди. Клип ғояси бошқа клипларимдан фарқ қилади. Қўшиқда баҳор деган сўзларга мослаб, баҳор манзаралари ҳам кўрсатилди.  Шунингдек, студияда олинган кадрларда иш жараёнлари ҳам суратга олинди. Клип 25 майларга тайёр бўлади.

 Феруза Фаттохова


Бир кун эрта тақдим қиламиз майлими?)))
Бизга теккан касал, хаммадан олдин махмадоналик қилиб тақдим қилиб юборамиз))
Бевосита тайёр клипга тўхталадиган бўлсам, айнан охирида аниқ бўлади.  Охири келгунча эса Хусан оддий машхурлик турмуш тарзи гаштини сураётгани, қаеридадир звездани хам бераётгани тасвирланади)))
.
 Охирига келсак, "прикол"ни тўғриси тушунмадим. Фақат шу ойижониси куни бўйи қўнғироқ қилаверар эканда десам, "причем" тут у қиз ва Хусан?

Хуллас нафақат оддий инсонлар, балки дальтониклар учун хам  мегақувончли бўлиши кутилаётган клипни кутиб олинг.

Беркинишга улгурганлар улгурди, бўлмаса хозир Хусан барчани эркалаб ташлашни бошлайди!)))))



24-Май-2011 07:51
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Husan
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Milashka   (24-Май-2011 08:06)
klipni ohiri rosdanam tushunarsiz lekin klipga gap yoq

2 Bek0802   (24-Май-2011 08:08)
Endi navbat Radioboshlovchilarga kelibdide a?

3 Otasch   (24-Май-2011 08:33)
Yaxshi qo'shiq.

4 Nodira   (24-Май-2011 09:50)
ok tv da chiqishini kutamiza

5 madina   (24-Май-2011 09:59)
Qushiq yahshi chiqibdi.Omad Husanboy.

6 Dilnoza   (24-Май-2011 11:33)
Unga omad bizga tekkan kasal vuxaxa

7 Noz@   (24-Май-2011 14:56)
Ko'zni ovottiyu bu klip)))))) birinchidan ajoyibu g'aroyib "rasscvetka", ikkinchidan Dilmurod G'ulomov uje nachinaet glaza mazolit'....)))) Ohirgacha kormadimam...! wacko

8 АзизА   (24-Май-2011 15:04)
Хусанни ижодарига омад! Бунданда улкан парвозлар тилаб қоламан!

9 8791   (24-Май-2011 19:01)
exxe, million xil rang qilsine, ko'raylikchi klipni..Dj.Miksni haqiqiy ko'ylagi bu ko'k futbolka bilan kepka, ko'k va yashil ranglarni kampyuterda o'zgartirsa bo'ladi

10 TURSUNBOY   (24-Май-2011 22:50)
atak klipga gap yo zor chiqibdi husan zizga omad tilaymiz ijodizga omad yangi kliplarizda yana kutamiz rahmat

11 неизвестный   (25-Май-2011 22:27)
бу хусанни хасан диган акаси борми? балки бу хасандир, ашулачила хасан-хусан буса яхшиде иккалови алохида туйлада движения кивуради, хич ким билмиди.

12 Manzura C   (27-Май-2011 14:02)
манга килп жуда ёкди лекин микст хеч клипга тушмаган эдилар улар хам чикиб колибдилар клипга мос тушибди барчаларига омад

13 laylo   (27-Май-2011 20:15)
klipga gap yo prosta husan harakterini o'zgartirsa hammasi zo'r bo'b ketadi. Omad sanga Husan

14 Shukurjon   (28-Май-2011 14:06)
Manga xamma qo'shiqlari yoqadi

15 Zilola   (30-Май-2011 12:41)
zo'r chiqibdi kliplari ayniqsa oxiriga gap yo'

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 14
Мехмонлар: 14
Рўйхатдагилардан: 0