Юлдуз Озода ва Озод...
Сўнгги йиллар ичидаги эстрада оламида ўзгача из қолдирганлар.
Уч дунё, уч давр ва бир дард!
Айнан миллий эстрада йўналишида бир-бирига ўхшаш тарафи хам долзарб мавзуларни куйлаши билан . Долзарб мавзуларда куйлаётганлар бор, бўлган ва бўлаверади аммо кенг кўламда таъсири бўлиб, шу кунгача кўпроқ тилга олинганлари шулар десам муболаға бўлмас. Майли бу менинг шахсий фикрим бўлсин...
Бу уч ижодкорни умуман таққослашни истамайман. Нотўғри хам. Юқорида айтганимдек, уч дунё улар! Шунчаки бир соха ва бир ўхшашлик-санъатдаги етакчилик насиб этганлар.
Бу мақолам бироз кечиккани учун нотўғри (таққослаш, интрига ёки қитиғлаш ва бошқа манфаат) тушунмаслик сўралади ва мақсад аслида 9-май “Хотира ва қадрлаш” кунига уруш хақида, айнан уруш хақида куйлаган хонандалардан шуларни қўшиқларини бир ёдга олиш эди.
Юлдуз Усмоновани “Турналар жанубга ўтганда учиб” қўшиғини бугунги давр ёшларини аксари билмаса керак... Хоним Усмоновани ижодидан менга жудаям ёққан тароналардан бири бўлади бу. Бир воқеа сифатида куйланган бу қўшиқ Афғонистонга урушга кетиб , ўлиги қайтган аскар хақида.
“Ўғлим қайтди мангу тош бўлиб, совуқ уриб кетди қолган анорни...”
Орадан йиллар ўтиб ўзбек сахнасида порлашни бошлаган дардли нолалар сохибаси Озоданинг ижодидаги “Битсин уруш” қўшиғини 2005 йил, адашмасам Чилонзор тарафлардаги эски хароба (бузулаётган) кўп қаватли уй олдида клипи суратга олинаётганида тасодифан гувохи бўлгандим. Бироз кузатиб турганимни ўзида қўшиқни сатрларидан таъсирлангандим.
Эътиборлиси қўшиқ сатрлари Озоданинг синглиси Нилуфарга тегишли.
“Битсин уруш бўлди бўлди, дунё ғамга тўлди тўлди, энди қандай яшайман, ёлғизгина болам ўлди...”
Бугунги давр ва бугунги кун...
Озодбекни бу йилги концертида куйланган “Айтиб бер” қўшиғи шу кунлардаги дунёда бўлиб ўтаётган адолатсиз хақиқатлардан бирига қаратилган. Бу хам урушга боғлиқ бир воқеа юзасидан хонанданинг хониши. Очиғи яқинда газетада бу мавзуда ёзилган шеърни бошқаси билан таққосланган мақолани кўриб...Озодбек айнан ўша бошқа версиясини куйлаганида эди деб қолдим. Шоирларга бу мавзуда фикримни билдиргандим, мавзу бир бўлса хамма ёзиши бу плагиат эмас деб. Иккиси хам бир мавзуда бўлгани билан умуман бошқа бошқа шеър . Лекин негадир менга ўша куйланмаган тури даги сатрлар таъсирлироқ туюлди.
Озодбекнинг ижроси билан ўша шеър зўр чиққан бўларди, назаримда. Аммо шу бор бўлган кўринишида хам ушбу мақолам мавзуси доирасида яна бир бора концертдан видеосини қўяман, зеро хонанда уни махорат билан етказиб бера олган.
(Қўшиқ хали янги бўлгани ва тайёр лицензион дискда чиқмагани боис уни сайтга кўчириш учун қўя олмаймиз)
Уч дунё, уч давр ва ...бир масофани уччаласи кўрганлар: сахнадан узоғу яқин масофани!
Эртага ким келади, ким кетади тахмин ва башоратга ўрин йўқ. Сабаблар? Турфа ва туганмас бахсалар. Хақиқат эса бир(дек) айбни аввал ўзимиздан хам излайлик.
Унданда улуғ хақиқати эса-кимга ният қилиб куйлаётган бўлсанг ундан сени айира олишмас. Тартиб қоида ўз йўлига, хатолик ва жазолар хам, аммо тарих ва ўтмишдан ўчириб бўлмас нарсалари асосийси! Бу эса нима қолдирилганию ва уни ЭСДА қолдиришгани!
Сахна кимга вафо қилибди? Қарсакчи?
Рақобатми? Санъаткорни шу фикр бузади .
Рақобатчингни йўқотганинг билан уни ўрни бўш турмайди. Бошқаси чиқиб келаверади. Чунки рақобатни ўзини йўқотиб бўлмайди. Ўзинг билан кураш! Ўзингни салбий фикрларинг билан! Ўзингни ривожлантир, ўз ижодингни.
Шунда менимча сахна хам шартмас. Қалбинг куйлаганини ўзинг хам ёпа олмас экансан, қўшиқ қилиб айтдингми, уни одамлар ёдидан чиқариб ташлай олмайсан! Қалбинг куйлаганини! Чўнтагинг эмас! Бу оғиздан чиқадиган гапга хам боғлиқ...қалб оғриса нималар деб валдирамайди? Униям унутишмайди!

Юлдуз истайсизми йўқми у ўзбек санъати тарихидан мустахкам жой олган ижодкор. Нияти халқ бўлган эканки хануз халқ хизматида. Ижодда! Юлдузни халқдан айрилган дейишни ўзи нотўғри. Битта шу концерт ва эфирми? Эфирда хозир кимлар чиқяпти кўряпсизларми ўзи? Сахнада кимлар концерт беряпти танияпсизларми? Шуларни (айримларини(!)) орасида бўлганидан бир тарафдан бўлмагани хам яхши(дир). Шартмасдир... Юлдузни ижоддаги жараёнию янги ижоди тақдим этилган кунни ўзидаёқ халқни қўлида бўлмоқда.

Озода...соғинганлар камми? У хақида маълумот ёки янги қўшиқларини қўйиш хақида кўплаб хат оламиз. У хам халқ хизматида бироқ ижоди барибир ўтмишдан садо бераётгандек. Бу борада хар кимни ўз хақиқати ва сабаби бордир...аммо ундан юқори бўлгани ва асосийси халқ уни ижодини соғингани. Инсонни шахс сифатидаги феъли ўз йўлига аммо уни ижоди ўша мамлакат санъатининг саноқли дурдоналаридан бири бўлса ... жимликка хаққи йўқдек! Чунки у халқ олдига чиқиб куйлаб қўйди. Истайдими энди йўқми одамлар кутади. "Эътироф эт" диски тақдим қилинди ва ваъда берилган иккинчи қисм кутилмоқда. Клиплар хам албатта!
Озодбек. Сўнгги даврнинг илғор ва етакчи хонандаси. У хақида бугунги даврда аниқ бир фикр айтиш қийин чунки хозир у шу даврда, шу долзарбликда, тажриба ва стаж йиғаётган даври деса хам бўлади. Азизлик даври эса барибир соғинчда сезиладигандек. Ёки кўпроқ йиллар мухимдек. (кейинги не прикасаемость даври)
Бу билан у азиз санъаткор демоқчимасман, бу мантиқсиз фикр бўлган бўларди, у долзарб ва етакчи экан албатта ашаддий мухлислари сероб.
Айтмоқчи бўлганим, кўп хонандаларни шу бугунги азизлик даврини (негадир) аввалги йиллар мобайнидаги стажи белгилаб берадигандек. Бундоқ олиб қарасанг на овози бор ва на муаллифлик даражаси бор бўлган кўп хонандаларни ўша эски даврда бир икки хити учун ва хозирда хануз санъатда стажи билан мавжудлиги учун обруси азизликдек.
Озодбекга танқид тошлари хам кўпроқ бўлиши айнан шу давр ва диққат марказида эканки, танқидни хам сони худди ўша мақтовларники билан бир бўлаверади.
Исён ёки кўролмаслик бу биздек фикр ёзадиганларга хос нарса эмас. Чунки хонандамасмиз, улар бораётган тўйга бориб, навбат талашиб мақоламизни қўшиқ қилиб куйламаймиз ва рақобатчи хам эмас. У борми йўқми, ундан ташқари минглаб хонандалар бўлган, бор ва бўлаверади. Долзарби хам бўлган, бор ва бўлаверади. Хар бир даврнинг хар бир етакчиси диққат марказида эканки , юқорида айтганимдек мақтовлар сони билан бир қаторда танқидлар сони хам ўша сонга тенг. Диққат марказидагига юзаки қаралмайди, демакки мухокамалар хам шундай.
Ижодкорни қўшиғи тайёр бўлганида фикр билдирилади, ижодий йўлига эса йиллар ўтиб. Жўжани кузда санаймиз дейдию)
Шахсий фикр!
Бу уч ижодкор хақида имкон қадар таққослаш фикрини туғдириб қўймасликка харакат қилган равишда ва (!)истакда шунчаки тўхталиб фикримни хам айтиб ўтдим.
Уч хил шахс, уч хил овоз ва минг хил таъбни ўз ичига олган бир халқ!
халқона-жайдари, нола-дард, махорат-омад
| Adolatsiz haqiqatlar [34] |
| Arhiv [1] |
| Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
| BeshBet [20] |
| Din [85] |
| Duel [2] |
| Expresso [31] |
| FIKRiston [58] |
| Hit-Parad [44] |
| Ijara qo'shiqlar [25] |
| IJODiston [84] |
| IMPRO-TK [18] |
| Jonli ijro [4] |
| JuMaNjI [51] |
| JurYuldus [10] |
| Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
| Kongil [0] |
| Kundalik-shou [13] Realiti serial |
| Mashhur ko'targan mavzu [2] |
| MP3|Video [1070] |
| Muhlis Minbari [216] |
| Ovoznoma [6] Luiza bilan |
| Premyera [17] |
| Prikol [100] |
| Paparacci-ppc [0] |
| Podstava [3] |
| Realiti shou [74] |
| Retro [7] |
| Sayyod-show [25] |
| Sport [18] |
| Shantaj [6] Videoloyiha |
| Shunchaki qiziq [27] |
| Suhbat | Intervyu | Reportaj [748] |
| Tabriklar [179] |
| Taqdimot [55] |
| Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
| Turk shou-biz [16] |
| TV | Teatr, Kino.uz [121] |
| Yangiliklar [819] |
| Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
| BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Sababibi menimcha deyarli hamma biladi...
Источник: http://sayyod.com/news/julduz_ozoda_va_ozod/2015-05-16-3606
Даврон: Жудаям куп фикрлар езишибди.Хамма узича хак.
Жавоб: сиз хам узизни хак деб билас
Даврон: Юлдуз Усмонова килган ишни хеч ким килмади килмаяпти и килмайди хам узбек санъатида…. Озода Юлдуздака жонли концерт бериб баланд пошнада уйнай оладими. Хеч качон кила олмайди.
Жавоб: пошнада уйнаш – хам санъатми? Унда хозирги кизларни 90%и санъаткор Юлдуз Усмонова даражасидаги.
Даврон: Юлдуз Усмонова Германияда бир нечта диск чикарди. Голландияда хам дисклар чикарди ва Киролича олдида финалда куйлади. Англияда диск чикарди
Жавоб: Африкада хам чикарсин. Нима булибди? Ким олибди?
Даврон: Озод зур дейишибди нимаси зур.
Жавоб: тушуниш учун фахм керак. Уни кушикларида ишк (хам илохий хам мажозий) бор. Маъно, фалсафа бор. «Майли бошка шохга кунинг, кейин лекин инга кайтинг» деган эмас. Узи хам хаётда одобли, урнак буладиган одам.
Даврон: Халкни алдаб 1 ой концерт фонограммага куйишдан нима фойда халкка.
Жавоб:Тухматчи одамга нима бор бу сайтда?
Даврон: На овози бор ва на таланти. Факатгина давр куйчиси. Барибир ХАКИКАТ бор. ЮЛДУЗ бу ЮЛДУЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗЗ
Хулоса: Юлдуз Усмоновани кушикларини манам севиб тинглаганман. Лекин бировни макташ учун 2-сини ерга уриш, унга тухмат килиш, уни сифатларини камайтириб курсатиш, кайси одоб меъёрига киради. Пахта куйишни боплаб куяркансиз, насиб килса, пахтали иштон беришар сизга