Сайтимизда "Кеча бой бўлган оила бугун кўчада" номли мақола қўйганимизга унча кўп вақт бўлмади. Бу оилага сайтимиз фанфоруми хам ўз ёрдамини аямаётганди...
Кейинги воқеалар ривожи бизни айни дамда танг ахволга қўйиб қўйди.
Ушбу суратда ўнгдан чапга биринчи Ольга Матвиенко бу бечораларни ўз уйига олиб келиб, аёлни чўмилтириб, қўшнисини дачасига олиб бориб қўйганди. Суратдаги ўртада Шохрух эса ихтиёрий кўнгилли ёрдамчи сифатида интернет орқали ўз ёрдамини бермоқчи бўлганлардан пул йиғиб бу оилага етказаётганди. Чапдаги аёл эса фанфорумимиз активистларидан Шахиня. Уларнинг қизлари Камола айни дамда Лондонда яшайди ва "Фахрли инсон" лойихасининг дунё бўйлаб турини ўтказиб келмоқдалар ва улар биргаликда бу она бола яшаётган дачани ижара хаққини ўз зиммасига олишган.
Куни кеча "Фахрли инсон" лойихасига ташриф буюришганида уларга хам албатта браслетлар тақилди.
Улар билан сухбат давомида бу она бола тақдири кутилмаган тарзда намоёнланиб энди уларни танг ахволга қўйганини маълум қилишди.
Она ўғилни дачага олиб борилганидан сўнг бу она бола корейс миллатига мансуб бўлганига қандайдир бир Корея хамжихатлик фондимией, ўша ерни бошлиғи келиб дўқ-пўписа қилиб "Биз ёрдам бермоқчи эдик нега олиб кетдиларинг?" дея таъна тошларини отиб кетган. Йўқолган олтинни сопи олтиндан бўлиши хақидаги мақолни билардиму аммо уйсиз қолган бечоралар талаш бўлиши бу биринчи маротаба учраётган феноменал холат!)
Бу хам майли энг ачинарлиси...
Эркакни ўз онасига бўлаётган муносабати, сўкиниб уришиши ва хаттоки қўл кўтараётганини унга овқат олиб келаётганлар билиб хабар беришмоқда. Аслида умуман ишлаш нияти йўқлиги ва онасини нафақаси билан яшаши билан бирга одамларни рахмини келтириб пул ишлаш асл нияти эканлигини билдиришмоқда. Оля Матвиенко юқоридаги холатлар хақида айтар экан, бу эркак ўз онасини хўрлаши хақидаги яна бошқа холатлар деталини хам айтиб бериб бизни хайратлантирди.
Шўрлик онани қариялар уйига ётишини ўғли истамаслиги хам аслида мана шу нафақадан айрилмаслик экан. Хозир эса онасини паспортини зудлик билан алиштириш керак экан, алиштирмаса нафақа берилмасмиш.
Халиги Корея фонди бошлиғи аёлни паспортини ўзгартириб кейин медкўрикдан ўтказгандан кейингина улар ўзларига олишини шарт қўйиб ёрдам бераётганларга буйруқ берган.
Оля ва Шахиня опаларни боши қотган. Бир тарафдан онани хўрликлардан сақлаб қолиш керак, бошқа тарафдан ким ва қай тарзда уни паспортини ўзгартириб яна камига медкўрикдан ўтказа оларкин?
Хуллас вазият боши берк кўчага кирган. Кўчага хайдаб бўлмайди, ўғлини онасидан айириш учун қариялар уйига жойлаштириш керак десак ўғли норози бўлса иложиси бормикан?
Биласизми, икки боласи билан ерда ётган аёл хақида хам мақола қилгандим "Ўз фарзандларига таваккал тиланчилик?"(манбаа) уларни хали хануз изламоқдамиз ва ўша ерда тиланчилик хақида фикр билдиргандим...
Бу икки холат нақадар ўхшаш... Бири онаси орқасидан пул илинжида, бошқаси эса икки фарзанди эвазига. Иккинчи холат бўйича бу мени шахсий тахминим! Хар тарафлама маълумотларни тарозга қўйиб билдирган фикримгина холос. У аёлни топгач маълум бўлар аммо фарзандларига ёрдам бериш нафақат мени балки у суратни кўрган қанча одамлар юраги зирқираган. Санъат оламидан Райхон уни икки боласини ўз уйига олиб кетишни истаётганини айтиб бизга мурожаат қилди хам:
-Балки тақдир тақозоси билан у аёл шундай хаётга мажбурдир, бироқ болаларини бу холатда бошини ейдику. Хеч бўлмаса вақтинчалик бўлса хам шуни болаларини ўзимга олақолай, ёрдам беринг, суратни кўрган сари юрагим чидамаяпти. Туркиянинг сохилига ўлиги чиқиб қолган Суриялик болакайнинг суратини кўрибку ўзимни анча пайт йиғидан тўхтата олмадим....-дейди Райхон.
Афсуски хозирча у аёлни фарзандлари билан тополмаяпмизу, бироқ у хақида хам турли воқеаларни қўнғироқ қилиб айтаётганлар хам йўқ эмас. Очиғи, нима бўлганида хам мухими икки фарзандни ўйлаш керак. Фақат шуларга ачиняпман мен хам.
Бировга ёрдам беришга хам ўйланиб қоладиган давр келаётгандек гўё. Ўзи бу икки воқеага одамлар бир зумда реакция қилиб тезда ёрдамга шошилишганидан хам, ўша аввалги мақолада билдирганимдек бизда бундай холатлар хардоим хам учрайдиган эмас деган фикримни исботидек.
Хуллас, айни дамда корейс миллатига мансуб она бола воқеасида ёрдам керак. Икки фарзанди билан кўчада ётиб юрган аёлни эса изламоқдамиз.
|