21:18 Ўз фарзандларига таваккал тиланчилик? | |
Мана бу сурат интернет оламида телеграмдан то фейсбук ва инстаграмгача тарқалиб энг мухокама бўлаётган ва шу билан бирга жим қараб шунчаки изох билан эмас балки реал хаётда хам харакатларгача олиб бораётган мавзу бўлмоқда. Тошкентдаги ЦУМ ерости ўтиш йўлагида икки фарзанди билан мана шу тарзда ётган аёлни суратига хечким жим қараб тура олмади. Тошкентда бўлганлар уни излаб топиб ёрдам беришга ошиқди. Албатта шулар қаторида бу суратдан хабар топган сайтимизнинг "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси вакиллари хам ёрдамга ошиқди. Сурат бизга юборилганини эртаси куни шу жойга борганимизда уларни учратмадик. Шу пайт бу аёл ва болаларини излаб келган уч йигитни хам учратдик. Биргалашиб ЦУМ атрофини деярли бир километригача излаб тополмадик. Атрофдагилардан маълумот сўраганимизда бу аёлни ғалатироқлиги йиллар давомида шу ерда икки боласи билан юриши ва рости хам ерости йўлида гохо ётишини ва унга шу устига ёпинган кўрпани беришганини хам айтишди. Бу орада инстаграмда шу аёлни излаётганимизни сурати билан қўйиб ёзганимизда қўйидаги қизиқ маълумот ва фикрларни олик:
Гўёки эри ўлиб кўчада қолган дея тахмин қилинаётган бу аёл ва унинг фарзандлари тақдири хечкимни бефарқ қолдирмагани ва зудлик билан уни излаб топиб ёрдам беришга ошиққанларни ўз кўзимиз билан хам кўриб, юртимизда бундай холатлар рости хам кутилмаган кўринишда эканлигини биласиз. Буни қўйидаги изохларда хам ишонқирамай ёзганлардан билса бўлади.
Кўча куйда болалари билан тиланчилик қиладиган кўпларни кўрамиз аммо кечаси кўчада болалари билан ётганини эса шахсан мен биринчи маротаба кўришим. Изохлардан кўриниб турибдики бошқалар хам. Биз излаб борганимизда учраган уч йигит хам уларни ўз дачаларига олиб бориб қўйишни айтишгани хам ўзбегимни нафақат оқибатли ва мехрибончилигидан балки рости хам бундай холат авваллари учрамаганидан далолат бўлса керак. Кечқурун соат 02:00да хам уни излаб жамоамиз билан бориб келдик...йўқ. Юқоридаги одамларнинг фикридан келиб чиққан холда ётиш жойини ўзгартириб турувчи оддий тиланчидир деган фикрга келишимиз қийин бўлди...бироқ:
Одноклассникидан: Гули Захритдинова : Телеграм,фейсбукда за рулем гурухи бор,ушанда ёзишганди бу аёлга ёрдам берилик диб,бу аёл самарканддан нурободдан кеганакан,1 таксист самаркандга обориб нурободгача узини хисобидан бошка таксига уткизворганакан,лекин аёл кайтиб кевурипти... чин дилдан ёрдам килишмокчидик уша группамизада,лекин бу аёл килинган ёрдами тушунмастан узига шу хаётти раво курганига хафсаламиза пир булди,боллари бечара кийналвотти онани дарбадар хаётида
Бир нарсани тушунмайман... Агар аёлни эси жойида ва соғлом бўлса нима учун фарзандларига бундай умрни раво кўрмоқда? Кўчада қолган бўлса исталган мехрибончилик уйига борса фарзандларини қабул қилиб олишадику. Вақтинчалик!!! Ўзику бир амаллар лекин болалари ўзиникику, қандай қилиб уларни шу тариқа ерда ётишига лойиқ топаётгани умуман на оналик мехри ва на одамгарчилик билан ўлчаб бўлмайди. Нақадар вахшийлик! Онаси билан бўлгани яхши дея фикр билдирганлар ва она фарзандидан айрила олмайди дейдиганлар, она нахотки ўз фарзандларига ундан бешбаттари бўлган мана шундай болаликни раво кўриши мумкин????!!!
Болалар уйида хеч бўлмаса каравотда ётишадику. Иссиқ овқати бўлади, итдек кўчада ётмайдику. Нима касалликлар ва паразитлар билан ўсаётганийкин улар?
Кейин мехрибонлик уйи қамоқхонамидики боласидан айрилса? Оёққа тургунича, иш топиб ижарага уй олгуничами келиб кўриб кетаверади аммо бу нимасси кўчада ерда ётишгача ўз фарзандига раво кўриш?!
Билмадим, юқоридаги маълумотлар рост бўлиб, атай тиланчилик учун фарзандларидан фойдаланаётган бўлиб Самарқанддан Тошкентга қайтиб келавериб, атай шундай одамларни психикасига ўйнаб пул топаётган бўлса зудлик билан ундан болаларни олиб қўйиш шарт! Ўзини эса жазога тортиш керак! Чунки, бундай хаётни ўз фарзандига раво кўрган она онамас! Кўчада қолдинги аввало фарзандингни ўйла!
Шундай бўлишига қарамасдан, айни дамда хам уни изламоқдамиз ва билганлар +99894 695-21-21 рақамлари билан боғланишларини сўрардик... Дачами ё бирор ечим билан ёрдам берамиз... лекин шундан кейин хам яна кўчада болларини шу тариқа ерда ётишгача борганидан хабар топсак, манимча ўзим ариза ёзиб болаларини мехрибонлик уйига топширтирсам керак.
Болалик кўчада итдек ерда ётганидан кўра, мехрибонлик уйида ўтиши афзалроқ!
Она ўзи туққанми бу болаларни а?!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 14772 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |