12:59 Кеча бой бўлган оила бугун кўчада | |
Прошу не удалить этот пост !
Бу хабар хозир ижтимоий тармоқларда жудаям катта мухокамаларга сабаб бўлмоқда. Бизга ушбу холат юзасидан маълум бўлган қолган тафсилотлари билан воқеани "Якшанба-мухлис минбари" доирасида маълум қиламиз:
Тикувчилик цехига эга ўз бизнеси бўлган бу 76 ёшлик аёл хозир кўзи ожиз ва шу ўғли билан элит уйлар хисобланган "банковский" уйда бир вақтлар яшашган. Жудаям яхши яшаган ўзига тўқ оилага рахна солган одам шу аёлнинг акаси бўлади. У она ва болани алдаб, уларни хонадонини сотиб кетиб қолган. Иккисини хам паспорти ва пропискаси бўлишига қарамай суд қарори билан у хонадондан "выписка" қилинган хисоблаб чиқариб юборилган. 3 йил давомида кўчада сарсон юрган она бола қишда кинотеатрда яшаб кун кечирган. Афсуски аёл жудаям касал ва шу касалликларидан бири хожатхонага улгура олмайди, бундан ташқари хар иккиси антисанитар тарзда умр кечиришга мажбур бўлгани сабабли хам уларнинг хидини бахона қилиб кинотеатрдан хам хайдашган. Чилонзордаги "Гагарин аллейси" дея танилган жойда бомжлар йиғилиб ичиб хаммаёқни ахлат қилишини шу ерда яшовчилар билишаркан. Бу мавзуни кўтарган ўша атрофда яшовчи ва ёш боласи билан сайр қилиб юрадиган Сабина Исхакова шу ерда она болани бомжлардан фарқли атрофини ахлат қилмай, спиртлик ичимликлар ичмаслиги ва ўғил ўз онасини парваришлаши, овқатлантириб, сувини ичириб ва хаттоки оёқларини уқалаб қўйишига эътибор қаратган. Бир икки мартта пул берганида эркак уялиб олган. Нихоят яқин келиб холидан хабар олгач, уларнинг воқеаси, хозирда умри шу онасини нафақасига амаллаб кўчада ўтаётгани, шу холида хам уларни пулларини олиб ижарага уй топиб берамиз деб алдаб кетганлар бўлганлигини билган . Авиация касб-хунар техникасини тугатган ўғил Алим жудаям ишлашни истайди ва гап сўзидан тарбияли ва зиёли эканлигини сезилган. Ногирон бўлган кўзи ожиз 76 ёшлик аёл кўчада скамейкада эмас, хеч бўлмаса қариликни каравотда нормал одамлардек ётиб ухлаб ўтказишини истаб мавзуни кўтариб бонг ураётган Сабина Исхакова уни қариялар уйига жойлаштириш ва ўғлига иш топиб бериш учун одамлардан ёрдам сўрамоқда.
Сайтимиз фанфоруми фахрий активлари бу воқеадан хабар топиши билан тезда масалага жиддий ёндошиб, "Фахрли инсон" доирасидаги ишларини давомлаб кўчада қолган бу аёлни қариялар пансионатига жойлаштириш борасида ишларни бошлаб юборди, бироқ ўғил онасини у ерга раво кўрмади аёл хам истамаяпти ва ўзи қарашини айтди. Бундан ташқари шифокор билан маслахатлашганимизда аёл жуда бетоблиги ва қариялар уйига расмийлаштириш учун кетказган вақт зое кетиб қолиши мумкинлигини айтишди. Хозирда Оля Матвиенко деган аёл Охангарондаги ўзини қўшнисини дачасини ижарага гаплашиб берди. Ойига 80.минг сўмдан тўланиб бориларкан, бу ойники тўланди. Фанфорумимиз "Фахрли инсон" активистлари томонидан бугун бир мошина керакли нарсалар ва озиқ-овқатларни уларга етказгани ва улар яшаётган жойни кўриб келишгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 20491 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |