Тонг отмасдан уйғонаман ман, тушларимга кирдинг яна сан. Етар эди шундоқ хам хар кун, соғинч билан қийнаганинг хам... Бунча бу тонг бугун сехрли, бир нимадан бергандек нажот. Шундай гўзал тонг хам аламли, ишқдан умид сўнганму нахот? Хар куним қишдек ўтса хам, бахор хам келмай қўйса хам, яна йироқлаб кетсанг хам, сендан кечиб кетолмайман. Хар тун сени туш кўрсам хам, яна алам уйғотса хам, хар кун азобда юрсам хам, сендан кечиб кетолмайман... Яна бир тонг юрак оғритар, тушларимдан задаман яна, ич-ичимдан кун бўйи титрар, тушларимда кўрган манзара...
Ёнаман...ёнаман..ёнаман... овутма дўст, бефойда ёнаман. Сув сепма, куйдинг деб совитма, ичимдаги совуқдан ёнаман... Ёнаман оташин, ёнаман. Билмайсан хеч биринг, куяман. Хар ёнсам қўлингда нега сув, ичимда қахратон совуқку... Кўргангга ишонган содда дўст, хис этсанг бир муддат дардимни. Ёнардинг оташин мен каби, ичингда аёзли қиш бўлса. Офтобмас иситсам атрофни, тафтимдан куйиб кул ёнаман, қани бир қалбимга мўралаб, заррин нур илитса кўксимни... Ёнаман ловуллаб ёнаман, келма ёнимга, кет билмайсан. Сув сепиб овутай деганда, билмайин ўт пуркаб кетарсан... Дўстмисан ўзи сен, ё душман, керакмас дардкашим бўлмоғинг, бир муддат қулоқ сол қалбимга, қахратон қишларга, музликларимга... Совутар ёлғизлик, совутар...ичимдан зил кетиб музлатар... Алданиш совутди бахор қалбимни, бефарқлик келтирди ёзга изғирин... Ишонмай қолганда энди кузга хам, дилимни қамради қахратон совуқ! Ёняпман, жон дўстим, ёняпман. Ичимдаги совуқдан ёняпман... Устимда оловим бор мехрим, ичимдан қочгандир совуқдан, билмайсан бор мехрим ғазабга, совуқдан айланар,совуқдан... Ёнаман, ёнаман...яна ёнаман... дўст бўлсанг сув сепма кетаман. Дардимни тушунган дўст излаб, дилим қахратонидан қочаман. Ёняпман тегма дўст, ёняпман... Ичимдан аёздан ёняпман...
(с) Sayyod
|