23:12 Яккахон концертни якка бошлаган Шахноз хақиқатлари... | |
6-7-8 ноябрь кунлари бастакор, шоира ва хонанда Шахноз нихоят илк яккахон концертини тақдим этади. Ғамгин куз навоси бўлган бу ижодкорнинг қўшиқлари хамиша ностальгия, севимли ва ардоқда. Илк концертини хам хаққоний ва мардларча юз фоиз жонли ижрода тақдим этиш арафасида. Шахноз билан концерт олдидан йиғилиб қолган саволларга жавоб изладик. Репетициядан кейин Шахноз билан бир шинам кафеда сухбатни бошладик. Sayyod: Жонли равишда концерт бериш мушкул, яна уч кун... таваккалми? Шахноз:-Бу мени орзуим эди. Қанчалик қўлимдан келгунча, юрагимни бериб харакат қиламан. Концерт куни келиб бахо берарсизлар, олдиндан ўзим хам хеч нарса дея олмайман. Жонли ижрода концерт бераман деб хеч кимга хеч нарса исбот қилиш ниятим йўқ, биринчи концертимда жонли бераман деб ният қилганман. Бундан аввалги қилинган концертим яккахон эмас, кўпроқ гала концертдек , ижодий кеча сифатида бўлгани учун, мана бу йилги берилаётган концертим илк яккахон саналади. У пайтлар бастакор сифатида фаолиятимдан келиб чиққан холда, кимга қўшиқ ёзиб берган бўлсам, шулар билан ижодий кеча қилиш таклифини беришган. Бу хам кўпроқ ўша бастакор эканлигимни билдириш ва ўша хамма дўстларни йиғиш. У пайтлар камроқ қўшиқ куйлардим ва кўпроқ ёзган қўшиқларим янграшини хохлаганман. Ўша концертдан бери жонли яккахон концерт бериш армоним бўлиб қолганди. 1996 йилдан бери ижодда бўлсам, концертимда бугунги кунгача қилган мехнатимни хисоботини бераман. Мен учун бу жудаям мухим, тингловчилар фикри ва умуман бу мен учун имтихон. Sayyod: Бу мавзуга тўхталмай ўтмасликни иложи йўқ. Хеч кимга сир эмас, Шахноз Тарона компанияси билан неча йилдан бери бирга ишлайди ва концерт хеч қандай компания қўллаб қувватлашисиз ўтаётгани сабаби? Шахноз деса Тарона билан боғланиш хам хеч кимга сир эмас... Шахноз:-Ижодим бошиданоқ аксарият
буюртмалар Таронадан бўларди. Студиядан
фойдаланиш, истаган пайтим студияда ёзиш имкониятида қулайлик яратилганди. Шу
сабаб студиядан кўп фойдаланганим учун хам Шахноз деса Тарона билан қиёсланиши
оддий хол бўлиб қолганди. Лекин хеч кимни бу студияга шу тариқа тарғибот
қилмаганман. Қайси хонанда истаган
студиясини айтса, бориб ишлайверганман, студия танламайман. Кўпроқ Тарона
лойихалари билан ишлаганим учун ўша ерда кўп бўлардим. Бора-бора Тарона концерт
билан мусиқий рахбар сифатида шартнома тузилди ва ўша 2005 йил 7-8 март кунларидаги илк гала концертим Таронани
олдидаги имтихонли концерт эди. Яъни
улар таклифига биноан ижодий кеча. Бугунги кунга келиб эса таклиф киритдим ва
жонли ижрода ўзимни синаб кўришимни айтганимда,
кўп концертга тўғри келиб қолдим. Яъни уларнинг режасида мен
бўлмагандим. Чунки мени концертимга
кўпроқ маблағ ва кўпроқ эътибор керак бўлади.
Мана мени концертимдан аввал Шохруххонники ўтди, уни Тарона билан
шартномаси бор. Мени эса шартномам хозир йўқ, тугаб бўлган экан. Мен эса бор
деб юргандим. Sayyod: Яна қайтадан шартнома тузишга нима халал беради? Шахноз:-Уларда лойихалар кўпайиб кетди, Сетора, Беном... Уни орасида СИДЕРИЗ ни кўтаришга харакат қилишди, билмадим... лойиха сифатида мени олишларини кутмагандим хам, сабаби лойиха бўлганингиздан кейин уларнинг қандайдир маънодаги талабига келишиш керак бўларди. Йўналиш тарафлама масалан. Чунки лойиха бўлганидан кейин, тикилган пулни қайтариш керак.
Sayyod: Шахноз бу-куз, ғамгин романтика. Ижод бу ички дунё намойиши, қизиқ, Шахноз оила қурганидан кейин қайси йўналишда ва қайси мусиқий оханглар хамрохлигида бўлар экан? Шахноз:-Билмасам... Хозир мени хаёлим бутун ижодда бўлгани учун бу хақида ўйламаганман. Агар шу хақида ўйласам, кўз олдимга бирон одам келиб, намоён бўлар. Мақсад аввал ижод бўлиб, яхши ютуқларга эришиш бўлган. Яъни карьерада оёққа туриб олиш... Мени камчилигим ўз шахсий хаётимга эътибор бермаслигимда. .. Sayyod: Бугунги мавқеингиз оёққа туриб бўлинганку Шахноз:-Бу дегани тўхтагин дегани
эмаску. Хар куни янгилик, рақобат
авжида, одамларни қизиқтиришда
тўхталмаслик керак. Лекин , хар ойда
клип суратга олишга хам шароитим йўқ, чунки ўзимга мақсад қилгандим, аввал
ўқишни битираман, кейин концерт қиламан
ва хоказо.. Хаммаси вақти билан келмоқда. Sayyod: Нега шахсий хаёт саволидан тезгина "сирпанасиз”? Шахноз: -(кулади) Чунки шахсий хаётимни ўйламаганман
хам. Кимдур хам бор эмас, тушуняпсизми. Sayyod: Балки атрофдагиларга яхшироқ бошқа кўз билан қараш керакдир, ахамият бериш керакдир, у ён-атрофингиздадир? Шахноз:-Тўғри... бир-икки санъаткорларга симпатиям бор эди. .. Sayyod: Сизга нисбатан санъат оламидан хиссиёт сезганлардан бирини балки биз билармиз... Шахноз: -Менга нисбатан бўлган хисни, мен ўзим хам албатта хис қиламан. Ижодкорлар орасида кўпчилик бор. Лекин... билмадим.. Уни вақт кўрсатади. Sayyod: Қайсидир санъаткорга менда хиссиёт бўлган дедингиз.. Шахноз: -Сиз айтгандек атрофга назар солиб кўрдим, сахнада бошқа, хаётда бошқа эмас бўлган ва қайсидир тарафларини ўзимга ўхшатган санъаткор бор эди. Лекин билсам, ундай эмас экан. Кўпчилик куйлаётган қўшиғига хаётида риоя қилмайди, бу аниқ! Гап эгасини топади. Шунинг учун балки кўпчилик мендан қочади. Масалан қўшиқ буюртма қилинаётган пайтида " сен ундай эмассанку ўртоқ” деган маслахатимни хеч кўтара олишмайди. Sayyod: Нахотки шунча мухаббат сатрлари хис этмаган юракдан чиқа олса? Шахноз:-У энди меники, у шахсий, шунинг учун хам дил. У ўша ерда тинчгина туриши керак, сатрларга тушиб тураверади... Sayyod: Хозирда концертларда урфга айланган дуэтлар тайёрлаганмисиз? Шахноз:-Хаммаси концерт жонли эканлигига бориб тақалади. Тўғрисини айтсам, кимгадир таклиф қилиб, ўзим далда бўлиб тураман, осон бўлади, созандалар хам қўллаб қувватлайди деб у бу кимга таклиф қилишга хам қўрқаманки, халқни олдида уни обрусини тушириб қўймаслик керак. Чунки хаяжон жудаям кучли. Оддий фонограмма билан чиқилганда хам сахнада қанча одамни довдираганини хит-парад концертида ўзингиз гувохи бўлдингиз. Бу нарсани тўғри қабул қилиш керак. Лекин ўзини енгиб, нима бўлса бўлар деб харакат қилса, камчилиги бўлса хам мухлислар кечиради деб хисоблайман. Мухими шу нарсага рози бўлиб келгани, овоз титраши ва хоказолар мухиммас. Инсонни ички дунёси ва қатъийлигига боғлиқ деб ўйлайман. Жудаям кўп дуэтлар тайёрлаганман аслида. Хаммага бериб қўйдим, ким чиқса чиқсин, чиқмаса хафа бўлмайман. Лекин жонли ижрода дуэтлар концертда бўлади. Sayyod: Концерт репертуари Шахноз:-Янги қўшиқларим бор. Аввал мухлислар қалбидан жой олган қўшиқларни эса бошқатдан
аранжировка қилганман. Лекин тингловчилар у қўшиқларни қандай суйган бўлсалар,
ўша холича қолади, ва уни ўзгарганини сезишмайди.. Албатта жонли ижрода бўлгани учун, концертга
кўпроқ созандаларни жалб қилишга тўғри келди. Хамма бир-бирини эшитиши хам бир
махорат эканлигини сезяпман. Биринчи иккинчи кунлар репетицияда бошлаганимизда қўрқиб кетдим
(кулади) хамма хохлаган нарсасини чалиб, хуллас, тўхтанглар дедим. Аввалига
мени қўшиқларим мусиқасини чалиб беришганида , хаммасини тўғри ўрганиб
чалишаётганидан қувондим. Худди дарс
тайёрлагандек тайёрланиб келишган. Жудаям
хурсанд бўлдим. Серенада ижод гурухи
бадиий рахбари Нодир Тошхўжаев билан концертдаги мусиқалар устида ишламоқдамиз. Нодир Хўжа гурухини биринчи асосчиси бўлган Ботир ака Тошхўжаевни ўғли.
Аксарият қўшиқларимда Виталий Попелов созандалик қилган гитарадаги партиялари
мавжуд, шуларни репетицияда хозир Нодир Тошхўжаев бажармоқда. Виталийни "ФОРБС”
гурухи бўлиб, хорижда гастрол сафарлари кўп. Нодир у партияларни шарқонароқ йўналишда уйғунлаштириб
намоёнламоқда. Виталий Попелов концерт
пайтида Тошкентда бўлсалар, албатта
иштирок этадилар. Sayyod: Концерт дастури номланмади... Шахноз: -Sayyod.com сайтида мухлисларга концертни номлаш учун танлов эълон қилгандим, ва тўғри келган ном сохибига совғам борлигини айтгандим. Тўғриси, барча версияларни ўқиб, бошим айланиб кетди, хар бирини диққат ва эътибор билан ўқидим. Шу қаторида мухлислар танлаган номлардан, уларнинг менга бўлган муносабатини хам билиб олдим. Вақт ажратиб, қўшиқларимни эслаб, ўз фикрларини билдириш хам катта эътибор деб хисоблайман. Шунинг учун кимнидир танлаб, бошқаларни хафа қилишни истамадим. Концертга келишсин ва концерт тугаганидан кейин , концерт қандай ўтганига номлаб беришар, мана шундай ўтди деб. Барибир ўша атаб қўйган совғамни эгасига беришим керак. Концертимдан кейинги олинган таассуротлардан кейин, бирон бир нуқта қўйиб, қандай ўтганлигига бахони номлаб беришганига қараб , ўша ғолибга учрашиб, совғамни хадя этаман. Sayyod: Ижодингиздаги сатрларда хам, хаётда сухбатда хам бир сўз кўп ишлатилади: "Балки”. Қўшиқларингизда хам кўп учрайди. Шахноз:-(кулади)... Балки... Билмадим, бу хам қандайдир ўзига хос "фишка”мдир. Sayyod: Концертни шундай номласангиз хам бўлармиди.. Шахноз: -Концертни номлашга сал жиддироқ ёндошиш керак бўлганига бу номни қўя олмасдим. Худди киноялик бўлиб қолгандек бўларди. Sayyod: Сўнгги пайтлар тақдим этган қўшиқларингиз йўналишингиздан тубдан фарқ қилар даражада, ёшларбоп ва рақсбоп. Масалан "Бу севги”. Нима учун шу янги қўшиқларга клип суратга олдирмай, эски "Балки” қўшиғига клип суратга олдирдингиз? Шахноз:-Хамма қўшиқларимга клип олиш
ниятим бор. Хозирча фақат шу қўшиққа клип олиб биргина орзуимни
ушалтирдим. Шунча пайт клип олдиришга
эса имкониятим бўлмаган. Бир клип олиб, икки йил маблағ йиққунимча дам олсам,
одамларни ўргатиб қўйишим мумкин ва улар яна клип талаб қилиши мумкин. Бир икки клипни вақти вақтида бериб турилса
етарли. Одам эртанги кунини хам ўйлаши керак.
Sayyod: Шахноз нафақат хонанда балки, ўз имзоси мавжуд бастакор брендига эга ижодкор. Кимгадир қўшиқ қилганингиз шунчаки беэътибор кетмайди, масалан сўнггилардан Рухшонанинг "Юр”, ва "Севасан мени” , Лола "Ёмонлама”, Нилуфар Усмонова "Тасанно”, Шахзоданинг "Хабиби” қўшиқлари. Хаммаси ёдда қолади ва севимли бўла олади. Нима учун ўзингиз шу қўшиқларни куйлаб қўймайсиз? Масалан Рухшонанинг "Юр” қўшиғини айнан сиз куйлаган турини тинглаб, сизга кўпроқ мос тушарди деб хисобладим. Айтмоқчи бўлганим, айнан шу қўшиққа эмас, умуман ижодкор ўзи яратган қўшиқни қандай етказиб беришни ўзи билади. Бошқа одам куйлаганда барибир бошқача охангда етказилади, демакки ижодкорни ўзи куйласа янада омадлироқ бўлармиди дейман... Шахноз:-Мен авваламбор ўзимни бастакор
деб биламан, бу мени касбим. Ён
атрофдагиларни қўллаб қувватлашим керак. Агар хамма яхши ашулани ўзимга
олаверсам, унда сахнада битта ўзим қолиб кетаман. Мен сахнада хамма билан бўлишни истайман,
масалан аранжировкага пули етмаган ёки имконияти чекланган хонандаларга
ўзим қўнғироқ қилиб чақираман. Sayyod: Шоу-бизнесда худбинроқ бўлиш керакмасми? Шахноз: -Балки...Лекин мен худбин бўла олмайман. Sayyod: Шунга яраша ўша хонандалардан шундай жавоб бўлаяпти дея оласизми? Шахноз:-Майли бўлмасин, мухими Худо. Ўзим
яхши кўрган касбни қиляпман. Мен улардан жавоб кутмаганман , кутмайман хам. Sayyod: Инсон сифатида қўллаб қувватлаганларданчи? Шундай жавоб бўляптими? Шахноз: -Жавоб бўлишга бўлмайдиям, чунки кутмайман.
Яна келса, юзига шуни солмай қайта индамай ёрдам беравераман. Бу ўзини
виждонига хавола. Лекин бировни гапига кириб , муносабатни бузадиганларни
умуман тушунмайман. Вақти келса тушунар,
тушунмаса нариги дунё бор. Дилига солса
келсин, ўша пайтда ёрдам қилган бўлсам,
чин дилдан қилганман, кейин ёдга солиш
учун эмас. Ашуласи йўқми, келсин
қилиб бераман, омадини берсин. Sayyod: Концертни компания тугул, хомийларсиз ўтказиш мушкул. Нимадир дориси, қандайдир махсулот рекламаси билан хам қўллаб қувватланади. Лекин концертга яқин қолганида оддий муносабатлардан хам қийинчиликлар мавжудлигидан хабардордекмиз... Шахноз: -Яна бир бор қайтараман, бировни жалб қилиш
учун ўзимни мақташ қобилиятим йўқ! Санъат сохасида бўлмаган одам хам концерт
бериш қийин эканлигини билади. Шу гапни ўзи етарли деб ўйлайман. Лекин
тўғри...кимларнидир интизор бўлиб кутдим, қўллаб-қувватлайди деб ишонган
дўстларим бор эди, уларни келмаслигига ишонсамда..билмадим, олдиндан хеч нарса
деёлмайман. Sayyod: Концертда келиб қўллаб-қувватлагандан кўра, концертдан аввал қўллаб қувватлагани яхшимасми? Шахноз: -Келиб ўша ўзларига плюс тарафларини олишса
мен хурсандман. Балки минусини олишар, бунгаям хурсандман, мухими жонли ижрода
кам-кўстни билиб олишади. Қолаверса Игорь Зиновьевич рахбарлигидаги ИОСИС
компаниясини хам овоз қўйишда танқид қилганлар хам бўлди, вахоланки неча йилдан
бери дунёга машхур бўлган санъаткорлар ташриф буюришганида товушни созлаб
келишмоқда. Хозир хамма учун синов концерти, ўша ИОСИС учун хам, мен учун хам.
Sayyod: Бастакор сифатида саволим: Нима учун бугунги кундаги аксарият хит тароналар ўғирланган қўшиқлар? Нима учун бизни санъатда бу осон бўлиб қолди? Хонанда гапирса кўролмаяпти дейди, журналистлар нимасини кўролмайди тушунарсиз, лекин муаммо мавжуд. Бировни хитлари ўзлаштирилмоқда. Шахноз:-Сизларни шундай деса, унда хозир мен гапирсам нима дейди? Ўзига мижоз чақиряпти демайдими? (хамма кулади). Мана кўряпсизми, хамма куляпти, бу дегани инсон сифатидаги ўша хонандани даражасини белгилайди. Буни хали сўроғи умуман ёмон, бундан пул топиш, нон ейиш...билмадим... Sayyod: Ижодкор якка ўзи ишлаганида бошқа гап, лекин биронта компания билан хамкорликда ишлаб туриб, шу пайтгача клип тақдим этмаслиги ғалатироқ. Шахноз:-Ўзларидан таклиф тушмаса... Хар бир корхонани ўзига яраша хисоб китоби бор, балки менга ўзига яраша чегирмалар билан кифоялангандир, вахоланки ўша клип олиниш таклифини хамиша кутганман. Хозир мана шу кутганларим юзасидан туртки бўлиб, ўзимни синаб, ўзим клип тақдим этиб, уларни ишончини оқласам, келаси йилги концертимдан аввал балки бошқача таклиф бўлар. Бу йилги концертни омадли ўтказсам, кейинги концертларимни фақат жонли тақдим этиш ниятидаман. Sayyod: Концерт олдидан мурожаатингиз? Шахноз:-Фақатгина далдага мухтожман. Менга тингловчиларни бахоси мухим. Хамиша хамма билан маслахатлашаман,
тингловчилар борки бизлар бор . Улар қўллаб-қувватлашса жонли ижродаги
концертларни давом эттираман. Аввалги
қўшиқларимга ўша пайтда етмаган ва қўлимдан келмаган қўшимчалар билан бойитдим,
концерт учун у қўшиқларни етарли тарзда янги аранжировкалар билан тўлдирдим.
Бу ўзим учун хам қизиқ кечмоқда, хозир хар бир репетицияданоқ хаяжон. Хозирда кечаётган қурқув ва хаяжонни сўз билан
ифодалаб бера олмайман. Худо хохласа, Худодан сўраб, Унга таваккал қилиб концертни қиляпман. Мени ижодимга
қизиққан ижодкорлар кўп, улар хам концертдан кейин жонли ижрога қизиқиб, шундай давомлашса ва шу тариқа келажакда жонли ижролар кўпайишига
оз бўлсада хиссам бўлса хурсанд бўлардим. Барчани 6-7-8 ноябрь кунлари Шахнознинг юз фоизли жонли ижродаги концерт дастурига таклиф этамиз! Мусиқий чолғу асбоблар симфоник оркестр уйғунлигида сиз билан жонли мулоқотга киришади! Бундай концерт Ўзбекистонда ноёб! Хақиқий концертдан бахараманд бўлинг! Яқин кунлар репетиция жараёнларидан лавхалар кетма-кетлигини томоша қиласиз. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8253 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |