Бош сахифа » 2022 » Апрель » 18 » "Қиссанг, етарди...." ))
23:24
"Қиссанг, етарди...." ))

Кўнглим тўлмай қолди сендан хам,

На уёқлик на буёқликсан ...

Қара кўнгилга бош уролмай қолдик,

Қўрқиб қолдик одамлардан хам ...

 

Гўё бизга берган улар кўнгилни,

Гўё бизга терган улар мехрни.

Бепарводек тутиб улар олдида,

Мажбурмиз!

...инкор этиб юрак сехрини

 

Йўқ...

Балки сенинг оддий чизгингга,

Ранглар жилосини ёйвордим.

Сенга аён бўлмас эртакка,

Билмай сени қахрамон этдим.

 

Неча сўзлар айтиб бехосдан,

Кўзларингга қаролмай қолдим.

Бўлар...

Кибрмасу лек ғуруримдан,

Жудаям кўп дарсликлар  олдим. 

 

Қўлларингни ушлай дегандим,

Жавобига қиссанг етарди.

Шунча пайт сендан кутгандим

Узатсанг гар қўлинг етарди.

 

Сенга тўймай боряпман билсанг,

Гумоним бор, балки сенда хам,

Кўнглингни гар суратга чизсанг,

Соғинч ўхшаш, интилишлар хам...

 

Сен кимгадир  келажак албат,

Кимларнидир ўтмишидирсан.
Қара, менга жуда оз муддат,
Бир беқарор бугунимдирсан...

 

Бизда  бўлса сирли бир олам,

Унга киролмаса бир одам.

Кимга нима, бу ерда агар,

Сен билан мен завқлансак бир дам...

 

Биламан...

Сени кўргим келмай қолади...  

Бировлар нигохидан панада

На мен билан, на улар билан

Келиб кетар бўлсанг дунёда...

 

Эх...

Кўнглим тўлмай қолди сендан хам,

На уёқлик на буёқликсан ...

 

                                                                                                                   (с) Sayyod

 

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 2158 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma

Нравится
Барча изохлар: 1
1 Бону   (19-Апр-2022 01:29) [Материал]
Сайтизга кириб ешлигимни эсладим. Ааанча булган экан кирмаганимга. Бундан 15 йил олдин хар куни эрталаб биринчи булиб саййод.сом га кирардим.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!