"ИМПРО-ТК" лойихасининг илк сони видеоси! IMPRO-TK

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

Хозир эса Шохруххон билан бўлиб ўтган ИМПРО-ТК лойихасининг биринчи сонини томоша қилишга таклиф этамиз.

Видеолавха монтаж билан қисқартирилиб 2-чи босқичдан бошланган. 

Видеони тасиксдан кўчириб олиш 40мб

Ютубда томоша қилмоқ



ИМПРО-ТК лойихаси хақида батафсил:

"Импро-ТК" (Импровизацион театр клип) лойихаси sayyod.com муаллифлик лойихаси бўлиб, нафақат Ўзбекистон шоу-бизнеси балки бошқа мамлакатларда хам хали қўлланилмаган.

Хонанданинг янги қўшиғига халқ иштирокида театрлаштирилган клип кўринишида клип суратга олинади. Айнан клип сахнада театрлашган кўринишда бўлиб ўтади. Албатта лойиха қизиқ бўлиши учун импровизация тарзида, уланма каби босқичлар билан бўлиб ўтади. Энг омадли ва қизиқ топилган ғояга ўша ернинг ўзидаёқ клип суратга олиниб кенг оммага тақдим қилинади.

Лойиханинг халқ ва хонанда учун фақатгина плюс  ва қизиқтирган тарафлари бор. Биринчидан оддий халқ учун машхур инсон билан бир клипда иштирок қилиб ўз иқтидорини кастингсиз намоён қилиши, хонанда учун эса бир қўшиғи учун икки клип бўлиши. Бири оддий ўзи суратга олгани бўлса иккинчиси биз текинга тақдим қилган театрлашган клип кўринишидир.

Хонандалар мазкур лойихада янги ва хали клип суратга олинмаган қўшиғи билан иштирок этишида бу қўшиққа келгусида клип олишда балки қизиқтирган ғоя хам туғилиб қолиши мумкин бўлган имконият.


Лойиха қай тартибда амалга оширилади?

Импро-ТК 4 босқичда ўтади:

 

1-босқич : Иштирокчилар билан соат 15-00да йиғиламиз! Мехмон юлдузимиз келгунича унинг янги қўшиғига театрлашган сахна кўриниши тайёрлаб қўйишимиз керак бўлади.

Тайёр сценарийлар танланади, хамма гапиради ва овозга қўйилиб фақат бири танланади. Ёки сайт жамоаси тахрири билан, томошабинлар иштирокида бир сахна кўриниши ташкил қилинади.

 

 2-босқич: Соат 16-00. Машхур келгач қисқа сухбат, бу қўшиқ хақида ўзининг клип версияси тингланади. Шу  билан 2 босқич улама ғоя қилинади. Машхурнинг ўзи бошини бошлаб беради. Иштирокчилар давомлаб кетишади ва шу асосида клип кўриниши сахнада ташкил қилиниб суратга олинади.

 

 3-босқич: Машхур келгунга қадар тайёрланган сахна кўриниши тақдим қилинади.

 

4-босқич: Сўнгги босқичда мехмон машхур ижроси томошабинлар билан олдиндан ўйланган кўринишда суратга олинади.

 

Эслатма: мехмонлар фақат хонанда эмас, балки театр ва кино актерлари хам бўлоиши мумкин. Бу холатда томошабинлар фикрича  уларга мос бош роль танланиб сахна кўринишида кичик мини спектакль суратга олинади.

 

Мазкур лойихада яқин кунлар катта ўзгаришлар бўлади, лойихани оптимал равишда глобал ривожлантирамиз. Яъни тайёр театр гурухлари билан КВН сифат гурухлар беллашуви бўлиб ўтади.

Бирон янги қўшиққа дейлик Санъат институтидан бирон гурух, бошқа Театр ва рассомлик институтидаги тайёр гурух билан алохида ўз сахна кўринишларини қилиб келишади.

Томошабинлар эса машхур юлдуз билан биргаликда энг қизиқ ва профессионал сахна кўринишини қилган гурухни ғолиб топиб унга театр клип суратга олинади.

Афсуски хозирда барча талабалар таътилда бўлгани боис гурухларни йиғиш қийин кечади.

ЛЕКИН!

Мабодо хаваскор актерларлардан ташкил топган тайёр гурух бўлса ёки шундай гурух тузиб қатнашмоқчи бўлсангиз хам биз билан боғланинг!

/+99897/ 405-25-40

 

 
07-Июн-2011 22:53
Бўлим: IMPRO-TK | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shohruhhon, IMPRO-TK
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 jojo   (08-Июн-2011 00:35)
afsus uzoqdaman...

2 madina   (08-Июн-2011 00:51)
juda qiziqarli chiqibdi Shohruhhon bn.Hali bu boshlanishi.Nasib bo'lsa Ziyoda bn budan ham yahshiroq muvoffaqiyatliroq va qiziqarliroq chiqishiga ishonchim komil.Hamma qatnashchilarga ,Ziyodaga,Sardorbek sizga ,omad tilayman.Davralaringiz kundan kunga kengayaversin!!!!!!!

3 Giyos   (08-Июн-2011 07:50)
Kastingni ko'rib buralib qoldim. Zo'r musikalar teribsiz. Ayniqsa shoir pastoy paorvoz dib turgani..., Buraldim.
Man Mana moshinam mana moshinam dib dam olib ketdim. gap yo'q. ZO'r

4 Milashka   (08-Июн-2011 08:16)
Ziyodaga va SHohruhhonga ulkan parvozlar

5 Prinss_MZ   (08-Июн-2011 08:49)
IMPRO-TK loyihasida qatnawiwni juda hohlardimu afsuski chet elda manda((( qatnawganlarga omad

6 Bek0802   (08-Июн-2011 18:35)
zo'r chiqibdi Sayyodni forumining Moderatorlari kastingda ko'rinishdi xolos lekin Ollox xoxlasa biz xam qaynasharmiz niyat qildik omad ajoyib chiqibdi Ayniqsa Kasting!!!

11 Giyos   (10-Июн-2011 04:22)
Boshqalar ham bemalol chiqishdi. Hamma chiqadi.

7 dilshod   (08-Июн-2011 21:29)
zo'r bo'lsa kere,juda qiziqvoman.

8 dilshod   (08-Июн-2011 21:35)
IMPRO-TK loyihasiga omad

9 Otasch   (09-Июн-2011 00:26)
Loiha to'g'risidagi maqolangizni o'qib, menimcha o'yin kulgu bilan o'tib ketadigan bir uchrashuv bo'lsa kerak, demak qizig'i ham yo'q deb o'ylagandim.
To'g'risini aytganda faqatgina qo'shiqlarini eshitib yoki intervyularda gap-so'zidan bahramand bo'lganimiz, yulduzlarning oddiy holatda kamera oldida qanday o'zini tutishi va erkin, hech qanaqa oldindan tayyorlanmagan muloqotini ko'rish boshqacha bo'larkan.
Tabriklayman, Sardor va jurnalist qizlarimiz! Original loiha! Ishlaringizga doimo rivoj!!

10 sarbon   (10-Июн-2011 04:02)
Ziyoda sizga gap yu asalim.tak derjat.ya tebye ochen ochen lyublyu.diskotechniy ashulaladan yumi?

12 Hojiaziz   (10-Июн-2011 14:26)
afsus fargonadanman

13 Fora   (11-Июн-2011 19:43)
Menxam istardim Ziyoda omad

14 Ahror Bek   (13-Июн-2011 11:46)
Man ham Ziyodani klipiga tushishini juda istayman/ Biroq........

15 sherali   (13-Июн-2011 21:41)
ziyodaga gap yuq

16 Jamshid   (28-Июн-2011 17:14)
Gafurova Muhabbat opani tanisanmi eslomasen birin4i sahnaga olib 4iqan ayol osha bo'ladi sizni!

17 OTABEK   (25-Дек-2011 22:03)
SHORUXXON GA OTABEK DAN OMADTILAYMAN

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 31
Мехмонлар: 31
Рўйхатдагилардан: 0