Илон қизлар, зонт ва барглар: Шахноз концертидан! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Илон қизлар, зонт ва барглар: Шахноз концертидан!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Бугун 6 ноябрь куни Истиқлол санъат саройида Шахноз ўзининг илк яккахон концерт дастурига старт берди!

Соат 19:00да бошланадиган концерт дастури репетицияси нақ 18:30гача давомланди.

Ва нихоят 100 фоизли жонли концерт дастури бошланди!



Сахнада катта монитор пастга қараб қайрилган оригинал тарзда ва  тепада кичик матн мониторчаси бўлиб, хар бир қўшиқда, қушиқни муаллифлари шоирдан то аранжировкачисигача ёзиб борилгани илк янгилик!
Сахнада чап тарафда Алишер Икрамов қора фортепиано, олдиларида симфоник оркестр. Ўнг тарафда Серенада ижод гурухи созандалари.



Созандаларга умуман гап йўқ! Дастур давомидаги уларнинг ижролари этингизни жимирлатиб юборади! Хақиқий профессионаллар Сато гурухи солисти ва махоратли созанда Тоир Асқардан то доирачи Маъруф Азимовгача!



Сахнанинг хар икки фан-зона тарафида бир хил оқ футболкада 10тадан 20та йигит ва қизлар ўтирибди. Уларнинг оқ футболкасида катта барг туширишлган бўлиб, баргнинг ичида Шахноз сурати ва логотипи. Дид ва жиддийлик билан ёндошилганлиги атайин катта харфлар билан исмини хам ёзишмаганлигида деб билдим. Демак бу фанклуб.



Дастур давомида улар бирдан ўрниларидан туриб, хар бири бир хил қора рангдаги катта зонтикларни очиб, айлантира бошлашди. Зонтларни  устида катта ясама барг бўлиб, ичида  Шахноз сурати ва логотипи.
Хаммаси маъноси уйғунлашган холда. Ахир Шахноз деганда биз кузни сезамизку. Концерт хам кузнинг сўнгги ойларида бўлмоқда.



Фанклуб Шахнозни концертни охиригача қўллаб қувватлади, улар дастур сўнггида катта байроқлари билан хар икки тарафни байрамона тўлдириб, балконнинг чап, ўнг ва ўртасидан шарлар ташлашди.

У шарлар хам оддий эмас, хар бирида Шахнознинг дастхати туширилган қоғозчаси билан.

Фанклублардан Шохруххонники шу бугунги кунгача ўз хонандасини зўр қўллаб қувватлаганлиги билан энг аъло фанклуб сифатида тан олиб келгандик, лекин улардан бугун Шахнознинг фанклуби анча олдинга ўтиб, ўзиб хам кетганлигини  тан олмай илож йўқ.
Сахнанинг хар икки тарафини бирда эгаллаган фанклуб, оргинал ёндошув, хеч ким қилмаган янгиликлар, ва асосийси маънога мос равишда режа билан ўз хонандасини қўллаб қувватлагани тахсинга лойиқ!



Бевосита концерт дастурига умумий бахо : Шахноз уддалади!
Ўзини сахнада эркин тутиши, томошабинлар билан эркин ва самимий мулоқотидан, хаяжон  умуман сезилмади.

Уч ажойиб стильда чиққан Шахнознинг иккинчи имиджи соф ўзбекона бўлиб, икки миллий тарона куйлади.

-Онам миллий қўшиқларимни яхши кўрадилар, мана шу миллий қўшиғим уларга бағишланади-дея куйлаган Шахнознинг шу қўшиғига Ўзбекистон Халқ артисти Саида Мансурхўжаева рақсида бўлгани беъжиз эмас. У Раққосани хам оналари яхши кўрганлари сабабли, Шахноз ният қилиб таклиф этган.
Бу концерт учун У АҚШдан келганлигини маълум қилишмоқда.



Шахноз онаси яхши кўрган чопонни хам шартта кириб кийиб чиқди.



Шунингдек, гуллар тақдим этаётган хар бир болакайга "Битта ўпи" деган мурожаати томошабинларни юзига табассум югуртирди.



Мана шундай кичик бўлса хам самимий  деталлар,  концерт рухиятига хам ижобий таъсир кўрсатиб, томошабин хонанда билан узвий ва жонли мулоқотни сезди.

Сахналаштирилган рақслар хам таронага хос равишда уйғунлашган.

Айниқса илон қизлар рақси, кобранинг хамласидаги холатига айланиш ва бунда уларнинг юришлари хам илон судралишидек кўринишда бўлгани оригинал сахна кўриниши бўлди.

Илк дуэт Райхон билан  "Шунчалар" бўлди. Райхон хам жонли ижрода маромига етказиб куйлади.
Сахна ортидаги айғоқчиларимиз хабарига кўра, Райхонни сахна ортида   Йигитали гуллар билан кутиб олган ва бирга кетишган.





Шахнозга ўз қўллари билан тикилган сумка совға қилишди.

Мехмон хонандалар сифатида, Шахноз иккинчи ва учинчи блокларга тайёрланиб, либос алиштириб олишгунча Бахтиёр Рахмонов ва Серенада Ижод гурухлари иштирок этишди.

Иккинчи блокда сахнага Сато гурухи солисти Тоир Асқар ва хонандалар Даврон Эргашевлар Шахнозга гулдасталар кўтариб чиқиб, концерт билан табриклашди.

Томошабинлар олқишлари остида унутилмас хит дуэт "Сени кўрсам қанийди" янгича талқинда ва асосийси жонли ижрода янгради!



Кейинги дуэтдош хонанда Шерзод бўлиб, аслида  Шахнозни қўшиғини куйлаши керак бўлганди. Импровизацион тарзда дуэтга айланиб кетган бу сахна кўриниши қизиқ кечди.









Шахнознинг сўнгги образи унинг ички ижодий дунёсининг яна бир намоёнланиши...Рок стилидаги плащ.





Концертнинг илк куни юқори кайфиятда якунланди. Бугун 7 ноябрь куни яна давомланади, хали хам имкониятингиз бор.
Бугунги кун  дастур бироз бошқачароқ бўлиши  хақида маълумот бор, бу хақида келиб томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Кўришамиз!

Суратлар муаллифи Олимхўжа Асқаров
07-Ноя-2012 05:27
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahnoz
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 4747   (07-Ноя-2012 05:57)
biggrin o Wow ... Kak vseGda SardoRcHik YOU ARE THE FIRST...respect biggrin SPASIBO VAM...A OTdelno Shaxnozaga omadlar yor bolsin qolgan kun koncertlariga ham Omads... SarDorcHiK yana qogan newslani kutib qolamiza raxmat:)

2 4747   (07-Ноя-2012 06:00)
Keyin adashmasam bu kobra qizchallarni OSIYo restaranida korgandim Kelin kuyovga podarka qib kelishkandi smile

3 Gulsum   (07-Ноя-2012 07:57)
Кансертдаги к,ошик,лани биргаликда куйладим, ман ун улада бошк,ача мано....Яшее Шахнозапа кансерт оригинал болди!!!

4 Zinnura_K   (07-Ноя-2012 08:34)
Oldindan Shahnoz opani kansert. Yahwi chiqiwi kutilgandi, Leeeeeekinnn bunchalik db o'ylamagandim... Shahnoz eng eng eng zo'r xonanda.... Ulani rosa yahwi ko'raman.

5 Dilshod_A   (07-Ноя-2012 09:14)
Bu yilgi konsertlani eng a'losi bo'ldi. Shaxnoz buni uddaladi qoil kelip ko'rila jonli ijrodagi konsert qanaqa bo'lishini vapshe super tarifga til ojiz

6 Zuxraxon   (07-Ноя-2012 09:31)
Konsertni birinchi kuni yaxshi o'tganidan xursandman! Shaxnoza opa bugungi va ertangi kunlaniyam yaxwi o'tkizvolin, omad sizga olg'a!)

7 Sherzod   (07-Ноя-2012 10:04)
Shahnozga gap euq malachina kelgusidagi ijodlariga kattakon omad tilaeman ollohim hamisha uz panohida asrasin, barakalla SHAHNOZ!!! flowers flowers flowers flowers hands hands hands hands hands hands hands hands

8 QOQONUZ   (07-Ноя-2012 11:37)
ZOR BOLIBDIKU KONSERT TARIKLAYMAN SHAHNOZ OPANI BUGUNGISI HAM ZOR OTSIN SAYYOD.COM ILTIMOS VIDEOSINI HAM QOYINGLAR TEZROQ

9 Gulozora   (07-Ноя-2012 11:42)
Hammasi yaxshi ketayotganidan hursandman keyingi qolgan 2 kun ham o'z kuchini yo'qotmagan holda shunde kuchli tarzda o'tishiga tilakdoshman!

10 4747   (07-Ноя-2012 12:09)
Sardoraka saytizda Obamaniyam yozin 2chi marotaba qozonganini pleaseeeee:)))))) bu commentimi publikaga qoymen raxmat:)

11 MiSs_DiLfUzA   (07-Ноя-2012 12:19)
концертни биринчи куни зур утганидан жудаям хурсандман.
Колганлариям зур утишини тилаб коламан! ОМАД)))

12 Arthur2010   (07-Ноя-2012 14:21)
Шахнозга гап йук. Хакикий истеъдод эканлигини исботлади. Шохруххон ким булибди Шахнознинг олдида. Бир "пешка"да...

13 Bahоdir   (07-Ноя-2012 16:43)
KANSERT ZO'R O'TDI.SHAHNOZ SIZI ETGAN QO'WIQLARIZ BZANI QALBIMIZANI TUBIDAN MUSTAHKAM JOY OGANINI WU KANSERTDA SEZDIM.KAMCHILIKLAR BO'LDI,BULA 2,3-KUNLADA TO'LDIRILADI,LEKIN SHAHNOZI BIR O'ZI UN BU KOOTTA G'ALABA!

14 Sardor_B   (07-Ноя-2012 17:15)
ортикча тариф ва изохларсиз супер маншунака консертларни сони купайсин...

15 Sherali78   (07-Ноя-2012 19:21)
Олимхужага саломлар!)

16 Farrux   (07-Ноя-2012 19:31)
Shahnoz opa konsertlari zo'r o'tganidan xursandman)) Omad sizga yor bo'lsin.

17 Shahzod   (08-Ноя-2012 02:56)
2 kunda Beri Shahnoz Opani Konsertlari Zo'r O'tvotti !!!! Bravo !!!!!!

18 charoska   (08-Ноя-2012 10:33)
shaxnozaga katta omad tilayman afsus uzbekdamasmande bulmasa jon deb borgan bulardim konsertlariga xa mayli qolgan kundagi va umridagi xamma ishlariga konsert dasturlariga barcha muxlislari nomidan omad tilayman. Ammo lekinchi Shaxnoza ozgina semiribdimi?

19 I Love MY   (08-Ноя-2012 10:58)
концерт озгача тарзда утибди хурсандман шахноз учун баракалла ШАХНОЗ омад

20 Yasemin   (09-Ноя-2012 11:12)
Shahnoz homiladormi?? sad

21 Suyun Silliev   (13-Ноя-2012 19:25)
BU KONSERTGA XAR TOMONLAMA TAYYORGARLIK KO'RILGAN AYNIQSA SAXNANING RANG BARANGLIGI VA LIBOSLAR XAR BIR KO'RINISH. SUYUN KOREYA

22 Suyun Silliev   (16-Ноя-2012 16:37)
SHAXNOZNI IJODIGA TAN BERMASDAN ILOJ QANCHA U BASTAKOR QO'SHIQCHI VA XOKOZOLAR. AMMO SHUNI ANIQ AYTA OLAMANKI KONSERTGA GAP YO'Q SAXNA DEKORATSIYASIDAN XAR BIR ELEMENTGACHA DID BILAN YONDOSHILGAN. IJODINGIZGA ULKAN ZAFARLAR TILAYMAN SUYUN SILLIEV KOREYANING PUSAN SHAXRIDAN.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0