Яқиндагина "Бодомгулим" қўшиғига ишланган клипдаги Рахимхонни болалик бўлишу ва ундаги қувончдан сакраш онлари бежиз эмас кўринади)
Икки қиздан кейин Сардор Рахимхон, бугун муборак жума тонги Бомдод пайти соат 5:30да ўғил фарзандлик бўлди. Айни дамда унинг катта қизи Сабрия 4 ёшда, Самия эса 2 ёшда.
3 килою 700 грамм туғилган йигитчага Мухаммад Али деган исм берилди. Сардор Рахимхон бу исмни келгусида фарзандига қўйишни ёшлигиданоқ ният қилган экан.
Сардор Рахимхон:- Жудаям хурсандман, кайфиятлар зўр. Нихоят ниятимизга етдик. Ёдингизда бўлса кичик қизим 3-сентябрь туғилган кунимга туғилганди. Бунисини аёлим жудаям ният қилганди 10-октябрь тўйимиз бўлган кунига туғилса деб, бир кунга шошилди, хечқиси йўқ қайтанига жума кунига туғилди. Лекин хужжатларига 10-октябрь деб ёздирсак керак, тўйимиз кунига туғилган сифатида. Хуллас кайфиятлар зўр!
Сардор Рахимхонни чин дилдан тарбриклаймиз! Муносиб ва солиҳ фарзанд бўлиб, умри , ризқи, соғлиғи, иймони ва бахти билан берган бўлсин илойим.
|