03:20 “HI-FI” БОЛАКАЙ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН РЕПОРТАЖ | |
15 сентябрь Алишер Навоий киносаройининг катта залида "Hi-fi” болакай” фильми премьераси бўлиб ўтди. Премьера соат 18.00 га белгиланган бўлиб, залда томошабинлар ҳали премьера бошланмаган бўлса ҳам, гавжум эди. Бу кузги мавсумнинг кинотеатрни таъмирдан чиқарилган катта залида бўлаётган, илк премьерасидир. Фильм премьераси бошланишидан аввал, саҳнага актёр Лутфулла Саъдуллаев чиқиб, кинотеатрни таъмирлашда иштирок этган қурувчилар гуруҳини саҳнага таклиф қилиб, миннатдорчилик билдирди. Ундан сўнг эса, саҳнага ёш хонандалар гуруҳлари чиқиб, қўшиқ куйладилар. Саҳнага ўзининг ҳар доимги репертуари билан Шерзод Бин чиқди. Лекин, унинг ҳар доимги пародиялари, унинг ижоди билан ҳали таниш бўлмаган томошабинларга маъқул бўлди. Шундан сўнг, саҳнага томошабинлар қарсаклари остида, "Hi-fi” болакай” фильми ижодкорлари таклиф этилдилар. Фильмнинг сценарий муаллифи Нисо Бухорий кўтаринки руҳда, ҳар бир ижодкорни ўзига хос равишда таърифлаб, томошабинларга таништирди.
Нисо Бухорий ижодий гуруҳ билан таништиргач, актриса Ҳалима Иброҳимовани сўзга таклиф қилди.
Сўнг, фильм намойиши бошланди.
Фильм илк лавҳалариданоқ томошабинлар диққатини ўзига тортди, назаримизда. "Hi-fi” болакай” фильми мавзуси, бугунги кун ёшлари ҳақида дейиш мумкин. Бош қаҳрамон Азиз ўз вақтида, хатоларини англаб, ҳаётга масъулият ҳисси билан қараши, ундаги интилиш ва шижоат, ёшларга ибрат бўлишга арзийди, деб ўйлаймиз. "Hi-fi” болакай” фильмида юмор ва ҳазиллардан ҳам, таъсирчан лавҳалардан ҳам ўз ўрнида фойдаланилган. Устоз актёр Нозим Тўлахўжаев қаҳрамони ўзига хос қаттиққўллик ва талабчанлик билан Азизни тўғри йўлга сола билиши, актрисалар Зуҳра Солиева ва Ҳалима Йўлдошевалар ижросидаги ўзига хос комедик эпизодлар, фильмга янада кўтаринки руҳият бағишлаган, назаримизда. Фильм ниҳоясига етгунга қадар, томошабинлар зални тарк этишмади. Бу албатта, режиссёр Наргиза Салом ва ижодий гуруҳнинг ютуқларидан бири, деб айтиш мумкин.
Фильм ниҳоясига етгач, томошабинлар фикрлари билан қизиқдик.
Мунира Ибрагимова (педагог): - Менга актёр Алишер Узоқовни ижроси маъқул келди. У ростдан ҳам ўз ролига мос тушган. Фильмни кўриб, ёшларга бошидан тўғри тарбия бериш керак экан, деб ўйлаб қолдим. Агар бош қаҳрамон Азизни бошидан жуда ҳам эркалатмасдан, талабчанлик билан тўғри тарбия қилишганида, у бунчалик даражага бормасмиди? Азизни амакиси, фильмда уни тарбиялаш учун жуда тўғри йўл тутди, деб ўйлайман.
Раъно Усмонова (уй бекаси): - Менга фильм ёқди. Айниқса, кулгили лавҳалари. Фарзандларим билан келган эдик. Барчаларига фильм маъқул бўлди. Фильмда севги ҳам, чиройли кўрсатилган.
Феруза Фаттохова Саида Вахобова | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 4852 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |