Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 9 » Гўзал нотада хайрлашаман! Sayyod хайр!
05:35
Гўзал нотада хайрлашаман! Sayyod хайр!
Ва нихоят мана шу гўзал нотада сайт ва умуман интернет олами билан хайрлашиш арафасидаман.

Эртага турли гап сўзлар чиқмаслиги учун, айни дамда хеч ким билан тортишмай, уришмаган пайтда сайт, журналистика ва умуман шоу-бизнес оламини мутлақ тарк этаман.

Сайт ўз фаолиятини ўз тартиб ва йўналишида давомланиб, барча лойихаларини хам  давом эттиради, шунчаки 2013 йилдан Сардор Камилов бошқа бу соха ва санъат оламида бўлмайди!

Сайт йўналишига хос ва дунёқарашимиз бирдек бўлган (сайтнинг аудиториясини инобатга олган холда)  иқтидорларни эса кастингга ёзилишларини сўраймиз, сабаби сайт 2013 йилдан бир эмас, бир неча иқтидорлар гурухи рахбарлигида бўлиши режалаштирилган.
Ва ишонаверинг, янги йилдан сайт янада турфа, янада тезкор, янада турли ғоя ва фикрлар билан яшнаб боради!
Сайт энди бир гурух янги иқтидорлар гурухи томонидан бошқарилади.

Кастингда қатнашиш учун телефон +99894 644 67 11


Сизлар билан сайт рахбари камина Sayyod  Сардор Камилов яқин кунлар "Экспрессо" лойихасининг хар йили бўлиб ўтадиган хисобот турида учрашамиз ва барча саволларингизга (сайт ва санъат оламини тарк этиш саволи бундан мустасно!) жавоб беришга харакат қиламан.

Унгача саволларингизни тайёрлаб туринг!

Узр, изохлар қолдириш имконияти бўлмайди. Сабаби бу пиар эмас, ва бу борада  изохлар хам шартмас.
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 39197 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
YUQORIGA!