10:22 GULI янги заргарлик ва либослар намойиши! | |
Бундан аввалги репортажимизни давомлар эканмиз (манба), иккинчи этаждаги залда кираверишдан икки ён тарафда GULI заргарлик коллекцияси намойиш қилинганди. Мени эътиборимни тортгани анорлардан қилинган ва пуштиранг тилладан фойдаланилган буюмлар бўлди. Бежирим санъат асарлари бўлган бу тақинчоқлардан ўтишимиз билан, мухташам подиум билан учрашдик. Залга киришданоқ кўзга ташланадиган бу подиумга суратдан бахо бериш мумкин: Подиум бошидаги катта экранда аввал Гугушанинг Раунд ран қўшиғига ишланган клип намойиш қилинди, кейин эса GULI янги либослар коллекциясининг намойиши бўлиб ўтди: Гулнорага табрик сифатида оригинал ва креатив гулдасталар хадя қилишди. "Round run" ва "How dare" клипларини суратга олган Ави Коуэн (Avi Cohen) га сўз берилди. Кейин эса "How dare" қўшиғига ишланган клип намойиш қилинди. Аввал хабар берганимизда Гугуша мазкур клипда у хақида барча хақиқат борлигини маълум қилганди. Клипни кузатар эканмиз, бир кучли йигитнинг оловланаётган ғалаёни ва Дилноза Кубаева талқин этган қизнинг бахтиёр чехраси, мамнунлик хисси, латофат, очиқ чехра ва ёруғликни хис қилиш мумкин... У қиз клипда пайдо бўлиши менга қизиқ туюлди. Яъни Дилноза талқин этган образ бирдан қизиқ бир нигох ташлаши билан кадрда намоён бўлади...ўзига хос кутилмаганлик, ва "Мана бу мен" ёки "Кутмаганмидингиз?", "Қойилмисиз?" деган нарсани нигохдан уқдим. Йигит ва қиз кўчада биргаликда шахдам қадамлар билан юриб борар экан, қиз қувноқ ва бахтиёр, йигит эса бефарқроқ, вахоланки ундан агрессияни кутишдек холат сезилсада, бу нарсани намоён этмайди. Хаттоки унга урилиб кетишса хам жим кетверади...лекин аламини буюмлардан ола бошлайди... ойна синдириб, телевизорни парчалайди ва хоказо.. Қиз эса бу пайтда гуллар устидан сочилаётгани ва унинг бахтиёр онларни сезаётгани кўрсатилади. Йигит нигохларида оғриқ ва алам сезилса, қизникида қувлик, қайсидир маънода шўхлик ва бахтиёрлик...ғалаба хисси сезилади.. Иккиси кўзгуга қараб турар экан, аксида Гугуша пайдо бўлади...улар Гугушага айланган... Клип давомида чақмоқлар ва булутлар...тугалланиши хам булутлар орасидаги чақмоқлар.. Хуллас, тахлил қилиш мураккаброқ, сабаби ижодкор ўзи истаган нарсани намоёнлайди ва балки мен чуқурлашиб кетгандирман, шунчаки қўшиқ оханги, динамикасини етказиш учун хам шундай нарсалардан фойдаланилгандир. Оддий қилиб айтганда, Гугушанинг ички дунёсида хам матонат, куч, ўзига хос ғалаён ва ўша латофат, ёруғлик, қайсидир маънода шўхлик ва қувлик сезилади. Асосийси ғалаба хисси... Гугушанинг аксида айнан шу нарсани сездим... Ғалаба! Премьерадан сўнг Диджей Nicholas Sechaud ижроси бошланди. Тадбир ва клип видеолари бугун сайтимизда! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9472 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |