Бош сахифа » 2012 » Октябрь » 9 » Guli ижодий кечаси шохона ўтди.
07:19
Guli ижодий кечаси шохона ўтди.

8 октябрь соат 21:00дан Тошкентдаги Ичанқалъа мехмонхонасида шохона кеча бўлиб ўтди. Хар тарафлама! Аввало бугунги кунда  мода ва дизайн  тарафлама хам  ўзбек маликаси номига лойиқ Гули эканлиги сир эмас. Тарихий матолар билан модерн ва эклектик синтези билан  Милан ва Парижни буюк ижодкорларини диққатини тобора тортаётган ва керак бўлса рақобат борасида тобора "қитиқлаб” қўяётган Guli ижоди фақат либослар билан эмас, балки тилла тақинчоқлар билан хам   яхшигина  диққат марказида. Бунинг яққол исботи сифатида танқидлар авж олгани мисол бўла олади. Тош отишга арзигулик мевамисан, мева, дарахтмисан дарахт..))

Қитиқлар ва қитиқланишлар ва унинг аломатлари хақида кеча хақидаги таассуротларимга  салбий оханг беришни лозим топмаган холда, репортажимни хануз менда бу тадбирдан  кечаётган юқори кайфиятда давомлайман:

Кеча ёпиқ тарзда кечиб, фақатгина махсус тарзда таклиф қилинган мехмонлар  билан кифояланди.

Хар тарафлама шохона деганим боисининг иккинчи сабаби, тадбир ўтиши танланган жойнинг номи ва бинонинг кўринишидан то жихозланишигача шохона. Мехмонларни кутиб олиш учун ташкиллаштирилган дастурхонлар хам.

Ичанқалъа мехмонхонаси мен учун шохона бир маскандек сезилди. Суратда кўриб турганингиздек, ховлида совуқ хаводаги очиқ жой учун бундай мосламалар мен учун жудаям қизиқ туюлди. Очиқ хавода худди гулхан олида ўтиргандек ўзингизни сезасиз.



Учинчи сабаб эса, "шохона” мехмон Султон Сулаймон образини яратаётган ва бугунги кунда миллионлаб одамларни тв-га мухрлаб қўйган "Мухташам юз йил” сериали бош қахрамони актер  Холид Эргенч ташрифи бўлди. У кириб келганида одамлар ўраб олиб, тинмай суратга туша бошлашди.



Кўчаданоқ оловли шоу тақдим этилди. Кираверишда Guli бренд логоси тирик гуллардан ясалган.











Биринчи этаждаги залга кираверишда Guli бренди фонида жонли атиргуллардан бежирим стенд.

Ичкарида икки яасама ўтов қурилган бўлиб, уни шох тансоқчиларидек, миллий либосдаги қўриқчилар қоровуллаб туришибди.

Жонли ижролари билан Сато гурухи барчани ром айлаб, кези келганда қизитиб, хорижий мехмонларни хайратлантириб туришди.

Бу инглиззабон фокусчини танимадиму, лекин мехмонларни ғаройиб фокуслари билан росмана ажаблантириб хайратлантириб турди. (видеода лавха бор)

Кеча бошланиб, Guli нинг янги кашфиёти  GULI  VICTORIOUS эркаклар  ва GULI MYSTERIEUSE  атирлари премьераси бошланди.

Экранларда унинг рекламаси намойиш қилинди.

Бу пайтда кечага Гули ташриф буюрди.


Атирларни яралишдаги француз муаллиф сўзга чиқиб, атирлар таркиби ва барча маълумотларни маълум қилди (видеода томоша қиласиз)

Сўз Гулига берилди, кейин эса Холид Эргенчга.


Холид Эргенч:- ....Бу атирларни эркаклар сотиб олишади, аёллар эса бу учун уларни севишади.. дея фикр билдирди (Батафсил фикрларини видеода томоша қилиб танишасиз)  

Юқорида айтилган ўтов мосламаларини хар иккиси очилди...уларда атирлар намоён!






Эркаклар атири ўтовига биринчи бўлиб Холид Эргенч кириб, атир ифоридан хидлаб уни жонли равишда намойиш қилиб суратга тушди.
(Хуррем хатун энди суратга олиш жараёнида султонидан GULI  VICTORIOUS ифорини сеза бошласа ажаб эмас))



Гули эса аёллар атири турган ўтовдаги атирни намойиш қилди.

 Шундан кейин Guli ижодий кечасининг яна икки премьераси учун иккинчи этажга мехмонлар кўтарилди. Бу премьера янада ёпиқроқ тарзда кечди.

Залнинг ўртасида Guli бренди билан ясатилган узун мухташам подиум ярқ этиб кўзга ташланади. Аввал Гугушанинг Раунд Ран клипи намойиш қилиниб, Guli либосларининг янги  коллекцияси премьера тариқасида намойиши бошланди.

Шундан сўнг, Гугушанинг   "How dare” қўшиғига ишланган клип премьераси бўлди. Дилноза Кубаева Гугушанинг ички дунёсидан бирини талқин этган клип....

Хуллас, Guli либослар коллекцияси ва клип премьераси хақида кейинги репортаждан танишасиз...

Албатта уч премьеранинг видеолари хам кейинги репортажда..

Сурат видео ва матн муаллифи Sayyod-Сардор Камилов.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11528 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Guli, Googoosha

Нравится
Барча изохлар: 19
1 muhammadjon   (09-Окт-2012 07:55) [Материал]
qoyil Guliga

2 Chingizxan   (09-Окт-2012 07:57) [Материал]
Atirni narxin qancha ?

3 mudinla   (09-Окт-2012 07:58) [Материал]
atirri baxosi ni yozmapsizku prodajaga chiqdimi yu spets zakaz qilinadimi

4 muhammadjon   (09-Окт-2012 07:59) [Материал]
[color=green][size=22]qoyil Guliga

5 SARVINOZ   (09-Окт-2012 11:36) [Материал]
vauv sultan suleyman keptilada zorku? xyurem xotun qani? uniyam ismi yozilganku??????????? sad sad cry cry cry

6 MiSs_DiLfUzA   (09-Окт-2012 12:00) [Материал]
Сардор ака сизга атир ёкдими??? ))))

7 kamtar1   (09-Окт-2012 12:07) [Материал]
Жудаям зур! Коилман!

8 Alsy   (09-Окт-2012 13:56) [Материал]
Офарин Гулнора Каримова! Соглик, Гозалик, Омад, Бахт доим сиз бн болсин....

9 sayyid   (09-Окт-2012 15:08) [Материал]
qani video?

10 umid   (09-Окт-2012 18:03) [Материал]
gap yo zor

11 Shahzod   (10-Окт-2012 13:26) [Материал]
Холид Эргенч ni Chaqirishgani zo'r bo'bdi thumbup reportaj va fotolar zo'r specool Rahmat !

12 Nodir   (10-Окт-2012 13:53) [Материал]
Holid Erganch uzbek brend atirini reklamasi uchun taklif etilgan

13 Tillo1991   (12-Окт-2012 05:59) [Материал]
oldin round rund emas hov dear klipini namoish qlingan lekin hammasi a'lo darajada o'tdi

14 Юлдуз   (12-Окт-2012 13:54) [Материал]
klaaassnooo ya v vostorge biggrin biggrin biggrin cry

15 Dilmira   (12-Окт-2012 15:40) [Материал]
gap yo'

16 Dilmira   (12-Окт-2012 15:41) [Материал]
gap yo'

17 Азамат Мирзо   (12-Окт-2012 19:58) [Материал]
Биринчидан кеча албатта кизикарли ва жудаям ажойиб тарзда утганига шубхам йок бу фоторепортажлардан куриниб турибди.Кечани мехмони Халид Эргенч яни султон Сулоймон хар доимгидек жиддий ва шу билан бир кторда жудаям кечага ажойиб бир сехр багшлаган булиши ажабланарлимас.Гули хонимга эса албатта омадлар тилаб коламиз.

18 Şems   (13-Окт-2012 16:41) [Материал]
Heyyy

19 Nusha   (08-Ноя-2012 21:58) [Материал]
КАКОЙ У ГУЛЬНАРЫ НОСИК ИДЕАЛЬНЫЙ arrow ТОЛЬКО ЗАМЕТИЛА И У САЙЕДА ОКАЗЫВАЕТСЯ ПРОФИЛЬ КРАСИВ

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!