Мана учинчи йилки сайтимиз Гранд радиоси сумалак-патиси мехмони. Радионинг бош мухаррири хамда бошловчиси Иброхим Ахмедов таклифи билан бу сафар хам мехмон бўлиб, Асл хонанда реалити шоусини навбатдаги сонини хам бирйўла суратга олдик.

Уч финалист кенг омма олдида шу бугун илк маротаба хисобот тариқасида иктадан қўшиқ куйлашди. Албатта фақат ЖОНЛИ тарзда.
Бу серия билан боғлиқ тафсилотлар ва финалист хамда бошловчи суратларини хозирча ошкор қила олмаймиз, сабаби сайтимизда хали финал учлик хақидаги серияга навбат келмаган. Ўша сон келганида шу сериядан батафсил суратлари билан видеони хам қўямиз. Фақатгина шу куни финалистларимиз жонли ижродаги хориж эстрадасидан тортиб турк ва миллий ўзбек эстрадаси қўшиқларидан куйлаб, барчани рақсга чорлаганини маълум қилишимиз мумкин.
Дискотека авжига бора-бора лезгинкаю лазгиларга уланиб кетди. Серия сонини суратга олишдан аввал шунчаки разминка сифатида куйланган қўшиқлар барчага бирдек маъқул келдию, лекин негадир йиғилганлардан қўшиқ талаб тушаётганида "қўйворинг" деб айтишлари хайратлантирди. Ахир реалити шоуимиз хонандалари фақат ва фақат жонли овозда куйлашадику!
Хуллас, шу кунги Гранд сумалак базмида биз келгунимизга қадар Лола, Алишер Узоқов (фотографимиз бу пайтда йўқ эди, шунинг учун уларнинг суратлари йўқ)лар келиб кетишган экан. Фотосуратчимиз келганида эса Уммон , Муниса Ризаева хамда Сардор Рахимхонлар келиб куйлаб, сумалакни Асл хонандачиларни бири айтгандек "аталаб" кетишибди.

"дастурхонли" хонанда Шахноз хамиша тўлиб тошиб ташриф буюради. Шахноз Иброхим Ахмедов билан шу кунги Асл хонанда илк хисобот концерти экспертлари бўлишди.
Хайъат аъзолари бўлган фанклублар эса реалити шоу иштирокчиларини қўллаб қувватлаб туришди. Уччала финалистимиз куйлаб бўлгач, одамлар учга бўлиниб, уларга манзур келган реалити шоу иштирокчиси рўпарасига йиғилиб, ким ғолиб бўлганлигини йиғилганлик сонида намоёнлашди.
Шахноз хам жонли ижрода куйлади, шунингдек бир йигит...мана шу суратдаги куйлаётгани, исми узр ёдимда қолмади, куйлаган икки қўшиғи менга манзур бўлди.
Гранд радиоси сумалак базмида бўлиб ўтган ва кенг омма олдида иштирокчиларнинг илк куйлаган сони видеосини яқин кунлар сайтимизда томоша қиласиз.
Фотограф Абдурахмон Содиқов