09:53 Googooshaдан яна нималар кутиш мумкин? | |
M&TVA маросими бора-бора интригалар индаллосига айланиши билан биргаликда, ундаги Googooshaнинг хам иштироки интригалар сафида ярқ эта бошлади. Айниқса "I’m Alive” қўшиғидан кейин, нафақат шоу-бизнес оламида бу қўшиқ ва унинг маъноси хақида гап-сўзлар кучайди, балки, томошабинлар хам интернет оламидан энг излаган қўшиқлар қаторида "I’m Alive” бўлгани рост. Шахсан бизни сайтга хам кўп мурожаатлар бўлди. Олдинги йилги ота хақидаги қўшиқ эса росмана сенсация бўлиб, интернет тармоғини алғов-далғов қилган ходиса бўлди. Айниқса мухолиф сайтларни баннерларидаги сажда қилинадиган даражага етган Googoosha атрофидаги шов-шувга бу роса қизиқ туюлди. Ахир, у кимсан отаси, халқ учун кимсан Президент хақида куйладику. Мазкур ходиса юзасидан эксклюзив равишда Googoosha фақат бизга интервью бергани ёдингизда бўлса керак (манба) M&TVA маросимидаги Googooshaнинг нафақат сахна кўриниши ва қўшиқлари, балки оддий кўриниши хам катта қизиқиш билан кутилиши сир эмас бўлиб бормоқда. Мода оламининг дидли аудиториясидан, шоу-бизнеснинг тақлид аудиториясигача дурбин ва лупаларини тозалаб кутиб ўтиришади. Оддий томошабин бир қарашда ялтироғи-ю то жиловидан нарисига ўта олмай, шунчаки "Ха кўриниши чакки эмас” дея изох ташлаган пайтда, тушунган (глам олами) одамлар эса қайси бренднинг сўнгги коллекциясию, уни ўзининг "Гули” брендидаги тўлдирувчи артрибутидан омадли ва мос фойдаланганини тахлил қилаётган бўлади. Санъат оламини дидини хам ўзини орқасидан юқорига етаклаб, кийиниш маданиятини хам ўзига хос тарзда тарбиялаётган Googoosha, клиплар хам тақдим этиб, айнан шу маросим номинациясига тушиб қолганида шоу-бизнес олами сергак тортди. Нахотки Googoosha шоу-бизнесда рақобатчи бўлади? Ўйлаганимдек чиқди, клипдаги сифат ва дидни хам намойиш қилиш, хамда шу тарафлама хам савияга ижобий хисса қўшиш билан чекланганини, номинациядан ўзини номзодини олгани билан хам бахолаш мумкин. Мода ва дид борасида, бугунги кундаги ўзбек модасида унга тенг келадигани йўқ. Ўзбек модасини ривожлантирганию, дунёга кўрсатгани эса инкор этиб бўлмас миллат фахри бўлди. Қайсидир қирралари хобби бўлиши мумкину, лекин, мана шунисида унда хақиқий иқтидор борлиги хар нарсада сезилади. M&TVA-2013.... Хар нарсани бошида хатоликлари бўлиши тайин, аммо бугунги кунга келиб, бу маросим етарли нуфузли даражага келди ва уни кузатаётганлар сони ортганда ортиб, ижод оламини келгуси ижодига хам таъсири кучли бўлмоқда. Ижодкор учун рағбатланиш мухим, бусиз кўнглиям синади, ижоддаги келгуси шижоати хам бўлмайди. Албатта у ғолибликка лойиқ ва муносиб тарзда ишлаган бўлсаю, шахсий ва ёки бошқа манфаатлар юзасидан лойиғи насиб бўлмаса, қараб турган катта аудиториянинг хам кўнгли совийди. Бу нарсалар кўпроқ ташкилотчи гурухга аталган бўлса керак. Буёғига хатога ўрин йўқ. Санъат оламидан то халққача ўзи билиб, сезиб турган нарсани ғалабасини кутади. Ташкилий гурухдаги керак бўлса бир кичик ходимнинг, кичиккина хатоси билан, бутун бошли маросим ва унинг рахбарига нафақат ишонч балки хурмат хам сусайиши мумкин. Зеро ўша рахбарият ўз хурмат ва ишончини осонликча қозонаётгани йўқ. Қандай нохақликлар билан курашаётганини гувохи бўляпмиз. Матонати метин экан, қойил ва тасанно! Зеро, бор хақиқатни йўқ деб турганларга жилмайиш бир куч бўлса, боридан тескарисини ясаб уни айблашаётганига чидагани хам бир куч. Мана шу намунадан дарс олган холатда , санъат оламини бу маросимдаги тақдирланишини хам, ўшалар каби борини тан олмай, ёки тескариси билан қиладиган бўлсак , унда шармандалик бўлар. Интернет тармоғидаги қизиқ сухбат жараёнларидан то санъат оламидаги ўзгаришлар бобидаги таъсиригача, маросимлардаги кутилмаган сюрпризлардан то кутилмаган лойихаларгача... Googooshaдан яна нималар кутиш мумкин? Нималар билан хайратлантираркин? Майдондаги тадбир якунида Юлдуздан нима қўшиқ ва қандай кўриниш кутилган бўлса, M&TVA маросими якунида Googooshaнинг қандай қўшиқ куйлаб, қандай кўринишда бўлишига қизиқиш урфга айланмоқда. Googooshaнинг бу йилги кўринишидан , то сахнада нима куйлаши мумкинлигини эса, хозирча хатто тахмин хам қилиб бўлмайди. Жараён қизиганда қизимоқда. Сайтимиз эса кузатмоқда! Нишонимиз хамиша долзарб ва қизиқ жараёнларда! | |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 15518 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |