"GOOGOOSHA" дискига тахлил. MP3|Video

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:


Шоу-бизнесимизда сўнгги пайт долзарб мавзу, бу албатта Гугушанинг янги альбоми ва у билан боғлиқ янгиликлар.

Қўшиқ куйлашдаги ижодини бир намоёнлаб, сўнг дизайнерлик иқтидори орқали ўзбек миллий меросини дунё миқёсида тарғиб этаётган, бундан ташқари  Республикамиз тараққиётига қўшаётган хиссаси, соғлиқни сақлашдаги хайрия каби бир қанча сон-саноқсиз лойихалари билан, кундан кунга халқнинг мехрини  қозониб келаётган Гулнора Каримова, ижодий қиёфаси бўлган Гугушани яна ёдга олди.

Энди эса, Гугуша хам  дунё миқёсида.

Россиялик машхур мусиқий продюсер Максим Фадеев билан биргаликдаги ижодий хамкорлик натижаси бўлган, янги альбомнинг илк садосини, ўзбек интернет сайтларидан биринчилардан бўлиб, бизнинг сайтда тинглаб, альбом хақида тўкис  маълумотдан хабардор бўлгандингиз. (манба)

Мазкур альбомнинг АҚШ ва Европа бўйлаб тақдимоти натижаси, кутилгандан хам аъло тарзда кечмоқди. Дунё бўйлаб бир қанча дискоклубларнинг севимли треклари орасидан ва диджейларнинг сетларидан жой олиб, альбом хақидаги маълумот машхур "Billboard” журналининг муқовасини эгаллади.

Куни кеча, Ўзбекистон бозорида хам сотувга чиққан ва оддийгина "GOOGOOSHA” деб номланган бу альбом сайтимизга совға қилинди.

Альбом чиқишидан аввал, ундаги қўшиқлар, ўша  Гугушанинг илк ижод намуналари каби сокин ва махзун бўлади деб тахмин қилгандим. Вахоланки, апрель ойида  шу альбомдан сайтимизда тақдим этилган "Round run” қўшиғи жадал ва дадил охангни олға сурарди.

Альбом билан танишиб чиқиб, қўйидаги хулосаларга келдим: Альбомдаги  13 қўшиқдан  3,4,7,9, 10, ва 11  қўшиқлари менга  ёқди. Айниқса 9 қўшиқ супер! Мана шу тароналар винамп плейлистимдан жой олди.

Қўшиқларни нафақат компютерда ишлаб ўтириб тинглаш мароқли, балки,  дискоклубларда ва айниқса машинада баланд қилиб қўйсангиз, ундаги барча гаммани хис этасиз.

Кутилган  йўналишдан ташқари, бир қанча, умуман Гугушани тасаввур этиб бўлмас йўналиш ва охангдаги намоёнланиши  хайратлантиради. Макс Фадеевнинг эса мусиқадаги фантазия диапазони чек-чегараси йўқдек. Кутилмаган мусиқий садолар, бурилишлар,  уйғунлашишлар... Улардан аниқ бирини рок, ёки айрэнби дейиш қийинроқ, мураккаб ва омадли уйғунлашувлардаги янгиликлар бисёр.

Дархақиқат, тўплам  сифати, хам ижодий ва хам техник тарафлама дунё андозаларига мос равишда.  Хабарларга кўра, Нирвана дўконларида дискнинг нархи 12.500 сўмда. Вахоланки, Нирванадаги дискларнинг нархи  асосан 18-25 минг сўмни ташкил этади.

Бозорлардаги пират дискларга қулоқ тутсангиз  ....ооо... етти юз эллик бешта сайтнинг номи устма-уст бақириб дод-фарёд қилинган холда, мингта дастур қиймалагичидан ўтиб, мусиқани  сифатидан тоғора билан ноғорани ажрата олмайсиз. Қўшиқлар сайтларда ДЕМО тур сифатида шунчаки тинглаш учун қўйилгани боис, унга атайин шундай овоз билан "бузиш” оханги берилади. Сабаби, сифатли, тоза муаллифлик ижод намунаси фақат лицензион тарзда сотилиши керак.

Сифатли мусиқани, сифатли тарзда сотиб олганга нима етсин?!  Зеро, Гугушанинг диски   бошқа  дисклардан нисбатан фарқли нархи, бу дискка бўлаётган талаб катталиги натижаси ва ишлаб чиқариш хам жадал бўлаётгани билан боғлиқ.  Унинг нархи хам фақатгина унга кетаётган харажатларни қоплашга аранг етса катта гап.

Хуллас, мазкур "GOOGOOSHA” диски кутишга арзиган ижод намуналари тўплами бўлган деб хисоблайман. Сотиб олишни тавсия этаман!

Гулноранинг шахсан дастхати туширилган дискни қўлга киритмоқчи бўлсангиз, твиттерга олға! У ерда Гугушани викторина саволларига тўғри жавоб берсангиз, нақ дастхати туширилган диск сизга совға!

Сайтимизда эса альбомдан попурри тарзида, танишиш учун 8 минутлик қўшиқлар кетма-кетлигини тақдим этамиз;


Тасиксдан кўчирмоқ 7мб


Тасиксда тинглаб кўчирмоқ





05-Июл-2012 07:51
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Gulnora Karimova, Googoosha
1 milawka   (05-Июл-2012 07:59)
ogo ewitamiiz music

2 Frenk   (05-Июл-2012 09:13)
Juda zur muzikasiyam qushiq ham tugrisi kutmovdim ingliz tilida yani Amerkadagi mashxur xalq bop odamla sevib ishitadigan qushiqladan umuman kam joyi yuq dunyo miqyosida tinglashishga arziydi first juda yoqimli ovoz haqqati qoyil .

3 hayotbek a a   (05-Июл-2012 09:17)
койил...оламиз...албатта тинглаймиз...бизни узбек кушикчилари дунё миккиёсига чикса..биз факат кувонамиз...
шунда мега юлдуз болади...омад...
SAYYODга рахмад)))))))))))

4 Nodira   (05-Июл-2012 09:52)
Zo'rku olib eshitib ko'ramiz.

5 niginaxon   (05-Июл-2012 10:30)
yaxwi ijod qiladi band

6 RaVsHaNBeK   (05-Июл-2012 10:42)
qo'shiqla super

7 Азиз   (05-Июл-2012 11:32)
Скажу честно. кто бы что бы не говорил, я склоняю голову перед ее талантом и вкусом. Необычная женщина и мне нравиться как она работает, что делает. Оллох омадизни берсин!

8 bek_x6   (05-Июл-2012 11:33)
albatta eshitib ko'ramiz smile

9 oddiy bola   (05-Июл-2012 12:28)
Sifati yuqori, narxi arzon ekan!
Albomda ajoyib qo'shiqlar bor, qalb uchun ham.

O'sha Nirvanada bir tiyinga qimmat albomlar ham turadi, bundan ikki barobar qimmat narxda.

10 Sokin_Qalb   (05-Июл-2012 13:13)
muzikalari ajoyib! Ovoz ham yoqimli! baqirib asabi buzmidi!

11 Sokin_Qalb   (05-Июл-2012 13:15)
Shahzodani to'kilib awulasi qatga ketib qoldi???

12 Max-servis   (05-Июл-2012 13:29)
Qo'shiqlarga gap yo'q

13 SMART   (05-Июл-2012 14:17)
OLIB BIR ESHITIB KURAYCHI QANDEY EKAN

14 kerry!   (05-Июл-2012 16:23)
sayyod akan barcha qoshiqlarini to'liqlaring saytga qo'yishni iloji yoqmi? Lekn albom yaxshi chiqan gap yoq omad

15 Zulfiya_A   (05-Июл-2012 17:50)
Бозорлардаги пират дискларга қулоқ тутсангиз ....ооо... етти юз эллик бешта сайтнинг номи устма-уст бақириб дод-фарёд қилинган холда, мингта дастур қиймалагичидан ўтиб, мусиқани сифатидан тоғора билан ноғорани ажрата олмайсиз lol Точно!!!

16 nusrat8182   (05-Июл-2012 23:18)
eh ruschani uncha tushunmiymanda,twitterda albatta bu diskni yutolmayapmanda,Googoshaga omad!

17 Gayrat   (06-Июл-2012 10:11)
O'zbekcha kuylaganlarida yanayam zo'r ish bo'lardi. Lekin baribir dilbar ohang, o'ta nazokat va ehtiyotkorlik bilan ishlangan musiqa.

18 Abbosbek   (07-Июл-2012 13:01)
SUPER )))) 'ROUND RUN' CLUBNI EKAN ewitiwimcha AMERIKADA DJ DAN DELEON, DJ MIKE SCOOT , DJ DAVE AUDElar tolka ROUND RUNni efirga beryabdi ekan, NIGHT , HOW DARE, WAKE UP, I'M ALIVE JUDA YOQDI! GOOGOWA OMAD SIZGA.

19 HAQNAZAR   (07-Июл-2012 13:33)
[color=red] BU QO'SHIQLARNI ESHITIB ASABLAR TINCHLANADI KLASS!!!

20 Mahmuda   (12-Июл-2012 07:03)
Googooshaga omad qushiqlari klass smile

21 Optimist   (15-Июл-2012 17:36)
Албатта оламиз твиттердаги адресини кушиб куйсангиз.

22 Одинокий_ВОЛК   (16-Июл-2012 03:35)
supper

23 Dilshod_A   (28-Июл-2012 11:44)
Ijodlariga omad

24 Toybola7   (10-Янв-2013 03:14)
Qanaqa savol masalan?

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 52
Мехмонлар: 52
Рўйхатдагилардан: 0