Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 15 » Фонограммадан фарқи йўқ. Шухрат Қаюмов концертидан
03:45
Фонограммадан фарқи йўқ. Шухрат Қаюмов концертидан

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шухрат Қаюмовнинг уч кунлик жонли ижродаги концертига старт берилди.

Дастур бошлангач, сахна очилмадию, қўшиқ куйланяпти... Шухрат Қаюмов залнинг орқа тарафидан халқ орасидан сахнага куйлаб чиқа бошлади.



Шухрат Қаюмов сахнадан туриб, бугунги кундаги Марди Майдон лойихаси орқали тарғиб этилаётган жонли ижро учун Ўзбекнаво эстрада бирлашмасига ташаккур изхор этди.

Жонли ижрода куйланиш қахрамонликдек қабул қилинаётгани, аслида бу оддий хонанданинг касби тақозо этган бурчи хақида гапирган Қаюмовни фикрига қўшиламан лекин,  бугунги даврда жонли куйлаётганлар қахрамондек кўринаётганига кимлар сабабчи экан деб савол бергим келди. Афсус у сахнада, мен эса томошабин эдим шу тобда))

Қани энди Шухрат Қаюмовдек барча хонандалар фикрласа? Рости хам хонанданинг бурчи куйлаш, овозни мингта дастур билан тўғирлаб  ёзиш ва уни қўйиб бериб,  оғиз қимирлатиш  эмаску.



Хонанда Дилафруза Мирзаева билан дуэт куйланди. Биринчи блокка якун ясашни имконияти чекланган болакайлар (кар ва соқов) интернатидан иқтидорларга берилди.







Танаффусни хажвий монолог билан Тўти Юсупова давомлади. Шухрат Қаюмов иккинчи блокни айнан шу монологни давомига театрлаштирилган она ва ўғил сухбати сахна кўриниши билан давомлади.



Она мавзуси яна бир сахна кўринишида давомланди. Лекин шахсий фикримча бу ўғлини соғинган она матни ғалатироқ туюлди. Ўғлини сизлаб мурожаат қилганигами, ё онанинг гап сўзларида эркатойлик аломатлари (гаплашмайман сиз билан хафа бўлдим каби) бўлгани сабабли, она ва ўғил эмас, бу сахна кўринишига  икки севишган сухбати матни ўзгартирилганга ўхшаб кетди. Билмасам, ўғилни сизлаш майлию лекин, халиги эркалик онага ярашмаган деб хисобладим.



Кейинги танаффусни ЭлДиДо гурухи акапелласи ва Шерзодбеклар давомлашди. Концертларда бирровчилик билан ярқ этган Элдорбекни ўрнини шу Шерзодбек босмоқчи кўринади))).
Ундан кейинги кичкина йигитча, Шухрат Қаюмовни шогирди экан у хам куйлади. Шу кунги дастурни ягона фонограммада куйлаган хонандаси шу йигитча бўлди. Болакайга мумкин(дир) майли..))



Яна Дилафруза билан дуэт, рақсида Ўзбекистон халқ артисти Саида Мансурхўжаева.

Дастурда жами 21та қўшиқ куйланди. Шухрат Қаюмов уч либос: оқ, кўк ва қора (тўқ кулранг) ялтироқ костюм шимларда намоён бўлди.

Концерт давомида овоз операторлари айби биланми ё репетицияда саундчек (созламалар) қилишмаганми, хуллас кўп маротаба техник носозликлар  бўлди. Жонли ижрода, бўлиб туради деймизу  лекин,  овоз операторларига менимча бу бахонадек қўлланишини истамасдим, шунча созанда ва хонандалар харакат қилишяптими, концертдан аввал ва концерт давомида ўз ишларига диққат ва эътиборда бўлишларини истардик. Бахонанинг сабаби бўлмайди, натижани у безамас.



Бевосита жонли ижродаги концерт хақида умумий фикр билдирсам, Шухрат Қаюмовни куйлаш махорати аъло даражада. Фонограммасидан ажратиш мушкул. Жарангдор овоз сохибига уч кунлик концертлари омадли ўтишини тилаймиз.



Суратлар муаллифи Сарвар Зохидов

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7543 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shuhrat Qayumov

Нравится
Барча изохлар: 15
1 omaty   (15-Ноя-2012 04:06) [Материал]
Da iwqib eplaptilayu))

2 HURSHID   (15-Ноя-2012 04:22) [Материал]
SAHNANI CHIROYLI QLISHIPTI.

3 HURSHID   (15-Ноя-2012 04:23) [Материал]
SAHNANI CHIROYLI QLISHIPTI

4 Arthur2010   (15-Ноя-2012 04:42) [Материал]
Шухрат Каюмов уз хурматини биладиган санъаткор ва бошловчи. Толиб Исроилов санъаткорликка утгандан кейин иккаласиниям расво килди.

5 Frenk-kent   (15-Ноя-2012 06:22) [Материал]
Shuxrat Qayumovga omad kansertini axshi utkazvolishlarini tilaymiz.

6 sarvar   (15-Ноя-2012 12:11) [Материал]
Fonogramma etganlarni asida sudga berish kerak, ular qo'shiqchi emas, mansabini suistemol qivotti

7 Zebiniso   (15-Ноя-2012 16:19) [Материал]
Qayumov hurmat e'tiborga sozovor insonlar harakterlari yaxshi fikrlasi ham bir gapi "tuproqni nega sekin bosishini aytganda tasanno deganman"

8 QALQON   (15-Ноя-2012 17:13) [Материал]
Шухрат Қаюмов "Жанон бўламан"ни айтганда қийқириқлар бўларди тўйдарда. Овозларига гап йўқ!

9 QOQONUZ   (15-Ноя-2012 18:14) [Материал]
ZORKU LEKIN SARDOR AKA YOQ ANCHA GIYBAT QILISH KAMAYDIMI A biggrin
Ответ: Сардор ака шу ердалар, ҳеч қаерга кетганлари йўқ!Мақолани ҳам ўзлари ёзганлар. Ғийбатга келсак, балки сиз қиларсиз ғийбатни, лекин Сардор ака ҳақиқатни ёзадилар.
Изоҳлар модератори NOZI

10 Розия   (15-Ноя-2012 18:31) [Материал]
ха, концерт файзли булгандир, овози зурку Шухрат Каюмовни!!!

11 aziza   (15-Ноя-2012 19:30) [Материал]
[color=red][size=7]assalomu alykum sardor aka!uylanganizi ukib juda hursand buldik!saytingizga izoh koldirmasakda kunlik muhlisangizman,sizdan juda katta iltimos va bu sizni kulizdan keladi deb umid kilaman.sardor aka agar iloji bulsa yulduz usmonovani (nomi anik esimda yuq ) uwbu dardsiz utma dunyodan umidlaring sunmasin,men utindim Hudodan farzandlaring ulmasin" degan quwigini topib bersangiz yulduz opani uzidan surasangiz ham bulardi chunki netdan istab topolmayapman kn men kuchirib olardim.wu iltimosimga javob kutaman!oilaviy baht tilab hurmat bn aziza

12 Shahzod   (15-Ноя-2012 20:46) [Материал]
Sahna Dekoratsiyasi ko'rkam yahshi bezalgan !

13 fafa   (15-Ноя-2012 23:46) [Материал]
davomladi bo'lmaydi davom ettirdi buladi

14 I Love MY   (16-Ноя-2012 11:43) [Материал]
концерини курги кевотти манга Шухрат Каюмов Ёкади КУТАМАН happy

15 МАНСУР БЕК   (16-Ноя-2012 20:23) [Материал]
Шуҳрат Қаюмовнинг ижод ва хаёт йўлига бағишланган ЭЛ СУЙГАН САНЪАТКОР номли рисола сотувга чиқди

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!