11:00 Феруза Жуманиёзова: "Ойман десам ярашарди, фигура хам жойида эди" | |
15-апрель кунги гала концертда сахнада икки давра энг аъло эстрада аёл хонандалари мухлислари билан юзма-юз келди. Кечаги Феруза Жуманиёзова ва бугунги Муниса Ризаева. Дунёга машхур "Ялла хабиби" хитини ижро қилган Феруза аввалгидек осмонда ой эмаслигини айтиб қоматига ишора қилар экан ўзгарганига ачинмаслиги зеро фарзандли бўлиш барчага насиб қилишини айтиб сахнани тарк этаётганида хам секин юришини хазилга йўяр экан беихтиёр ўзига ачиниш хиссини хам сўраб олгандек ... Фарзанди катта бўлиб қолиб бўлган ва назаримда инсонни ўзи истаса тоғни талқон қилади ва асли бироз муддат ўз устида ишлаб қоматини жойига келтира бошлаган Феруза яна танбаликка берилганини хам биламиз. Янги зўр қўшиқларни хам мана 2-3 йилдан бери хатто овоз ёзишга хам боришга эринмоқда, бунданам хабардормиз. Оддий эринчоқлик сабаби аслида ўша юлдузлик даврни сезиб бўлганлик , машхурликка тўйганлик деб хисоблайман ва шу сабаб хам томошабинга рўбарў келганда турли бахоналар айтиш ва ачиниш хиссини уйғотиш шартмикан? Ночор ва бечора эмас, соғлом, овози хам бор демак, ўзига аниқ мақсад қўйилиши керак, яъни бу томошабин олдига чиқиш ўзи керакми? Унда бахоналарни бартараф этадиган харакатлар мухим! Керак бўлмаса унда сахнага қайтишдан не хожат? Тўғрисиде, мана ўша бахона бўлган "запрет" хам олинди...Қани у ижод? Янгилик? Юлдуз Усмонова "запрет"да ижоддан бир муддат тин олмади ва "запрет" олингач принципиал равишда мутлақо янги альбомни 2-3 ой ичида ёзиб концертда ижро этди. Вахоланки "запрет" давридаги жудаям кўплаб хитларини концертда ижро этса бўларди. Рақсга тушиб хам қўшиқ ижро қиладиган Юлдузга раққосалардек бўй ва қомат бахона эмас, рақсда у "любой" раққосани йўлда қолдириб юборади. Шу билан бирга борича ўзига қараб, ўзидан ортиғига ўзини мажбурламайди. Билсангиз, сахна нафақат гўзал овозни балки гўзал кўринишни хам талаб этади. Гарчан кўриниш истеъдод олдида иккиламчидек бўлса хам, ташқи кўриниш ва артистдек кўзга ташланиш жудаям мухим. Бусиз у артист эмас. Аммо бу дегани албатта озиб ликиллаш керак дегани хам эмас. Қомат лойиқ бўлмаса "темболее" шартми билқиллаш? Ферузани бу видеодан томоша қилиб туриб ўзидан ортиғига ўзини мажбурлаётгандек туюлади. Қомат лойиқ бўлмаслигини билган хонанда нахотки унга монанд бўлмаган хатти-харакатларни қилиши шарт?
Бировни қоматини мухокама қилишдан йироқман, шунчаки Ферузанинг шу кунги харакатларию ачиниш хиссини уйғотувчи "фигураси" хақидаги бахоналарига фикр юритдим холос. Ўзи кенг оммага сахнадан туриб қоматини мухокамага ташладими демак, унга жавобан фикрни хам қабул қила олиши керак. Фикрга турткининг асосий омили эса, аслида унинг иқтидорини хурмат қилишим. Ачинарли холат... докатилась... Бундай олсанг, тирик афсоналаримиздан бири дейишга лойиқ хонанда. Ўзбек миллатидан хозирча биргина шу хонанданинг қўшиғи дунё миқёсида тан олинган хит! Бу эса хаммагаям эмас! Собиқ ССР мамлакатлари бўйлаб таниқли "Ялла" гурухининг хам хатто қўшиқлари Ферузанинг "Ялла хабиби"чалик АҚШ ва Европачалик кенг кўламда хит бўла олмаган. Энди қомат деб бахона қилиш....
"Бугун"ги Муниса Ризаевага келсак, сир эмас эстрада хонандаларидан энг илғориям талабгори хам хозир у. Унинг даври. Эртага нима бўлади билмаймиз, машхурликнинг тепа поғонаси бир одамни кўп кўтариб туришни истамайдиган жой. Мувозанатни ушлай олганга ярай оладиган ўта сирғанчиқ жой. Тинмай харакатда ва тинмай ўзингизни ушлаб туришга мажбур этадиган жой. Худди дорбоздек юришингиз керак. Хар тарафлама! Мувозанат ва ЭХТИЁТКОРЛИК БИЛАН! Ва ишонинг, бунда хамиша хам қомат роль ўйнамайди. Истак ва шижоати бўлса дор тугул ёниб турган олов устида югурадигану тиғ устида хам рақс тушадиганларни биламиз. Мисол учун ўша юқорида айтилган Юлдуз. У неча йил ва замон хамон трендда!
Хозирги ёшларимиздан энергияси чек-чегара билмас Муниса хам жуда бир йиллаб бўлмаса хам хархолда танилганидан бери мувозанатини йўқотмаган. Аксинча у хам дунё миқёсида жаранглаш учун хорижлик таниқли продюсер билан дадил қадамларни бошлаган. Бу хақида эса тез кунлар ўша продюсер билан бўлган сухбатдан билиб оласиз. Хозирча шунчаки кечаги кун охангию бугунги давр оханглари кесишган бир сахнага кўз тикинг...тингланг...:
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 5797 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 1 | |
|
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод