Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 22 » Фақат соғинганлар учун!
06:50
Фақат соғинганлар учун!
  

Кимга хотира гуллар, ким эслайди армонла, ишқий битик-номани.

Лекин сенчалик хеч ким, ўз қўлидан мехрла, тишлатмасди олмани.

Кулган бўлсам ўшанда, хўб  йиғларман энди ман, бугун жажжи қизгинам, оғзимга тутди олма...

Тишлаб олсам қизим қувонар, мен йиғларман ўксиниб, дада ширинмасми?- деб, қўрқиб хайрон  қизгинам. Билсанг  қизим хўб ширин, сенинг қўлингдан емоқ, хатто захар хам берсанг, ичай болам сен учун... фақат шу олмани тишласам, қалбим бирдан энтикар, бир вақтлар кулдирган, энди эса йиғлатар..

Фарзандларим бахтимга армонларим  ўчирар,  бахтим дея завқланиб, шукр билан яшарман...Лекин ахён ахёнда соғинч қалбимни тиғлар , нордонгина олма хам, ширин кулгинг эслатар...

Кимга ёмғир хотира, ким унутган илк севгин, нордонгина олмалар, тотли онлар эслатар...

 



Бир шахарда икки юрак, бир биридан йироқда. Аниқ манзиллар, таниш рақамлар бегонадек  энди бизга. Не учун бирга эмасмиз, ё сабабми бизга ғурур?

Кечмас, севгидан кечмас, хатодан озор юраклар. Қайтса, орқага қайтса, биргаликдаги у кунлар...
                                     Соғиндим...
 
Бир кечада икки бедор, кимларгадир хуморда. Аниқ чехралар, таниш нигохлар мехрин берар кимларга ? Не учун бирга эмасмиз, ўзгаси айларму мафтун?

Кечмас, севгидан кечмас, синовдан озор юраклар. Қайтар, орқага қайтар, хаммасин иложин топса бўлар.                                       Соғиндим...


Гиёхлар бош уриб, яшнаган чоғда, мен борман бахорман осмонинг узра. Маъюс десанг хамки майли мен борман, бизни учраттирган ўша тинч кузда!

Кунлар ўтмасданоқ, келгин бир кўргил, ахволим ёмондир сўнганман кўргин, энди мен бахормас, ўша тинч кузман, барглари соғинчдан қуриган хазон...

Ойлар ўтмасданоқ, келгин хабар ол, хануз махзунманей, хануз бағрим қон. Хаммаси яхшидек лек ўртар   мудом,  фироқ фиғониндан  узилай деб жон.

Йиллар ўтганчамас, кутмагил жоним, инонмас бўлсанг гар майли шунда кел, кўриб кўзимдаги учқунмас чўғни, юраккинанг бирдан ёқурму учқун....юрак урганини эшитсайдинг сен,  эриб кетармиди бағрингдаги қор

Сочларим оқарган паллада келсанг,   уларни бир нафас сийпалаб қўйсанг, юзимни тарк этар хар бир ажинлар, шунча йил қувончим йиғилган сенга...

Сўнгги овозимдан янграган замон, исмингни эшитгач хайрлашгани кел...армоним бўлгансан, армонда кетмай, бир бор васлинг кўриб , кейин майлига... Кузатгин бир ўзинг махшарим тараф, бағрингда аллалаб;  тинч ухла жоним...

Фақат...

Чинорлар эгилиб мадорсиз онда, тўкилиб хазонлар мозорим узра, келма қўй энди кеч... мен йўқман кузда....

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 36710 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Frenk-kent   (22-Ноя-2012 07:32) [Материал]
Man hech qachon hech kimni soginmiyman hech kim keraymass hammasi yonimda.

2 Zinnura_K   (22-Ноя-2012 07:43) [Материал]
Сочларим оқарган паллада
келсанг, уларни бир нафас
сийпалаб қўйсанг, юзимни
тарк этар хар бир ажинлар,
шунча йил қувончим йиғилган
сенга...

Manawu joyida, be ixtiyor yuragimni tub tubidan, qanaqadur og'riq kep ketti... Xayotda armon yomona.... Gap yo'q juda zo'r yozilibti!

3 Zuxraxon   (22-Ноя-2012 08:11) [Материал]
Ta'sirli.. Armon.. Sog'inch insonni qiynidi judayam.. Super, omad ijodizga Sardor aka.!

4 элёр   (22-Ноя-2012 09:16) [Материал]
Сардор ака майшу севганимга аталган нома чикармай урнига бошка нарса уйлап топсангизлар яхши буларди

5 azizmaftuna   (22-Ноя-2012 10:16) [Материал]
judayam chiroyli... sevgi degan buyuk tuyguni hammayam bunaqa ajoyib tarzda chiqarib berolmaydi......

6 Gulsum   (22-Ноя-2012 10:45) [Материал]
Фақат...
Чинорлар эгилиб мадорсиз онда,
тўкилиб хазонлар мозорим узра,
келма қўй энди кеч... мен йўқман
кузда...
Хак,ик,ий согинч...

7 Karimbek   (22-Ноя-2012 10:48) [Материал]
Kimga qanday yoqadi usbbu sahifa bilmaymnanu, lekin bu sahifani ushbu saytda o'z o'rni bor!!! Sardor aka ishlarizga omad!

8 Madishka   (22-Ноя-2012 15:39) [Материал]
Zo'r chiqibti

9 Dadaxon   (22-Ноя-2012 18:58) [Материал]
Aniq bir joyini etolmiman. Butun bir yaxlit ijod böpti.

10 Gulozora   (22-Ноя-2012 23:01) [Материал]
Yoqti... kelgusi ijodizga rivoj va omad!

11 Azion   (22-Ноя-2012 23:19) [Материал]
to`risi ko`ngilga yaqin bitiklar rahmat..

12 Bek8111   (22-Ноя-2012 23:48) [Материал]
Охо гап йук Сардор ака! Биз кутган вактлар кайтибди ва нихоят! Сардор акамни почтальонлари уйланиб ишга чикмай куйган шекилли деб уйлагандим! Почтальонлари ишга чикибди. Почтальонга энди уз вактида келиб туриши учун янги велосипед совга киламан!

13 Javlon   (23-Ноя-2012 02:23) [Материал]
Qoyilman Sardoraka shu monologlarni mp3 formatdayam 4iqaring

14 Shaxruz   (23-Ноя-2012 12:35) [Материал]
qoil lekin

15 lola   (01-Дек-2012 20:36) [Материал]
bulani kim yozgan?

16 Sarvinoz   (14-Фев-2013 00:09) [Материал]
Ex...

17 Хуршида   (30-Апр-2013 13:42) [Материал]
Do'stim nega gamginsan bugun, nega yana betartib honang. Uzoq yurtda yurganing uchun... Yo tuwinga kirdimi onang. Oh urasan osmonga qarab, ohlaringda soginch isi bor. Yaqinlaring diydorin qo'msab, yana tuning o'tdimi bedor. Dilbandingni mehrla quchib, yurganlaring yodga tuwdimi? Yo hayoling yor tomon uchib, yuragingdan nedir ko'chdimi? Yuraginga to'lganda alam, topilmaydi ko'ngil ovunchi. Yomon ekan do'stim juda ham, yomon ekan yurtning soginchi.

18 KOMILA   (29-Апр-2014 10:24) [Материал]
wiggle ALLOX yor bolsin doim omad sizlarga

19 muqaddasnasatarin2015   (19-Янв-2015 10:44) [Материал]
"Гиёхлар бош уриб, яшнаган чоғда, мен борман бахорман осмонинг узра. Маъюс десанг хамки майли мен борман, бизни учраттирган ўша тинч кузда!Кунлар ўтмасданоқ, келгин бир кўргил, ахволим ёмондир сўнганман кўргин, энди мен бахормас, ўша тинч кузман, барглари соғинчдан қуриган хазон..." Juda ta'sirli, qoyil!!!

Bu tong yerga yaqin, qushlar parvozi
"Yomg'ir"-deb shivirlar ko'ngil ovozi
Ajab, bulut rozi, tabiat rozi,
Kuzni sog'indim...

Daraxtlar shoxini tebratar shamol,
Sukunatni buzib tentirar hayol
O'sha mavhum tuyg'u va o'sha savol:
Kimni sog'indim?..

Kimnidir SOG'INDIM!!!

20 Kichkina Shaxzoda   (03-Авг-2016 23:54) [Материал]
Gap yo qoil

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!