Дўстим сенга хасад қиламан. Сен бахтлисан...чунки
уни кўриб турасан. Яна ўша мавзуми деб бетинг бузулгандир... нима қилай, ха ўша
мавзу, ўша инсон, ўша соғинч...
Ёмон
кўраман уни, биласан...у ёмон, у ёлғончи, уни
қалби басир, ёмон у....ёмон...
Нокасгинам
мани у... ёлғизгина ёмонгинам мани... мани соғинчим у..
Соғинаман...
севаман... эзилиб эзилиб...
Қандай
экан у хозир? Ўзгарганмикан? Хамон ўша бахор кулгичи, ёзнинг қайноқ нигохию,
кузнинг ёмғиридек ялтираган кўзлари ўша-ўшами? У мени ёмоним, барибир меники,
ёмонлигию нокаслиги бари меники...шунгаям соғинаман.
У
бахорнинг гўзаллигини бирда ўзида жам қилган, у ёзнинг энг қайноқ шаддодлигини
намоёнлагану...қалби басиргина соғинчим...
Дўстим
бахтингга қилмагандим хасад.. бойлигингни сезмагандим хам...бугун сенга хасад
қилдим...сен уни кўриб турасан... кўрасан
Мен
йироқда, фироқда азобда. Ундан воз
кечдим чарчаб ёлғонларидан, қувиб битдим кўнглимдан, хайдаб солдим юракдан...Қалбимни
бир уриб ўлдириб қўйдим дегандим...бунча
ўлмас ишқ бу? Бунча оғриқли ва аламли соғинч?
Бахоргача
чидармиканман мен, бахорнинг латиф навосидан, унинг кулгичини сезиб
юпанармиканман... Ёзгачачи? Ёзнинг қайноқ нафаси унинг тафтини босармикан? Яна
кузгача ким билан эканман мен... Кўзлари лим лим тўла ёшлари билан менга
қарармикан куз яна?
Қалбимдаги
лим лим қонлар соғинчи тўлиб кетдику дўстим.. алда мени дўстим бир он алда..
сўради сени дегин, соғинди де...
Сен хам
дўст бўл, қалбимга бер ёрдам, уни авра, юбор ёнимга...келсин мени ишонтирсин қалби
кўрмаслигига, ишонтирсин кўзларидаги ялтирашлар менга бўлган соғинчдан
тўлган лиммо лим ёшлар деб, ишонтирисин қайноқ эхтиросида куйдириб бағрим...
Чўрт
кесма сўзим дўстим, қалбимга оёқ босма
илтимос, топталиб бўлган қалбимда жой қолмаган ортиқча изга... унда оловланиб
турар армонли соғинч. Биламан у лойиқмас, биламан у ёлғончи, биламан у
нокас...биламан севмайди хам..
Эзилиб,
эзилиб соғинаверсам нетай...
Ўзи
ўргатдику ёлғон севгисига, ўргатди ёлғон ёлғонларига, ўргатди ишонтирди шу
ишққа... соғинаверади энди қалбим ўша ёлғонларни хам...
Ёлғонгинам
мени, нокасгинам...кимларга берарсан хозир бахор кулгичин? Кимларга сездирарсан
ёзнинг тафтини? Кимлар билан бўлишиб кузнинг лим лим ёмғирин?...
Хавотир
хам оламан сендан...мехрсиз қолмадингмикан деб... сени ёлғонларингга кўниккан
қалбимдан сен мехр билан тўйингандинг...ўргангандирсан унга сен хам.
Мехрсиз...эзилиб эзилиб яшаяптган бўлсайдинг... хохламасдим...истамасдим...
Бемехргинам
мени, мехрим тўлиб кетди лим лим бўлиб кўзларимда...эзилиб эзилиб тўкилар кўз
ёшларимда энди улар...
Олдинда эса
қиш...
Музлармикан
соғинчим....дийдираб дийдираб қахратоннинг аёзли азасида...
Дўстим
кечир холинг сўрамабман хам қара... сени кўрсам уни кўргандекманку ахир, юрак
бир хапқирар нима деркинсан деб у хақида...
Сенга
хасад қилдим шу кун...унга кўзинг тушади бугун... олиб кет мени кўзларим... бир
онга яшнасин..лим лим тўлиб севинч кўзларига...
Кейин эса
эзилиб эзилиб, қондан қон томсин ёшлар ўрнига....
(c) Sayyod
|