Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 9 » Эски қўшиқлар қайта куйланиши хақида
01:03
Эски қўшиқлар қайта куйланиши хақида

Ўзбек миллий қўшиқларини қайта куйлашлик замирида осонлик билан хит яратишдек туюлмоқда. Ёдда қолган, осон қабул бўлади ва оммалашиб уни қайта куйлаган хонандага омадни тайёр келтирадигандек.

Ижтимоий тармоқда   Охунжон Мадалиевнинг  “Қўнглимда бир ёр, қўйнимда бир ёр” қўшиғини Сардор Мадалиев тарафидан қайта куйланган тури аёвсиз танқид  қилинганига кўзим тушди.

Расво қилиб, йўлини хам , матнини хам бузиб куйлаган-деб мусиқа шинавандаларини ғазаби қайнагани кўринади.

 

Зиёда тарафидан “Сайдинг қўябер Сайёд” ва “Эй мухаббат” қўшиқлари  устоз  санъаткорларини айримлари тарафидан танқид қилинган бўлса-да, Зиёдага бу қўшиқлар омад келтирганини инкор этиб бўлмайди.  Айниқса махорат билан ижро қилингани сабаб хам  халқдан  унчалик  танқидлар  бўлмади.

 

Дилсўзга   росмана омад келтирган қўшиқ хам қайта куйланган “Бегим эй” қўшиғи бўлди.  Унинг хам ижро махорати тахсинга лойиқ сабаб халқ қўшиқни яхши қабул қилиб, бу қўшиқ  Дилсўзнинг илк хити сифатида эътироф этилди.

 

Ана энди навбат Умидахонга келгандек...

 Бир неча йўл ва стилда қўшиқ куйлаётган Умидахонга у хаммаси ярашгани, унинг куйлаш манерасидаги пластикаси мавжудлиги билан бахоланса керак.

Шоу-бизнес тилида айтганда: “Эплади, ўхшади , еди”!

 

Нуриддин Хайдаровнинг “Бир вақтлар эдинг юлдузим, энди кимга юлдузсан жоним” дея куйланган шлягер қўшиғи Умидахон талқинида Тв ва радио орқали қайта куйланган тури “айланмоқда”.

Менинг шахсий фикримча Умида талқинида аъло даражада маромига етказиб куйланган.

 

Бироқ , эски қўшиқларни қайта куйлаётган Умида ва бошқа хонандаларга  айтиладиган бошқа гап хам бор. Минг махорат  ва маромига етказиб куйлагани билан икки салбий тарафи бордек:

Бири бу енгилликка интилишдек, омадни тайёрига эришиш бўлиб ўзлик ва келажак учун ўзининг қўшиқларини қолдиришига  интилмасликлари бўлса,  икинчиси  келажак ёшлари учун илк куйлаган хонандани тарихдан ўзлари билмаган холда ўчириб юборишаётгандек.

Ахир қайта куйлангани  келажакка яқинроқ  бўлиб, ўша қайта куйлаган хонанда билан танилиб  тураверади.

Санъатшунос ёки мусиқа шинавандалари ўз йўлига, аммо янги давр ёшлари ёқтирган қўшиғини тарихига кўпам қизиқавермайди ва мана шу қўшиқни шу куйлаган деяверади.

Даврдан-даврга  миллий қўшиқларимиздан  ўтмиш қўшиқлари  билан ўтилаверса, унда бу даврдан нима қолдираяпмиз?- деган учунчи муқобил савол хам бор...

 

Шулар хақида юқорида тилга олинганлардан бири  Умидахонни сухбатга чорладик.

 

 

Умидахон:- Ижодим давомида  Нуриддин Хайдаровни “Юлдузимсан”,  Фароғат Рахматовани “Ўргилай Сиздан” ва  Саодат Қобуловани “Сендадир кўнглим” деган қўшиқларини қайта куйлаганман.

 

Зиёдани стратегиясини қўллаётгандексиз ...

Умидахон:-Гап ундамас, биласиз, бошида миллий йўналишда бошладим, миллийликдан бошлай  дедим.  Ва у нафақат катта хамда  ўрта ёшлардагиларга балки ёшларга хам маъқул келди. Секин асталик билан бир хиллик бўлавермайдику-деб,  эстрада йўналишида куйлай бошладим. Бу йўлдаги қўшиқларим хам, ёшларга хамда ёши катталарга хам ёқди. Кўпчилик , ўша устоз санъаткорларни хам  “Фақат эстрада йўлида бўлиб кетмагин , орада миллий қўшиқлардан хам куйлаб туриш керак” деган маслахати билан   репертуарда турфа хиллик бўлсин ниятида,  фақат шўх эстрада қўшиқлари эмас,   миллий қўшиқлардан хам  куйлаяпман.  Миллий қўшиқларни сокин турида куйлаганингиз  яхши  чиқади дейишади, билмасам, ўзим хам шўхга қараганда сокин турдаги қўшиқларни ёқтираман. Ва шўхини эстрада йўналишида яхшироқ айтаман деб ўйлайман, миллийда эса сокин  турида куйлаганим яхши чиқадими дейман-да.

 

Эски қўшиқларни қайта куйлаганда ўша устоз санъаткорларни танқидига учраб қолиш мумкин. Зиёда хам устоз санъаткорларнинг айримларини танқидига учраган “Бузиб айтди, қайта куйлаши керакмасди”-каби.  Вокал тарафлама ва махорат билан янги аранжировка ва талқинда  куйлаганингиз  ёқимли бўлиши мумкин , аммо ўша устоз санъаткорларга ёқмаслиги  хамда  танқидга таваккаллик хақида ўйладингизми? Қўшиқдаги эски охангни сақлаб қолиш ва ёки ёшлар эски қўшиқларни куйлашида маъсулият бўлиши керак деган хадик бўлмадими сизда?

Умидахон: -Тўғри, барибир қўрқасиз  ўша қўшиқни яхши билганлар “Қўшиқни мана бу ерини бундай куйлаб қўйибди” деб гапиришидан. Ўша манерада куйладим деб айта олмайману,  лекин ўша илк куйлаган хонандани йўлидан чиқиб кетмасликка харакат қилдим.  Юқорида айтилган қайта куйлаган ва бошқа миллий қўшиқларим устида ишлаган бастакор Муродилла Хакимов билан, қолаверса санъатда бир неча йил ишлаган инсон-отам  билан  маслахатлашган холда куйладим.  Барибир ўзингизнии  ичингиздан чиқариб ва ўзингизга мослаштириб куйлайсизда.  Бу дегани жуда бир йўлини бузибмас, ортиқча ноласиз ва  билинарли даражада бузиб куйламадим.  Эркак куйлаган қўшиқ бўлганига, аёл куйлаганида тон кўтарилади ва  бошқачароқ бўлиб чиқади, лекин қўшиқ бузулмай куйланди. Балки ўзим томонимдан нимадир қўшилгандир, лекин  у ортиқча ёки бузиб эмас.  Хозирча танқид ёки эътироз эшитмадим, хаммага ёқаяпти.

 

Отам бир неча йилдан бери санъатда ишлаган дедингиз, уларга тўхталсангиз.

Умидахон:-Мирхотам Хожиев 40 йилдан бери санъатда , хозир нафақадалар . “Ўзбекистон” ансамблида , “Ўзбек Давлат филармонияси”да хонанда бўлиб ишлаганлар, шунингдек,  “Шодлик” ансамблида рахбар бўлганлар.  Фахриддин Умаровни шогирдлари бўлганлар, у киши отамни ўз ёнларига олиб бирга ишлашган.  Умуман оиламиз санъат оламидан,  онам билан отам бирга ўқиб ишлашган. Онам  Хавасхон радиода хор жамоасида ишлайдилар.

 

 

Хит яратишгача бўлган ўзликни топиш  жараёнида  “Кел шу эски қўшиқни қайта куйласам яхшироқ таниламан”  деб эски қўшиқларга мурожаат қилинадигандек.  Нима учун янги қўшиқларга эринасизлар? Миллий қўшиқни янгисини хам қилса бўладику.  Янгиларидан “Кел, ярашайлик” қўшиғингиз шундоқ хам яхши оммалашганди.

Умидахон:-Тўғри...тўғри.. Охирги қўшиқларимдан миллийсидан “Айлама” деган қўшиқ бўлди.  Шунчаки кўпроқ маслахат беришади-да, ўзимга хам ёқади.  Эски қўшиқларни қайта куйлаш хит даражаси бўлсин деган ниятда бўлмайдику.  “Юлдузим” қўшиғини хам куйлашимни маслахат беришди  “Қайта куйласанг яхши бўларди, ўша пайтда тинглаган ёши катталар билади шу қўшиқни” деб.  Кейин мухлислардан хам мана шу эски қўшиқларга ўхшаган қўшиқлар куйласангиз сизга ярашади деганлар бўлди.  Тўғри , эстрада қўшиқлари  менга  кўпроқ  ярашади, буни ўзимам биламан,  ўзингиз хам  “Кел ярашайлик” хақида илиқ фикр билдириб, шундай қўшиқлар қилинг, ярашади сизга дегандингиз.  Ўзимга хам ёқади, лекин мухлислар талаб қилишади-да.

 

Аксарият хонандаларда айнан шу куйлаш манерасидаги пластикаси ва мослашуви  бўлмагани учунам бир хиллик билан кифояланиб қолишади, бироқ сизда акси, миллийда хам эстрадада хам маромига етказа оласиз, бу тахсинга лойиқ, бироқ, масалани бошқа тарафи хам бор-да.  Нима учун эски қўшиқларни қайта куйлайвериш керак, нима учун янги қўшиқларни  эмас? Тарих олдида маъсулиятни сезиш керакку, юз йил ўтар ва балки “Юлдузим” қўшиғини Нуриддин Хайдаровники деб эмас, Умидахонники деб эслашар?  Эски хониш ва артистлар номи ўчиб кетиши мумкинку.

Бугунги даврданоқ Нуриддин Хайдаровни қўшиғи Нуриддин Хайдаровники  бўлиб қолмаяпти ва нима учун келажак учун Умидани қўшиғи Умиданики бўлиши керак эмас? Келажак учун масалани бу тарафи ва миллий қўшиқ яратиш учун албатта қайта куйлаш шартми?

Умидахон:- Тўғри бу гап бир тарафдан, лекин кўп бастакор ва шоирлар билан ишламоқчи бўлсак,  барибир эски пайтдаги қўшиқларга етмайди-да!  Ғоялар...билмадим унақа даражадамас деб хисоблайман. Мана “Айлама” деган қўшиқни куйладим,  кўпчиликка ёқди мусиқаю матни хам, бироқ хақиқатдан хам ўзингиз яратмоқчи бўлган қўшиқ камдан-кам деб ўйлайман , билмадим, қанақадир яхши чиқмайдими,  омадли чиқмайдими... одамларга кўпроқ  шу эски қўшиқларни куйласангиз  ўша нарсалар эсига тушиб  қанақадир...

 

Шунисини айтяпман-да, бу осонроқ йўли,  тайёр қўшиқ ва тайёр хит бўлиб бўлган,  одамларни ёдида бор. Мураккабини танланг демайману, аммо ўзликчи? Умидахончи?

Умидахон:-Ўзимни хам миллий қўшиқларимни хам қиляпман, лекин бундайларини хам куйлаяпман.  Бу дегани хамма қўшиғим шу эски қўшиқларни қайта куйлашдан  иборат бўлади деганимас.

 

Лекин хозир қайта куйлаганингизни ўзи учта бўлиб турибди.

Умидахон:-Ха, учта бўлиб турибди, тўғри, уям  бўлса бир йилда бир мартта бўляпти.

(иккимиз шу жойида кулиб юборамиз)

Умидахон:- (кулиб) Бутун хамма репертуарим  шундан иборат эмас демоқчиман-да,  бир йилда бир маротаба қанақадир янгилик бўлсин деб қайта куйланяптида.

 

Таксида кетаётганимда радиода  “Юлдузим”ни эшитиб қолдим ва маромига етказиб куйлаганингизни ўзимга эътироф этдим,  шунчаки иқтидори, потенциали ва махорати бўлган сиз каби хонандалар нима учун ўзини янги қўшиғини қилмас экан дейман.  

Умидахон:-Яхши ғоялар йўқ-да,  кимгадир бориб  “Мана шундай нарса хохлаяпман” десангиз  ўша истаганингиздек қилиб бермайди.  Кейин ўйланибам қоласиз, халққа ёқармикан деб .

 

Халққа ёқармикан дегани хатодир балки, аввал одамни ўзига ёқиш керак,  ўзингиз маза қилиб куйлаганингиз , ўша қўшиқда яшай олганингиз , хис қилганингизни куйласангиз у жонли бўлса керак . Сиз хам халқни бўлагисизку, сизга ёққани нега халққа ёқмайди, унга бошқача қараш керакмас, у бошқа эмас.  Агар халққа нима ёқаркин деган топишмоқ билан қўшиқ қиладиган бўлсангиз, менимча,  хеч қачон яхши нарса ярата олмайсиз. Сиз нима истаётганингизни  етказсангиз менимча яхши бўларди...дейман-да!

Умидахон:-Тўғри... Бу гапингиз  хам тўғри.  Ашулани яратаётганда барибир ичингиздан ўтказиб , яхши кўриб ичингиздан чиқарасиз ва ўзингиз таъсирланганингиз бошқаларга хам етиб боради.

 

Хуллас, “Юлдузим” қўшиғини қайта  куйлаганингиздаги махорат ва маромига етказганингиздан  шу турдаги қўшиқлардан ўзингизникини хам қилсангиз деган тилакдаман.  Шунчаки халқ олдидаги мажбурият ўз йўлига, аммо тарих олдидаги мажбурият мухимроқ  бўлса керак.

Келажакда “Умидахонни қўшиғини қайта куйласам” деганидан  “Бир вақтлар Умидахон Нуриддин Хайдаровни қўшиғини куйлагандику” дегани барибир бошқача бўлса керак.  Вақт ўтиб,  Худо хохласа устоз даражасига етишганингизда  бошқача бўлади.  Кейин  ортга қараганда, “Нима ўзи яратгандим?” дегани ачинарли бўлса керак, чунки вақт ўтиб бўлган бўлади.

Умидахон:-Бўлди, бу сухбатдан кейин энди шундай қилмасам хам бўлмас (кулади)

 

Сиздек иқтидорли хонандага куюниб гапирдим-да)

Умидахон:-Рахмат (кулади) хурсанд бўлдим.  Хақиқатдан ўтириб яхшилаб ўйлаб ўзимизни қўшиқлардан қилиш керак.

 

 

Диктофондан ташқари бироз яна сухбатлашган Умидахонни ёши ёки тажрибасига қараб бахо бериб эмас, иқтидор ва махоратига қараб хурмат қиламан, очиғи (муомала маданиятига хам албатта) ва ундан янада жўшқинроқ ижодни кутиб қоламан.

Мавзу доирасидаги фикрларингизни изохларда билдирарсизлар.

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 22519 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Umidahon

Нравится
Барча изохлар: 27
1 Diora   (10-Окт-2014 02:15) [Материал]
Uzi shu Ziyoda boshlagan ashula kochirishi, modern talking zubi zubi, ozbechaga ogirib etsa boladiyu ili sal boshqacha qilib yengili kiritib, ozgartirmasdan hammayam etolidi ashulani. ozini ashulalari hammasi bomagan mano yoq ashulalari kopchiligi. koramiz hich bomasa koncerti jonli bolarmikin ili Rayhondaka studiyada etvolib... biggrin ushani qopqoyarmikin, bilinmidide

2 Bek-Uzbekistan   (10-Окт-2014 03:03) [Материал]
Дилсўз - “Бегим эй”

Shu qo'shiq ja Sardor Komilov ni yuragidan urganmi diman,MTVA vaqtidaham bu qo'shiq haqida ko'p gapirilgan va Sayyod tomonidan yilni eng yaxshi qo'shig'i deb etirof etilganidi,Man o'sha vaqtlarda voy bu qaysi qo'shiq ekan deb qidirib topib eshitib ko'ruvdim lekin xichqanaqa bir qo'shiqqa o'zimda muhabbat xis etmagan edim,Bu qo'shiq faqat manga yoqmabdi boshqalarga yoqibdi bu qo'shiq hammada XIT ekanmi deb ham o'ylagandimku lekin shu vaqtgacha xech kimni telefonida ushbu qo'shiqni ko'rmadim yokiko'chalarda kimdur eshitganiniham eslolmiman,Hayronman nimaga sayt tomonidan buncha etibor bu qo'shiqga.

3 jojo   (10-Окт-2014 03:08) [Материал]
exeeee bu awulalarimi Нуриддин
Хайдаровни қўшиғи ozimam etim qatan wuncha talant)) (sayyodga qoyil) vawe xit bop ketdi wu awula qatga qarama hama joyda wu awula - iwxonada ,mowinada, avtobusdami magazinda daje poliklenikada ewtip qoldimuuu balandlap ovozini kotarip qoyiwipti))))...atak boplaptila ijodi toxtatmaganlar. hama yaxwi tasurotlaga ega bovoti bu awulaga maladest Umida bo'wawmen Omad ijodlarizga...sayyod sizgayam rahmat.

4 shava88   (10-Окт-2014 03:28) [Материал]
umida har qale munisadan yahwiku
baribir birovni quwigi obro bermaydi

5 Lewandowski   (10-Окт-2014 04:02) [Материал]
Hullas rasmga qandoq chiroyli tushsa ijodni ham shunday chiroyli qilish kerak. yaxshi niyat bilan yaratilmoqchi bolgan qoshiqni meni o'ylasimcha  qoshiq sheri va musiqasi yangi yaratilishi kerak huddi chiroyli rasmga tushgandek. rasmga oxshab ijodni ham chiroyli va omadli amalga oshirsa bu zo'r boladi va muhlislar har qanday zo'r kuylangan qoshiqni ertasiga ozlaari izlab topib eshitadigan darajaga olib chiqish kerak. rahmat sayyod.com

6 Hayrullo   (10-Окт-2014 04:59) [Материал]
Umidahonni birinchi marta 2007 yilda eshitgan edim. Lekin o'shanda ham Gulsanamni qo'shigini aytgan edi. Balki endi sizni maslaxatingizdan keyin o'zining ko'ngil qo'shig'ini yaratar. Ularga omad!

7 Royal   (10-Окт-2014 08:54) [Материал]
birowni qoshigi deyilmidiki, chunki otgan asrlik shoirlar yozib unga halq musiqa yaratganlar va shuncha yildan beri halq hofizlqrini tamonida ijro etilgan...

8 Royal   (10-Окт-2014 08:57) [Материал]
hamma manoyu, mazza matra osha eski halq qoshirlarida ishlatilip ketganday, bugungi shoirlaru sheer yozuvchilarni qollardan hech bir eshitadiga sheru qoshiqlar yozilmiyapti....mano digan narsa yoq, eshitib odam mundo rohati yoq...

9 Мадина   (10-Окт-2014 09:01) [Материал]
Кечирасизу,Фахриддин Умаровни  "Эй муҳаббат" қўшиғини Зиёда умуман ёмон айтган,эпломаган.

0
10 komol_76   (10-Окт-2014 09:31) [Материал]
Умидахоннинг иктидори ва санъатига хурматимни саклаган холда, "Юлдузим" нинг талкини ёкмади, балки Нуриддин ака ижросидагини деярли хар куни эшитганим учунми, билмадим. "Сендалур хаёлим" кушиги эаа маъкул булганди.
Шу уринда, агар иложи булса, аввал эркак хонанда айтган кушикни аёл хонандалар айтишмаса, манимча, яхширок буларди. Сабаб, аввало уша кушик айнан эркак киши учун ёзилган, колаверса овоз тембри хам бошкача.
Аввалрок Афсона хам Сиддик Махмудовнинг "Нурли-нурли" кушигини кайта талкин килганди... Унда хам худди шу холат... Авжи канакадир ухшамаган, хар иккаласидаям дарди йук авжида!

Бу оддий бир мусика мухлиси сифатидаги шахсий фикрим.

11 Dadaxon   (10-Окт-2014 10:39) [Материал]
Yoqimtoygina qanaqadir beg'ubor qizchalarga o'xshidi Umidaxon

12 Шохрух   (10-Окт-2014 13:42) [Материал]
Шахсан ман билдирилган танқидларга қаршиман. Бу мавзу бўйича муаллиф фикрига қўшилмайман. Чунки эски қўшиқларни қайта куйланиши (албатта агар улар зиёда ва дилсўз ижросидака махорат билан қайта куйланган бўлса) миллий маданиятимизни, олтин мерос туркумига мансуб бўлган қўшиқларимизни авлоддан авлодга ўтишида жуда ҳам катта аҳамият кўрсатади. Зеъро хозирги кунда фақат "битс-битс" ёки уммонни эшитиб юрган ёшлар, ҳеч қачон ўз ихтиёри билан ўтган асрда ижро этилган санъат наъмуналарини излаб, уни тинглаб юрмайди. Масалан, шахсан ўзим ҳам мустақиллик фарзандиман ва айнан Зиёда туфайли "Саббайи сайёд", "Ажаб сирлар", "Эй мухаббат" ва шу каби миллий, маданий номоддий меросларимиз ҳақида тушунчага эгаман. Эртага фарзандларим мандан "ўзбеклани қанақа миллий қўшиқлари бор," деганда ман айнан Зиёда сабабли фарзандимга миллий қўшиқларимиз ҳақида айтиб бера оламан. Фарзандим эса вақти келганда ўз фарзандларига айта олади. Шу сабабли ҳам махорат билан эски қўшиқларни қайта куйлаётган хонандаларни тўлиқ қўллаб қувватлайман ва ўз миннатдорчилигимни билдираман! мақоладаги яна бир танқидга ҳам қаршиман. Қайта куйланса аввалги ижрочи номи йўқолиб бориши тўғрисида. ўйлаб кўрила, ахир қадимий обидаларимизни ҳам асл қурувчилари изи сақланиб қолсин деб, реставрация қилмасдан, унинг йиллар ўтиб вайрон бўлишига қараб ўтирилмайдику! аксинча, уни авлоддан авлодга етказиш учун, хар белгиланган муддатда, бўйоқлари янгиланиб, бузилган жойлари тўғриланиб реставрация қилинади. Санъатда ҳам худди шундай! Ижрочи номига қўшилиб қўшиқнинг ўзи ҳам бутунлай йўқолиб кетгандан кўра хеч бўлмаса қайта куйлаш билан қўшиқни сақлаб қолишнинг нимаси ёмон? Агар ёшларимизнинг хеч бўлмаса ярми ўз истаги билан қизиқиш билдириб, аввалги қўшиқ ва ижодкорлар тўғрисида маълумотлар излаб, қўшиқларини юклаб олиб, машина ё телефонида эшитиб юрган бўлгандаку майлиди, лекин атрофга бир қарела! бир тарафда ғирт маъносиз, бошни оғритадиган "битс-битс" қўшула, бир тарафда эркакман деганлар шаънига доғ тушираётган уммончию "шакар чой"лар... европа ва ғарқдан келаётган, ундаги куракда турмайдиган сўзлар ва бизни минталитетга умуман мос тушмидиган гаплар иштирок этган қўшиқларнику гапириб ҳам ўтирмайман. Шундай экан, миллий маданиятимиз ва ёшларимиз онгини эгаллаб олган ғоявий зулматида,  айнан мана шу Зиёда, Дилсўз каби саноқли хонандалар миллатимизда санъат келажагининг нажот шуъласига айланганлар.
Ответ: Саньат билан курилиш бошка бошка нарсаку, ашулани хам реставрация килинди демокчимисиз? Булмаса реставрация килса, охирида ашулада айтиб кетсин шу кушикчининг ашуласи деб. Менимча бу осонлик билан машхурликка эришиш йули. 

Изохлар модератори Bek8111

13 Алик суванов   (10-Окт-2014 14:28) [Материал]
Умидахонни севаман!

14 FC_PAXTAKOR   (10-Окт-2014 16:45) [Материал]
men Ziyoda bn Dilsozni ashulalarini eshitganmna. avvalgi aytilganlarini eshitmaganman katta sanatkorlar aytganini. kopchilik yoshlar eshitmagan bolsa kk

15 Royal   (10-Окт-2014 18:25) [Материал]
notogri tushunchaki, hech qaysi qoshiqchi osha ajdodlarimiz davridigi yozilganu yana osha davrda ijro etilgan qoshiq egasimaski, chunki ular ham bir qancha uzoq vatqlarda ijro etganlarni qoshiqlarini musialarini yanada yahshilab qayta ijro etishgan, unga hech kimni haqqi yoqki.....yengilar oz hollarida yanada musiqalarini yahshilab kuylashlari mumkin, buni hech kim taqiqlolmiedi....

16 No ONe   (10-Окт-2014 21:26) [Материал]
man bu fikrga qo`shilmayman. eski ashulalarni qayta jonlantirish yaxshi narsa, agar maromiga yetqazsa, odamla ha o`xshatibti deb baho berishadi, agar yaxshi aytolmasa, o`ziniyam talanti pasligi bilinib qoladi. boshqa tarafdan esa, hozirgi yoshlarimizga eski ashulalarni yetkazib berishni birdanbir yo`li bo`lyapti. bo`lmasa yoshlar, shu eski amm chiroyli qo`shqlarni qayerdan topib tinglaydi. eng achinarlisi, telekanallardagi musiqiy ko`rsatuvlar hammasi tijorat ga o`tib ketdi. pul to`lagani chiqarishypti. qo`shig`i yoqadimi yo`qmi majbursan eshitishga, chunki boshqasi yo`q. internetga hammaniyam imkoniyati yo`q. agar yosh xonandalar olib chiqmasa, u ashulala yo`qolib ketyaptiku. masalan, nasiba abdullayevani eslanar qo`shig`i, yoki kumush razzoqovani yomg`ir qo`shigini har kun tinglayman. lekin hozirgi yoshla bulani birontasiniyam bilmiydiku. Oltin mikrofon loyihasiyam juda yaxshi chiqdi. lekin ommalashgani yo`q. sayyod, siz xonandalani eski ko`shiqlani kuylashini tanqid qilgandan ko`ra, shu kanallarni tijorat dasturlarini olib chiqsayiz yaxshi bo`mardi. telekanalla musorga to`lib ketdi. har kun qayog`dagi qo`shiqla

17 Royal   (10-Окт-2014 21:26) [Материал]
Moshinada ketvotmiza....Radioda kimdir ashula etvotti, tanish osha ashula ohangiga liqillab ketvotti: - ha ashual yoqdimin? - ha etvottide, shohakan....- ashulami yo musikami ?  - etvottide....- ashulani etadi, musikanimaski.... - ha endi musikasi shohakan....  kulvordim....- unda hech ashulasini eshitmasakansilade, liqillievurasilami tushunmasaylayama....  - kim ashulani tushunib eshitadi, hamma musikasiga qiziqadi....

18 Royal   (10-Окт-2014 21:28) [Материал]
matniga ot tepgan bosayam, musikasi wadabang quloqni teshadigan bosa liqillievurishadi, miya 0

19 Flagman   (10-Окт-2014 21:47) [Материал]
qo'shiqchilar ko'pligidan bu qizni tanimadim. adashmasam "andijonlik mehmon"dagi qiz.

20 ali   (10-Окт-2014 23:07) [Материал]
oxiridagi rasmni ko'rsam shu qizni yeb quygim keladi

21 Ахмад   (11-Окт-2014 04:04) [Материал]
Умидахонни вилоятимизга келганида куп кузатганман. у кандайдир баланддимог ойимчалардай тутади узини. якинда хам пахта теримчиларга хорманг айтиш ва уларга кискагина концерт куйиш учун битта туманимизга тошкентдан "жунатилганла". худди хамма жойни вирус босгандай хеч нарсага кулини теккизмайди. бечара даладан келган теримчилар узларидан хижолат. чунки тошкентдан келган хонанданинг вактини олмаслик учун узларига карашга улгурмадилар. хатто кечки овкатни кейинга колдиришга тугри келди. у кишига эса йигитлар у ёкда турсин, бир иккита кизлар билан хам расмга тушиш  малол келди. жуда кискагина концерт тугагандан сунг тадбир ташкилотчилари уларни туман марказидаги емакхоналардан бирига олиб боришса, "бу ердаги овкатни емайман!" деб туриб олибди. хатто вилоят марказидаги ресторан, кафеларгаям купчилигига олиб боришибди. "бунисида одам куп!", "буниси яхимас!", "балик хидига хушим йук" каби бир канча  бахоналар билан биронта жойга кирмабди. яна мехмонхонага бориб олиб, "Оч колдик!" деб "тепа"га арз килган. устозларнинг кушигини  "махорат" билан куйлагандан кура. уларнинг хаёти ва фазилатларидан урнак олса булмайдими?! ахир улар туйларда сахнада туриб эмас халкнинг орасида юриб айтганлар. бугунги кунда хам уларга ухшаган халкини яхши курадиган санаткорлар хам бор. хушмуомала санаткорни оддий халк бошкаларга караганда купрок севади ва куллаб-кувватлайди. санъткор хам уларни севиши, хумат килиши керак. ЖИРКАНИШИ керакмас! деб уйлайман. зеро, пахтакорнинг мехнати уникидан халолрок!

22 Angel90   (11-Окт-2014 09:37) [Материал]
Umidani ijodini kuzatmanku lekin qo'shiqlarni qayta kuylash tarafdorimasman. Undan ko'ra asl ijod qilila siladan keyingi osib kevotgan honandala o'rnak olishsin. Ko'chirish bn ish bitmidide mehnat qiselachi san'atni tanladilami talantni ko'rsatila. Yulduz opa etardila san'atni nonini yiyish uchun temirdan tishlarin bo'lishi kere dib. Nonni silayam yemoqchimisila qani energiya?

23 EzoDil   (11-Окт-2014 17:14) [Материал]
Shaxsan manga "Yulduzim" qo`shigi judayam yoqdi. Klipiyam judayam chiroyli iwlangan. Hatto bu qo`shiqni Nuriddin Haydarov etganiniyam bilmasdim togrisi. Oyim etib qoldila Nuriddin Haydarovni qo`shigi dib. Umidaxon kuylamaganida shu qo`shiq borliginiyam bilmasdim. Ziyoda bn Dilso`zniyam qo`shiqlarini oldin kuylashganidan behabaridim. Qayta kuylashni nimasi yomon? Asl muallifni eslami qoyishadi diyishibdi,qayta kuylanmaganda muallif tugul,qo`shiq borliginiuam bilmasdim. Faqatgina qo`shiq oxirida kimning ijod namunasi ekanligi ko`rsatib ketilsa mallifga hurmat bo`lardi,mana shu orqaliyam qiziqqanla asl muallif qanaqa kuylaganikin dib qidirib topib eshitishligiyam mumkin. Bu mani shaxsiy fikrim albatta))

24 zizi   (11-Окт-2014 19:29) [Материал]
Ohunni awulalarini ogli yaxwi kuylagan nazarimda...

25 Royal   (14-Окт-2014 19:16) [Материал]
Ogabekni ashulalarichi.....Rahmatlik Olmahon Hayitovani hotirasiga bagisglab etgani rosa tasirchan

26 ирода   (22-Окт-2014 18:27) [Материал]
умидахонни 1 йилдан бери санъатини кузатяпман кушикларини ёктириб колдим овозига эса гап йук

27 Anvar   (28-Дек-2015 20:55) [Материал]
Umidaxonga xam Ziyodaga xam omad qandini ursin xar kimam shularday aytsachi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!