Севгисиз хаёт ширинмасдир, лекин
қизиқ. Барибир қизиқ. Оғриқли ширинлик бу касаллик, соғлам яшаш эса нақадар
завқли!
Сен эдинг чақмоғим, кўзим қамашган. Бир қараб шу онда олам
бахтим хам. Бир эдинг, бииииргина, ягона хамон.....Сен
менинг армоним бахтсизлигимсан.
Бу йилги
ёзим йиғлоқи келди, кутган оловларин кимларга берди? Бахордан кўнгилни ховучлаб
тортиб, ишонганим яна ёмғирлар бўлди. Ифорин қизғонди енгилтак бахор, чечагин
яширди нобакор бахор, вафосин яширди ёмғир остига, умидим ёз эди, нажотим
эди...
Заъфарон баргларни кутайми энди? Ёмғир остидаги хазонларними? Нахот
оловланса сокин куз чоғи, менинг бебурд бахтим севиб севилиб. Бахорни пойига тутардим шунда,
ёзнинг чўғларини сочардим шунда, кимга хазондир у кимгадир ёмғир, мен учун
олтин куз, заррин ишқ менга.
Инсон орзусига етишганидан кўра, унга етишиш умидида ўзини кўпроқ бахтиёр хис қилар экан.Мени хамиша қувноқ ва бахтиёр хис қилишим
балки шу билан боғлиқдир. Орадан йиллар ўтиб мени учратганингда хануз шундай
бахтиёр кўринсам, демак сени хануз севаман.
Яна мен
ёлғизман, балки мен озод. Тўғри енгилдекман лекин зерикдим. Ўзим
инжиқманми ёки хаммада бор бўлган холат. Яна
сенсизман, балки севгисиз. Тонг отмоқда хар кундек, фақат тотлимас. Тун
сирли, тун сокин лекин сехрсиз. Кун узун, субутсиз, маъносиз гўё. Телефон
жим....гўё бузулди. Чироқ тушиб ялт этса дарров қарайман, товуш эшитгандек яна
қарайман, йўқ у жим, энди жим чорламас мени. Нима хам кутаман ахир энди хур, озодман севгидан, учрашув, смс, қўнғироқ ва ...оддий эртакдан. Атрофим
шовқину, ўзим ёлғизман. Тўғри озоддекман лекин зерикдим.
Биласанми яна қачон учрашамиз биз? Сени қайда бўлсанг излаб топганимда. Келаман
олдинга, кўзингга қараб, эшитасанми йўқми, фарқи йўқ бўлар, у сўзни айтаман, қолмас
армоним. Кетар чоғим эса шунчаки қўшарман; "Энди
учрашмаймиз, жоним, мен ўлдим...”
(c) Sayyod
|