SAYYOD.COM хеч кимни "устидан қотмайди!". Экспрессо! Expresso
SAYYOD.COM хеч кимни

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 
Бир хил саволлар қайтарилмаслиги учун аввал мана бу манбадаги "Доимий саволларга жавоблар" билан танишиб чиқинг. 
 
 1 Xusnora   (23-Дек-2011 05:16)
hurmatli Sayyod RAYHON bn munosabatiz qanaqa?
-Хеч қанақа. Аввал ёмон эди, кейин иш бўйича бўлди, кейин эса Джуманджидан кейинги Отабекнинг сайтимиздаги танқидини кўтара олмай яна хафа бўлди. Райхон умуман танқидни кўтара олмайди, унга Зиёда, Нилуфар Усмонова ёки Манзурани намуна қилиб кўрсатган бўлардим. Чунки улар айнан ижодий танқидни тўғри қабул қилиб, инсоний муносабатни ажрата олишади. Айниқса Зиёда, шу сайтимизда у хақида танқидам бошқасиям ёзилиб борилган бўлса, бирон маротаба учрашганда муносабати ўзгармайди. Чунки ижодий жараён тушунчаси унга тушунарлироқ, бошқа аксариятларга эса мен маликаман, менга хатто ёмон қараш мумкин эмас деган юлдузликни тагига олган касаллиги сингиб кетган.
 
2 Dilnoza   (23-Дек-2011 05:33)
  Nima uchun xar payshanb "sevganimga atalgan noma" chiqmaydi?
Чунки ўзимни зўрлаб нарса ёзолмайман. Илхом акаси  келганида ёзаман.
 
10 Abror   (23-Дек-2011 11:07)
Сардор ака sayyod.com сайтингизни хомийлари борми? Бор булса кимлар ёки кандай юридик шахслар?
 Йўқ. Юридигиям медигиям йўқ. Хотя, йўқ, медиги бор, фақат у сайтимни эмас,  соғлиғимни хомийси))
 
12 SmartDent   (23-Дек-2011 11:45)
Sardor Komilov-qaysi oliygohni tamomlagansiz?
2.Onangizga qilgan birinchi sovg'angiz? Javoblar uchun oldindan rahmat.
 1. Хаёт олийгохини, қолганини бир тийинлик фойдаси бўлмаган! Фақат зарари бўлган, умримни керакли дамларини олган холос!
 2. Эслолмиман...адашмасам 4-5 ёшда  кўчадаги кичкииина гулчаларни териб олиб келганман,. 22 ёшимда  биринчи маротаба қимматбахо совға қилганман, италия  тилла браслети эди.
 
14 ledy   (23-Дек-2011 11:59)
1. Хаётингизда аёлларнинг роли кандай, улардаги кайси хислатни кадрлайсиз?
2. Хаётдаги кумирингиз билан учрашганмисиз?
3. 5 йилдан кейинги шоу-бизнесни кандай тасаввур киласиз?
Олдиндан катта рахмат.
 1. Бахо бериш учун аёл ё эркакка алохида бир роль ажратмайман, манга инсонийлик хислатлар мухим! Хар бир аёл ўзга бир олам. Ва хар бири қайсидир жихати билан ўзига ром қила олади. Аниқ бир хислатни айтолмайман, бу индивидуал нарсалар. Банально гапиргим келмади, вафооо хаёёё ва хоказо деб.
2.Йўқ. Менимча кўпроқ уни янги зўр ижоди билан танишсам, ёки жонли концертида мазза қилиб дам олсам шуни ўзи етарли бўлса керак. Кумирни ўз ижодий кўринишида учратиш манга афзалроқ. Хозир Далер Назаров хақида фикр айтдим. Вахоланки кумир дея олмайману, уни ижодидидаги мусиқасидан тортиб, куйланиш, қўшиқ оханги хамма хаммаси тўппа-тўғри қалбимга етиб бораверади. Кўнгил наволарини уни ижодида  хис қиламан.  Ўзбек  санъатидан кумирмасу, ижоди манзур бўлган ва хурмат қилганларим билан учрашганман, учрашмоқдаман, муносабатлар хам аъло.
3. Бу кетишдами? Тахминимни айтишниям истамасдим. Қани энди рақобат хаққоний бўлсаю майдондаги ижодий жангдан завқлансанг? Қани энди кимлардир мансабидан ўз ғаразли ниятидан фойдаланмаса? Қани энди адашибми, тақдир хазили биланми, хазиллашибми санъат министри бўлиб қолсам...оооо.. уйғонамиз, уйғонамиз..атрофга қараймизу яна хушдан кетамиз ва яна ширин орзууулаааар.
 
15 Priyanka   (23-Дек-2011 12:11)
1.Саййод кто твой кумир.
2. Скажи почему ты всегда защищаешь шахзоду.В смысле когда ты пишешь статью о шахзоде ты всегда хвалишь её иногда слишком.Но мы знаем что у каждого человека есть не достатки и эти не достатки есть у артистов.Мне кажется оа твой кумир(если бы я тоже было бы журналистом я тоже защищало бы своего кумира).
3.Почему ты ненавидешь Райхон она что тебе что-то плохое сделала.Или ты её не любишь из-за того что они вссоре с шахзодой и типа она конкурент шахзоде.Я тебе желаю совести и пожалуйуста прекрати унижать Райхон.Думаю ты ответишь на мои вопросы.
1. Никто! Люблю творчество Далера Назарова, но и его не могу назвать своим кумиром.
2. Вы сначала с фактами приведите те слова, где я её хвалил, а потом задавайте вопрос. Как некоторые сайты  я не возвожу певиц до небес такими эпитетами, как "Латофатлииии, мафтункооор и  бетакрорррр”.  Я отвечаю за свои слова! На счет защиты, задавайте вопрос по конкретнее, а то такое ощущение будто Шахзоду ежемесячно обьвиняют в суде, и защитником всегда выступает только Сайёд. Если в шоу-бизнесе имеется какой либо конфликт,  и если, как у журналиста, у Вас есть свое собственное мнение, основанное на фактах, то врядли будет спаведливо Вас пречислять в ряды поклонников.  Дело даже не в Шахзоде, есть множество примитивных понятий, как если ты говоришь правду про кого либо-то ты защищаешь его, если обьвиняешь-то ненавидешь. Бред. Побольше книжки читайте, пожалуйста, и побольше другие каналы смотрите, мир намного  шире, на самом деле.
 На счет журналиста и кумира - Вы не правы!
Моё мнение- у журналиста не должно быть кумира, тем более с той местности, где Вы работаете.  Это всегда мешает  журналистам в профессии в подаче объективной информации. На счет любимого артиста я уже сказал выше, это Далер Назаров, и точка! И он не из мира узбекского шоу-бизнеса.
3. А ничо что Юлдуз с Озодой тоже не в ладах, а я с обеими в хороших отношениях? Если Ваша Райхон не в силах терпеть обоснованную  критику в свой адрес, то это не моя проблема. Пожелайте себе побольше логики и лечение от фанатизма. Мне лишняя совесть не нужна, у меня своя, здоровая!

17 guliruhsor   (23-Дек-2011 12:45)
sayyod sizga teng keladigani yoq siz doim haqiqat taraf bolasiz meni fikrimcha. har doim haqiqat tarafman deb oylaysizmi. har doim shu holatda haqiqat goy bolib qola olasizmi. siz omadli insonsiz bu fikrimga nima deysiz.
-Тенгсизи бўлмайди,  ўрнини боса оладигани хам бўлмайди. Мендан зўри бўлиши мумкин лекин, у мен бўлмайди, мен кимдандир зўр бўлганим билан, у  бўлмайман барибир. Хақиқат тарафман деб хеч қачон аниқ ишонч билан айта олмайман, хеч бир инсон буни айта олмайди, бари Аллохга аён. Хар холда кўриб, билиб турган нарсамга ишонган холда  факт ва асосларга таяниб ишлашга харакат қиламан.
Бир маратоба ёзгандим, хар қандай хақиқатнинг хам ўз хақиқатлари бўлади, ва у хақиқатлар хамиша хам асосий хақиқатга мос бўлаверамайди деб. Шунинг учун бу нарсаларни тахлил қилиш сизу бизгамас. Хаммаси ниятга бориб тақалади аслида! Хар доим хақиқатгўй бўлишга харакат қиламан, лекин алдамайдиган инсонни ўзи йўқ, бу вазият ва холатларга боғлиқ. Очиқ гап! Хамма алдайди! (Все врут (с) Доктор Хаус) Фақат кимдир нимададир, қаеридадир ва нима учундир.
Фаолиятда, халқ билан ишлашда адолатли бўлиш мухим. Пул аралашган жойда адолат  емирила бошланади, сайтимнинг омади хам айнан сайтимизга пул аралашмаганидадир.
Баъзида ва жудаям кам холларда танишлар орқали пулга прома олишга мажбур бўламиз, бу сайт харажатлари билан боғлиқ. Лекин ўз фикримизга қарши ЧИҚҚАН ХОЛДА  эмас! Дейлик муносабатимиз оддий бўлган хонанда ёки оддий жа бир ёмонаммас, жа бир зўўўр хам эмас фильм рекламаси. Асосийси ўша маблағга МАҚТОВ ҚИРМАЙДИ!-деган нарсани олдиндан айтилади. Шунчаки маълумот берилиши хақида келишилади. Бу йил атиги икки хонандани икки янгилиги(премьераси) билан, бир  фильм промасига келишилган иш хақи олинди холос! Қолган  баннердаги фильмлар, ўзаро хамкорлик, яъни уларни титрида сайтимиз номи кетганидек, бизни баннеримиз у фильмни реклама қилади холос.  Бу холатда хам ўша ўзаро хурмат ва ахборот кўмаги, ЛЕКИН МАҚТАШ эмас! Айнан ўша пуллик тузилган шу уч холатда Феруза хам, ўша мижозларам гувох, принципиал нейтраллик ушланди. Фақат ахборот кўмаги сарф харажатларига кетди.
Омадга келсак, қайсидир тарафлама омадлиман, лекин бутунлай омадлиман дея олмайман.

19 8791   (23-Дек-2011 12:52)
1.sayt moderatori o'zgaribdi, sabab?
2.jumanjida bitta gap borda, "bu toshlarey sho'x toshlar, ne kunlar solar boshlar" shunga g'ashim keladi, "ne kunlar solar boshga" emasmi, yoki faqat qofiya uchun shuni tanlanganmi? 3.yana qanday kutilmagan loyixalarga tayyorgarlik ko'ryapsizlar?raxmat javoblar uchun.
1. Касаллик туфайли.
2. Нотўғри эшитибсиз, аслида "Бу тошларей шўх тошлар, не кунлар сола бошлар”. СолаР эмас, солА бошлар.
3.Лойихаларим ўзим учун хам кутилмаганда миямга келади. Хозиргча аниқ тайёр ғояларим бор, афсуски уларни амалга оширишга умуман вақт етмаяпти. Масалан "Шантаж” лойихаси концепцияси тайёр, амалда қўллаш қийинроқ. Вақт ва ишчи гурух керак.
 

20 Daler   (23-Дек-2011 12:55)
Sardor aka man birovga fanatligim uchunmas siz etgandek ADOLTLI savol bermoqchiman ! Nega Rayxonni yodingdami ashulasini Roksana ko'chirganini maqtash o'rniga balki Rayhon ko'chirgan deb rosa qidiruvga berdiz?
 uni o'xshash ashulalarini doim ko'chirmachi sifatida chiqarib qo'yasiz , lekin Shahzoda va Lola ham yaxshi ijod qiladi ,ammo uladayam ko'chirilgan ashulalar yo'q emas , ularni hecham shu jihatlarini saytga chiqarmaysiz! javob uchun rahmat
 Ўзиз саволизни тушундизми? Энди Роксана бўлдими?  Руслана эмасмиди?
Мақташ? Кимдир кўчирса мақташ керакми? Ғалатимасми?
 Қидирувга? Қайси РОВДга бориб ариза ташлабман? Тавба. Ўзи у холат юзасидан ўзлари пиар қилгандек бўлиб қолди. Аввалига машхур Украиналик Евровидение ғолибаси Руслана ўғирлади дейишди, кейин айнан бизни сайтимиз аъзолари берган факт асосларга кўра у Руслана эмалсиги аниқ бўлди. Доғистонлик дейишдию на асос ва на сурати бор. Балки бир Тошкентлик қиз айтиб интернетга қўйгандир? Балки Райхоннинг ўзи, биз қаердан биламиз? Лекин аниқ Украиналик машхур Руслана эмас! Мана бу ердаги манбада барча фактлар!
-Шахзода ва Лола кўчирган хамма аудиоларни аввал жўнатинг, кейин сайтга қўяман, келишдикми? 

21 PAXTAKOR FC (ABROR)   (23-Дек-2011 13:07)
Sayt nechchi yoshga to'ldi? Saytni biror bir yubley yoshiga gala konsert o'tkazish niyatingiz bormi?
-Келаси йил 5 ёшга. Балки, хали ўйлаб кўрмадик. Кимларгадир ўхшаб у концертга 500 доллордан пул олиб чиқариш бўладиган бўлса , манга унақа концертни кераги йўқ!

22 BAHORA   (23-Дек-2011 13:17)
SAYYOD SALOm QALESIZ MANI BITTA SAVOLIM BOR MANA SIZ SANAT OLAMIDA YURASIZ SANATKORLA BILAN GAPLASHASIZ HATTOKI YONIDA HAM USTIDAN QOTIP TASHISIZ QATTAN SHUNCHA MAHORAT SIZDA MAN RASA SIZGA HAVASIM KELADI SIZGA OMAD SAYTIZGA ESA GAP YO' THE BEST
 -Устидан қотиб ташлаш деган нарса нотўғри, умуман  нотўғри! Бундай гапларга чек қўйилишни истардим, чунки мехмоним бўлган хар бир санъат ахлини таклиф қилдимми, демак уни хурмат қиламан. Шунчаки хазиллашиб дўстона сухбат кечади холос. Юмор ва танқидни аралаштириб гаплашадиган одатим бор, яна бир қитмирроқман хам, тан оламан, лекин бу уларни камситиш ёки устидан кулиш дегани эмас, буни улар тушуниб тургани учун хам тўғри қабул қилишади. Ёзиш услубим хам шунчаки юмор билан ёндошиш. Муносабат учун ташаккур.
  
23 xXx   (23-Дек-2011 13:35)
savolim
1 yoshiz ne44ida faqat aldamen o'tkan safar uylanganman dip aldagansiz
2 Rayxonni oldin sevganiz rostmi hozi uni ko'riwka ko'ziz yo'ligini asosiy sababi nima?
3 o'ziz tanqid qilasu lekin sizzi tanqid qiliwsa nmaga ko'taromis?
sovvollaga aniq jovob beriwwizzi iltimos qigan bo'lardim/ beriwka savvolla ko'pidi nimaga 3ta qip qo'ydiz
1.      Сайт ва унинг фаолияти хақида гаплашайлик илтимос.
2.      Йўқ Райхонапезлани севмаганман,  харқанча у ёқимтой чиройликкина қиз бўлмасин уни хамма севиши шарт деган нарса нотўғри. Кўришга кўзим бор, кўришганда безде қараб тураманку у ўзи кўзини олиб қочмагунча...вуйяй))) Шахзодапезланиям севмаганман)).
 Райхонга муносабатим оддий хонандага қарагандек. Шахсий адоват йўқ, вахоланки бунга етарли нарсалар бўлган бўлса хам.
3.      Нимага асосланиб бу саволни берганиз тушунарсиз. Бирон холатни келтириб савол берсангиз ўринли бўларди.
 
24 Xurshida   (23-Дек-2011 13:37)
1 sayyodni belgisi nimani anglatadi? 2 insonda qadrlaydigon narsangiz?
1.      Камоннинг ўқи-ручка! Оддий журналистнинг қуроли ва унинг нишони дегани.
2.      Адолат, мехр ва Вафо, нафақат қадрлиман, балки мен учун жуда мухим нарсалар!
 
26 Sweety_Girl   (23-Дек-2011 15:03)
Sayyod SAYTIDAN OYIGA QANCHA PUL TUSHADI? ADMIN NOZINI OYLIGI QANCHA?
 -Сайтда нарса сотилмайдику! Ойлик йўқ умуман, йиллик бор, йилига бир икки прома олсак олдик бўлмаса асосийси мухлислар эътибори, муносабат ва хурмати. А это того стоит!

29 oybek   (23-Дек-2011 16:05)
siz uzi uxlaysizmi?
-    Ўлганда лахадда тўйиб ухлашга улгурарман.
 
32 Madish   (23-Дек-2011 18:04)
1.Agar malol kemasa oilez haqida gapirberin! 2.Qaysi maktabda öqigansiz? 3.Maktabdigi tadbirlada qanaqa bögansiz:aktiv yöki...Javob u.n rahmat oldindan!
 1. Юрист ва ижодкорлар оиласи.
2. 3та мактабда ўқиганман.
3. Тадбирларда жуда ва жуда фаол бўлганман, бизни синфдан агар ман қатнашмасам бўлмасди, хаттоки бир тадбирда қатнашмайман деганимда математика ўқитувчим аттестатингга икки қўяман деб шантаж қилган. Чунки бошқа мактабга ўз мактабимизни шаънини химоя қилиш учун ижодий КВНга бориш керак эди, мухим роль эса менда бўлганди. Мактабда актерлик махоратим бўлган, хозир билмадиму, ўша мактабдаги "звизда” онларимни эсласам қотиб қотиб куламан))). Кейинги иккинчи ва учинчи мактабларда эса умуман ўзгариб, босиқ бўлиб қолганман. Чунки ўша пайт хаётимда мудхиш воқеа содир бўлганди. Йиллар керак бўлди ўзимга келишга. 20ёшлардан кейин яна ўзимни тиклаб олдим.
 
35 цезарь   (23-Дек-2011 19:25)
сиззи давлат одами снбга ишлиди дийишади шу гап ростми? хич кимдан куркамасдан хаммани танкид кивурас ишонганиз танкез борми? сизга тахдид киб куркитишганми агар шунака килишса нима килардиз?
-Йўқ адашишибди, араблар ёллаган ишпиёнман, бункерда катта бўлганман махсус тайёргарликлар кўриб, кейин Тошкентда писмиқларча ишлаб юрдим, шоу-бизнесга кирганимда сочларим бирдан ўсиб, жингалак холатига келиб араблигимни сотиб қўйган.)) Жиддий айтсам, аслида бир вақтлар хуқуқни химоя қилиш органларида 7 йил фаолият юритганим борасидан бу гап фантазияларни гуркиратиб шу холатга келгандир.
-Кимдан қўрқиш керак? Хаётдаги тақдирингиздан то ажалингизгача Худони қўлида бўлса бандасига йўл бўлсин. Агар тақдирим ўша танқид қилган одамни қўлида ўлиш бўлса, демак шундай бўлади.
Мошинам йўғу, қанақа танка? Самокат омоқчиман. Фаолиятимга мосроқ.
-Тахдид қилишган, қилишмоқдаям. Домимни тагида мошиналар кузатиб, қўшнилардан суриштириб, ойлаб  кузатиб  яшашганиям бўлган. Нима қилардим, оддий турмуш тарзимда яшайвердим, юқорида айтганимдек пешонамдагиси бўлади. Танқидми бошқами, ўзлигимдан кечолмайман, кимнидир деб ўзлигимга хиёнат қилсам, ўзимга қийин чунки ман ўзим билан яшайман! Қандай қилиб ўзимга хиёнат қилиб, ўзимга чидаб яшай оламан кейин?
  
37 sherzod   (23-Дек-2011 19:42)
1. Bir xilda sizi jurnalistika jonga tegdi bowqa kasb topiwim kere digan so'zlarizi ewitib qolaman bunga sabab nima.
2. Bowqa qaysi kasbni eplab ketoliman deb o'ylisiz.
3. Qachon uylanasiz a 30 dan owib ketizu Sardor aka.
 1. Бир хилда эмас, охирги йиллар аниқ факт! Жонимга тегди, иш топишим билан кетаман! Сабаб молиявий тушум йўқлигида, кўп вақтимни олаётганида, ўзим истаган хислатларга  эга гурух йўқлигида. Кейин, бошқа тарафдан бу сохада ўзимга қўйган мақсаддан кўра, ўша планкадан юқорироғига эриша олдим. Балки шунисига жонимга теккандир.
2.Хаммасини эплайман, касб борасида жуда пластикам кучли. Бугунги кунгача кўп сохаларда ишлаб, ўзим кутмаган ютуқларга эга бўлганман. Асосийси қизиққонман, ўша ишда зўр бўламан деб эмас, шу ишни зўр билиб олишим керак деб харакат қиламан. Афсус шифокор бўлиш орзусига етишмадим, кўп йил умримни оладида. Лекин келаси йил ТашМига барибир топширмоқчиман, кирсам, умуман интернетни йиғиштириб бутунлай ўқишга муккасидан кетаман. Қариганимда бўлса хам лекин профессор бўлиб, энг зўр шифокор номим чиқмагунча қириндим чиқиб ишлайман ишонаверинг.
 
38 ZOHA_BORN   (23-Дек-2011 20:09)
:SAYYOD.COM:{OLDINDAN UZR SHAXSIY HAYOTIZDAN SAVOL BERGANIM UCHUN}SIZ HAQIZDA BIR MALUMOT ESHITGANMAN "SUDLANGANIZ HAQIDA"AYTINGCHI AGAR SIR BULMASA NMA UCHUN SUDLANGANSIZ?
:javob uchun oldindan raxmat:
-Куламанееей...Неччи маротаба судлашди ўзиям а?)) наркоманам дейишди, яна нимагадирам, битта шу номусга тегиб қамалди дегани қолди астағфируллох))). Агар судланган бўлганимдаям буни ишимга нима алоқаси бор? Хар бир инсон ўз хато ва гунохлари билан инсон! Уни хаётидаги хато ва гунохлари хар жойга хам алоқаси бўлавермайди. Инсон муомалада аъло бўлиб салом берса,  армияга бормагансан деб алик олмаслик ахмоқлик, махоратли рассом бўлса, мактабда синифдошингни доим ургансан деб суратларини сотиб олишдан бош тортиш хам ахмоқлик.
Биласизми, менталитетимизга хос нарсаларга ачинаман...худди қайсидир аёл ажрашибди десангиз фохишадек назар солишдек гап. Ажрашган аёл ишда омади юришса демак у албатта кимнидир тагига ётган деган фикр келади. Хуллас, судланганманми, судланяпманми, судланаманми, ажрашганманми хаммаси шахсий нарсалар ва буларга бахо бериш хам Аллохга, бандасигамас.
 Ижодий эътироз келтиринг, сиз мени камерадошим бўлмагансиз, ё ажрашган хотинимни янги эримассиз, сиз мени шу сайт орқали танийсиз, демак саволлар хам шунга хос бўлса ўринли тўғрими?
Агар қўполроқ жавоб берган бўлсам узр, шунчаки шу каби саволлардан чарчаганман, бу жавоб аслида сизгамас, кўпроқ шундай саволлар берадиган одамларга қарашли.
 
41 ZOHA_BORN   (23-Дек-2011 20:51)
SAYYOD.COM SIZI YOSHIZ UTGAN BULSA HAM BIR NARSANI SURIMAN SIZ KELAJAKDA KIM BULMOQCHISIZ YOKI WUNDAY BULIB QOLASIZMI :UYLANMASDAN BUYDOQ BULIB:
Рахмат қўлимга хасса тутқазганингиз учун, лекин ўзизга қайтараман, унга мухтожмасман)) келажакда ким бўлсам хам инсоф билан бўламан ишонаверинг))). Ман хали ўзим учун кашф этмаган касб ва қирралар бисёр! 80-90 ёшга кирганда хам ё қандайдир ўқишга кираман ё қайсидир касбни бошидан бошлайман, дунёда қанчадан қанча қизиқ нарсалар бор, бир бора бериладиган хаётда тор ва чегараланган умр ўтишни истамайман, бу дунёга келдимми-дунё меники, олам мен билан! Хаёт зўр, ундан бор имкониятни синаб, ЯШАШ керак! Армон бўлишини истамайман.
Бўйдоқликка келсак, адашдиз. Бўйдоқ сўзи манга мосмас,  хеч бўлмаса шунчаки хунук синоним бўлгани учундир))
 
42 Zarina   (23-Дек-2011 20:57)
2009 yildan beri saytizi kuzatib boraman manga yoqardi ushanchun tez-tez kirib turardim LEKIN hozir unchamas chunki saytizda uja Shahzodani mahtaaaaab yozurasiz BU YAHSHI lekin saytizda bazi bir TAN OLASMI yomi IJODI yahshi bogan HONANDANI TANQID qilasiz UyaM MAYLI lekin man komentariya yozib oz fikrimi bildirudim Shahzodani YOMONLAB kein saytga kirsam MODERATIR tomonidan udalit qilinibti vaxolanki man sokmasdan yozudim, a usha honandani yomonlab yozishkanini soxranit qilinibti KAGBIUTDA SHAHZODA OPPOGU a u Yomonde bu ADOLATDANMI, ikalasiniyam muxlisimasman lekin bunaqa ADOLATSIZLI boganiga koynim ranjidi saytizdan torisi. TANQID bosin faqat hammaga bir xilda bosin Shahzodani vay buuum didigon ijod namunalarini kormayamiz uni ijodini yozarkansiz boshqalaniyam yutugini yozin!
Ikalasiniyam shaxsiy hayoti bilan ishim yobiza ulani SANATKOR sifatida tanimiz va ikalasiniyam xurmati oziga yarasha ushanchun 1 tasini mahtab yoki ikinchisini kesatib gapirib ozizi SHAHZODANI SEVISHIZI yoki unga ISHLIDIGOOOON JURNALISTLIGIZI bildirib qoymen!
-Сизниям алифбе байрамиз билан))) Изохлар бўйича ман жавоб бермайман, демак сўкиниб хақорот қилгансиз, ёки реклама. Бундай нарсалар сайтимизга ёт. Сайтимиз ёқмай қолганини хам тушуниш осон, демак сиз ёзадиган хақоротли изохлар муаллифларига ўзи сайтимиз ёқмайди. Ёқмаслигиданам хурсандман. Бунақа мухлислар сайтимизга умуман керакмас.
Бошқаларни ютуғини? Кимники қолиб кетибди? Аслида кимнидир ютуғини кўрсатиб ёзганимдаги мақтовлар кўринмайди фақат танқидлар кўринади. Сиз кимни фанати эканлигингизни тахмин қилиш қийинмас, шунга хос жавоб берсам, 2009 йилдан бери кузатган бўлсангиз Райхонни қон топшириш акциясидаги мардлиги, концертдан олдинги сухбат, концерт репортажи ва  Туркияга борганини видеосигача биздан бошқа ким ёритди? Джуманджида хаттоки ман химоячи бўлдим а? БИРИНЧИ БОРА! Бу  нарсалар албатта кўринмайди. Чунки фанатизм касаллиги билан оғринган фақат алифбе китобини ишғол қилган фанаткасиз  холос.
Хақиқатгўй бўлинг деб туриб Шахзодани севишиз ё унга ишлашизни билдириб қўйМАНГмуш. Мантиқ қани? Ўзи адолат истайсизми ё билдириб қўймаслигимни?  Хамиша зиддиятли ва ёлғонни тарғиб қилиб БИЛДИРИБ ҚЎЙМАСЛИК хақидаги фикрингиздан кимни фанаткаси эканлигингизни хам тахмин қилиш қийинмас.
Шахзодага ишласам арзийдиган хонанда, ишга олса ишлардим)) Ну яхши хақ тўласа жон дердим. Кимсан Шахзодая? (вуйяй) Номини ўзи ярим Республика йигитларини мазасини қочирадия)) Лекин севишни ваъда бермайман, чунки эри бор))). Лекин ишлардим! (Зилола, если читаешь имей ввиду))))

49 BENNY   (24-Дек-2011 01:01)
oka !hamma sanat vakillari tanqidlarizzi qandaqa kotarishadi korishganizda ?
 -Хар хил,  энг марди  бу Зиёда ва Нилуфар Усмонова!

51 Shahzod   (24-Дек-2011 02:09)
1- Hozirgi yozadigan savolimni ko'p muhlisla bilmasa kere.demak Bir paytla RAYHON shov-shuv saytga interviyu berganda, sizzi nazarga tutib : ... U JURNALIST O'Z MASHHURLIGIN O'YLAB SHUNDAY YO'L TUTGANDI... deb gapirgandi (oradan bir necha kun utib,yuqoridigi Rayhon aytgan so'zlarini o'chirib yuborishgandi) Savol - shunga aniqlik kiritishingizni istardim.
-Билмадим, ман у сайтни админи бўлмасам. Кейин айнан ман  хақимда айтганини қаердан билақолдиз? Мани хабарим йўқ. Кейинчи, Райхонми бошқасими бу сайтимни машхур бўлишига хеч қайсинисини хиссаси йўқ! Сайт хикояларим, ўзимни ижодим билан танила бошлаган, бу факт! Кейин бугунги кунгача шоубизнес хақида бўлса, уларни етказаётган, ёзаётган МЕХНАТ туфайли  эътиборга тушяпти. Хеч қайси санъаткорми бошқасими ўзи хақидаги маълумотни репортаж қилиб ёки тайёр матн тузиб, келтириб сайтимизга қўймаяпти. Сайт нимага эришаётган бўлса ўз  ғоялари, харакати, изланувчанлиги, тезкорлиги, аниқлиги, хаққонийлиги ва фидоийлиги билан эришмоқда! Бу фактни инкор қилиб бўлмайди!

53 Loading   (24-Дек-2011 02:54)
Mr.Sayyod mana sizni yozgan Manalog, Hikoyalariz, Qo'shiq Sherlari muxlislar tarafidan yuksak baxolanib kelgan.
Savol: Siz bu ijodlaringizni o'zingiz istagan vaziyatda yozasizmi yoki qandaydur muxit talab qilinadimi?
"Tunda jimlik bo'lishi fikirni bo'ladigan tasirlar yo'qligidan xabarim bor."
 -Вазият хам эмас, мухит хам эмас, ХОЛАТ! Ўша холатимдан хис қилганимни ёзаман. Бахо учун рахмат.

58 Abbosbek   (24-Дек-2011 07:07)
Sayyod bu tema eng dolzarb mavzu menimcha shu Avatar, Indeys va shunga o'xshash so'zlarga munosabatiz qanaqa axir xammamiz xam O'zbekmizku. Shunga qarshi biror ish qilish niyatingiz yo'qmi? Javob uchun raxmat.
 -Махаллийчилик ва расизмга хамиша қарши бўлганман. Ман учун миллат ва кўриниш йўқ, мен учун ОДАМ тушунчаси юқори. Фикрлаш доираси консерва банкасига консерваланганларга ачинаман. Бу тушунчаларга қарши сайтимизда бир икки бора мақола хам қилинганди. Ажратадиганларни хурмат қилмайман. Чунки ундай ажратишни мантиғи йўқ. Одамни хислатлари орқали ажратиш мумкин.

60 Хайрулла   (24-Дек-2011 10:02)
1.Сайёд Гулчехра Эшонкуова билан Даракчи газетаси уртасида жанжал булганини биламиз. Шундан кейин бу актриса сайтингизда хам чикмай куйди. Нахотки уша пайтдаги жанжал сиз билан булган булса ростини ёзинг.
 2. Нега Зиёда билан булган Экспрессо сайтга чикмади?
 3.Бекажон газетаси билан хамкорлигингиз халигача бор. Бошка газеталар билан эса тез-тез келишмовчиликлар булиб туради. нега? Бошка газеталарнинг камчилиги-ю, Бекажоннинг сиз билан тил топишининг сабаби?
1. Йўқ у воқеага алоқаси йўқ. Гулчехра ўзи ижодда борми? Хозирча актрисалар орасида у йўқолиб кетгандек. Гулчехрани ўзидан хам сўрасангиз бўлади, нафақат Гулчехра балки хамма интервьюларга хамиша халол ёндошганман!
2. Зиёда билан вақт масаласи чўзилиб кетди.  Кейин сухбат қилдик, шунинг учун ўша сухбат билан кифояланди.
3. Битва экстрасенсовни янги иштирокчисимисиз?)) Ё кофе қайнатганизда газета номлари ёзилдими?)) Фол очаётгандек ёзибсиз.
 Ижод бор жойда тортишув ва келишмовчиликлар бўлиб туради, асосийси ишлаб кетилишида. Бекажон билан уришмаганманми эххеййй буганда роса бўган))) халигача бўлади, бошқалар билан хам шундай тортишиб, талашиб ишласа бўлади, манга эса шу газета қулай. Чунки бу газета  ишчиларида инсонийлик тушунчалари юқорироқ, яъни тиражни ошириш учун журналистни подстава қилишмайди БАААЪЗИ БИР ГАЗЕТАЛАР каби. Яна ғояларингизни ўғирлаб сиздан фойдаланиб, кейин бахона излаб қутулишгаям харакат қилишмайди. Хуллас Бекажонни агар рекламаси ўша бааааъзи бир газеталар каби бўлганида уларга аллақачон нон қолмасди ишонаверинг. Кейин Бекажон Россия газеталаридан тўғридан тўғри нарсаларни таржима қилиб ўғирламайди. Шартмас қўл билан кўрсатиш, аёллар учун газеталарини бир қараб чиқинг тушунасиз.  Шундай аёллар газетасидан бирининг бош мухарририни хонасига кирсангиз, столи тўла Россиянинг машхур газета ва журналлари туради.  Иштони йўқ иштони йиртиққи устидан кулгандек тағин газетасида кимларнидир тақлидда айблаб чиққанига кулгини хам додлатадиганини кашф қилиб юборай дейман бору.
Бекажон эса халол ишлайди! Менга бу мухим!
  
63 Nodish   (24-Дек-2011 12:16)
savolim Sardor aka sizga,
1)hayolingizdagi ideal ayolni tasvirlab bersangiz. uni uchratganmisiz?
2)saytingizda shou biznesdagilarga folbinlik qilgan bir shahs haqida ma'lumot bermoqchi ediz, hali ham shu ma'lumotlar yig'ilmadimi yoki bu tema "zapretga tushdimi?
rahmat.
1. Идеал инсонни ўзи йўқ бу хаммага ёд бўлиб кетган тушунчаку.  Аёлни яхшиси эркакдан бир қадам орқадагиси ва бир поғона пасти деб биламан. Бизларга аёл билан тенглашиб олишяпсанми дейишади баъзида, лекин аслида шу эркак даражасига чиранган аёлларни умуман хурмат хам қилмайман, аёл сифатида хам кўрмайман! Эркак ва аёл орасида қандай низо бўлмасин аёл жим бўлиши керак. Шуниси билан аёл у. Ақлли эркак бўлса, ўз айбини тушуниб узрини сўрайди, ва бунга у аёлнинг оқилалиги, аёллигини сақлаб қолган хислати хам туртки бўлади. Хозир атрофга қарайсану, қизларга майли, адашибми, қатттиқроқми бир нарса деворсанг борми, шартта иштонини бошига кийиб, сочини пахмоқ қилиб, оғзидан кўпиги келиб, тарс этиб  ерга ётволиб,  тутқаноқ сахнасини намойиш қилиб беришади-ей. Оғзинг ланг очилиб миянгга келган калимани қайтарасан.
Ўзим истаган аёлни учратганман....бугунги кунларда хам учратиб тураман. Хақиқий аёллар бор. Каму лекин бор.
2. Йўқ шунчаки у хабарни ички ишлар ходими беришмади холос. Мумкин эмас деб топилган.
 
65 нигишка   (24-Дек-2011 14:05)
Это правда что статью о Согдиане тебе приказали убрать?и ты испугавшись убрал как миленький?
 А Вас в детстве не учили, что к  незнакомым дядям надо обращаться на Вы?)) Ну хотя, исходя из Вашего вопроса, можно предпологать, какое у Вас было детство... Прости Аллах её родителей)). 
Знаете ли, кроме той причины, которую Вы соизволили указать мне, естественно, без какой либо причины и отношения к некоторым певицам,  существуют такие понятия, как просьба, понимание и тому подобдное)). Я понимаю, что  Вам, возможно,  чужды подобные человеческие качества,  но, как ни странно, в мире есть такие вещи, и они работают, представляете!))
Скажу честно, с самого начала я сомневался по поводу размещения этого материала на сайте, так или иначе это было вмешательство в личную жизнь, что я не учел.  
  Да, мне позвонил один очень любезный человек, который,  как он сказал,  "уважает и следит за моим творчеством”. Приятно, не так-ли?  Являясь  семейным  другом мужа Согдианы, он рассказал, что её супруг  достаточно долго живет в Ташкенте , и привык к понятию "узбекчилик”, и то,  что я написал, по его мнению,  не подходит к  узбекскому менталлитету. Его уважение к нашим ценностям меня  реально тронуло. Зауважал его!
 Естественно, убрал. Признаюсь- испугался, но вот только испуг был перед своей совестью! И зауважал себя тоже! Потому что моя совесть не только может стыдить меня, но и пугать!
Знаете, есть такие певички, которые вообще не понимая по узбекски ,  надрываются, чтобы понравиться узбекскому народу,  дабы побольше "бабло” снять.   При этом, буквально "извращают”  узбекский язык.  Возникает  вопрос: "Вот у них есть совесть? Пугать ладно, хотябы стыдит?”
К примеру,  одна из них не смогла принять в свой адрес критику и заявила на нас в РУВД. Представляете, как над ней смеялись там все... Конечно же, её послали куда подальше с её заявлением))).
Ну так вот, Нигишка, о чем это я-дело в том, что над такими бездарными певичками, мы принципиально будем  хохотать у себя на сайте, причем так громко, чтобы в следующий раз знали, как вести себя с нами. Это же касаеться и тона вопросов к нам ! Какой привет-такой ответ!  
(Про бездарных певичек и про ситуацию с заявлением, Согдианы не касается)

69 xasan_uz   (24-Дек-2011 15:28)
Xurmatli Sardor aka siz muxlislarizni bildirgan talabilari xaqida nima deya olasiz? Demoqchiman muxlis talabi adolatsizlikmi?.
-Аксарият холларда адолатсизлик! Хақиқий санъаткордан талаб қилиш нотўғри, бу билан уни заказга ишлайдиган қилиб қўямиз, санъаткор қалб талаби билан ишлаши керак. Мухлисни талаби- пулини шаққиллатиб санаб берганидан кейин, жонли ижрони талаб қилиши ўринли ва адолатли! Мухлисларни ўзи ёлғонни сотиб олиб, яна ниманидир талаб қилишини ўзи нотўғри.  Тўйга оғзини қимирлатиб масхаарабозликка чақиргандан кўра, камроқ пулини бериб, обру учун тўйда 15 минут келин куёв олдига ўтказиб, фотосессиясини қилиб, кейин кетказворса хурмати кўпроқ сақланиб қоларди. Саволга умуман қарайдиган бўлсак, барибир ИЖОДКОР-САНЪАТКОРДАН талаб қилиб бўлмайди.   
Шоусига пул тўлаб тушдингизми, харқанақасига сальто қилдирасми, сахнада тўлғонтирасизми хаққингиз бор бўлса керак. Чунки пулни нимага тўлаб  кираётганингизни бугунги кундаги билағон баннерлар айтиб туради. Худди шундай тўйда хам, ўша фонограммасига пул тўлаб чақиряпсизми, бемалол мультикни мусиқасини қўйдириб, хонандангизни оғзини қимирлатишгаям хаққингиз бор бўлса керак, чунки сиз фонограммага оғзини қимирлатишга чақиряпсиз. Бу фикр фонограммситларга тааллуқли!

74 BetmeN   (24-Дек-2011 19:42)
assalomu aleykum!!! 1 turma xakida anons kuygandingiz lekin tulik xolda saytga koyilmadiyu,nega?? 2 nega jasur Umirovni konsertidan reportaj tayyorlamadingiz?? 3 ozodlik radiosi saytida yozilgan makolani izoxlarida Vahobiddinov degan nikli kishi sizni firibgar shahs,mukaddam sudlangan firibgarlik aybi bilan degan izoh koldiribdi oka wunga aniklik kiriting..javob uchun raxmat
Волейкум ассалом. 1.  Тўғрисини айтайми? Умуман вақт йўқ ёзишга. Ёзиш аниқ бир ойни  олади. Бир ой сайтни тўхтатиб тура олмайман. Кейин ёзиш учун шаштимни бошқа нарса сусайтирди, бу хам бўлса: нима бера оларкин?- деган нарса. Албатта, одамларга қизиқ у тараф хаёти, лекин нима бераркин? Сайтни рухияти ўзгариб қолмасмикан дедим. Лекин бу дегани у тўхтатди, эмас, вақт топганда оз-озданми ёзиб қўярман.
2. Тайёрлайман деганмидим? Ё тайёрлашим шартмиди? Жасурни сайтида ёритилдику етмадими? Мана шунақа нарсани тушунмайман, бир сайтда берилган маълумот, нима учун бошқасида берилиши шарт? Лозим топгани, таъсирлангани ёзилмайдими? Энг асосийси таклиф қилингани дейлик а? Очиқ гап, Умиров бизларни таклиф қилмади, билмадим, балки танқиддан қўрққандир, балки ёдидан кўтарилган. Аввалги концертида ўз аранжеровкачиси Жаъфарбекни чақирмаганидан кейин, ман хафа бўлишимам нотўғри бўлса керак а? Шовшув сайти рахбари Жасур адашмасам ахборот кўмаги бўлди, у бир сухбатда таклиф қиламан деганди, билмадим ёдидан кўтарилганмикан ё бошқа сабаблари борми...хуллас аслида хеч нарса йўқотмадим....Ўзи борармидим?)))Репортаж Жасурни сайтида бор, расмлариям, бемалол танишаверинг.
 3. Вахобиддинов? Балки ВахобИЙдинов бўлса керак)) У сайтда асосан шундайларку ўзи)), уларнинг маълумотлари хам шу каби)). Юқорида жавоб бердим, муқаддам бир неча бора судланган, ашаддий рецидивист, фирибгар, каззоб, ғаламисман десам аламзадалар радиоси ва уларнинг шундай мухлислари  кўнгли жойига тушиб, танаси ва онгига лаззат югурар деган умиддаман. Одамлар қандай қилибдир лаззатланиши керакку, кимдир нимадандир... кераклигидан лаззатлана олмаганидан кейин, куни шундай нарсалардан лаззатланишга қоладида, майли, савоб қилайлик, улар учун истаганиман! Улар билан яшамайманку тўғрими, ўзим билан яшайман, ўз олдимда кимлигим-ўзимга мухим! Мазза қилиб фаолият юритяпманми, ўзимни хурмат қила оламанми, бўлдиде, қолганига нима ишим бор?))
 
76 xXx   (25-Дек-2011 00:38)
negadir bugalgisida xamma passiv qani savolla bermisilami ey Sayyod4ila uyg'onilaaaa man yana berardimu mayli keyingi safar xudo xoxlasa a Sayyod))) yooo yana bitta mayliiimiii prikolniro sovolde oldingilari seryozniyidi
Mayli beraqo didila i4ilada))) Nyutonni bowiga tuwgan olma sizzi bowizga tuwkanda qanaqa nazariya o'ylap topkan bo'lardiz)))
-Мазез жойидами? Ичимда йўўўқ унақа қимееенн дегандим аслидаю, майли:
-Олмани хам сўкиш мумкин бўлган назарияни бўлса керакда. Ман Ньютонмасман, у бошига тушган зарбалардан илхомланса демак хамма шундай илхомланади деганимаску))) Дунёда садомазохизм ривожланиб кетарди унда .

86 UzDDS   (26-Дек-2011 11:43)
Salom Sardor aka! sizz ijoddizni hurmat qilaman kechasi bilan ijodda bo`las odnoklassnikisham ertayu kech onlaynda! sizga savolim nega saytingizda faqat o`zingiz yoqtrgan va hurmat qilgan sanatkorlarni mahtiziz yahshisini oshirib yomonini bekitib? keyingi savolim odnoklassnikidagi druzyalarizdan birini ko`cha kuyda ko`rib qolsangiz qo`l berib so`rashasizmi
-Ўзим хурмат қилмаган санъаткорни мақтасам тўғри бўладими? Ғалатию фикрингиз  укам. Сиз ёқтирмаган ва сизнинг фикрингизча лойиқ бўлмаган хонандани ўзингизни зўрлаб, ёки пулини олиб мақтасангиз нечоғлик тўғри бўларкин? Инсон аввало ўзига хиёнат қилмасин, ана шунда халққа хам хиёнат қилмайди. Бошқа баъзи сайтларда йўқ жойдан кўпириб, мегаюлдуз даражасида халқни алдаётгани етар. Бу сайтда хаммаси хаққоний! Хар холда ўз хаққоний фикрим асосида.
-Бошқа вариант хам йўқ шекил. Оёқ бермиманку))) Муомаласига яраша, салом берса алик, қўл берса қўл, оёқ берса оёқ))) Хотя оёқ берса шундай жавоб беришим аниқмас.

90 shaxnoza   (26-Дек-2011 17:47)
[ayotni qadri nimada
-Хаётни демоқчисиз менимча. Хаётни қадри-соғлиқ! Мехр, муносабат ва эътибор. Хаётда шуларни қадрлаш керак.

91 Shahzod   (27-Дек-2011 00:35)
3 chi Ohirgi Savolim - Nega bazida shou-biznesdan ketmoqchi ekanligizni aytasiz ,ahir siz ketsangiz dushmanlarizga ,sizni ko'romiydigan odamlaga imkoniyat yaratib bergan bo'lmaysizmi, sayt taqdiri nima buladi ??? shular haqida to'liq fikr bildiring iltimos oldindan kotta rahmat !!!
 -Кетиш ниятим борлиги ва кундан-кунга кучли эканлиги факт! Чарчадим. Жонимга тегди тўғриси. Просто қизиғиям қолмади менимча, юқорида батафсил жавоб бердим бу саволга. Сайт тақдирига келсак, сайт яшайди! Шу йўналишда, худди шу темпда, фақат ўрнимга бир гурух муаллифлар келади холос.

 94 Madina   (27-Дек-2011 20:19)
Assalomu alaykum. O'ziz o'qigan soha(yuridik)bo'yicha ishga taklif qilishsa ishlashga rozi bo'larmidingiz?
 -Йўқ! Хеч қачон! Ўзим ўтган сохалардан қалбдан фақат медицина чорламоқда.


79 Smiley   (25-Дек-2011 03:06)
Assalomaleykum Sardor aka. Birinchi sovolim, ko'pchilini bolaligidigi orzusi bo'ladi. Sizdayam shunaqa orzu bo'ganmi va u qanaqa orzu?
2.Qadrli narsez bormi?(talismanmi yoki shunga o'xshagan narsa)Bor bo'lsa nimaga u sizga qadrli?
3.Kelajeda Sardor akani TVda qanaqadur avtorskiy ko'rsatuvla bilan ko'rib qolishimiza munkunmi?
Волекум ассалом.
1. Болаликни ўзи бўлмаган. Демак ундаги орзулар хам. Орзу тушунчасини мактабни тугаллаш даврларида англаб ета бошлаганман.
2. Нарсадан йўқ. Керак хам эмас. Талисманларни айтаяпман. Қардли нарсалар эса менга берилган совғалар. Ўша илк берилган открытка,  кичик юмшоқ ўйинчоқлардан тортиб бугунги кунгача сувенир ва  хатлар хам сақланади. Улар эътибор ва муносабат тимсоллари, улардан воз кечиш мумкин эмас. Бир вақтлар яқин бўлиб совға бергану хозир душманингиз бўлса хам ундан воз кечиш керакмас. Бу мени фикрим. Бошқа бировга қайта совға хам қилиш мумкинмас.
 3.Мумкин, агар адолатли рақобатга шахсий адоват аралашмаса!
 
80 Shahzod   (25-Дек-2011 04:26)
Savol 2- Kelajakda yozgan hikoyalaringizni Film qilish niyatiz yoki rejangiz bormi,agar shunday niyatiz bulsa qachon ?
 -Ия, албатта ниятим бор! Фақат у ерда актерларни кассабопига қараб танламайман, йиллар давомида кастинг қилиб бўлса хам қахрамонларга хосини танлаб қиламан. Қачон? Котта пул келса)))

82 B@rno   (25-Дек-2011 12:14)
Savolim Sardor Kamilovga. 1. Hayotizda qattiq aldanganmisiz va bu vaziyatdan qanaqa qip 4iqansiz? 2. Hayotizda sevgi u4bur4agi bo'ganmi? 3. Yolg'iz o'ziz qogiz keganda qatga borasiz? Javobla u.n oldindan raxmat
1.Ха бўлган, кўп маротаба.  Вазиятни вақт хал қилган. Вақт ва қайтар дунё! Инсон хақ бўлиб чин дилдан кўнгли оғриса, ишонаверинг, шунчаки қолиб кетмайди.  Бу нарсага ишонаман, чунки жудаям кўп маротаба айнан шундайлар, вақт ўтиб ёнимга мукка тушиб келган. Худо кўрсатмасин сизда шундай холат бўлса, хеч нарса қилманг, Худога хам солманг. Шунчаки унутинг.   Ранжиган қалбингиз учун қайтар дунё  қасос олади. Бу бор, ва синалган нарса. 
2.Бўлган, бу вазиятда талаш бўлган инсон хал қилиши керак. Бошқаси бефойда, хар қанча чиранманг бўлмайди.
3.Мозорга! Котта ёрдам беради. Мозоратерапия деган мақола қилгандим жума овозида, бир ўқинг тушунасиз. 
 


Хотима ва сайт мухлисларига: 
Саволлардан мазза қилдим! Кулдим, хайратландим, ажабландим ва завқландим. Асосийси хар ким ўзига мос ва лойиқ жавобни олди деб хисоблайман.

Юқоридаги жавоблар сайтимизга ташриф буюрадиган бошқа мухлисларга аталмаганлиги ва керакли жойи керак одамларга етиб боради деган умиддаман!

Баъзи саволларга жавобда кескин жавоб бергандирман, демак қандай рухиятда бўлса шундай жавобини олди, узр сохталик қила олмадим, алдаб "форточка” излагандан кўра, дангал жавоб берган яхши. Саволлар бахонасида шу йили қолиб кетсин деб ичимдаги кўп нарсани айтиб олдим.

Кейин сайтдан бир тийинлик фойда йўқ деганимни фақат маблағ тарафлама деб қабул қилишингизни сўрардим, чунки шукурки,  хурмат, эътибор ва ўша мухлислардан кети узилмаётган совғалари ўша маблағдан юқори ва бизга бўлаётган бундай муносабат жуда қадрли ва янада ишлашга катта маъсулият юклайди.

Бошқалар каби баралла мен сизларни севаман дея олмайман узр, алдаб нима қилдим,  бу шаблон мангамас, чунки танимайманам сизларни)),  лекин муносабат учун ташаккур билдираман.

Сайт ва унинг ижодини хурмат қилганларга қўлим кўксимда! Хаммаси дилдан ва мехр билан!

Нима савол бўлмасин вақт ажратиб, шунча харакат қилиб ёзибсизми, демак эътибордамиз. Бу эса ман учун котта бахт! Келаси йил янада аъло ва шиддат билан ишлаш учун бу жуда катта туртки бўлди!

Войдот энергияларим сиғмай кетяпти)))))))))

Sayyod 
31-Дек-2011 03:36
Бўлим: Expresso | Чоп этди: Sayyod | Тег : sayyod.com
1 DiLinZaDa   (31-Дек-2011 04:39)
Sardoraka savollaga javob berganiz manga juda yoqdi xar bir yozgan gapizda kotta ma'no bordek goyoki)))

2 Shahzod   (31-Дек-2011 04:43)
Javoblar uchun RAHMAT !!!

3 Anv@rbek   (31-Дек-2011 04:43)
Sayyod.uz fan-clubiga a'zo bo'lishda samimiy yordam:
forumiston@mail.ru
giyos@mail.ru

4 mullada   (31-Дек-2011 04:45)
ha ha ha gap yoq SAYYOD.COM va Sardor komilov

5 Dilnoza   (31-Дек-2011 04:59)
Voy qotib qoldim javoblarni òqib.))) sochini paxmoq qilib yoyib beradi. Miyyanga kegan kalimani qaytarasan. Kulib ikki soat bòldi òqib tugatolmiman.)))

6 Яхёбек   (31-Дек-2011 05:06)
Бу шаблон манга эмас деган жойи сайтни канакалигини билдириб ташлабди колганига гап йук

7 Madish   (31-Дек-2011 06:09)
Rahmat Sardor aka javobla uchun.Hamma iwlarizga omad.Biza muhlislani baxtiga sog' bölin.1 ta jovobizga e'tirozim bor iloji bösa saytti bowqalani qöliga topwirmen paxta qöyiwmas,öziz zörsiz baribir

8 Asadullo   (31-Дек-2011 06:48)
cry yomooonn tasirlandim, Xuddi Sayyod bowqa bir joyga ku4ib ketayotgandek, guyoki endi bu sayt yuqdek ...! cry

9 Muzzy   (31-Дек-2011 07:29)
reklama bo'pti~!

10 bek88   (31-Дек-2011 08:34)
2012 yilda Sayyod.com bundanda rivojlanishida tilakdoshman.

11 bek_x6   (31-Дек-2011 09:11)
Sardorokani ko'pro tanivoldim))) ekspresso zo'r chiqibdi)

omad sizga Sayyod. yengi yiliz bilan tabrikliman smile

12 Mo'mina   (31-Дек-2011 10:47)
Avvalbor yengi yilla bilan tabrikliman.mashi 2012 yilda yanada yutuqlarila ko'payishini tiliman,ishlarilaga omad,har doim shunaqa izlanuvchan bo'p yurila,omad...
Sayyod savollaga erinmasdan javob berganiz i savollani etibordan chetda qoldirmaganiz uchun raxmat,savollaga jovoblani manimcha aqilli o'ylab keyin jovob berilgan.moladets. smile

13 Dilorom   (31-Дек-2011 11:22)
Agar QVZda 4iqsez sizi kamandez tö4na yutardi. Ba'zi sovollaga jaxl qib jovob bermisiz dip öylödim. Adawimman prikol qibtawapsizuuu. Buralib qoldim.

14 Dilnoza Q.Q.R.   (31-Дек-2011 12:09)
Assalomu alaykum hurmatli sayyod. Hammasini birma-bir o`qib chiqdim, ajoyib va rostini yozibsiz, bu manga judayam ma`qul bo`ldi. Sizga faqat faqat omad yor bo`sin!

15 8791   (31-Дек-2011 14:29)
Ajoyib javoblar, har galgidek!

16 B@rno   (31-Дек-2011 15:07)
Javoblariz u.n raxmat. Vaziyatdan 4iqiwimga yordamlawdiz. Yangi yillariz b.n. Hammaga omad.

17 Bоnu   (31-Дек-2011 15:54)
Жавоблар хар доимгидек оргинал. Форум хақидаги эътирозни ўқиб манам сочимни ёйвордим, лекин. Ўша соволни эгаси йўқолиб қосин. Ёқмаса ўзига ёқадиган форум очақосин.

19 Giyos   (01-Янв-2012 17:48)
U bechora forum nimaligini bilmasa))) Endi o'qish kitobini varroqlay boshlabdiku))) mayli opasi urishmang, hali bolada)))) biggrin

18 Farrux   (01-Янв-2012 04:58)
Bunaqa gaplani yozish uchun inson Filosof bo'lishi kerak. Qoyil Sardoraka!

20 bekzod_life   (01-Янв-2012 19:54)
Зур. Сиздаги интилиш ва шижоатдан дарс олса арзиди. Лекин бази танкидийми тухмадийми саволлардан жахлиз чиккан куринади. Янги йил муборак барчамизга.

21 ...   (01-Янв-2012 20:09)
Bitta savol bermoqchidim, nima uchun ''Yulduzli Jumanji''? Jumanji adashmasam bir kinoni nomi edi. Uzr kechka qoldim javob uchun oldindan rahmat.

22 Giza   (02-Янв-2012 00:20)
Rostanam sal sizi tanqid qilishsa grubiylasharkansiz. Nima, faqat sizga mumkinmi tanqid qilish??

23 Giza   (02-Янв-2012 00:23)
Voooy booo muncha paxta qoyasla. Javoblani 50% qopolu.

24 Khayrudinova   (03-Янв-2012 13:23)
savollaga judayam agressivno jovob bergansiz, hamma savollaga jovoblani o`qib chiqdim to`risi bittasigayam sal mehr bilan jovob qaytarmagansiz.Ayniqasa Nigishkani savoliga jovob berganizda-Ну хотя, исходя из Вашего вопроса, можно предпологать, какое у Вас было детство... Прости Аллах её родителей)) shu gaplani o`qib hayron qoldim lekin,u qiz bitta sizi sizlamasdan gapirgani uchun bunaqa jovob qaytarish o`rinlimidi?
Ответ: Саволларга яраша жавоб берилган, узиз саволланиям укиб курдизми? 80% шахсиятга тегадиган, китмир саволлар. Тагинам ушаларгаям вакт ажратиб жавоб берганларига рахмат денг. Агар ёкмаган булса, хеч ким мажбурлаб укитмайди, умуман укиманг.
Изохлар модератори NOZI

25 Незнакомка   (04-Янв-2012 17:34)
Кетаман деб куйдирдиз, Sayyod, сизсиз бу сайтни қизиғи қолмайди.

26 Mr_ARMANI   (05-Янв-2012 04:50)
Sardor aka javoblariz uchun ham shaxsiy fikrlariz uchun ham suhbat uchun ham raxmat. Savol bermagan bo'samam ancha muncha javob oldim. Shunisiga raxmat!

27 Khayrudinova   (05-Янв-2012 13:30)
Voy raxmat kottakon jovob berganlariga))))Mana ko`rdizmi yana agressiya -umuman o`qimang-mush))) Har kim o`z fikrini yozvotti sal og`irro bo`lin hurmatli Nozi biggrin

28 N-Gi   (06-Янв-2012 03:22)
жавоблардан куп нарса урганса буладию... лекин менимча шартмасди куп саолларга жавоб бериш чунки куриниб турибди шунчаки нервга тегадиган провокация саволлар.

29 Safina   (11-Мар-2012 20:15)
Hamma yozibdi. ne Shahzodani maxtis dip? Konechno Shahzoda maqtashga arziguli pevitsa! undan boshqa hozir yaxshisiyam bumasa kere

30 Blueme   (06-Апр-2012 10:26)
Raxmat Sardor aka! Xamma savollarga xaqqoniy javoblar berganiyiz wundoq bilinib turibdi, faqat tawlab ketmang bu saytni, gaplariyizda xayotda kop narsalarni yaxwi yomon kunlarni bosib o'tganingiz sezilib turibdi, wundayam xar bir vaziyatga xaqqoniy yondawiwingiz taxsinga sazovor!!!!!

31 iNodirAdilove   (28-Мар-2013 11:09)
daler sizga man taraptanam jovob Rayxoni realda hic kurgamisiz? ShaxZodaniici? unaqada bitta kurin umuman bowqa bowqa dunyo man etmoxchimasman kanferenciada yoki biror bir tadbirlada wuncaki kucada kurib qoling wuni uzi xvatkaku... muomiladimizami blmadim! balki manga wunaqa tuyilgandur! lekin ShaxZoda xech qachon kuramagaman qiyweyganini yoki mensimaganini! ikalasiniyam juda kup kuraman! ken ShaxZodani yonini oliwsh yoki Sayyod ga yon bosishmas lekin ShaxZodani XICH QAYSI QUSHIGINI BILMIMANKI OGIRLANGANINI!!! Lola ham yaxwi ijod qiladi waxsiy xayotiga ijodi ham uncalik qiziqmymanu uwancun nimadir deya olmayman

32 Akbar   (23-Ноя-2013 23:44)
man bu nomani 63 sononi ko'kuvdm xozr yo' nega

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0