18:21 Дунёни беринг болажонларга. Клип | |
Йилнинг энг яхши эркак хонандаси номинациясига кўпроқ лойиқ саналаётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг ижоди сўнгги пайтлар нафақат сермахсул балки жўшқин ва шиддатли. Зеро унинг ижодида нафақат мухаббат мавзусию ва давраларни ёндираётган рақсбоп тароналар балки ижтимоий ахамиятга молик маънавий қўшиқлар хамда айниқса уларга ишланган клиплар хам етарли бўлмоқда. Шулар қаторидаги мана буунги "Дунёни беринг болажонларга" қўшиғи ва унга ишланган клип.
Дунё миқёсида яна қайси элатнинг хонандалари бу муаммоларни ижоди билан кўтармоқда экан а? Мазкур қўшиқ ва унга ишланган клипга трейлерни ўзиданоқ инстаграм оламида катта шов-шув бўлиб мухлисларнинг кўплаб ижобий изохларига сабаб бўлмоқда. Хусусан санъат ахли вакилларининг хам муносиб эътирофига сабаб бўлмоқда. Мисол тариқасида актер Алишер Узоқовнинг "Санъаткор иши таъсир қилмаса у иш санъат эмас. Мақсад? Бу қўшиқни таъсири бор, Сардор Рахимхон омад" дея ўз сахифасида ёзиб қолдиргани хам шулар жумласидан.
Сардор Рахимхон:- "Дунёни беринг болажонларга" сўз муаллифи Хушнуд Дарвеш, Жасур Жавхарназаров мусиқа ва аранжировкаси. Клип ғояси Mr.Foto, Клипмейкер Жохан. Қўшиқни кимгадир ёқиши ёки ниманидир кўзлаб ёзилмаган, бу шунчаки қалбимдан отилиб чиққан фарёд бўлди. Қўшиқдаги хамма сўзлар ўзим айтган гаплардан ёзилган. Ўзим ота бўлганимдан кейин болаларга, фарзандларга умуман бошқача мехр билан қарайдиган бўлиб қолдим. . Ахир болани бегонаси бўлмайдику. Телевидение орқали Сурия, Ироқ, Ливия ва бошқа жойдаги урушлар ва у ерда бегунох ўлиб кетаётган болларни кўриб юрагим эзилиб кетди. Уни устига хаётдан арзимаган нарсалар учун нолийдиганларни кўриб бир нарса дегим келди. Манимча бу қўшиқ шуларни хаммасига жавоб бўлса керак. Ўзим қўшиқдан йиғлайвериб кўз ёшим қолмади. Эх, одамзод хеч хам шукр қилмас экан. Бу кўпроқ ўзим учун ёзилган қўшиқ, болларимиз бахтини, кулгусини, ўйнаб юришини кўриб ўша ердаги нобуд бўлган ота оналар дардини хис қилгандек бўлдим. Шу сабаб хам бу қўшиқ ёзилди. Аслида умуман режада бўлмаганди бу қўшиқни ёзиш, негадир юрагим қўймади. Мустақиллигимизни 25 йиллик байрамига тўғри келгани эса Аллох гувох бу оддий тасодиф. Балки бу тасодифни хам ўз хикмати бордир.
Сардор Рахимхон - "Дунёни беринг болажонларга"
Қўшиқни тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Саундклаудда тинглаб кўчирмоқ. Ушбу премьера пайти қўшиқ ва клип Му5 телеканалидан ўтмаганлигидан хабардор бўлдик. Ўйин кулгу керакмиш... Тинчликни қадрига ўйин-кулгу билан етиладими ё таққослаш ва шукрона ижоди биланми? Изохларда бу борада халқ фикрини кутамиз | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 13953 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |