Бош сахифа » 2014 » Май » 16 » Бугунимнинг аллалари йўқ!
07:15
Бугунимнинг аллалари йўқ!

Сўнгги ижод намуналарию дастурларни кузатаману.... Хаммасини негизию ниятида стратегия, қандайдир фойда кўзланиб қилинганини сезиб, ачинаман. Ўз-ўзидан, нима учун сўнгги йиллардаги хитларни жони  қисқа ва нима учун у хитлар бир йилдан кейин тингланмаяпти деган саволга жавоб оламан.

Қўшиқни ўзи яшаб, ўзида яшатаётгани йўқ! Ўзида йиғлаб , ўзи йиғлатаетгани йўқ, ўзида қувнаб яшнатаётгани йўқ!

Қўшиқлар куп , аммо ўлик қўшиқлар даври келди. Худди сохта чирой-силикону ботокслар каби файзсиз, жонсиз қўғирчоқлар каби, ўзи гўзал ёқимлию аммо, жонсиз ва файзсиз қўшиқлар даврида яшамоқдамиз...

Мақсади аниғу, аммо нияти кўнгил асари бўлмаган тароналар гўёки роботлар каби. Қулай аммо жонсиз. Мақсади бор ва у манфаат.

Мақсадсиз, шунчаки, аммо жон билан туғилиб яшаб , яшатадиган қўшиқлар истайди кўнгил. Соату кунлар, ойлару йиллар учиб ўтаётган тезкор даврда, бир зум тўхтатиб ,  ўз оғушида аллалаб, бутун оламни унуттириб вақтни тўхтатиб қўядиган наволарни соғинди диллар...

 

Қачонгача  ўтмиш наволарига мажбуран суянамиз? Қачонгача ностальгия билан ёшланамиз? Қачонгача зўрлаб сингдираётган қўшиқлар остида зомби бўлиб юрамиз?

Бизнинг давримиз тарихга кирмаяпти, бугунимиз аллалари йўқ! Эртага нимани эслаймиз? Тарихи тўхтаган санъат оламида яшаяпмиз....

Хаммаси бир хил...бир нарса қайтарилмоқда, турли овоз ва кўринишда, бироқ бари бирдек...

 

Одамлар нима учун тошбағир бўлиб кетяпти дейсиз тағин.... Хаммаси бир-бирига занжирдек боғлиқ чамбарчас нарсалар!

Кўнгилни жони бор. Уни қулоғи бор. У фақат жонли навони тинглай олади холос, хисланмагунча тингламайди у. Жони йўқ қўшиқлар билан у тошга айланиб бораверади.

 

Бугунимни эртага нима билан эсларкинман? Қай қўшиқ дилимни бир титратиб кунларимга уланди?

 

Афсус, фақатгина ўша-ўша табиатнинг бахор фаслидаги қалдирғочлар қийқириғи холос.... Севгимни хам, умидларимни хам, севганимга аталган номаларимни хам эслатиб тураверади.... Соддагина ахмоққина қалдирғочларим!

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 6050 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 10
1 ledy   (16-Май-2014 11:00) [Материал]
Кечаги Райхонни "Асалим кушиги"ни эшитиб сира ёш болалар учун эмас деб уйладим. Хожибой Тожибоев айтганларидек, "бола ухлаш учун алла тугашини кутяпти"

2 nicole   (16-Май-2014 11:20) [Материал]
da soglasna oldingide zapominayushiesya ashulala chiqmayapti afsuski ...

3 Your_Prince   (16-Май-2014 13:30) [Материал]
Насиба Абдуллаевадек буюк санъаткорнинг изини боса оладиган хонандалар йук! Хозиргилар факатгина даромад еки машхурлик учундек... Шунинг учун ашулаларда мухлис дарди йукдек...

4 Tolib XORAZMIY   (16-Май-2014 17:09) [Материал]
Факт. Бугун кеча билан яшаймиз ертага еса бугун билан.

5 Elmurod_D   (16-Май-2014 17:20) [Материал]
Haqiqatdan ham shunaqa rost.! Zamon ohanglari negadur umri qisqa eshitganda yurakka azgincha taskin beradi xolos. Tez medaga uropti, yulduz Usmonova eski qo'shiqlarini ko'proq tinglayman.

6 shovkat   (16-Май-2014 20:19) [Материал]
Ledy sizi gapizga qöshilsa böladi. Chunki qo'shiq muhokamaga arzimidi.

7 Bakhtisher   (16-Май-2014 21:11) [Материал]
Hayot faqat qo'shiqdan iborat emas-ku!

8 Saidjamol   (16-Май-2014 21:13) [Материал]
Албатта, буюк санъатимиз ўлаётгандек, яратилаётган шеърлар, қўшиқлар, сайтлар хуллас барчаси вақтинчалик ёки бир марталик бўлиб бормоқда. яна билмадим балки, йиллар ўтиб буган яратилаётган ижод намуналари мумтоз деб аталар (лекин шундай бўлса фарзандаларимга ачинаман). Тўғри истеъдодлар кўп, ижодининг бошида ундан нималардир кутасан лекин у хам........ кетмоқда. Ажойиб ижро соҳиблари ҳам негадир авалги хитларини такрорлашдан ожизми ёки хохлашмаяптими.... Савол кўп хамма эса (соҳа мутахассислари) ЖИМ... Фақат мухлислар ўзаро дардлашмоқдалар холос... лекин яна бир томони биз ўзимиз олқишлаяпмиз, лағмон деб ролтон беришса ҳам лағмон пулини тўлаб мазза деб юрибмиз .....

9 Islomiddin   (17-Май-2014 03:41) [Материал]
odamlar zamonga qarap ketyapti.ayniqsa yoshlar hozirgi estradamiz yulduzlari fapat yoshlar uchun ijot qilayapti yoshi kottalar uchun sanoqli xonandalarimiz kuylamoqda xolos. oldingi qoshiqlarimiz xaqiqattan o'lmas qo'shiqlar bolgan chunki sabap zamon xozirgidek rivojlangan texnika davri bolmagan xarxil xofizvoylar bolmagan faqat ijoti ovozi bor xaqiyqiy sanatkorlar bolgan va kuylagan.yana xalq dardinin tushuna bilgan sherlaridagi so'zlari sodda bolsada manoliy mazmunliy shoyirlarimiz bolgan. xozirgi ijotkorlar eski qo'shiqlarimizga o'xshagan qo'shiq tayorlagani qo'rqadi chunki odamlar eshitmaydi deb....oshiqcha kompiyda qo'shiqa bezag bermastan reyalniyroq qilip maromiga yetkazip kuyleylar xurmatliy sanatkorlar...eshitishga mana biz turip beramiz kerag bolsa yig'lapxam qarsakxam chalib beramiz...

10 Abdumajid   (17-Май-2014 20:07) [Материал]
qaysi biriga ham kuyay

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!