01:21 Бугун мен сени кимга бериб қўйдим... | |
Сокинлик ичра гирён, бизгамас энди исён. Ўша юлдуз ўша кўзлар, ўша ширин ширин сўзлар... Бугун мен сени кимга бериб қўйдим. Ўша кундуз, ўша кеча, кимга вақтни атаб неча Бугун сен мени кимга бериб қўйдинг...
Алам йўқ, азоб йўқ, Ғазаб йўқ, унга йўл йўқ... Шунчаки афсус сўзлари эди бу.. Араз йўқ, асаб йўқ, Қайғу йўқ, унга йўл йўқ! Шунчаки менга мос бўлган эди у...
Сукунат ичра хислар, бизгамас энди улар Ўша кўзлар, ўша қошлар, ўша тим қора сочлар Бугун мен сени кимга бериб қўйдим... Ўша тунлар тонг отгунча, кимлар билан вақт ўтгунча Бугун сен мени кимга бериб қўйдинг...
Армон йўқ, орзу йўқ, Соғинч йўқ, унга йўл йўқ, Шунчаки яна бошқалардан тўйдим Йиғлаш йўқ, кулиш йўқ, Кутиш йўқ, унга йўл йўқ! Шунчаки сени яна эслаб қўйдим
Сокинлик ичра гирён...бизгамас энди исён....ўша куйни, ўша шеърни, ўша зир-зир йиғлатганни...бугун биз уни кимга бериб қўйдик. ...
(с) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 35642 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |