07:51 Бошқа... | |
Монолог
Мен бошқаман ўзгача бир сас, узоқларда қолган бир наво Эштилганим танишдир аммо, ёд бўлмаган бўлса не керак Сиз кўниккан оханглар ўзга, сиз алқаган нигох бегона Мен ўзгаман ўзгача бир жим...шовқин оғушида қолган сукунат Сиз хам ўзга билмайсиз буни...жимлик оғушида исёни фалак .
Ташна чеккан биргина менми? Яна бир инжиқлик истади юрак? Менчи сезилмаган бегона, билиб билмай олинган яқин. Ха мен ўзга, ха доим шундай... мен эдим хам ўзгача бир сас Ёлғон мухаббатда хўб яшаб, энди айтган юрагига бас!
Мен ўзгаман бошқа бир олам, ўз қалбида асраган нафрат Ич ичидан йиғлаб тикланмай, мухаббатни сезмас жахолат. Сиз ўшасиз танишсиз бироқ...менга бир умрга бўлган бегона... Мен ўзгаман ўзга бир наво, сизга бир адашиб бўлган девона
Биз ўхшашмиз аслида билсам, бир-бирига бўлмаган насиб Куйига сўз боғланмай қолган, шеър ўрнига алам ёдлатиб
Ўзгармассиз ўзгалар билан, ўз-ўзини қилар вайрона Кулиб келиб яшнатиб турган, кетар чоғи ичирган оғу Ўзгармадим мен хам билсангиз, шеърларидан айро тарона Минг аламин ноласи ютган...созандасин топмаган чолғу...
(с) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 104260 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |