09:52 Шахзодага тухмат қилган радиобошловчи! "Бировни оиласини бузмаганман!" | |
Тарона Рекордсга кириб келганимда, Шахзода студияда қўшиқ ёзиш ишлари билан банд эди. Шундай бўлса ҳам, самимий узр сўраб, чиқиб келди ва саволларни беришимни сўради. Мен Россиянинг Курск шахридаман шу ерда концерт бериш ниятингиз борми?SARDOR IBODULLAEV Шахзода: -Агар мени таклиф қилишса. (кулиб) Чунки, кўпинча
мухлислар хонандалар ўзлари бориб концерт беришади, деб ўйлашади. Агар мени
Курскка таклиф қилишса, албатта бораман. Мен ўзим концерт ўтказмайман, таклиф
қилишса бораман.
Шахзода: -Бу саволга аввал ҳам кўп марта жавоб берганман. Мен эртагаёқ концерт беришга ҳам тайёрман. Лекин, баъзи бир сабабларга кўра, концерт бера олмайман. Агар Худо ҳоҳласа, муаммолар ҳал
бўлса, эртагаёқ концерт беришга тайёрман.
Шахзода: - Адҳам Солиев эмас, Адҳам Йўлдошев билан. У менга дуэт айтишни таклиф қилганди, мен рози бўлдим. Яна қозоқ тилида қўшиқ айтиш режада бўладими, йўқми ҳозирча билмайман. Концерт
беришга келсак, таклиф бўлса албатта.
Шахзода: - Нима учун? (кулади) Қандай қилиб ўхшамади дейиш мумкин? Нега ўхшамайди? Балки у YouTube да кўргандирсиз, у ерда аниқлашни иложи йўқ. Ҳозир концертни монтаж қиляпмиз, улар бемалол кўришлари мумкин бўлади. Деярли 80 фоиз жонли концерт берганман. 100 фоиз эмаслигини яширганим йўқ, негаки, бир нечта янги қўшиқлар ҳам бор эди, уларни эса фонограмма билан ижро қилдим. Яхши ҳамки, видео бор, тайёр бўлгач, кўришади ва кейин гапиришади. Қўшиқда биринчи навбатда 100 фоиз матнига, иккинчи бўлиб мусиқасига эътибор бераман, учинчи навбатда, аранжеровкаси ҳақида ўйлайман. Менимча, мени Ўзбекистонда ўзбекча қўшиқларимни тинглаб ўрганганлари учун, кўплар шундай ўйлашади. Улар ўзбек тилида маъносини яхши тушунади ва уларга яхшироқ туюлади назаримда. Рус тилидаги қўшиқлар эса бутунлай бошқача, улар ўзбек қўшиқларидек эмас. Уларда бошқача услуб ва етказилиш бошқача. Шунинг учун, кўпларга шундай туюлса керак. Лекин, мен ўзимни ҳамма қўшиқларимни яхши кўраман ва улар мени болаларимдек. Ўзбекча ва русча қўшиқларим, умуман ҳамма қўшиқларим мени ўзим учун, ҳаммаси яхши назаримда. Артистизм? Мен ўйлайман-ки, ҳар бир одам артистизм тушунчасини ҳар хил тушунади. Кимдир буни саҳнада рақс тушиш деса, кимдир эса саҳнада сальто қилиш керак, сакраса, қаердандир учса, нималардир қилса артистизм деб ҳисоблашади. Мен ўйлайман-ки, ҳар бир одамда артистизм ҳар хил намоён бўлади. Мен Халқ артистларини, хизмат кўрсатган кўплаб хонандаларни мисол келтиришим мумкин. Улар сакрашмаган, улар туриб қўшиқ куйлашган. Энг муҳими, кўз билан, қалб билан етказа бера олиш. Мен, шунда маъно бор деб ҳисоблайман. Шунчаки, ҳаммани артистизм ҳақидаги тушунчалари ҳар хил ва бу жуда баҳсли савол. Жавоблар ҳам баҳсли. Балки, кимдир сакрамаганим учун артистизм йўқ деб ҳисоблар. Ҳа. Ксения Шариповадан. У мени Москвадаги концертимда бэк – вокалистка бўлган.
Шахзода: - Йўқ, бу ҳақида ўйлаб кўрмадим. Биринчидан менга, ресторанда концерт бериш ноқулай менимча. Агар концерт бериш вақти келса, яхшиси мен Истиқлол санъат саройида концерт бераман. -Ҳа, тез орада. Ҳозирча биз
уни устида ишлаяпмиз. Фақат ҳозир, мен доим сафарларда бир
ҳафта Москвада, бир ҳафта Қозоғистонда, бўлгаётганим туфайли, (жилмайиб), шунинг учун, улгура олмаяпман. Тайёр ёки тайёр эмаслигига келсак, альбом тайёр. Номини ўйлаб кўрамиз, фотосессия қиламиз.
Шахзода: -Тимати концертга келиши керак эди. У Парижда эди. У соат 7 да
самолётда учиши ва кеч соат 9 да, самолёт аэрапортга қўниши керак эди. Биз
атайлаб, концертни кечиктираётган эдик. Афсуски, самолёт кечикди ва у улгура
олмади. Шунинг учун, концерт усиз
ўтди.
Шахзода: - (ҳайрон бўлиб) Бошқалар ҳам
келишсин, уларга ҳам интервью бераман. (кулиб юборади) Мен журналист
танламайман. Унга интервью бераман, бунга бермайман демайман. (жилмайиб)
Бунақаси бўлмаган. Менда ҳали бировга йўқ, сенга
интервью бермайман, деган ҳолат бўлмаган. Сардорни Таронага алоқаси йўқ, у озод
ижодкор. Сардор
биланми? Биз бирга ишлаган шунча вақт мобайнида албатта, биз деярли дўст бўлиб
қолдик.
Шахзода: - (кулиб, ўзини кулгидан тўхтата
олмай) Бу қандайдир бўлмаган гап. (кулиб) Билмадим, бундай гапларни, воқеаларни
ким ўйлаб топади? Даҳшат . . .
Шахзода: - Биринчи ва битта мукофотим бор ҳозирча. Биз у ерда, ахир энди бошладик. World Fashion Awards. Fashion TV бу биринчи Fashion канал. Биз у ерда "Энг стильный видео” мукофотини қўлга киритдик. Биласизми, (жилмайиб) мен ҳозир кимнидир эслай олмай, хафа қилиб қўйишдан қўрқаман. Агар Тарона Рекордсни назарда тутсак, унда ҳамма. Чунки, улар мен учун яқинларимдек. (кулиб) Улар ҳаммаси дўстларим ва улар менга ёқмасликлари мумкин эмас. Ўзбекистонлик қўшиқчилардан менга хонанда Зиёда ёқади. Менга биринчи навбатда уни ўзини тутиши, хулқ – атвори ёқади. У жуда ҳам яхши ва камтар қиз. Яна менга ёш хонанда Рухшона ҳам ёқади. (бироз ўйланиб) Хонанда Шохруххон, эсдан чиқариб қўйдим, яна бир ёқадиган хонандани. (ўйланиб, эслашга уринади) Ўзбек хонандаларидан. (бироз жимлик чўкади, эслай олмайди) Менга хонанда Шохруххонни ҳамма сокин қўшиқлари ёқади. Менга уни ёқмаган сокин қўшиғи йўқ. Яна менга хонанда Нилуфар Усмоновани сокин "Бир кунинг бахш эт” қўшиғи жуда ҳам ёқади. Рус хонандаларидан эса, "Винтаж” гуруҳини қўшиқлари ёқади, яна хонанда Вера Брежнева, кўпчилик. Мен ҳеч қачон мақом куйламаганман. Буни сабаби, мақомни ҳақиқий куйлай олганингдагина куйлаш керак деб ҳисоблайман. Мақом куйлаш керак бўлганлиги учун ёки, кимгадир мақом куйлай оламан деб исботлаш учун эмас. Уни аввал ҳис қилиш керак, қачонки, мақом куйлаш учун тайёр бўлсам, куйлайман. Кимгадир мақом куйлайман деб исботлаш учун эмас, мақом куйлаш даражасига етиб ва ўзим мақом куйлашни ҳоҳлаганимда куйламоқчиман. Биринчи навбатда дўстларимни
йўқотишдан қўрқаман. Чунки, мен дўстликни жуда ҳам қадрлайман ва дўстлашишни
жуда ҳам яхши кўраман. Нимани йўқотишдан қўрқаман? (ўйланиб) Қандай тушунтирсам
экан? Одамларга ишончни йўқотиб қўйишдан қўрқаман.
Шахзода:
-
Билмадим. (жилмайиб) Буни мен билан алоқада бўлганлар, гаплашганлар, атрофимдаги одамлар билишади. (самимий) Ўзим ҳақимда ўзим фикр билдира олмайман-ку. Буни мени атрофимдагилардан, мен билан бирга ишлайдиганлардан, дўстларимдан сўраш керак менимча.
Шахзода: -Ҳа, албатта. (самимий) Жуда ҳам бахтлиман. Ҳамма орзуларимга ва мақсадларимга эришяпман. Оилам бор. Бахтлиман. Нима учун? Фарзандим бор. Оилам,
севимли касбим, дўстларим бор. Ота-онам соғ-саломат. Бахт учун етарли ҳаммаси бор.
Шахзода: - Энг бахтлиси, албатта фарзандимни туғилиши, фарзанд кўрган онларим.
Шахзода: - Албатта, бахт ҳамма учун ҳар
хил тушунча. Кимдир учун миллиардлар, ким учундир фарзанд. Мен учун бахт, менимча, биринчи навбатда соғлик, иккинчидан сен
севган, сен учун қадрли бўлган инсонларинг ёнингда бўлса, севсанг ва
севимли бўлсанг, бу дунёдаги энг катта бахт.
Шахзода: - (ўйланиб) Менда ҳам шундай вақтлар бўлади. Менда ҳам умидсизликка тушган вақтларим бўлган ҳаётда, одамлардан кўнглим қолган. Мен ўзимни жуда ҳам очиқ, инсон деб биламан, кўнгли очиқ. Балки бу нотўғридир, балки эгоизм (худбинлик)дир. Жуда ҳам очиқ –ойдин муносабатда бўламан ва моддий тарафлама эмас, руҳий, маънавий тарафлама боримни бераман. Шунда, бунга салбий жавоб олсам, албатта жуда ёқимсиз. Шундай пайларда ўйлаб қоламан. (ўйланиб) Одамларни раҳмдилроқ бўлишларини ҳоҳлардим. Чунки, бизда бир хилларни бировни ортидан гапириш одати бор. Шу ҳақида айтишни ҳоҳлардим. Мени ёнимга бир мухлисам келди. Уни исмини айтмайман, бир қиз. У билан жуда кулгили вазиятда танишганмиз. Жуда ҳам агрессияли бир вазиятда. Мен интернетда ўтиргандим. Мени фан-клубим бор. У қиз, Шахзода ундай – бундай деб ёзди. Мени унга жуда ҳам жавоб ёзгим келди. Мен унга очиқ-ойдин ёздим: - "Мен Шахзодаман, нима учун бундай гапларни ёзяпсан?”, деб. У эса, "Ҳа, сен шундайсан, менга шундай дейишди” деб ёзди. Мен эса эринмай, у билан учрашув белгиладим ва учрашдим. У мени кўриб, гаплашгач: - "Мени кечиринг, сиз билан инсондек гаплашиб, ўзимни ноҳақ эканлигимни тушундим” деди. Ҳозир у қиз билан кўришиб турамиз. У яқинда ҳам келиб кетди ва шундай бир гап айтди. Буни айтишни жуда ҳам ҳоҳлардим. Бир радиобошловчи бор экан, "Аъло FM” радиосида.
Исми-шарифи
Шуҳрат Камалов. Мен бу инсонни кимлигини ҳам билмайман, уни ҳаётда кўрмаганман.
Уни исми-шарифини ёзишингизни ҳоҳлардим. Унинг айтиши бўйича мени болалигимдан билар
экан, мен қўшиқ айта бошлаган вақтимдан бошлаб . Мен жуда ҳам (куюниб сўзлайди) аҳлоқсиз қиз эканман, умуман ҳамма хонанда
қизлар "бузуқ” эмиш. Мен эса "ўшалар”нинг энг "каттаси” эканман. У мени "жуда
ҳам яхши билар” экан. Мен ҳамма хонанда йигитлар билан "учрашган” эканман,
ҳамда мен жуда ҳам "яхши эмас” эканман. Бу гапларни эшитиш, менга жуда ҳам
ёқимсиз ва оғир бўлди. Бу йигитни кимлигини билмайман, нафақат исмини
билмайман, ҳатто юзини ҳам танимайман. Лекин, у билан учрашишни ва гаплашишни
жуда ҳам ҳоҳлардим, негаки унга айтмоқчиман: - "Қандай қилиб, мени билмай
туриб, бундай гапларни айтиш мумкин?” Ана шундай лаҳзалар мен учун жуда
ёқимсиз. Шунда одамларни бироз раҳмдилроқ, меҳрибон бўлишларини ҳоҳлардим.
Оғзиларидан бир гап чиқишидан олдин, бирор гап айтишдан аввал, ўйлаб гапиришса.
Ахир инсонни кўнглини яралаб қўйиш мумкин. Таъсирчан инсонлар бор. Мен ўзим
жуда ҳам таъсирчан инсонман. Ҳар бир сўзга асабий муносабатда бўламан. Чунки,
ўзимни рисоладагидек, андишали инсон деб биламан. Аввал, тарқалган видео сабаб
ҳам, керагидан ортиқ руҳан сиқилдим. Энди, ҳозир ҳам қандайдир, мени
билмайдиган ва мени ҳеч қачон кўрмаган бошловчилар, мен ҳақимда гапиришса, бу
жуда ҳам ёқимсиз ҳолат. Яна айтаман мен уни кимлигини билмайман ва билишни ҳам
ҳоҳламайман.
Шахзода: - Армон? (ўйланиб) Билмадим. Биласизми, мен ҳеч қачон эртакона нарсаларни орзу қилмайман. Мен ҳаётда реалистман. Мен учун ҳаётда муҳими оила. Оилани жуда ҳам қадрлайман. Кўпинча каръера ва оила борасида, савол беришади. Агар, менга танлаш керак бўлса, мен ҳаётда ҳеч қачон ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмасдим. Чунки, эстрада бу эстрада. У қачондир тугаши мумкин. (ўйланиб) Кўрсатувларда кўраман, кўплаб артистлар, қанча куйлашган, умрларини эстрадага, саҳнага бағишлашган. Шунда тушунолмайман, нима учун? Кейин эса улар, ёлғизликда вафот этишган. Ўз квартираларида, ҳеч ким билмаган, бир неча кундан кейин билишган. (хўрсиниб) Шунинг учун ҳам тушунаман, ҳатто ўйлаш ҳам керак эмас. Мен учун биринчи навбатда, 100 фоиз, энг қадрли, бу оила. Балки, ҳақиқатдан ҳам менга омад кулиб боққандир? Мени турмуш ўртоғим, касбим билан боғлиқ инсон. Шундай лаҳзалар ҳам бўлган, мени куйлагим келмаган вақтларда ҳам, "мен бошқа куйламайман, чарчадим” деганимда ҳам, у мени олдинга интилишга ундаган. Аксинча, «шундай қилиш керак, куйлашинг керак» деб, қўллаб-қувватлаган. Лекин, агар танлаш керак бўлса, ўйлаб ҳам ўтирмаган бўлар эдим. Менимча, аёл кишини оиласи бўлса ва севимли бўлса, у бахтли. Бу мен учун, энг муҳими. (ўйланиб) Билмадим. (жилмайиб)
Камроқ, очиқ кўнгил бўлармидим. Одамларга ишонганим, мен учун энг катта
муаммоларни келтириб чиқаради. Бошқа тарафдан олиб қараганда эса, шунча йил
яшаб, баъзида эса бу менга катта ёрдам беради деб ўйлайман. Бу мени
чиниқтиради, одамларни яна ҳам яхшироқ билиб оламан. Оқ ва қора борлигини
тушунаман. Балки ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлардим
Шахзода: - Мен икки марта никоҳдан ўтганман. Буни ҳамма билади. Албатта, севиб турмуш қурганман. Севмай турмуш қуришни тасаввур ҳам
қила олмайман. Ҳамма қизлардаги каби севиб, турмушга чиққанман. Севимли ўғлимни дунёга келтирдим. . . Иккинчи марта ҳам севиб турмушга чиқдим. Севмай бирга яшаш мумкинлигини тушунолмайман. (жилмайиб) Жуда ҳам қаттиқ севаман. Ахир шунинг учун ҳам, севишганлиги учун ҳам
турмуш қурилади-ку. (жиддий) Менимча, турмуш қуриш керак бўлганлиги учун, турмуш қуриш бу нотўғри. Турмуш қуриш керак
дейишади, керак эмас! Мени турмушга чиқмаган дугоналарим. Мен айтаман, бу
нотўғри! Керак эмас! Неччи ёшда бўлса ҳам, севиб турмуш қуриш керак! Ҳамма
нарсани ўз вақти соати бор! Вақти келади, севиб, турмуш қурасан. Айнан, турмуш
қуришим керак деб, турмуш қуриш, бу менимча нотўғри! (кулиб) Ахир у инсон билан
бирга яшайсан, бирга овқатланасан, бирга юрасан. . .
Шахзода: - (кулиб) Ишда! (кулимсираб) Мен умуман, бир кўриб севиб қолишга ишонмайман! Мен севгига, ёқтиришга ишонаман. Инсонни кўриб, ёқтириш мумкин. Лекин, ҳақиқий севги-муҳаббат, менимча инсонни қандайдир ҳатти-ҳаракатлари, ўзини тутиши, муносабатига қараб, вақт давомида севиб қолиш мумкин. Шунчаки, кўриш ва дарҳол севиб қолиш (кулиб), мен учун билмадим. -Романтик холатлар(жилмайиб) Бунгача, янги йилни нишонлагандик. У билан энди учрашиб, янги йилни нишонлаётган эдик. Соат тунги 12 га бонг урганида, у менга турмушга чиқишни таклиф қилган ва узук совға қилиб, тақиб қўйган. -Эркак кишида бўлиши керак бўлган ҳамма фазилатлар унда бор. Энг муҳими, мен ўзим учун, эркак киши фарзандларига ва уй ҳайвонларига меҳрли бўлса, ҳеч қачон ёмон инсон бўлмайди деб ҳисоблардим. Мени умр йўлдошим эса, ўз фарзандларини жонидан ортиқ, жуда ҳам кучли яхши кўради. Ҳайвонларни ҳам ёқтиради. Мен учун, бу энг катта меҳрибонлик фазилати. -Қизчага келсак, албатта. (жилмайиб) Ҳаммасини ўз
вақти соати бор.
Шахзода: - (ўйланиб) Ҳа, эслаб тураман. Характерим шундай. Доим дўстларимни эслайман, ўтган воқеаларни эслайман. Гастролларга борганимизни, шу кабиларни. Ҳаётимдаги ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлардим. Боя
ҳам айтиб ўтдим, танлаш ҳақида. Ҳозир эса шунчалик бахтлиман-ки, танлашимни
сира ҳожати йўқ. Мен ишлашга ҳам, оиламга ҳам, фарзандимга вақт ажратишга
улгуряпман.
Шахзода: - Ўша оилали одам, 8 йил аввал ажрашган! Биз танишгунимизга қадар! Бу ҳақида албатта айтишим керак, негаки (жилмайиб) бундай саволлардан чарчадим. Кўп гапиришади, мен келиб, оилани бузган эмишман. Такрор айтаман, мен билан танишгунга қадар, 8 йил аввал, бу инсон ажрашган! Бу ажрашишни сабабчиси мен эмасман! Уларни ўзларини шахсий сабаблари бўлган. Бу мен учун қизиқарли эмас ва биз бу ҳақида ҳеч қачон гаплашмаймиз. Биз мени боламни отаси ва умр йўлдошимни собиқ рафиқаси ҳақида ҳам гаплашмаймиз. Мени ҳам ажрашганимга анча бўлганди. Иккита ажрашган инсонлар, ҳаётда, оила қуришди. (ҳайрон бўлиб) Мен бунда ҳеч бир ёмон нарсани кўрмаяпман. Ҳаётда бундай ҳолатлар миллион марталаб содир бўлади. Одамлар ажрашишади, вақт ўтиб яна турмуш қуришади. Менда эса, нимагадир вазиятни бўрттиришди ва мени оилани бузган деб ўйлаб топишди. Ажрашдик деб бир умр якка ўтиш керакми? Буни дин хам қўлламайди. У ажрашгач 8 йил ўтиб, биз танишдик, узоқ вақт мобайнида муносабат ўрнатдик. Танишишимиз билан, дарҳол бирга бўлиб кетганимиз йўқ. Жуда қизиқарли вазиятлар бўлди. (жилмайиб) Мен аввалига, буни ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим. Шунчаки, кўришардик, муносабат ўрнатдик, бир-биримизни ўргандик, бирга яшашдан олдин бир-биримизни яхши билиб олдик. ҳатти–ҳаракатларимизни, одатларимизни. Биз бир–биримизни иш жараёнида ҳам билиб олдик. Орадан, бир неча йил ўтиб, турмуш қурдик. Умр йўлдошимни фарзандлари билан
яхши муносабатдамиз. У фарзандларини жуда яхши кўради ва мен уни бу фазилати
учун жуда ҳам ҳурмат қиламан. Чунки, ўз фарзандларини, яъни, биринчи оиласидаги
фарзандларини рад этиш эркак киши учун яхши кўрсаткич эмас деб ҳисоблайман. Уни
ўз фарзандларига яхши муносабатини кўриб, уни жуда ҳам олийжаноб инсон
эканлигини билдим ва бунинг учун уни жуда ҳурмат қиламан. Уни фарзандлари билан
яхши муносабатдамиз, унинг набиралари уйимизга келишади. (кулиб) Кўпчилик
нимагадир уни қориндор амаки деб ўйлашади. Менга танишлар ҳам марта айтишган: -
Биз у кишини қандайдир кекса деб ўйлагандик, (кулиб) кўрдик, ундай эмас
экан-деб. Умр йўлдошим яхши инсон.
Шахзода: - Бу ҳақида гапиришни ҳоҳламайман. Бу
мени умр йўдошимга ёқимсиз бўлиши мумкин деб ўйлайман, умуман ўзимга ҳам. Фарзандимга келсак, уни жуда ҳам яхши кўраман. Ўйлайман-ки, у
жуда ҳам бахтли. (жилмайиб) Турмуш ўртоғим билан яхши тил топишишган.
Шахзода: - Булар мени ҳаётимга умуман таъсир кўрсатгани йўқ. Лекин, мени ўзимга таъсир қилди. Турмуш ўртоғим доим, "нима учун бунга аҳамият берасан” деб, жуда ҳам жаҳли чиқади. Тарқалган видеолавҳа тўғрисида ҳам, бу вақтда у
билан бирга яшар эдик. Ўшанда, мен уни ёнига югуриб келгандим. Ахир жуда ҳам таъсирчанман. Унга, тасаввур қиляпсизми, нима чиқибди, тез кўриш керак дедим. У киши эса, жуда ҳам оғир-босиқ, вазмин инсон. Нима учун кўриш керак, сенга шу
керакми? – деди. Тушунарли, бу
сен эмассан, энг муҳими мен, уни сен эмаслигингни биламан. Сенга буни кўриш ҳам
керак эмас-деди. Қандай қилиб? – дедим, ахир буни кўриш қизиқ эмасми?– дедим. У киши эса: - Бу мени
тамоман қизиқтирмайди. Бари бўлмаган гап, уйдирма. Сен хонандасан ва
тушунишинг, кўникишинг керак, шоу бизнес шундай. Кўп нарсаларни ўйлаб топишади,
кўп нарсаларни фотошоп қилишади-деди. Мен жуда ҳам ҳайрон бўлдим,
ҳаттоки ҳеч қандай чора кўрмаганлиги учун, ундан ранжидим ҳам. Орадан кўп вақт
ўтгач эса, ҳаммасини тушундим. Ҳозир ҳам гап-сўзлар кўп, юқорида айтганим, мен
ҳақимда гапирган радиобошловчи масаласида ҳам. Мен ҳақимда, жуда кўп
гапиришади. (жилмайиб) Ҳозир эса мен бундай гапларни эшитсам, куламан. Менга
кулгили туюлади. Лекин, шахсий ҳаётимга бу каби нарсалар ҳеч қандай таъсир
қилмайди. Аксинча, мени турмуш ўртоғим доим кулади. – Сен ўн беш ёшли қизча
эмассан, тушунишинг керак, ҳаммаси бўлмаган гап. Нима ҳоҳлашса,
гапираверишсин-дейди. Менга эса таъсир қилади.
Шахзода: - Ҳеч қачон ўқитувчи бўлишни ҳоҳламаганман. Онам рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган, ҳозир улар пенсиядалар. Ўша вақтларда улар уйга ўқувчиларни дафтарларини текширгани, олиб келардилар. (кулимсираб) Биз биргаликда Ёзма ишларни текширардик, мен онамга ёрдамлашардим. Ўқитувчи бўлиш ҳақида ҳеч қачон орзу қилмаганман. Сабаби, буни жуда ҳам қийин меҳнат деб биламан. Ўсмирлар билан, болалар билан ишлаш, улар билан тил топишиш, бу жуда ҳам қийин иш. Мен буни ҳеч қачон, ҳаётда ҳоҳламаганман. Мен адвокат бўлмоқчи бўлганман, журналист бўлмоқчи бўлганман. (жилмайиб) Лекин, ўқитувчи эмас!
Шахзода:
-
(жилмайиб) Мен ўзим. Шундай воқеа бўлган, ўғлим туғилишидан 2-3 кун аввал,
шундай кўрсатув бўлганди, ("Поле чудес”) "Мўъжизалар майдони”. Шу кўрсатувни
кўргандим, унга бир буви набираси билан келган экан. Ҳозир бу қанчалик кулгили
бўлмасин, айтишим керак. Ўғлим ўша болани ўзгинаси бўлиб туғилди. Мен уни, ўша
болага ўхшаш бўлишини сездим. Уни исми Солиҳ эди. Ўша бувидан набирасини исмини
сўрашганда, Солиҳ деганди. (кулиб) Мен эса ўша кўрсатувни кўрганимда, нима
учундир мени болам шу болага ўхшаган бўлади, юз тузилиши худди шу болага
ўхшайди, деб ўйладим. Шу кўрсатувни кўргач, 2-3 кун ўтиб, фарзандим туғилди,
исмини Солиҳ қўйдим ва у ҳозир ўша болани ўзгинаси. Мен уни қандай тасаввур
қилган бўлсам, шундай туғилди.
Шахзода: - 1. Қўшиқчи эмас менимча, она. 2. (кулиб юборади) Йўқ, биринчидан ўғлимни ёнида очиқ кийинмайман. Агар, концертлардаги кийимларимни назарда тутишаётган бўлишса, мени ўғлим етарли даражада замонавий. У MTV ваMuzTV ни кўради. Агар мени кўйлакларим лямкали бўлса, буни очиқ деб ҳисобламайди. Унга кийимларим ёқади ва менга маслаҳатлар ҳам беради. Бу чиройли, бу эса чиройли эмас деб. Ўғлимга ёқмагани фақат бир нарса, у мени ёрқин бўянганимни ва тирноқларимга ёрқин рангли бўёқ сурганимни ёқтирмайди. У менга дарҳол, "ойи артиб ташланг, менга ёқмаяпти” дейди. Кийимга келсак, биринчидан уни ёнида очиқ кийимда юрмайман, очиқ деганда нимани назарда тутишяпти? Агар лямкали кўйлакларимни бўлса, бу унинг учун рисоладагидек, классика. 3. Йўқ, йўқ. (жилмайиб, меҳр билан) у жуда ҳам
қувноқ. У жуда ҳам "юқумли” кулади, у
кулаётган пайтда бошқалар ҳам унга қўшилиб, кула бошлашади. Нима сабабдан кулаётганини билишмаса ҳам, кула бошлашади. Унда яхши ҳазил туйғуси бор. Бизни
муносабатларимиз, она ва ўғилдек эмас. (жилмайиб) Бизни муносабатимиз
опа-уканики каби. У билан жуда ҳам яқинмиз, ҳазиллашамиз, у менга ҳамма нарсани
айтади. У билан ўртамизда чегара йўқ. Балки бу тўғри эмасдир. Лекин, менга у
билан шуниси қулай, унга ҳам мен билан шу маъқул.
Шахзода: - (жилмайиб, ҳам ўйланиб) Чунки, давр бошқача. Давр ўзгаряпти, мен бир жойда туриб қолмайман-ку. Даврга мос тарзда ҳаракат қиляпман ва ҳар доим бир хил бўлиб қолиш қийин. Мен буни тўғри деб ўйлайман. Қўшиқларимни саёз, енгил дея олмайман. Ўша пайтда ўша даврга, ёшимга мос эди, ҳозир эса даврга қараб, кўпчилик енгил, унчалик мияни ўйлантирмайдиган нарсаларни ёқтиришяпти. Мен тушунаман, томошабинга шу нарса ёқяпти ва керак. Уларга оғир, эзадиган нарсалар керак эмас. Одамлар қўшиқ эшитиб, дам олишни ҳоҳлашмоқда. Мен уларга шу нарса кераклигини тушунаман. Шунчаки мен, замонга қараб кетяпман. (ҳайрон бўлиб) Йўқ, мен параллел равишда ишлаяпман. Ўзбекча ҳамда, русча қўшиқлар, альбом тайёрлаяпмиз. 2. (кулади) Шуни айтишим мумкин-ки, буни сабаби кўплар ўйлаганидек рақобат ҳам эмас, баъзилар айтганидек, костюмлар борасидаги такрорлашлар, таққослашлар ҳам эмас. (ўйланиб, хотиржамлик билан) Бу шахсий муносабатлар. Маълум бир хафагарчилик бор, мен ҳеч қачон кечира олмайдиган. Бу шахсий нарса ва бу ҳақида айта олмайман. Йўқ.
Шахзода:
-
Билмадим. (самимий) Қаердан билай? Нега таққослашларини билмайман. Улар
одамлар, уларга таққослашни
таъқиқлай олмайман-ку. Энди, ҳадемай Лола билан ҳам таққослашлари мумкин.
Лекин, ҳаммани ўз йўналиши бор. (ҳайрон бўлиб) Ҳаммани йўналиши ҳар хил бўлса.
Ҳаммани ўз фикри бор. Солиштирманглар деёлмайман-ку. Барибир солиштиришади,
таққослашади. Ҳеч нарса дея олмайман, солиштираверишсин.
Шахзода: - (кулиб) Вақт ёрдамида. Сабаби мен ҳалигача ўргана олмадим. Мени шунча койишади, уришишади. Вазиятга қараб, ўзингга олма деб. Мени эса вақт даволайди. Ҳамма нарсани юрагимга яқин оламан, таъсирчанман. Лекин, мен тез унутаман, кек сақламайман. Бояги Райхонга оид жавобимда ҳам, мен кек сақлаганим йўқ, фақат мен шундай вазият бўлган, мен кечира олмайман. Мен унга ёмонлик қилишни, ёки у ҳақида ёмон сўз айтишни ҳоҳламайман. Шунчаки, мен у билан кўришишни, гаплашишни ҳоҳламайман, кечира олмайман. Лекин, ўзим жуда тез унутиб юбораман. Мен хафа бўлишим мумкин, лекин икки соатлардан кейин унутиб юбораман. - (кулиб) Ҳеч қанақа. Йўқ.
Шахзода: - "Севги дилда” қўшиғими? Кечроқ, чиқади. Битта сирни очмоқчиман, (жилмайиб) янги йилга сюрприз тайёрлаяпмиз. Янги йилга, янги альбом чиқарамиз. У ерда ўша қўшиқ ҳам бўлади. -Биз Райхон билан ҳеч қачон уришмаганмиз. Яна бир
бор таъкидлайман. Рақобат ёки
бошқа нарса бўлмаган. Фақат, мени жуда ҳам ранжитган бир вазият бўлган. Шундай бир вазиятда менга жуда ҳам қўллаб-қувватлаш зарур бўлганди, касбимга алоқадор. Бу
моддий тарафдан эмас, шунчаки руҳан қўллаб – қувватлаш. Лекин, бу
нарса бўлгани йўқ. Балки, уни ўзи
буни сезмагандир. Лекин, ўша вақтда менга шу
нарса, руҳан қўллаб-қувватлаш керак эди. Мен шуни ололмадим. Туғилган кунга келсак, 2008 йил, мен Италияда, турмуш ўртоғим билан дам олаётган эдим. Менга маъмурим Даврон қўнғироқ қилди. Унга Райҳон қўнғироқ қилиб, Шахзодани туғилган кунимга таклиф қилмоқчиман дебди. Мен
ҳайрон бўлдим. Чунки, биз у билан бунгача, кўришмайдиган бўлгандик. Мен
шунчаки, кўришмоқчи бўлса керак деб ўйладим. Яхши, бораман деб айтдим. Кейин
Райҳондан смс келди, сени жуда ҳам кўргим келяпти, меникига кел, деб ёзилган.
Шундай вазият, борайми ёки йўқми, нима деб ўйлайсиз деб, турмуш ўртоғим билан
маслаҳатлашдим. У киши: "Албатта бориш керак, ахир инсон таклиф қиляпти-ку”,
деди. Бордик. (орага жимлик чўкди, кейин эса кутилмаганда Шахзода кулиб юборди)
Айтмай қўя қолай қолганини. (жилмайиб) Хуллас икки марта суратга олишди,
савол эгаси кўрган ўша суратлар.
Шахзода: - (Кулиб) Мени чёлкам йўқ. Мени шу
саволни берган Дилижанага айтгим келяпти, охирги марта мени қачон кўрган экан?
(самимий жилмайиб) Мен тез-тез ўзгариб тураман. Мана шу сухбат чиқадиган
сайтдаги хамма суратимни кўришлари мумкин. Ўзимни оқламоқчи эмасман, шахсий
фикрим, агар мени ўзимга ёқса, бир умр бир имиджда ҳам юришим мумкин. Буни ўзим
учун қиламан, биламан, артист имиджини ўзгартириб туриши керак. Лекин, чёлка
масаласига келсак, ҳозир бошқачаман. Менимча, савол эгаси охирги марта, мени 5
йил аввал кўрган бўлса керак. Дарвоқе, бироз вақт олдин, мен сочимни рангини
ўзгартирмоқчи бўлгандим очроқ рангга, лекин у мени рангим эмаслигини билдим.
Ҳамда, яна қора рангда қолдим. Менга шу ёқади, қулай.
Шахзода: - Интернет оламидаги
пресс-котибимнинг почтаси. Ундаги моймирдан кўпроқ фойдаланилади.Почта деярли текширилмайди. Гохида у мой-мирга
аъзо бўлган мухлисларга хат хам ёзиб тураман.Мени интернет
сайтим бор. Shakhzoda.ru Менга ва ижодимга боғлиқ ҳамма маълумотлар ўша сайтга
жойлаштирилади, у ерда форум ҳам бор. Мен ўша ерда ҳаммасини ўқийман. Ўша расмий сайтимда қайси сайтлар
ва қандай адресларда жойлашганини
хам
кўрсатганман.
Шахзода: - Раҳмат. (жилмайиб) Лекин, бу ахир фильм. Мен фильмда ёқиш учун, ҳар доим чиройли кўриниш учун, суратга тушмайман. Роль ижро этганман, бир қаҳрамонни тақдирини. Ҳамма ерда жилмайиб юришим мумкин эмасди, бу ахир роль. Ролни эса танлашмайди. Ўзим бу фильмдан жуда ҳам кўнглим тўлди. Чунки, мен "Фотима ва Зуҳра” фильмида суратга тушганимда, жуда ҳам асабийлашган эдим. Мен у ерда роль ижро этаётганимни унутиб қўйган вақтлар ҳам бўлган. Мен у ерда бўянган қиёфада, (кулиб) уйқудан ҳам бўянган ҳолда турар эдим, тақинчоқлар билан. Бу фильмда эса айтдим, нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қиламан. Балки, шунинг учун ҳам мени бўянмаган ҳолда кўриш, ноодатий туюлган бўлса керак. Бу фильмда кўп жойларида бўянмаганман, касал қизни ролини ижро этган бўлсам. Ахир, ҳар доим ва ҳамма вақт ҳам гўзал бўлиш мумкин эмас-ку. Мен чиройли кўринишда чиққан клиплар бор. Фильм, ахир бу фильм.
Шахзода: - 1. Йўқ, бу ҳақида ўйлаб кўрмаганмиз. Тоҳир Содиқовни ўзи ҳақида айтадиган бўлса, менга уни ҳамма қўшиқлари ёқади. Лола билан куйлаган дуэти жуда ҳам ёқади. У билан дуэт куйлаш ҳақида бўлса, ўйлаб кўрмаган эканмиз. 2. "Севги” қўшиғими, ҳа, таклиф ундан чиққан, бизга қўшиқ ёққан. 2004 йил эди.
Шахзода: - (самимий кулиб) Бундай мазмундаги саволларга кўп бора жавоб берганман. Мен дунёни жуда кўп жойларида бўлганман, гастрол, дам олишлардан ташқари ҳам. Лекин, мен Тошкентни жуда ҳам яхши кўраман. Мени доим нимадир, шу ерга тортиб туради. Тошкент мени уйим. Қаерда бўлишимдан қатъий назар, у ер қанчалик чиройли бўлмасин, қанчалик яхши бўлмасин, барибир ўзимни шаҳримни, ўзим ўрганган жойни, дўстларимни ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. 2. Билмадим. Ўйлаб кўрмагандим. 3. Спорт масаласида бироз дангасароқман. (кулади) Спорт билан шуғулланиш керак дейман, уйимда тренажёр зал бор. Шуғулланаман, ёзда уйимдаги бассейнда сузаман. Лекин, атайлаб, қаергадир бориб, спорт билан шуғулланмайман. (кулиб) Билмадим. Ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. Агар имкон бўлиб қолса куйлармиз. Қарши эмасман.
Шахзода: - (ўйланиб) У
билан дуэт айтганмиз анча олдин. "Жоним” гуруҳида бўлган пайтимда. (кулиб) Айнан дуэт масаласига келсак, дуэт айтиш керак бўлганлиги учун, дуэт куйлаш керак эмас, менимча. Агар чиройли қўшиқ бўлса ва жуда ҳам
ёқса, албатта куйлайман. (жилмайиб) Яқинда бир дуэт куйлайман, ким билан эканлигини айтмайман, сир.
Шахзода: - Агар чиройли қўшиқ бўлса, сўзлари чиройли бўлса. (кулиб, эслаб) Мен Лола билан дуэт куйлаганман. 2005 йилда, 9 майга бағишланган концертда актёр Рустам Сагдуллаев, Лола ва мен бирга куйлаганмиз. Русча қўшиқ "В бой идут одни старики” деб номланган кинофильмдан, "Смуглянка” қўшиғи. YouTube да бор. Ҳозир ҳам, агар яхши ва муносиб қўшиқ бўлса, албатта куйлайман.
Шахзода:
-
Йўқ, у билан бирга куйламадим. У билан танишмиз. Биз у билан бирга, бир компанияда ишлаймиз, Москвада, GALARecords да. У
билан албатта, дуэт ҳақида ҳам гаплар бўлган. Лекин, ҳали дуэт куйлаганимиз йўқ. Давоми 2 қисмга ўтиш | |
Бўлим: Expresso |
Кўрилган: 21657 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |