Бош сахифа » 2014 » Июнь » 10 » "Биринчи-шоу" 9-июнь сонидан
15:27
"Биринчи-шоу" 9-июнь сонидан

Мен қаерга тушиб қолдим?!)))

 


 

 

Борган сари "Биринчи-шоу" дастурини  видеога олмасак бўлмайди деган қарорга  келмоқдамиз)) Ахир эфирдаги холатлардан ташқари яна эфир ортидаги  қизиқарли холатларни кўрсангиз эди...ооо))

-Яқин кунлар дастурнинг ВаЦап рақамини берамиз ва бевосита эфир пайтида мухлисларнинг эфирдаги мухокамаларга фикрлари, қизиқ маълумотлари, тахлил қилинаётган мавзулар борасидаги фикрлари билан хам эфирда уйғунлашган холда ўтказамиз. Мухлислар билан биргаликда хамнафас Биринчи-шоу дастури!

-Радионинг онлайн тинглаш коди хам тақдим этилади. Албатта эфирдан ва эфир ортидан қизиқ холатлар видеоси хам!

 

 

Дастурга хеч бир сценарийсиз, олдиндан умуман тайёрланмай, камига эфирга келгунимча премьера дастуримизда ким ва қандай қўшиғи билан иштирок этишини билмаслигим хам менга янада қизиқ кечмоқда.

 

 

Асосан қотмадром онларидан иборат дастурда тингловчиларга позитив ва юқори кайфият улашаётганимиздан хурсандмиз. Бугунгача юзлаб мухлислардан дастуримизга билдирилаётган илиқ, йўғэ, қайноқ фикрлардан бошимиз кўкка етмоқда!

 

 

9-июнь кунги "Биринчи-шоу" мехмони "Арсенал" гурухи бўлди. Бу гурухни клипини тв-да кўргандим ва ўзининг ноанъанавий стили билан диққатни жалб қилганди.

 

 

Нима учун футбол командасини номини гурух номига қўйишган деган саволни учратсам берарман дегандим. Эфир пайти ушбу саволга кутилмаган жавоб олдик, гурухни футболга умуман алоқаси бўлмай, Арсенал таржимаси   кучлилар йиғиндиси маъносини англатар экан.

 

 

Доимгидек, дастурда кутилмаган онлар хам бўлди)) Бир холатдан Витас ва унинг мухлисларидан узр сўраймиз) Менимча бу мавзуга алохида тўхталиш шартмасдир, тинглаб турган мухлислар шунчаки бир харфда адашганимиз сабабли шундай кулгулик вазият юзага келганини тушунишди.

Аммо қани энди биз эфирда кулгудан ўзимизни тўхтата олсак?))

 

 

Бирдан ўзини тутиб олиш жуда қийин кечди, бу учун хам узр сўраймиз, вахоланки у хатолик натижасида хеч қандай хақорот ёки ёмон сўз чиқмади, шунчаки жуда кулгулик вазият бўлди ))))

 

 

Хуллас қўшиқ хам айтдик, кулдик, хазил хам қилдик, бир-биримизни шантаж хам дегандек, а Иброхимжон?)))

 

 

Дастурда янграган янги Алибобо исмли йигитчанинг шу номдаги қўшиғи борасида, эфир ортида қизғин бахс кетди ва у бахс эфирга уланиши жуда қийинлашди))

 

 

Алибобо-ни АлибЎбЎ деб куйланиши нафақат ғалати балки маънони хам ўзгартиради фикримча. Алибобосикдек гап бўлиб қолган тўғриси.  Мммиф

 

 

Бевосита шу кунги премьера қилинган "Арсенал" гурухининг янги "Нола" қўшиғига тўхталсак, менга қўшиқ жуда манзур келди ва у сайтимизнинг шахсий хит-парадининг дарровда нақ 3-ўринини эгаллай олди!

Ноанъанавий ижро ва стилистика.

 

 

"Нола"

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

 

Бошқа тасиксдан

 

Саундклауддан

 

Ютубда тингламоқ

 

 

Хуллас, "Биринчи-шоу"нинг яна бир завқли ва қувноқ эфири Ўзбекистондаги биринчи ФМ радиоси бўлган "Гранд" биринчи мусиқий радиосида бўлиб ўтди. 

Бошқача бўлиши хам мумкин эмасди !)

 

 

Санъат олами учун (гурухлар, хонандалар)   қизиқ ва қулай лойиха бўлган "БИРИНЧИ-ШОУ"да иштирок этиш, хамда, бевосита сайтда хам чиқиш имкониятини берадиган дастурнинг келаси сонлари янада қизиқроқ бўлиши устида ишланмоқда.

Хаммаси олдинда!

Асосийси шаблондан чекиниб, хаққоний, реал ва жонли ёндошув хамиша тингловчи учун яқин ва хис қилинарли!

 

 

Келаси хафтанинг БИРИНЧИ куни душанбада "Биринчи-шоу" дастури ўша аниқ ва БИРИНЧИ манзилда: ФМ 101,5  Радио Гранд!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Шахло Қодирова.

Бўлим: BIRINCHI-SHOU | Кўрилган: 5507 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Arsenal guruhi, Birinchi-shou

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Mushtariy   (10-Июн-2014 18:24) [Материал]
Rostan ham Aliboboni taronasi vashe g'alati shu ham ashulami o'zi nomidan bilinib turibti Alibobomush bo'bo' dishvottiyu yana usha Eldor Qayumov bosh rolda har doimgidek

2 bek_2176   (10-Июн-2014 21:41) [Материал]
ман бу  гурухни энди куриб ва уларни биринчи марта кушикларин эшитиб турибман умуман олганда кушик яхши чиккан ! Ман бу гурухга омадлар тилаб ва улардан келгусида яхши кушиклар кутиб коламиз!!

3 Komily   (11-Июн-2014 09:55) [Материал]
Нима була "Арсенал" футбол клубида захирада утирадими бу болла ))

4 Mushtariy   (12-Июн-2014 03:11) [Материал]
Arsenal guruhiga omad qoshiqga gap yoooooooq har doimgide supeeeer

5 Me   (17-Июн-2014 21:01) [Материал]
Antidimidrol ham shu yerda.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!