Биринчи-Шоу дастури биринчи мусиқий "Гранд" радиосида, бу хафтанинг хам БИРИНЧИ кунида 2-июн соат 20:00дан то 22:00га қадар бўлиб ўтди.
Борган сари ё кайфиятимиз кўтарилиб кетмоқда, ёки лойихамиз бизга бошқачароқ таъсир қилмоқда.
"Биринчи-шоу" лойихасининг бу сафарги "Премьера" дастури мехмони Юлдуз Низомова ва Даврон Эргашевлар кетма-кет бўлишди.
Очиғи, "Нихол" мукофоти сохибаси бу хонандамиз билан шу кунги эфир пайтида танишдим.
Танишув хам ярим шантаж тарзида кечди ўзиям)) "Гуглить" ила Юлдуз Низомованинг шу кунги "Миш-миш" қўшиғига хос тарзда, унга нисбатан маълумот билан биргаликда, қизиқ "миш-миш"ларни хам изладим))
Миш-мишлар топмадиму, аммо бир-биридан мутлақо фарқ қилган турли фотосессияларини топишга муваффақ бўлдим.)
Эфир пайти у стилларнинг қай бири аслида унга хослиги албатта прикол тарзида мухокама қилинди.
Энг завқли онлар қўшиқ ва бўлажак клипга алоқадор ижодкорлар билан боғлиқ хазилларимиз бўлди)) Элдор Қаюмовдан то Наримон Султонхўжаевгача)
Юлдузнинг бошқа ижод намуналарини билмадиму, аммо бу қўшиқ менга рости ёқди, шунинг учун хам сайтимизда тақдим этаман. Кайфиятни кўтара олади ва рақсга қандай чорлай олади билмадиму (таъбга қараб албатта), аммо тинглаётганингизда аниқ тебрантира олади))))
Фақатгина, Элдор Қаюмовнинг сўнгги ижод намуналарида бир хил хинд йўналишию, "тараф, тарафга, хаммада" каби сўзлар қайтарилиши кузатилаётганини эътироф этмай илож йўқ. Хусусан НилуФар, Замир ва мана Юлдузнинг хам бу янги қўшиғида шу бир хил сўз ва стилистикадан иборат овоз қўшимчалари .
Балки бу ўзига хос Элдор Қаюмовнинг ўз ижодий "имзоси"дир, билмасам.
Юлдуз Низомова "Миш-миш"
Юлдуз билан хайрлашгач, кейинги мехмон Даврон Эргашев ташриф буюрди.
Давроннинг "Бир сени" деб аталган қўшиғи аслида 5 йил аввал Беном гурухи йигитлари томонидан Давронга тақдим қилинган бўлиб, у пайтда Сарвар ва Комил хали Беном гурухи сифатида чиқмаган экан.
Орадан 5 йил ўтиб қўшиқни гурух йигитлари эслатишгач, Даврон уни зудлик билан студияда ёзган.
Менга қўшиқ бир тинглашимдаёқ ёқди. Бошиданоқ этим жимирлаб кетди , тўғриси. Камдан кам қўшиқдан таъсирланиб, камдан кам қўшиққа этим жимирлайди.
Шу куни эфирда хам айтдим, хозир хам қайтараман: Даврон сокин тарона кам куйлайди, аммо хамиша у аъло даражада қабул қилинади. "Бир сени" деб номланган бу ажойиб қўшиқ тезда оммалашишига ишонч бор.
Қўшиққа Беном гурухи йигитларининг БеноММедиаси клип суратга олиши режалаштирилган экан.
"Бир сени"
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Азиз Жабборов
Бўлим: BIRINCHI-SHOU |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |