Ўзбекистондаги БИРИНЧИ мусиқий радио бўлган Гранд радиоси билан Sayyod.uz хамкорлигидаги "БИРИНЧИ-ШОУ" дастури 14 май куни соат 20:00дан то 22:00гача эфир юзини кўрди.
Янги қўшиқ ва клипларни эфирда жонли, ўзгача ва реал тарзда премьераси, шоу-бизнес хабарлари ва уларга тахлил, шу куни ўтаётган турли тадбирлар ва концерт дастурларидан он-лайн репортажлари хам эфирда эксклюзив тарзда ёритиб борилади.
Алишер Файзнинг шу кунги илк концертидан он-лайн тарзда энг қизиқ фишкаси "Райхонни Йигитали олиб кетди" қўшиғи хақида хам хабар берилди.
Қизиғи, шу куни "Биринчи-шоу"да Райхоннинг "Асалим мани" қўшиғи хам премьера қилинаётган эди.
Тасодифни қарангки, буёқда концертда Алишер Файз Райхонга атаб қўшиқ куйлаётганди.
БИРИНЧИ ШОУнинг биринчилиги хам шунда ажралиб, тезкорлик билан бу хабар онлайн тарзда бевосита эфирда хабар берилди.
Завқнинг портлаши стилида ўтган шоуда хаммаси шу мавзуда ва охангда кечган деб ўйласангиз адашасиз,
Санъат оламига алоқадор жиддий мавзулар хам тахлил қилинди
Масалан "Ўзбекнаво"нинг лицензия олиш учун янги тартиблари хақидаги расмий хабарлари асосидаги ўзаро тахлил
Муниса Ризаева ва Жасур Ғойиповнинг тўйи бўлиши ёки бўлмаслик, у пиармиди ёки йўқлиги хақидаги фикрлар
Шунингдек сайтдаги бошқа янгиликлар тахлили
Ва нихоят Райхоннинг "Асалим, мани" қўшиғи премьераси ва унга фикрлар
Қўшиқдан, Райхон хали эгизак фарзандларни дунёга келтиришдан аввал уни ёзгани билинди, сабаби у ерда фақатгина бир болакайга атаб куйланган. Асалим, тойчоғим, умуман жуда ширин тарона. Ўғил фарзанди борлар уйига келиб, ўғилчасини шу қўшиқни куйлаб эркалашлари мумкин
Иброхим Ахмедовнинг эса эфир ортида билдирган фикри мени ажаблантирди)
Шахзоданинг "Қўллар тепага" қўшиғи мусиқасига айрим жойлари ўхшагандек эмиш.
Билмадим, бу фикрга нафақат қўшилмадим балки, умуман қаршиман. Мутлақо бошқа бошқа мусиқа. Сизлар нима дейсизлар ва қўшиқ хақида қандай фикрлар билдирасизлар? Қўшиқни оригинал турини мана бу ердан кўчириб олишингиз мумкин : КЎЧИРМОҚ
Эфир пайтида Шахзода номи тилга олинмади ва фақат ўша хонанданинг қўшиғи деб айтилгани боис, сайтда аниқлик киритмоқдаман.
Соат 21:00 га қандай етиб келганимизни билмай қолдик ва бизларни "Осиё-наво" гурухи премьераси билан кутиб турганди.
"Ойбадоқ" қўшиғи... Ишонсангиз, шу куни премьера қилинадиган хар икки қўшиқни фақат шу эфир пайтида, бевосита премьера пайтида тинглашим кераклиги боис, Райхонни қўшиғиданам мана шу қўшиқни айнан номи учун хам тинглашга жудаям қизиққандим.
Бир вақтлар Бахтиёр Султонов хам "Сут соғувчи Ойбадоқ" қўшиғини куйлаганди, аммо бу хақида "Осиё наво" гурухи билмас экан.
"Осиё наво" гурухининг "Ойбадоқ" қўшиғидаги қизнинг хам "касби" сут қатиқ сотувчисилиги. Икки карра тасодиф?
Умуман олганда, қўшиқ "ну , так себе", хазиломуз, кайфиятбоп, аранжировкаси яхшию, аммо шахсий фикримча гурухнинг биринчи қўшиғи учун бўлмайди. Оммалашишига хам шубхам катта.
Афсуски қўнғироқ қилганлардан Ойбадоқ исмли қизлар бўлмади. Шундай исмли қизлар ўзи борми? Изохларда жавобини кутамиз.
Соат 22:00гача хам вақт қандай учиб кетганини билмай қолдик.
Асосийси, бир нафасда ўтган дастурдан мухлисларнинг, хамда санъат олами вакиллари тинмаётган ижобий фикрлари биз учун қувончли бўлди, зеро мутлақо импровизацияда ўтган ва хеч қандай сценарийсиз бўлган бу дастур мана шу жонли эканлиги билан одамларга яқинроқ бўлди. Манго гурухи йигитлари ва хонанда бастакор ва шоира Шахноз бу эфирни тинглаб бизларга ижобий смс йўллашди.
Санъат олами учун хам қизиқ ва қулай лойиха бўлган "БИРИНЧИ-ШОУ"да иштирок этиш, хамда, бевосита сайтда хам чиқиш имкониятини берадиган дастурнинг келаси сонлари янада қизиқроқ бўлиши устида ишланмоқда. Хаммаси олдинда! Асосийси шаблондан чекиниб, хаққоний, реал ва жонли ёндошув хамиша тингловчи учун яқин ва хис қилинарли!
Кейинги дастурларимизда учрашгунча!
Суратлар муаллифи Азиз Жабборов
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ҳақиқатан, Райхон қўшиғи "Чико " сингари машҳур бўлмаса керак.
"Ойбадоқ"ҳақида бир оз кенгроқ фикр билдирмоқчи эдим. Қўшиқ яхши чиққан, ха, хазиломуз, шунга яраша клип хам бўлса керак.
Бу исм ҳақида кеча эфир орқали эшитганимда, эътибор бердим, ҳақиқатан "Ўткан кунлар"да эшитгандим, бу анча эсдан чиққан, қадимги исмлардан. Нима бўлганда хам бу ёш хонанда ва "Осиё Наво" гуруҳига омад тилайман. Билмадим, бу мани фикримку, аммо, шу хонанда йигит ижросида бирор сокин қўшиқ тингласак яхши бўларди, чунки овозидан, ижросидан, фикримча, шундай қўшиқ албатта Хит даражасига кўтарилади.
"Биринчи шоу" ижодкорларига эса катта рахмат, эфир бошидан охиригача одам маза қилиб тинглайди, доимо омадингизни берсин!
Бугун С.Петербургга учиб келдим.Бу ерда орзу килмасам хам булади.
Келгуси сонларини сайтда записини эшитамиз деган умиддаман.