Бекор ўхшатибман сени севгига... IJODiston
Бекор ўхшатибман сени севгига...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Фикрларинг ўғирлаб олсам, хаёлингда хам ўзим бўлсам, бир нафасда ютинганда , исмим бўлса биргина маним

Қайга боқма кўринсам агар,  тинглаганинг бўлса овозим,  хар нафаслар меникидек бўлиб,  ўзим сенга бир ўзим бўлсам

Қамраб олсам юраккинангни, муаммою шодликларингни, барчасида бир сабаб ўзим, барчасиндан сезсанг ўзимни

Худбинманму шунчалар айтгин, йўқ шунчаки ошиқ баломан,  алам қилар гохида билсанг, хаммасида сен бўлсанг агар

Юраккинам истар тантана, у хам истар бўлмоқ ягона,   тикилганинг сенга боқмаса, бўлмас бахтинг севмоқ пинхона

Бир боққанинг менга бир фикр, бир гапингдан юзмингта хаёл,   юз боққаним бир сенда фикр,  минг гапимдан бир бўлса майли...фақат бўлсин шу бир  мухаббат!  Минг хаёлни қамраган севги!

 

 


 

 

Бежиз ўхшатмабман сени бир вақтлар, майин бахорда эсган шамолларга, хамон йиллар ўтиб юрагим қучар, ахён ахёнда ишқим шаббодаси...

Бир энтикиб бир жилмайиб қувонсам, бир армонла кўзда ёшим  ютоқсам, билмам бахтли бўлармидик биз бирга, аммо армон армон...бу ўша армон...

Бежиз ўхшатмабман бир дамлар сени, атиргул  очилмаган  ғунчасига, бир кун келиб тиканлари ботганда, гулим очилганди ўзга  қўлларда

Бир оғриниб жим қолгандим ўшанда,  зор зор йиғлаб кетиб кейин узоққа,  санчилган тикани менинг бармоғим, ифоридан қувонганлар ким бўлди...

 

Нечун ўхшатмадим сени қуёшга, ботар вақтинггача бирга бўлардим,  тафтингдан яйрардим тўйиб севардим, шом пайтида кетма дея йиғлардим... ботар бўлсанг биргалашиб кетардим...

Нега ўхшатмадим сени лолага, фиғонлари осмон бўлган нолага,  адирларда чопиб чопиб қувониб, бағрим тўлиб яйрар бўлган оламга... алишмасдим хеч қайси бир гулларга...

Бахтим тўкис  бўлиб бахорларда, энтикканим шодлигиму шукримдан, хаммаси бор хаммасидан розидеку...  билмам афсус афсус...бу ўша афсус... армонларни ўртайдиган бу жосус...

 

Бекор ўхшатибман сени севгига...

 

 

(с) Sayyod

10-Апр-2014 17:33
Бўлим: IJODiston | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sevganimga atalgan noma
1 Dimaaaa   (10-Апр-2014 20:07)
Бежиз ўхшатмабман бир дамлар сени, атиргул  очилмаган  ғунчасига, бир кун келиб тиканлари ботганда, гулим очилганди ўзга  қўлларда
  P:s Mana shu joyi ezvordiku yurgni ))

2 MeRoJ   (10-Апр-2014 20:30)
bravo oka ko'z teymasin rasa kutgandik sog"ingandik,,,
Худбинманму шунчалар айтгин, йўқ шунчаки ошиқ
баломан, алам қилар гохида билсанг, хаммасида
сен бўлсанг агар

3 Гулшен Усманли   (10-Апр-2014 21:57)
Ажойиб! Бундан мисралар олиб статусга куйсам майлими?

4 Graf_MK   (10-Апр-2014 23:45)
Нимаси зур буни? Умуман тушунмадим.

Жон чекардинг озор етса гар жонимга,
Минг алдасам ишонардинг ёлгонимга.
Ногох тикан ботар булса товонимга
Тиканларни кипригингла юлар эдинг,
Мени деса жонингни хам берар эдинг!

5 T_Sardor   (11-Апр-2014 08:43)
афсус афсус...бу ўша афсус... армонларни ўртайдиган бу жосус... Ajoyib!

6 kichkina   (11-Апр-2014 09:14)
ассалому Алейкум!!! Сардорака мазза қиб уқидим, зур чиқибди......Балки СЕВГИ эришилмагани учунам СЕВГИдир!!! (етишолмаганликлари учунам, ўқилган китобдек, мани фикрим.) Чунки икки севишган оила қурса, ўртадаги севги аста-секин сўниб боради, чунки ОИЛА диган қўрғонда хамма нарса булади, яъни майда чуйда гаплар, ташвишлар, эр-хотин уртасидаги жанжаллар, бу  эса сўвишга олиб боради, туғри бу нарсала хаммадаям бумиди!!! наоборот булишиям мумкин, СЕВГИ меваси булган фарпзандларни катта қилиш асносида бу туйғу ўз ўзидан фарзандларга ўтади.  Нима бўгандаям Севгилисига эришилганми? йуқми? Армонми? барибир хаммани юрагида уша СЕВГИси яшиди!!!

7 papena docha   (11-Апр-2014 09:53)
tak priyatnoo... bravo i udachi

8 Shohi   (11-Апр-2014 12:24)
Bekor o'shxatibman seni sevgiga...
Supper...

9 FC_PAXTAKOR   (11-Апр-2014 12:53)
qoil

10 Sherzod   (11-Апр-2014 20:50)
Bir qizni sevaman. U shunchalar dilbar shunchalar xushqomat, tarifiga uzbek izohli lugati gariblik qilar. Uzimi ham tariflagim kelmas. Shundogam oshiqlar kup, siz ham qiziqib qolmang rashkim yomon, yomon ko'zlardan qizgonaman uni. qani edi unga ham ayta olsaydim shuni. Jilmayganda oyogimda mador qolmaydi uni oldida so'z aytmoqqa yetarmikan kuchim. Hech bir qiz oldida egilmagan boshim uni oldida xam go'yo, istamasdim ozor berishni unga, lekin unga mumkinmi o'tli qarashlar bilan yurugimga tig' urishga. Jonim beraman inonsa uni ko'zlarida uzimni ko'rishga. Shunchalik irodasizmiman bir qiz meni shu ko'yga soldi.Yo Tan berdimmi tabiatni qudratiga mujizasan jonim.
Ey xayot mo'jizalaring xo'p bisyor, ulardan birini sayladim deb yor

11 Sherzod   (11-Апр-2014 20:54)
nimaga tushmadi kamentg

12 TULIP   (12-Апр-2014 12:07)
Bekor o`xshatibman seni sevgiga! Gap yo`q. Sardoraka shunisida monologam etvorsez bo`larkan.

13 Юрист-афиритс   (13-Апр-2014 19:26)
Класс! Эски армонлар қўзғалди дилимда, Не фойда эслаб уларни, Исми хамон янграр тилимда, Тақдир айради нечун бизларни!!!

14 Isfandiyor   (27-Июл-2014 06:52)
Ketyapsana...meni arosat yol yoqasiga tashlab. Ketting ham ozgalar vada qilgan yulduzli onlarga ishonib va aldanib. Yonimda bolganingda farahli Quyosh qadriga etmay tashlading-ketting. Yillar otti. Meni tashlab ketgan yolga qalbing seni boshlab keldi. Meni izlagan kozlaring gullagan sevgimiz bogining hazonlarini kordi holos...men seni yoqotgan kunimdek dod solding. Huddi mendek tinmay yiglading. Konikasan...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0