Бош сахифа » 2012 » Май » 10 » Бахтсизлигим билан бахтиёрдирман!
03:50
Бахтсизлигим билан бахтиёрдирман!

Долзарб хислар ўзгаргани билан , уларни таъми ўшандоқ колар экан.

Сенга хис қилинган хислар ранги хамон ўша, таъми хамон ўша, ифори хам ўша-ўша...

Бугун бошқа хиснинг лаззатидан сармастдирман, унинг ранги кўзларимга хуш жилваланар, лекин у ранг эмас, у таъм эмас.

Яна бошқа бир гул узар қўлларим, яна кўзларимга ёқар бошқа ранг, кимнинг таъмидан бўларман бахраманд...уларни хам бирма бир эслармиканман?...Билмасам..

Шунчаки сени унутганим йўқ, шуни билишингни истадим. Хислар, унинг ранглари, таъми хамма хаммаси ўзгариб бораверади. Лекин бирини ўрнини бошқаси хеч қачон босмас экан.

Майли у хар куни ейилмасин, майли кўзларимни хар кун қувнатмасин, жонгга теккан таъм деб хам айтай...

Лекин вақт ўтиб кўзлар уни изларкан...таъмин қўмсаркан... Бир учраганида илк кўрингандек ёниб кўринаркан.

Сен менинг умрим тарихимдан жой олган энг тотли таъм, энг ёрқин ранг ва энг нафис ифордирсан.

Долзарб инсонлар атрофда ўзгариб боргани билан...соғинилганларини ўрнини босолмас экан... Чунки у бошқа ранг, у бошқа таъм ва бошқа ифор!

 


 

 Яна юрагимни нажот уйғотди, бахор қалдирғочи умиди бўлди, тонгги шабнам каби қалбим чўлига, узоқ кутилгани ёмғири бўлди.

Яна ишондингми содда юрагим, яна бўй чўзасан маломатларга, рахмим келадию ўзим ночорман, чунки ўзим сенинг содда қулингман.

Яна мухаббатнинг майин шамоли, ўраб олиб кетар ўз гирдобига, майин севилишлар, ширин оғриқлар, рашк тўфони бедор тунларга..

Бунча зор бўлмасанг мехрга юрак, яна интиласан бевафоларга, кўзларим чақмоғи хозир, кетидан ёмғирлар савалар юзим..

Мен шундайин телба Машрабман, Бобур ғазалиман, сахро Мажнуни...

 


  Бахтсизлигим билан бахтиёрдирман, суймаган дил билан ўртанардирман. Хар бир диққатида, умрим узаяр, хар бир ширин сўзи бирла чалғиб яшарман.

Шу бахтсизликдан тинчиб яшарман.

 

Кимлар қайси бахтдан севиниб яшар? Кимлар ёлғонидан суюниб яшар, кимлар хақми ёки гумондан тинчиб юрар, кимлар ўша рашкдан ишончсиз севар...менда майли бахтим бахтсизлик билан, севмаганни суйганим бахти  билан.

Майлида шу мени хозирги умрим. Шу инсонда хозир хаёт мазмуним. Бир севиниб боққанию, бир ширин сўзи, мана шу эмасми аслида севги?!

Хар севганнинг кутгани шуку, нима фарқи бордир севди дегани? Умрим китобида суймаганимнинг, хар бир ширин сўзу, жилмайиши мазмуним...

 

Менинг дардли аламим, бахтсиз мазмуним..севинтирган эрмак алдов мухаббатим. Менинг ишқим етар иккимизга хам, бахтсиз бахтиёрлигимга қилганман шукур...

Менинг дардли севгим мисоли тоғдек, у кучли хайбатли мисли чўққидек, ёлғонлар совуғи урилса хамки, силжитмайди асло иродамни хеч.

Севгим қалқон барча тўфонларга хам, севиб севилмаган хақиқатга хам, бир дам жилмайиши етар қалбимга, бир дам ширин сўзи юракка малхам..

Аслида мана шуни кутар севганлар, майлида севгану севилганлар хам, улар номланадир бироз бошқача, менинг бахтим эса бахтсизлигимда...

Шунинг билан хозир чалғиб яшарман..бебурд умрим ранггин алқаб ўтарман, хамиша борига шукур қилганман, мени севмаганни севиб бахтлиман...


(c) Sayyod

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 22840 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 24
1 chanel   (10-Май-2012 04:00) [Материал]
bravo qoil ...

2 Dilfuza   (10-Май-2012 04:05) [Материал]
qanchali tasirli...
Zör chiqipti.

3 Dilnoza0514   (10-Май-2012 04:07) [Материал]
Dolzarb insonlar atrofda o'zgarib borgani bilan...sog'inilganlarning o'rnini bosolmas ekan...Chunki u boshqa rang, boshqa tam va boshqa ifor.
cupid flowers love serenade

4 Dilnoza0514   (10-Май-2012 04:10) [Материал]
Sevgan insoning qancha aldamasin baribir xar safar uni gapiga ishonaverar kansan. Xar safar xuddi rost aytgandek xar safar qayta-qayta mexring oshaveradi. love serenade cupid
Raxmat Sayyod.))) flowers flowers flowers

5 Seyhana-77   (10-Май-2012 07:15) [Материал]
Sardorbek BRAVO!!! ti prosta super zur yozilgan gap euq, matiniyu, manosiyu hammasi zur shoirlikdan ham dars olgan bulsangiz kerak, juda tasirli chiqibdi. love meeting hands hands hands

6 Bek8111   (10-Май-2012 07:59) [Материал]
Во! Во ! ВО! Табриклайман. Яна ижодлар бошлангани билан. Мана бу хакикий кунгилдаги портлаш булибди. Ижодингизга омад!

7 milawka   (10-Май-2012 08:32) [Материал]
malades!

8 Gulsum   (10-Май-2012 08:54) [Материал]
Хаётимизни бирхилликдан, зэрикарли кунларидан бироз вак,тга чалгитадию унитилмас хотиралар бн урин к,олдириб к,олтувчи севгиии...

9 SanjarBek   (10-Май-2012 09:26) [Материал]
[b]Яна бошқа бир гул узар қўлларим, яна кўзларимга ёқар бошқа ранг, кимнинг таъмидан бўларман бахраманд...уларни хам бирма бир эслармиканман?...Билмасам..
Шунчаки сени унутганим йўқ, шуни билишингни истадим.
[/b]

Sayyod, bu "Sevganimga atalgan noma"ngiz juda ta'sirli chiqibdi. Umuman har birida kimnidir hayoti davomida uchragan bir haqiqat yotadi.
Ajoyib.

10 Iroda   (10-Май-2012 10:36) [Материал]
Майлида шу мени хозирги
умрим. Шу инсонда хозир хаёт
мазмуним. Бир севиниб
боққанию, бир ширин сўзи,
мана шу эмасми аслида
севги?!
Ehhh......

11 Lolahon   (10-Май-2012 10:52) [Материал]
кимдиир тушунар асл бахтнинг кийматин. олиб утар уни умр буйи авайлаб, куксининг турига жойлаб. шукрона килади шу бахт унга качонлардир насиб килганига. тушунган инсон шуниси билан ажралиб туради...

12 Xurshida   (10-Май-2012 13:02) [Материал]
xar doimgidek super puper

13 salom   (10-Май-2012 15:14) [Материал]
kiмдир тушунар асл бахтнинг кийматин. олиб утар уни умр буйи авайлаб, куксининг турига жойлаб. шукрона килади шу бахт унга качонлардир насиб килганига. тушунган инсон шуниси билан ажралиб туради... cry

14 bek88   (10-Май-2012 17:02) [Материал]
VOY DAXSHATU angel2 heart

15 Zuxraxon   (10-Май-2012 19:35) [Материал]
Zo'r. Ijodizga omad Sardor aka!

16 sdf-milan   (10-Май-2012 21:24) [Материал]
Xar doimdagidek qoyilmaqom satrlar

17 Bexruz   (11-Май-2012 01:09) [Материал]
cool..

18 pink   (11-Май-2012 01:55) [Материал]
qoil!. judayam dardli

19 Raulstar   (11-Май-2012 03:40) [Материал]
Ëлгиз колганда битилган сатрларми дейман-а? У билан бир хаводан нафас олиш хам бахт... Узи шунака буларкан, кимнидир жон дилдан севасиз уша кимдир бошкани севади, уша бошка одам эса...бошкасини севади... Бир бирини жон дилдан севадиганлар жуда кам, лекин бор шукр...

20 Janob hechkim777   (12-Май-2012 00:53) [Материал]
Nasiba sani sog`indim

21 nusrat8182   (13-Май-2012 10:14) [Материал]
Shunaqa qilib yozsa b-diku bizni shoirlarimiz ham.

22 Зилола   (14-Май-2012 08:30) [Материал]
Майлида шу мени хозирги
умрим. Шу инсонда хозир хаёт
мазмуним. Бир севиниб
боққанию, бир ширин сўзи,
мана шу эмасми аслида
севги?!
Judaayaaam ma'noli so'zla))

23 Izhora   (20-Май-2012 10:37) [Материал]
Sardor aka siz insonga umid bag'iwlaysiz..

24 Зафар   (03-Июн-2012 19:32) [Материал]
Ажойиб сатрлар. Хаётда шукур килиб яшашга ургатади.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!