06:09 Бахром Ёқубовдан Руслан Шариповгача у хақида хақиқатлар... | |
Шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг эртага уч кунлик жонли ижродаги концерти старт беради! Шахноз хақида унинг хамкасблари нима дейди? Хўжа гурухи солисти Иззатилла Ибрагимов:- Шахноз ман учун
жуда қадрли, серқирра ижодкор. Синглимдек кўраман. Ман жуда қаттиқ хурмат қиламан
Шахнозни ижодини, адашмасам Шахноз билан хамкорликда энг биринчи ёзган қўшиғимиза
"Ноз ноз" деб номланганди. Сўзи
Шахноз қаламига мансуб, мусиқаси хам уники. Шу билан ижодимиза боғланиб уланиб
кетган. Кейин "Нечун", "Ягонам" кетма кет куп қўшиқлар
яратганмиз. Хаммаси ўз вақтида энг ёрқин композициялардан бири бўлиб чиққан. Ижодига умуман гап йўқ! Тинмасдан ижод қилади. Қўшиқлари бир бирига ўхшамайди.
Оиласини танийман. Шахноз оиласини энг етакчиси. Бир мисол, оналари операция бўлганларида
Шахноз жуда қаттиқ қайғурган. Шу қийинчиликларни
енгиб ўтишга хеч нарсасини аямасдан харакат қилди. Ман уни хаётга ва ён
атрофдагиларига қанақа ёндошишини яхши биламан. Райхон билан дуэт этган қўшиғи
ёқади, қўшиқ номи "Бахтли бўламан". Бу қўшиқ ёзилганида бошида Шахноз Райхон билан
дуэт этган Тарона студиясида. Бу дуэт эфирга чиққанми чиқмаганми билмиман, кейин
Райхон ўзи яккахон ижро этган бу қўшиқни. Сетанхо (Сеторанинг илк таркиби) Феруза Латипова: Шахноз яхши иқтидорли инсон. Унинг хамма қўшиқлари яхши, айниқса тожикча "Чаки чаки” қўшиғи. Унга ижодий омад ва шахсий хаётига бахт тилайман Лайло Галиева (Лейли) Шахноз жуда очиқкўнгил, самимий ва яхши инсон. Қолаверса у Сетора гурухининг илк таркибидаги бирқанча хит қўшиқларнинг иқтидорли муаллифи хамдир. Албатта бошқа бир қанча хонандалар қўшиқларининг хам. Мен уни аввало инсон, дўст ва эстрадамиздаги яхши артист сифатида жудаям хурмат қилиб қадрлайман. Шахнознинг барча қўшиқлари менга ёқади, сабаби у қўшиқлар катта мухаббат ва қалб билан ёзилган. У жуда сезувчан инсон ва қайси артистга қандай қўшиқ тўғри келишини билади. Шахнознинг ижросидаги хар бир қўшиқ мени қалбимни ўртайди. Энг севимлиси эса "Яъни”. Шахнозга чин кўнгилдан дунёдаги энг бахтли инсон бўлишини тилайман. Севиб севимли бўлишини истайман. Бу нурли, ақлли, яхши ва хақиқий инсоннинг хақиқий иқтидори хеч қачон сусаймансин. Шахнозик, сени хурмат қиламан ва яхши кўраман! Омадли концертингда Худо ёрдам бериб асрасин, мухлисларинг мухаббат уммони сенга бўлсин! Камилла: Шахноза
жудаям иқтидорли ва очиқкўнгил қиз. Уни ижоди хамиша мақтовга лойиқ. Хар бир
ижод намунасига мехр билан ёндошади. Мен уни ижодини ва инсон сифатида жудаям
хурмат қиламан. Далер Назаровни "Чаки чаки” қўшиғини куйлагани ва Райхон билан "Шунчалар”
дуэти жудаям чиройлик чиққан. Шахнозга улкан омад, бахт, соғлиқ ва ижодида
янада юқори рейтингларни эгаллашини тилаб қоламан. Онасини бахтига ва олдидаги
яқин инсонларини бахтига омон бўлсин. Омад, омад, омад! ШОД гурухи йигитлари: – Шахноз яхши инсонлар, ижодларини жуда хурмат қиламиз, ва ШОД гурухи учун янги хитларни кутиб қоламиз. Уларни "Кўрингин” тароналари ёқади. Халқимиз олдида юзлари ёруғ бўлишини тилаймиз. Концертлари яхши ўтволишига тилакдошмиз. Санъатда бир поғона эмас, ўн поғона юқорига чиқишларини тилаб қоламиз. Шохрух рэпер; - Шахноз хақида бир нарса айтишим мумкин: Ўзбек эстрадасининг барча хитлари 50 фоизини Шахноз қилган. Агарда у қўшиқларни ўзи куйлаганида , менимча унга тенг келадиган рақобатдош бўлмасди.
Адиз Ражабов: - Шахноз жуда самимий инсон. Хамма билан доимо очиқкўнгил ва хамнафас. У билан мулоқотида илиқлик сезилади. Ундан ижобий энергетика хис қиласиз. Шахнозни кўрганда хамма салбий фикрларни унутасиз. Шохруххон билан бирга куйлаган дуэтлари ёқади . Шахнознинг қўшиқларида қалбни ва инсонни юқорироқ нарсалар хақида ўйлантирадиган кенг кўламдаги мавзулар хис қилинади. Унга омад тилайман! Лола :- Шахноз билан
анчадан бери танишмиз, деярли 10 йилдан бери биламан. Бу инсоннинг иқтидори Худодан. Айнан унинг қўшиқларидан менинг ижодий
парвозларим бошланган десам хам бўлади. Унинг қўшиқлари хануз менинг мухлисларим
юрагида жаранг сочади. Шахнозни бастакор ва матн муаллифи сифатида жудаям
иқтидорли деб хисоблайман. Бундай
самимий ва қалбга яқин матнларни фақат у
ёза олади. Инсон сифатида у жуда иймонли
ва ишончли эканлигини уни билаганлар тасдиқлаши мумкин. Унга ишониш мумкинлигини аниқ айта оламан, унда ичқоралик ва аёлларга хос хасад йўқ .
Ўзини қурбон қилиб бўлса хам кимгадир ёрдам беради, буни эса хар ким хам қила
олмайди. Шахноз инсонларга яхшилик
қиладиган инсонлардан бири. Мен уни
нафақат шоира ва бастакор, балки хақиқий
инсон ва яхши дўст сифатида жудаям хурмат қиламан. Уни битта қўшиғини ажратиб
яхши дейиш қийин, яхши қўшиқлари жудаям кўп. Мен улар орасидан "Шунчалар”
қўшиғини айтишим мумкин. Аксарият хонандаларнинг репертуарида Шахнознинг
қўшиқлари борлиги, унинг эстрадамиз
фахри эканлигидан далолат. Менинг репертуаримдаги Шахноз ёзиб берган
қўшиқлардан севимлиси "Мухаббатим” эканлигини айтишим мумкин. Шахноз шу кунларда бераётган концертидан завқланишини тилайман. Фарқи йўқ
нима бўлса хам, хамма нарса бўлиши мумкин, асосийси ўз ижросидан завқланишини
истайман. Бу концерт қандайдир катта бир янги ва жиддий йўлнинг бошланиши бўлишини тилаб, Худо хохласа шундай концертларга хар
йили боришимизни насиб қилсин.
Афруз гурухи йигитлари: – Бизлар Шахноза опани жуда хурмат қиламиз,
ўз йўналишларига эга ижодкорлар. Қўшиқлари рок стилида булгани учун бошқа
ижодкорлардан ажралиб турадилар. Шахноз опа ижодларидан энг ёқтирган қўшиғимиза
"Сени кўрсам қанийди”. Наримон Султонхўжаев (клипмейкер) – Ман у инсонни ва
ижодларини хурмат қиламан, хақиқатдан зўр инсонлар. Ман улани Шахноза опа
димиман, Шахноз деб этаман, чунки биз ўртоқдекмиз.
Улар билан гаплашганимда ўғил бола билан гаплашгандек гаплашаман, чунки мард
инсонлар, ваъдаларида турадилар, бошқа аёлларга ўхшаб бугун бир гап этиб
эртасига бошка гап этмидилар. Манга хар битта қўшиқлари ёқади, чунки хар бир қўшиқлари
маъноли. Даврон Эргашевга ёзиб берган Марио қўшиғи ўзи қандай хит бўлган
биласизку, ўшаничун айнан бир қўшиқлари ёқади дея олмайман. Бахром Ёқубов (режиссер)– Шахноз билан анчадан бери ижод қиламан. Асосан 90% фильмларим қўшиғини ёзган бу Шахноз бўлади. Ман уни ижодкор сифатида жуда хурмат қиламан, жуда иқтидорли киз. У ёзган қўшиқларида миллийлик билан бирга замонавийликни бирлаштира олади. Агар мандан сўрашса Шахноз бастакор сифатида нима янгилик қилди деб, ман шуни айтган бўлардимки, Шахноз миллийлик билан замонавийликни бирлаштира олган деб. Уни қўшиқлари нафақат ёшларга, балки катта ёшдаги тингловчиларга хам хуш келади. Фильмларимни 20-30% омадини Шахнозни ижодига тааллуқли деб биламан. Ўзимда шоу бизнесга катта қизиқиш бўлмаганлик сабабли, ман фильмлардан келиб чиққан холда айта оламан, булар Фотима ва Зухра, Севинч фильмларига ёзган саундтреклар ёқади.
Умид Искандаров (актер) – Шахноз хақида фикрим, уларни жуда хурмат қиламан, опамдек кўраман. Қўшиқлари ёқади манга. ўзлари хам инсон сифатида манга ёқадилар. Хар кўришганда юзларида табассум билан кўришадилар. Доим одамни кўнглини кўтарадилар. Даврон Эргашев билан этган "Сени кўрсам қанийди” дуэтлар манга жуда ёқади. Ижодларига омад тилайман. Яна хам янги қирраларини очилиши тилакдошиман. Концертларига омад тилиман, яхши ўтказиб олсинлар.
Бекзод (клипмейкер ва Радиус-21 гурухи янги хонандаси) – Инсон сифатида Шахноза опа жудаям яхши инсонлар. Хар доим қўлларидан келганича ёрдамларини аямидилар. Жудаям иқтидорли шоира ва бастакор ижодкорлар. Қўшиқчиликдаям ўзларини йўналишлари бор. Қўшиқларини эшитганингизда, шу қўшиқдан ўзиз учун у-бу нима оласиз албата. Афсус номли қўшиқлари ёқади. Ижодларида омад тилиман.
Нилуфар Усмонова ва Даврон Муқимов (Тарона студияси директори) :– Шахноз хар тарафлама тарбияли ва яхши инсон. Ижод томонидан хам бачканалик йўқ, қўшиқлари маъноли. Яхши инсон сифатида биламиза Шахнозни. Концертларига фақатгина омад тилаймиз.
Шахзода: – Шахноз жудаям яхши инсон, нафақат мен учун балки, уни таниган барча буни тасдиқлаши мумкин.
Ўзимни холатимдан келиб чиққан холда, инсонни бошига кулфат тушган пайтда у хечқачон бефарқ бўлмаслигини айтишим
мумкин. У хамиша юпанч бўлиб, қўллаб қувватлашни билади.
У опа сифатида хам, фарзанд сифатида хам жудаям яхши эканлиги, оилада эркак
сифатида хаммаси унинг зиммасида эканлигини
биламан. Ва бу хақида у хеч қачон айтмайди, ва унга рахмингиз келишини ёқтирмайди.
Ижодига келсак, у жуда иқтидорли инсон, унинг
ижросидаги "Яъни” қўшиғи менга жудаям ёқади. Бизда тадбирлар бўлганида албатта шу қўшиғига
рақсга тушамиз. Менга ёзиб берган хитлари Таманнози, Ассалому алейкум, Хабиби қўшиқлари
ва "Фотима ва Зухра” фильми саундтреки "Хаёт ўтар” учун алохида ташаккур изхор этмоқчиман. "Хаёт ўтар”
саундтреки сўзсиз хит ва уни Кавказ, Россия ва Қозоғистонда севиб тинглашади.
Орадан неччи йил ўтса хамки, " Хаёт ўтар”
ва "Таманнози” қўшиқларини мухлислар куйлаб беришимни хануз сўрашади. Концертга келсак, бу йилги концертимда ўзим юз фоиз жонли ижрода 3-4 қўшиқни куйлаган бўлсам, бу қандай машаққатли эканлигини биламан. 1-2 соат юз фоиз жонли ижрода куйлаш унга қандай қийин бўлишини тасаввур хам қила олмайман. Биз албатта уни концертига ташриф буюриб, уни қўллаб-қувватлаймиз. Унга омад, дўстлар қўллаб-қувватлаши ва концертида зал тўла бўлишини тилайман. Райхон: -Шахнознинг жонли ижродаги концертида иштирок этиб у билан дуэтимизни албатта жонли равишда куйлаймиз. Шахноздан жудаям фахрланаман, сабаби мутлақ жонли равишда концерт берадиган хонандалар бармоқ билан санарли даражада жуда кам. Бу жудаям жудаям қийин. Бугун репетицияда бўлиб, "Шунчалар” дуэтимизни куйладик, у янгичароқ талқинда жаранг сочади. У "молодец”, яхши куйлайди. Билишимча концертда симфоник оркестр хам бўлади, хаммаси жонли , бу эстрадамиздаги бошқа бир даража! Мен ундан жудаям фахрланаман, унга омад тилайман. Шахнозни клип ва концертлари кўп эмас, уни қўшиқ ва шеърлар муаллифи сифатида кўпроқ танишади, мен эса уни артист сифатида таниб, севишларини истардим. У дархақиқат жуда яхши артист. Билмадим буни хозир айтиш мумкинми йўқми, лекин хамма нарсани хозир ўзи қилмоқда, бу жуда қийин, унга хеч ким ёрдам бермаяпти. Агар мумкин бўлса , хозир журналистлардан уни қўллаб қувватлашларини сўрардим, чунки журналист кўмаги хар бир артист учун жуда мухим. Шахноз ёрқин юлдуз бўлишга хақли. Жасур Бадалбоев (бастакор) : – Шахноз изланувчан ижодкорлар. Қўли очиқ, яхши, мехрибон инсонлар. Яхши ижод учун хеч нимани аямайдилар. Жуда хурмат қиламан бу инсонни. Ишонаман концертлари аъло даражада бўлиб ўтади, бирга бўламиз концертда. Манга ёққан қўшиқлари, бу Райхон билан дуэт этган қўшиқлари. Хамма ўйлаган ниятларига етсинлар. Доим халқ назарида бўлсинлар.
Шохруххон:- Шахноз яхши ижодкорлар. Анчадан бери яхши қўшиқлар
билан, яхши хит тароналар билан халқни хурсанд қилиб келаётган ижодкор. "Агар"
деб номланган қўшиқлари ёқади. Руслан Шарипов: – Шахнозни 16 йилдан бери биламан. У мани синглимдек. Шахноз хозирда жуда баландга тепага кетти, чунки нафақат шеърлар, мусиқасиниям ман дарров танийман. Масалан янги ашула кимдур этадику, шунда бу Шахноз ижодидан эканлигини дарров биламан. Стиль бўладику , мана шу стиль орқали дарров биламан. Шахноз билан жуда омадли ижод қилганмиз бирга. Хар битта ёзган қўшиғимиз, масалан "Дўст” қўшиғини хали хам мана 12 йил бўлибдики, мухлислар ижро этберишимни сўрашади. Кейин мана мустақиллик ва Наврўз байрамларига қўшик ёзганмиз. "Хаёт давом этади” қўшиғи масалан, яқинда Бунедкор стадиони очилишида бир неча ёш машхур юлдузлар ижро этишди. Бу қўшиқни 10 йил олдин байрамда этганман. Жуда машхур қўшиқ бўлган, бу хам Шахноз қаламига мансуб. Ва мана 10 йилдан кейин яна бу қўшиқни этишяпти ёшлар. Бу билан нима демоқчиман, Шахноз ёзган қўшиқлари тарихда қоляпти! Бир кунли ёки бир йиллик қўшиқ эмас булар! Яна шуни этмоқчиманки Шахнозни овози зўр! Инсон сифатида Шахноз жуда вафодор, характери жуда кучли, кўнгли тоза мард қиз. Шахноз репертуаридан энг манга ёққан қўшиқ бу манга ёзган қўшиқлари)))
Мани тақдиримда роль ўйнаган қўшиқлари манга севимли. Ва шуларни ичида энг ёқтирган
қўшиқ бу "Дўст” қўшиғи. Тохир Содиқов
бир кун манга этди, ман дўст хақида қанча қўшиқ ёзишга уриндим ёзолмадим
лекин Шахноз шу қўшиқни ёзганига қоил қолиб эрталабгача тарона студиясидан кетмаган хурсанд бўлиб. Унга
омад ва яна омад тилиман. Sayyod - Сардор Камилов Sayyod.uz сайти муаллифи: Шахноз
шоу-бизнеснинг тарихидаги энг ёрқин намоёндаларидан бири. У айни шоу бизнес
Республикамизда илдиз отган палласидан хиссаси катта бўлган маъноли ва хит тароналарнинг муаллифи.
Юлдуз Ибрагимовна Усмоновадан тортиб Шахзодагача хит тароналар ёзиб берган серқирра
ижодкор. Санъат оламида инсон сифатида уни хурмат қилмайдиган инсонни ўзи бўлмаса
керак. Энг мард инсонлардан бири. Унинг
сўнгги қўшиқларидан "Сен каби” қўшиғи ва рахматли мархум Мухриддин Холиқовнинг "Парирўй”
қўшиғи, хамда Ғуломжон Ёқубовнинг "Барибир” қўшиқларини янги талқинда куйлаган
тури жуда ёқади. Бу қўшиқларга янгича ва
ёшларбоп жон ато эта олди. Хаттоки сайтимизнинг "Севганимга аталган нома” дастури учун ёзиб берган мусиқаси ўзининг
бетакрор ва мухаббат номаларини хис қилган мусиқалиги билан ажралиб туради. Шунингдек
янги ва концертда янграши кутилаётган бир қўшиқни демо турини тинглаб, уни
тезроқ тайёр тури билан премьера қилишни
кутяпман. Концерт дастурида унга ўзингиз бахо беришингиз мумкин бўлади, бу аниқ
хит! Ижодкор сифатида хам мардлиги илк яккахон концертлари жонли равишда ўтиши
хурматга сазовор. Бизнинг сайтимиз жамоаси Шахнознинг 6-7-8 ноябрь кунларидаги концертида хизматда бўлади ва биз учун бу шараф!
Шахнозга концерти омадли ўтиши ва оилавий бахтни тилаб қоламан. Сарвар Зохидов тайёрлади.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 12513 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |