17:44 Бақироқ хонанда концерти! | |
Куз мавсуми концертларга бой ўтмоқда. Рокни ўзбекона кўринишини кашф этган (хар холда аксарият хонандалардан фарқли ўз йўли ва мактабини ярата олди) бақироқ хонанда Жасур Умиров хам айнан шу мавсумга "тиқилди".
Карвон кўп ризқи бўлак дегандек Умировнинг хам ўз аудиторияси мавжуд ва улар бошқа хонандаларни мухлисларидан қолишмаслигини унинг концертларида хам мехмон бўлганимда гувохи бўлганман. Бақироқ хонанданинг мухлислари хам ўзига ўхшаш бақироқ, шовқинли ва жўшқин. Асосийси санъат олами тилида айтганда концертда файзини олиб беришади.
Сахна ва эфирдаги кўриниши энергетик бўлгани билан санъат оламига қўшилмайдиган, одамовироқ ва сирли бўлган бу хонанда билан концертгача сизларни яқинроқ таништиришга харакат қиламиз.
Бу йилги концертида ўткан йилгидек "Хозир Ватан хақида қўшиқ куйлайман" деб, сахнани айланиб айланиб, хайрлашмай кетиб қолишдек хунар кўрсатмас деган умиддамиз. Лекин Жасурни гапига қулоқ солиб, бу йилги концертни ғоясини инобатга олса сахнадаги хунарлар етарли бўлса керагов.
Ха айтганча, чипталар 1-октябрьдан сотувда! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 27405 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |