Бош сахифа » 2017 » Май » 24 » Азамат Хайдаров яна "Ўзбекконцерт" (Ўзбекнаво) рахбари
13:31
Азамат Хайдаров яна "Ўзбекконцерт" (Ўзбекнаво) рахбари

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 19 майдаги 236-сон "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш  илмий методик маркази директори Ҳайдаров Азамат Ҳайдарович "Ўзбекконцерт" давлат муасссасаси директори вазифасини вақтинчалик бажариш юклатилди.
      Ҳайдаров Азамат Ҳайдаровичнинг келгусидаги фаолиятига улкан мувоффақият ва зафарлар тилаймиз.

Расмий хабардан

 

 

Собиқ "Ўзбекнаво" ва хозирги эндиликда "Ўзбекконцерт" дея юритиладиган масканда бир неча рахбарлар ўзгаргани билан ёдимда ярқ этиб қолган рахбарлар айнан шу Азамат Хайдаров ва Баходир Ахмедовлар бўлишган.

Уларнинг рахбарлик чоғида нафақат санъат олами балки халқ хам ушбу ташкилотни росмана ишлаганини сезган.

Айниқса Азамат Хайдаровга бўлган чексиз хурматим "Марди майдон" жонли ижролар фестивали учун бўлган!

Хамкорликда ўтказилган  ушбу лойиханинг нақадар керакли ва санъат оламига таъсир кучи бўлганини эслайман. Ахир айнан мана шу лойиха сабаб концертлар жонли бўла бошлаганини эътироф этмай илож йўқ.

Яна бир эътиборли тарафи айнан Азамат Хайдаров даврида шоу-бизнесдаги айрим шаталоқчиларнинг попуги пасайган холда турарди, чунки  Хайдаровнинг ишлаш принципи приоритетида санъаткор аввало маданият ходими эканлигини унутмаслик  юқори ўринда бўлиб бу борада кўп ишлар қилинганлигини шахсан гувохиман!

 

Азамат акани яна ушбу лавозимга  расмий хабарда келтирилишича вақтинчалик бўлса-да қайтганлари билан   чин дилдан табриклаб яна "Ўзбекконцерт" жонланиши ва айниқса "Марди майдон" жонли ижродаги қўшиқлар концерти тикланишига умид қилиб қоламан.

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 13921 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: uzbekkoncert, Uzbeknavo, Ozbeknavo, ozbekkoncert

Нравится
Барча изохлар: 3
1 jahongashta87   (24-Май-2017 15:22) [Материал]
Ассалому алайкум хурматли Sayyod.com ижодкорлари.
Хонанда Хуршид Расулов ва Тохир Махкмовлар кушиклари ва ижоди хакида фикрингизни билмокчийдим,

2 Шавкат   (24-Май-2017 15:48) [Материал]
Азамат ака, табриклайман!!! Ҳақиқат қарор топиб ўзингизни жойингизга қайтибсиз... очиғи ҳурсандман.

3 asad   (27-Май-2017 00:35) [Материал]
Sardor aka Azamat akani qaytgani yaxshi ammo chiqib kelayotgan istedotli yoshlarimiz uchun Uzbekkonsert lisenziyani narxini qachon qulaylashtiradi???????? Siz bu haqda xam bilib bering aka???? Chiqib kelayotgan yoshlarda pul mablag yetarli bolmasa ovozi yuq puli borlar chiqaveradimi???????????????? sad Xaqiqat qaror topsin endi! Ovozi yuq puli borlarni ertaga kelajagi yuq!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!