Хонанда Шохруххон ва актриса Асал Шодиеванинг тўйи хақидаги мишмишлар фақат мухлислар оғзида бўлгани билан чегараланганида бошқа гап эди. Бироқ бу хақида шоу-бизнес олами ва хусусан Асал хамда Шохруххонга яқин манбаалар хам айтишмоқда.
Хаммаси тўйга қараб кетмоқда дейишмоқда-ку).
Шохруххоннинг инстаграмдаги шахсий профилида Асалнинг суратларидан кўзлари қирқилиб қўйилиши, ерда ёнаётган юрак шакли ва унинг ичида Асал номи хамда биргаликда тушилган бу суратлар хам аввалига пиардек туюлганди.
Шохруххон билан ўтказилган "Экспрессо"да уларнинг муносабатлари шунчаки дўстона деган Шохруххон Асалдек қиз билан турмуш қуриш эхтимолини инкор этмаганди.
Иккинчи тарафдан нима айтиларкин дея Асал Шодиевани "пушка"га олгандик, тилидан илингандек бўлди:
Диля Сухбатова: Табриклаймиз, Шохруххон билан тўйингиз бўлаяпти деб эшитдик.
Асал Шодиева: Ҳали хал бўлгани йўқ, лекин.
Диля Сухбатова: Шундай эшитдик – да, шунинг учун олдиндан табриклаб...
Асал Шодиева: Йўқ, энди олдиндан табриклаш яхши эмас – да. Ҳали хал бўлмаган нарса.
Демак, тушунишимиз бўйича хали тўй аниқ бўлмагану бироқ хаммаси жараёнда!
Нима дердик, агар тақдири бўлиб тўй бўлиб кетса иккисига хам бахт!
Диля Сухбатова тайёрлади.
|