Ғаниматмиз, ғанимим бўлма... IJODiston
Ғаниматмиз, ғанимим бўлма...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

 Қара, атрофни қара, ичимдагин қизиқма. Қара оламни қара, қалбимдагин қизиқма. Кўрингани гўзалдир,  эштилгани ажойиб, хеч нарса бўлгани йўқ, биз шунчаки биргамас!

Бизни билганлар айтар, тамом бўлибди ахир, табассумим қўрқитар, ақлин йўқотган дерлар, йўқ аслида бари тинч, хаммаси жой жойида, шунчаки ўша онлар, биз энди бирга эмас.

Нечун хайрон бўлишар, хеч нарса боқий эмас, ақлимга савол беринг, қалбимдагин унутинг, кўнглим билан яшасам аллақачон ўликман,  хеч нарса бўлгани йўқ, биз шунчаки биргамас.

Тонгим майин шамоли кимларгадир совуқдир, менга айни хузурбахш бирам ёқар совуғи, тафтимдагин кўринглар, қалбим дўзахин ёпиб, сизга нима, меники, бари дарду алам хам.

Тунлар бедор бўлсам гар, бу шунчаки ижоддан, алам олар бўлсам гар, тирик қолмас мавжудот, жонсизидан қўймасин, қоғоз барин кўтарар,  кимлар кутса не фойда,  кўтарсам доду фарёд.

Менинг тонгим менингдир , тунлар ўзимникидир, барча яхши ёмону, умрим фақат меники. Не истайсиз одамлар, сизларга табассумим, ишонмас бўлсангиз гар, балки сизда сабаби

Қаранг ўзингизга сиз, меникини қўйинглар. Ўзларингдан сўранглар, меникига қизиқмай, хеч нарса бўлгани йўқ, хамон ўша бандаман,  оддий хаёт қонуни, вақтинчалик ёлғизман...



Биламан соғингансан, мен эса жудаям... Фақат сени дўстона соғинчинг билан мени мухаббат соғинчим учрашувидан мантиқ йўқ... Оғриғи яна менда бўлади. Сенга эса осон, соғиндинг демак кўргинг келди. Менда эса.... соғинсам... ўлгим келади...



Нега биргамасмиз? Шунчаки сенга саволларим қолмади, сенда эса жавоблар ...



Кимларга мани алишвордин ахмоққинам.... Мехрибонинг топгандирсанам... лекин менингдекми? Излама ундан мени, ясама унда мани, алдама....аврама ўзингни. Мани унга алишгансан, шуни унутма! Оғир бўлсаям шу хақиқатни тан олиб яша.



Эх, хозиргина сани эслатмидиган ашула эшитвотудим, ойнага қарашим билан....биринчи қор.. Бизни учратган қиш фасли... учрашувимиз нафасини сездим... совуууқ.. Шунинг учунам совуқ айрилиқдаю, совуқ хайрлашганмиз. Бахор келгунча икки мартталабига қийналаман. Хам қалбимдаги аёзу, хам атрофимдаги қишдан. Ненавижу тебя ишқ!



Кўнглим қолган одамми соғинсам ўзимми ёмон кўриб кетман... Бегона хислар мени бошқараётгандек... Ўзимми хисларим хам ўзимга бевафо... Нега улар меники унда?



Кимдир олдимда қолмаган бўлса айбламайман, демак шунчаки ўз вақти бор. хар биримизни атрофимиз тез тез ўзгариб туради. Хаётимда бир учраганлар эса хамиша ёдимда қолади. Худо бекорга учратмаган. Вақти келиб яна учратганида барибир бошқача бўлади. асосийси жонга тегмаган бўлади, юзда табассум билан!)) Хар бир инсон хаётимизда қандайдир ўрин қолдиради, нимагадир ўргатади. Хамиша дўстона хайрлашинг! Кўришганда уялмис))



Бу қўшиқ менга ёқмоқда! Асосийси сен бу қўшиқда йўқсан! Янги хаёт, янги қўшиқ ва янги хотиралар...уларда бошқалар ва бошқа воқеалар! Хаёт давом этади!



Ғаниматман, ёшимга боқма, эрта надир хеч ким билолмас.

Хурмат қилсанг , бетимга  айтма, қадримни сезмасам, бари рост эмас.

Ғаниматман, юзимга солма,  бир адашиб қилган химматинг.

Шу яхшилик туфайли сенга ёзилгандир беминнат савоб.

Ғаниматман, ғанимим бўлма, эрта надир хеч ким билолмас.

Балки  менга сўнгги дўстимсан, балки сенга энг сўнгги ишқман...

Ғаниматмиз ғаним дунёда, бироз сўнгдан хабаримиз йўқ.

Асосиймас хаётда маъно: яхши кийиб, қорин бўлса тўқ.

Балки бизга кимдир ғанимат, балки биз кимларга ғанимат кетиб.

Кимлар эса қадрга етмай, кимлардандир кетяпти кечиб...

Ғаниматмиз, ғанимим бўлма...

29-Ноя-2012 02:27
Бўлим: IJODiston | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sevganimga atalgan noma, Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 ОЗОДА   (29-Ноя-2012 02:37)
просто в точку!

2 Dark   (29-Ноя-2012 02:38)
bowini uqib ciqdim, oxirgacha uqiwga vaqt yo, 1-bob komment qoldiriw kereyakanu, wunga udumga kora bırinci.

3 ОЗОДА   (29-Ноя-2012 02:46)
Кимларга мани алишвордин ахмоққинам.... Мехрибонинг топгандирсанам... лекин менингдекми? Излама ундан мени, ясама унда мани, алдама....аврама ўзингни. Мани унга алишгансан, шуни унутма! Оғир бўлсаям шу хақиқатни тан олиб яша.

Эх, хозиргина сани эслатмидиган ашула эшитвотудим, ойнага қарашим билан....биринчи қор.. Бизни учратган қиш фасли... учрашувимиз нафасини сездим... совуууқ.. Шунинг учунам совуқ айрилиқдаю, совуқ хайрлашганмиз. Бахор келгунча икки мартталабига қийналаман. Хам қалбимдаги аёзу, хам атрофимдаги қишдан. Ненавижу тебя ишқ! ((( 

4 zumi   (29-Ноя-2012 02:54)
woyy booo' uzizni beorga qiynamen

5 Bahоdir   (29-Ноя-2012 02:56)
mda.ajoyib.

6 Bahоdir   (29-Ноя-2012 02:57)
haqiqatlar mujassam

7 Bahоdir   (29-Ноя-2012 02:59)
50-yubiley soni))

8 sevdo   (29-Ноя-2012 03:20)
uni unutishim uchunam uni har kuni esliyman! u bosa mani eslamidiyam angel

9 Vallomat   (29-Ноя-2012 03:30)
Нечун хайрон бўлишар, хеч нарса боқий эмас, ақлимга савол беринг, қалбимдагин унутинг, кўнглим билан яшасам аллақачон ўликман, хеч нарса бўлгани йўқ, биз шунчаки биргамас...............................Кимларга мани алишвордин ахмоққинам.... Мехрибонинг топгандирсанам... лекин менингдекми?........................Exxx...........

10 Belle   (29-Ноя-2012 05:11)
Rosayam odami ichide gaplani yozasde sad 6mad ijodizga up

11 Belle   (29-Ноя-2012 05:12)
Кимларга мани алишвордин
ахмоққинам.... Мехрибонинг
топгандирсанам... лекин
менингдекми? Излама ундан
мени, ясама унда мани,
алдама....аврама ўзингни. Мани
унга алишгансан, шуни
унутма! Оғир бўлсаям шу
хақиқатни тан олиб яша.
weep

12 user   (29-Ноя-2012 06:36)
exxxx Dark, saaal kech qopsizda, attang

13 diyor_   (29-Ноя-2012 06:40)
Dark azgina kech qopsizda!

14 NiraLight   (29-Ноя-2012 08:58)
Bu safargisi hammasidan ko'ra hayotiy, ma'noli. Rahmat.

15 Navruza   (29-Ноя-2012 12:19)
Ненавижу тебя ишк!!! sad angry

16 DZ   (29-Ноя-2012 12:45)
judayaam zur sad

17 I Love MY   (29-Ноя-2012 13:21)
зор

18 Frenk-kent   (29-Ноя-2012 13:25)
Superrr

19 azizmaftuna   (29-Ноя-2012 14:22)
Сенга эса осон, соғиндинг демак кўргинг келди. Менда эса.... соғинсам... ўлгим келади... klass!!!

20 Bek8111   (29-Ноя-2012 15:05)
гап йук койил Сардор ака! Ижодга омад тилаб коламан!

21 Zuxraxon   (29-Ноя-2012 15:40)
Xar doimgide ta'sirli, ma'noli, xayotiy xullas super..! Omad Sardor aka..

22 Gulozora   (29-Ноя-2012 17:59)
Ma'noli satrlar ko'p bo'lganidek ma'nosizi ham ko'p, balki shunisi bilan ham ajralib turyotgandur bu noma. Judayam ta'sirli...

23 Azizbek717   (29-Ноя-2012 20:12)
Aka zo'r yana kutaman....

24 gogowa   (29-Ноя-2012 20:54)
werlariz yomon udarniyde

25 dilafruz   (30-Ноя-2012 04:20)
yurakdan chiqqanga uxshaydi

26 Gulsum   (30-Ноя-2012 05:17)
Балки менга сўнгги дўстимсан,
балки сенга энг сўнгги ишқман..., Тарифга тил ожиз...бунак,а маналоглани фак,ат ук,иш кере..!

27 Karimbek   (30-Ноя-2012 10:19)
Ijodingizga omad, Sardor aka! juda ham chiroyli so'zlar, faqat QOYIL deymiz!

28 dilafruz   (30-Ноя-2012 11:18)
Согинсам улгим келади дахшат экан!

29 dilafruz   (30-Ноя-2012 11:19)
Йиглаворай дедим эй худо намунча дард.

30 Шус   (30-Ноя-2012 19:06)
Klass

31 ruslan   (30-Ноя-2012 20:42)
Umar Hayyom bo'lib ket-e, Sardor! U-bu joyini (shevani) hisobga olmasa, bo'ladi. Ko'ngli noziklarni yig'latadi.

32 Miss_Din@r   (01-Дек-2012 11:25)
Senga esa onson sog'inding demak korging keladi,men... sog'insam...o'lgim keladi. Xa bu dunyoda kimdir seni sevadi sen esa kimnidir

33 АНИН   (04-Дек-2012 08:22)
сени севаман хаёт!

34 hogar   (09-Дек-2012 14:29)
gap yoq

35 saydana   (26-Май-2014 04:11)
Хааааа ута нафис езилган изохгаям хожат йук ...офарин.. thumbsanta

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 46
Мехмонлар: 46
Рўйхатдагилардан: 0