07:03 Алишер Узоқов соч эктирмайди! Атай! Принципиал! | |
Алишер Узоқовни актер сифатида ўзим учун "Жаноб Хечким" фильмидан кашф этганман.
Комедик роллари билан элга танилган Алишер бироз муддат экранлардан йўқолди. "Запрет" сабаб дейилдию аслида фақат у сабаб эмасди... ижодий чекиниш...балки чўкиш? Тушкунлик ва депрессия?
Куни кеча у инстаграм оламида ёрилди.
Алишер унда бугунги кундаги хаваскор актерлардан санъатни қизғониши ва бу касб йўлида улардан фарқли Алишер тегишли ўқув юртини тамомлагани ва изланганини баён этганди.
Бизни қарашларимизга монанд бу "ёрилиш" мохияти юзасидан ундан телеграм орқали изох ёки қўшимча сўраганимизда биратўла учрашиб сухбатлашиш таклифини киритди. Эртаси куниёқ "Сайёд медиа" марказида Алишер билан шу бахона тўлиқ сухбат хам ўтказилди.
Бугунги кундаги кино санъати кимга ва нима кунларга қолгани....тахлил ва (балки) ечимлар...
Алишер у ёрилиш танқиди билан балки ёш ва даври келаётган актерларга хасади келаётгандир? Лекин кимнинг хозир даври бор? Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Дилноза Кубаева, Гулчехра Эшонқулова, Адиз Ражабов ва Алишер Узоқовлар даражасидаги машхур чехралар хозир борми?
Алишерга талаб камми ё...
Соч тўкилиш депрессиясидан тез чиқа олган... Лекин соч эктиришни принципиал равишда истамайди.
Бахс: Артист товар махсулотидек харидоргир кўринишда ўзини сақлаши керакми ё унга ва уни борича кўринишига бошқалар мослашиши керакми? Кино сохасида олсак, актерни қиёфасидан келиб чиқиб роллар танланадими ёки махоратидан...
Алишер ёлғон деб билган бир фикрга қарши фикр-унинг сохаси хам ёлғонку.... У нима деб жавоб қайтарди?
Кўндир Жароқий маъносизлар учун маъносиз қиёфаси! Шу тахаллус билан у мисрлар битиб ижодий уруш бошлаган.
20 кишилик аудитория учун спектакль... Алишер Узоқов карьераси кўриниши бугунги кунда шундайми?
Роллар кам, тўйга чиқмайди, қўшиқ айтмаяпти... нимадан кун кўрмоқда? Умуман актер зоти тирикчилиги бугунги кунда қай тарзда?
"Қайнона келин" мавзуси билан Ўзбек киноси Оскарга номзод бўла олармикан?
"Кузда гуллаган дарахт" фильми якуни хақида хамма сўрайди, аммо унинг якуни ўша якунидаги шеърда тўлиқ айтилганку...
Томошабин ўйлашни истамаяпти...
Ўқишга кирганида аниқ бир йўлни кўзламаган... бунга вақт хам бўлмаган.
Тўйларда хануз қўшиқларимни сўрашади. Диск чиқарсам кеч бўлмасмикан?
Тез кунда батафсил сухбатни кутинг.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 28695 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |