Бош сахифа » 2017 » Апрель » 17 » Алишер Узоқов: "My5"да дубляж майнавозчилик!
00:24
Алишер Узоқов: "My5"да дубляж майнавозчилик!

 

Актер Алишер Узоқов санъат оламидаги яна бир долзарб ва оғриқли бўлиб бораётган муаммони кўтарди.

У "Му5" телеканалида намойиш этилаётган   хориж актери Том Круз иштирокидаги бир фильмидан сурат қўйиб, шу ва бошқа телеканалларга хурматни сақлаган холда таржима, овоз ва дубляжни майнавозчилик дея танқид остига олди.

"Олдинги фильмларни айнан дубляжи учун кўрардик, хозирги фильмларни айнан дубляжи учун кўргим келмайди"-дейди Алишер ўз танқидида.

 

Назаримда танқид тағнам ўта юмшоқ тарзда айтилди.

Хонанда Жахонгир Отажонов ушбу танқид изохида пессимистик рухда бўлсада аммо хамфикрлик кинояси  билан Алишерни қўллаб-қувватлади. 

 

Шу ўринда айтиб ўтишим керак, шахсан ўзим хам русларнинг машхур ретро шлягер фильмларидан  "Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради" ва "Ишдаги ишқ" фильмларини рости фақат ўзбекча дубляждагисини томоша қиламан. Русча турини бир кўриб, ўзбекча тури анчайин мос ва фильм характерига монанд кулгулик чиққанини англагандим.

Ўзбекча дубляжи учун руслар қойил қолгани хақида билмаган одамни ўзи йўқ. 

 

Дубляж фильмни етказиб беришда жуда мухим рольни ўйнайди.  Тасаввур қилинг,  Озодбек куйлаётгани видеосини овозини ўчириб ўрнига халиги "Негяяяя"си билан танилган Умид (миди) қўшиғини қўйиб беришса.

Томоша қилиб завқланармидингиз?

Бу худдики шундай деган гап. 

 

Бугунги кунда эса зўр фильмларни томоша қилиб кейин ўзбекча дубляжда телеканалларимизда кўриб қоламану хайрат...... йўқ,  нафратланаман!

Ғалати овозу, "характерсиз" оханг ва ғирт оми таржимасидан хам. .

 

Агар инсониятни қулоғи хам қусиб юборганида очиғи мана шу бугунги давр дубляжига "ичагини ағдариб" берарди.

Майнавозчилик бу жуда хам енгил таъриф!

Бу санъатдаги яна бир мухим бўлган касбнинг долзарб "деградация"си!

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 27086 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Alisher Uzoqov

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Donik_Nigmatjanov   (18-Апр-2017 04:29) [Материал]
kopro

2 Мадина3879   (18-Апр-2017 10:07) [Материал]
To'g'ri bu fikrga qo'shilaman,xaqiqatdanam dublyajidagi ovozlarda o'ziga tortuvchi xich nima yo'q,xissiz o'qib qo'yishyapti;zo'r kinolarniyam zerikarli qilishadi,dublyajda ishlashga ovozi yetarli aktyorlarimiz qancha,shularga e'tibor qaratishsa yaxshi bo'lardi my5dagilar. My5 zo'r tv bilan milliy chiqqanidan kn saal joyidan siljidi,ungacha eski narsalarni aylantirishda davom etyapgandi,endi shu dublyajini xam tuzatsa ko'rishga arzirli kanallar ro'yhatidan joy olardi...

3 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 10:24) [Материал]
Бу аччиқ хақиқат. Мен хам хозирги ўзбекча дубляж қилинаётган киноларни кўрсам хеч қандай мазмун , маьно кўрмайман. Менимча хозир 20-30 та актёрга фақат 2-3 киши (улардан биттаси аёл киши. У филмдаги хамма аёлларга хатто ёш қиздан тортиб қари айолга хам ўзи овоз бериши ) овоз бериши ва бу овозлар хам мос келмаслиги «фаросатнинг олий кўриниши» бўлса керак. Кимга кераги бор бундай дубляжнинг.? Актёрларни чақир хеч бўлмаса 10-тасини (Афзал Рафиқов,Бехзод Мухаммадкаримов, Фатхулла Масудов, Хошим Арслонов....Лола Элтоева, Раьно Зокирова, Шохида Узоқова,....кейин кўрамиз кинони

4 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 10:34) [Материал]
Дубляж менимча жуда қийин саньат. Бунга бефарқларча қараб мазмунсиз таржима қилиб халққа кўрсатаётган инсонлар эса жуда «ақлли». Мен масалан Жак Иф Кусто хақидаги илмий-оммабоп сериални дубляж актёрларнинг махоратли овозлари учун жуда севиб томоша қилганман.Хозир эса хатто ОСКАР олган зўр кинони ўзбекча таржимасини кўриш мен учун зерикарли. Бошқалар учун хам. Кўп кинолар хусусий каналларнинг студияларида дубляж қилинаяпти балки сабаб шундадир...???

5 bek88   (18-Апр-2017 10:40) [Материал]
bemani so'zlar kupaygan

6 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 10:55) [Материал]
Масалан кўп эски киноларни дубляж актийорларини хаётда курмаганман (юзма-юз учрашмаганман) лекин овозларига тан бераман хозиргача. Масалан Хамза Умаров, Обид Юнусов, Хожиакбар Нурматов, Ёқуб Ахмедов. Бизда дубляж мактаби бор бўлган ва хозир хам бор. Менимча дубляж режжисёрларими ёки продюсорларими (хуллас актиёрларга дубляж учун пул берадиган шахсни назарда тутяпман) «хасис» роқ актиёрларга дубляж учун гонорар беришни хохлашмайди. Кейин бутун халқ мана шунақа хар хил мос келмаган ёқимсиз 2 ёки 3 та (ундан кўп бўлмаган) овозни эшитишга «қийналиб эшитишга» мажбурмиз.

7 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 14:15) [Материал]
Бу аччиқ хақиқат. Мен хам хозирги ўзбекча дубляж қилинаётган киноларни кўрсам хеч қандай мазмун , маьно кўрмайман. Менимча хозир 20-30 та актёрга фақат 2-3 киши (улардан биттаси аёл киши. У филмдаги хамма аёлларга хатто ёш қиздан тортиб қари айолга хам ўзи овоз бериши ) овоз бериши ва бу овозлар хам мос келмаслиги «фаросатнинг олий кўриниши» бўлса керак. Кимга кераги бор бундай дубляжнинг.? Актёрларни чақир хеч бўлмаса 10-тасини (Афзал Рафиқов,Бехзод Мухаммадкаримов, Фатхулла Масудов, Хошим Арслонов....Лола Элтоева, Раьно Зокирова, Шохида Узоқова,....кейин кўрамиз кинони

8 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 14:17) [Материал]
Дубляж менимча жуда қийин саньат. Бунга бефарқларча қараб мазмунсиз таржима қилиб халққа кўрсатаётган инсонлар эса жуда «ақлли». Мен масалан Жак Иф Кусто хақидаги илмий-оммабоп сериални дубляж актёрларнинг махоратли овозлари учун жуда севиб томоша қилганман.Хозир эса хатто ОСКАР олган зўр кинони ўзбекча таржимасини кўриш мен учун зерикарли. Бошқалар учун хам. Кўп кинолар хусусий каналларнинг студияларида дубляж қилинаяпти балки сабаб шундадир...?

9 YorqinAbdujalol   (18-Апр-2017 14:18) [Материал]
Масалан кўп эски киноларни дубляж актийорларини хаётда курмаганман (юзма-юз учрашмаганман) лекин овозларига тан бераман хозиргача. Масалан Хамза Умаров, Обид Юнусов, Хожиакбар Нурматов, Ёқуб Ахмедов. Бизда дубляж мактаби бор бўлган ва хозир хам бор. Менимча дубляж режжисёрларими ёки продюсорларими (хуллас актиёрларга дубляж учун пул берадиган шахсни назарда тутяпман) «хасис» роқ актиёрларга дубляж учун гонорар беришни хохлашмайди. Кейин бутун халқ мана шунақа хар хил мос келмаган ёқимсиз 2 ёки 3 та (ундан кўп бўлмаган) овозни эшитишга «қийналиб эшитишга» мажбурмиз.

10 ziyo   (18-Апр-2017 14:31) [Материал]
Дубляж хакида Алишер Узоков гапирмаса хам буларди. Узи ижросидаги ролларда бачкана овоз беради-ку.

11 azalawyer   (18-Апр-2017 14:38) [Материал]
эээ бу дубляж муаммоси... СССРда Энгзур дубляжга эга буган Узбекистон бугун мультфильмни хам яхши дубляж килолмаяпти... Таниш билишчиликда шуям

12 azalawyer   (18-Апр-2017 14:38) [Материал]
Бирор марта дубляж учун очиқ танлов эълон қилишсин. Топишади эплайдиганларни

13 Нодир   (18-Апр-2017 15:22) [Материал]
Якинда(Уткан хафта) UZHD каналида кечки 19.30ла менинг кушним айгокчи(мой сосед шпион,ролларда Джеки Чан) курсатишди.Дубляж шунака даража савийясизки,уйда телевизор кураётган фарзандларим дод деб юборишди,ман узим интернет оркали МТРКни телефон ракамини тополмасдан хижил булдим,шунака овоз,шунакангиз беъмани дубльяж,шу ердаям уйладим кимдир буни бости бости килолармикан,давай Sayyod.com ёзаман зора МТРК вакиллари укишар,мани шикоятимни. зора узлари куришар шу кинони,Сардор ака узинг шу фильмни бир куриб куринчи,жавоб 20 дакикадан куп куролмисиз,рахмат

14 Elsy   (18-Апр-2017 18:07) [Материал]
ким бупти у узи Алишер Узоков, актер/кушикчи/футболист??? А так, хозирги дубляж жуда паст даражада, шунга эски киноларни, дубляж санъати усталари овоз берган бетакрор Хамза Умаров, Римма Ахмедова, Обид Юнусов, Пулат Саидкосимов, Ойбарчин Бакирова, Тулкин Тожиев ва бошка санъаткорларимиз овоз берган фильмларни мирикиб кураман. Узбекфильм киностудияси улган.

15 Хуршид   (19-Апр-2017 14:22) [Материал]
Хусусий каналлардаги бу дубляжлар сифатсизлигининг асосий сабаблари:
1)Харажатнинг чекланганлиги;
2)Фильмни таржимонлари ўз касбини билмаслиги;
3)Дубляж актерларининг савия пастлиги;
4)Муддати жуда қисқалиги.

16 farrukh p   (19-Апр-2017 16:30) [Материал]
10-20 ta odammi ovora qilish shartmas kino uchun. Masalan Qashqirlar Makoni kinosi dublyaji zo'r bogan. Manimcha 5 ta odam ishlagan dublyajda. Afzal Rafiqovni o'zlari 10 ta odamga 10 hil qib ovoz berganla, zo'r qib albatta. Bizada yetarli dublyaj ustalari. Faqat sharoit va gonorarni yaxshilab qilib berishsa bas, bizlarda dublyaj sohasi ustalari bor hozircha.

17 Озода   (25-Апр-2017 10:14) [Материал]
ТТВ каналида битта сериал берди, Мексиканикими, Бразилиями хулласа ахамиятсиз. Бутун бошли сериалга 2 тагина овоз. Узгартиришсиз. Гавхар Зокирова ва Дилноза Кубаева. Кубаеваникигаку чидаса булар, лекин Гавхар Зокирова узззззууууур дубляж сизгамасакан. Халк артисти бусезам ушанда сиззи шунака ёмон куриб кеттим.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!