Бош сахифа » 2016 » Ноябрь » 21 » Алибекова: "Амира"га ишонгандим...
00:01
Алибекова: "Амира"га ишонгандим...

 

Амира Алибекова, Тамила ва Ягона тахаллусли хонандалар қарашли Нажот Агзамов рахбарлигидаги "Маэстро" продюсерлик маркази бу уччала хонанда  билан шартномани тугатган холда  фақатгина Ягонанинг тахаллуси ва "Маэстро" продюсерлик маркази билан  хамкорликда яралган қўшиқларига эгалик хуқуқини унга қолдирган тарзда Амира ва Тамиланинг эса тахаллус хамда барча қўшиқлари репертуаридан айиргани хақида хабар бергандик.

Аделя (Амира) Алибекова бугун бу холат юзасидан ўз фикрини баён қилди:

 

 

Аделя (Амира) Алибекова:- Нажот Агзамов рахбарлигидаги "Маэстро" продюсерлик маркази 5 йиллик шартнома тугагани муносабати билан "Амира" тахаллуси хамда ушбу лойиханинг барча қўшиқларга хуқуқни ўзида қолдирган холда "Амира"  лоийхасини тугатишни  қарор қилди.

Вахоланки Нажот Агзамов менга тахаллус ва репертуаримдаги қўшиқларимдан фойдаланиш хуқуқини менга беришга ваъда бериб жорий йилнинг 16-ноябрь куни мен ўз хуқуқшуносим билан келишим керак бўлган учрашувни хам тайинлаганди.

Бироқ бундан бир кун аввал у фикрини ўзгартирганини менга ёзиб  учрашувни бекор қилди.  

2011-йил директор Бехруз Гоипов гувохлигида мен билан шартнома тузишдан аввал эса  шартнома муддати тугаганидан кейин "Амира" номига хуқуқ мен Аделя Алибековага ўтиши хақида ваъда берганди. Табиийки кечаги хабар эълон қилингунича  бу ном хамда барча ижро этаётган қўшиқларим мен ва сизлар билан қолишига ишонгандим. 

Нима хам дея оламан, бу унинг хуқуқи ва у ном ва қўшиқларни олиши мумкину аммо қолганини Аллох олиши мумкин, зеро овоз ва бошқаси бари фақат Ундан. 

"Амира" лойихаси балки ёпиқдир, аммо Аделя Алибекова бу билан йўқ бўлди дегани эмас, у ишлайди, харакатда  давом этади ва қолганини эса вақт ўз жой-жойига қўйиб чиқади. 

Ишлайман ва тез орада  мухлисларимни янги қўшиқ ва клиплар билан хурсанд этишга харакат қиламан. Бу учун менга  Аллохни ёрдами ва тингловчилар қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

 

 

Нима хам дердик биз хам, 2017-йил ва Аделя Алибекова!

Янги ном, ўша фамилия ва янги қўшиқлар... балки йўналиш хам ўзгарар?

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 57326 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Adelya Alibekova, Amira Alibekova

Нравится
Барча изохлар: 6
1 navruz_2700   (22-Ноя-2016 01:48) [Материал]
ASSALOMU ALEYKUM ! SAYYOD GURUHI BIRONTA JONLI IJRODA LOYIXA UYISHTRISH REJANGIZDA YO'QMI ZO'R BO'LARDI . MASALAN BIRONTA TANIQLI HONANDA VA SHU HONANDANI QO'SHIG'INI O'ZIDANAM CHIROYLI ETAMAN DEB AYTAOLADIGAN ISTEDODLI YOSHLARNI TAKLIF QILSANGIZ MANIMCHA YAXSHI LOYIXA BO'LARDI.

2 Miraziz   (22-Ноя-2016 10:48) [Материал]
Ним булган такдирда хам ижодларига омад тилаб коламан...................

3 haqiqat   (22-Ноя-2016 19:51) [Материал]
qiziq... muhlislarim deyilibdi" bu qizni sevib tinglaydigan san'atiga talabgorlar bormikin?!

4 guli   (22-Ноя-2016 20:28) [Материал]
ozi wu qiz qowiq aytmasa ham bolardi ovozi yoq.

5 muhayyo   (24-Ноя-2016 21:53) [Материал]
Канака кушик айтади

6 Azamat   (04-Дек-2016 14:54) [Материал]
Eng kamtar yaxw xonandaedi AMIRA ALIBEKOVA. 2017 yilda ADELYADAN zor ijoddi kutamiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!