Бош сахифа » 2013 » Январь » 3 » Алам байроғини кўтардим! Севганимга аталган нома-52
06:26
Алам байроғини кўтардим! Севганимга аталган нома-52

Томар  томар  ичимда қон,  кўз ёшларим  баримас
Тиғлар тиғлар бағримда дард, юзда ғамим аслимас
Бир жилмайиб  қолар бўлсам, ичимдаги бориммас
Вайрон вайрон дилда исён,  сенсизликка чидолмас

Эркин  яшаб ўтар эдим , билмаслигим бахтиммас
Таниб, севиб, ажралганим, хозир билсам ахдиммас
Ёвуз онлар келди десам сабабчиси ёлғонмас
Шундай кучли ишқ тугарми, юраккинам  ишонмас...

Томар томар ичимда қон, кўз нурларим шодликмас
Ичимдан дард бўлиб оққан рангсиз қоним амриммас
 Шодон шодон кулиб турсам қувончларим завқиммас
Ёлғон ёлғон  кулиб турган ёлғончиман қувноқмас

Айрилиққа  ким айбдор, билсанг энди мухиммас
Сенсизликда мавжуд турган қалбим асли хаётмас
Бахтли онлар энди мехмон, лахзалари узоқмас
Етишмайсан бахтимга сен, сенсизлик бу инсофмас...

Тўлиб кетди, тошиб кетди , соғинч ёмон, яшатмас, 
Матонатда метин бўлсам сенсизликда осонмас
Бу оламда бир сендайин овуноғим топилмас
Бутун олам бахтим бўлиб, сен бўлмасанг керакмас

Симиб симиб ним томчидан тиғлар бағрим кўз ёшмас
Ичимда қон томиб турган сен келмасанг туганмас   
Ўзиммас, биров умридек  хеч нарсаси татимас
 Хаммаси бор,  сен бўлмасанг, ўзимнинг хаётиммас..
 
Томар томар ичимда қон, кўз ёшларим ростиммас
Рангсиз оққан  аччиқ ёшлар  бор дардимни кўрсатмас
Фироқингдан мискин қалбим  хаётлигин сезолмас
Сени шундай  кутганимга соғинч сени кечирмас....


Ташвишларинг бунча кўпей, орасинда ташвишча хам эмасмандек гўёки, қувончларинг бунча сероб, орасинда бир жилмайишдек эмасман гўё..
Эххх... оловларинг бунча кўпэй, бир учқунинг бўлолмасам... Учрашганинг  бирам кўпки, бир адашиб учролмасам..


Фаришталар хамиша инсон тақдирида одам қиёфасида учрайди деб хисоблаганман. У дўст, таниш, яна кимдир бўлиб, хаётингизда яхшилик тарғиботчиси ва сизни яхши йўлга чорлайдиган бўлиб туради деб ўйлаганман. Ўша инсон фаришталигини ўзи хам билмайди, шунчаки Худо дилига солиб яхшилик қилади, биронта йўл кўрсатиб туришда ўзида иқтидор сезади, ва нимагадир шу инсонга мехрим бор ва яхшиликни қилгим келади дегандек туюлаверади.  Ўзимиз хам кимларгадир гохида фаришта сифатида намоён бўлиб турамиз. Аммо буни тушунмаймиз, нимаси шу инсонни тортади, нимага шунга чидаяпман, нима учун шу инсонга қолганида бошқачаман,  унга айтган сўзларим ва қилаётган нарсаларим ўзимни ажаблантиради  деймиз.
Шунчаки Худо дилимизга солиб бизни ўша инсон хаётидаги фаришта қилиб турган бўлса керакда.
Хаётимдаги қалбим оғриғига малхам бўлган, хаётдаги барча салбий нарсаларга хам қувонч дебочам  бўлган, хам дўстим ва хам кўнгил ғуборларини тўкиб турган қадрдон фариштамни йўқотганимга ойлар бўлмоқда...
Сани соғиндим фариштам...


 Менга интилмоққа сенда бир сабаб бўлса, сендан қочқмоқликка менда минг сабаб.. майли  ёлғончисан, майли ё ёшсан...  лекин асосийи ... мени севмайсан. Менга етмоқликда сенда бир айб бор, мени севмайсану, кетолмайсан хам. Сендан қочмоқликда менда бир асос, севмаганга севиб чидамоқ, кўзларни ғамга эссиз қилмоқ  нам.


Кўнгил дастурхонимни очиб,  алам байроғини кўтардим. Мағлуб бўлдим  соғинчга яна,  кўз ёшимни зўрға қайтардим. 
Бахтлиманман деб алдайманми ман. Рост бахтлиман ёки бу ёлғон...
Билсанг рости хаммаси жойда...лекин етишмайсан гохида... Элас-элас мухаббат саси, узоқлардан эштилар гўё... 
Бир эслатса соғинч исмингни, енгиламан мук тушиб ерга... мағлуб байроғини кўтариб, ич ичимдан юм юм йиғларман...суратинга тушсами кўзим...қани қуйилмаса кўз ёшлар, ютинаман оғриниб яна, қон ютгандек соғинчим захар...
Дийдорингга зорман бебурдим, тафтингга хуморман соғинчим. Сендек барибир бўлмайди хеч ким.  Сендек ширин қучмайди хеч ким...
Бағримга бир боссам соғинчим, бошингни сийпалаб кўзим чирт юмиб. Олам йироқдадир, борлиқ йўқ шунда. Хотиржамман бахтиёрман мен. Бармоғларим зор сочларинга, елкам сўрайверар бошингни, қўллар махкам қучсам деган, вужудингга хумордир қалбим.  
Яна армонимни ўртадинг, маъюс хотирамда жонландинг. Хар нарсам бор хар ким ёнимда,  улар орасида сен йўқсан.
Кўнглим мағлуб бўлди соғинчда, ўкинч байроғини кўтарди, сенда хамма бор атрофингда, улар орасида мен йўқман.
 Ким юқори кўтарган байроқ, ғолибликдан нишона бугун, менинг байроғим эса соғинч, алам байрамидан хилпирар...

(с) Sayyod
Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 22445 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 22
1 B@rno   (03-Янв-2013 06:39) [Материал]
Yaxwi 4iqibdi. Ayniqsa fariwta to'risidigi.

2 NiraLight   (03-Янв-2013 08:24) [Материал]
Yana yengi ijodlarizi kutib qolamiza, omad!

3 gulsum90   (03-Янв-2013 08:31) [Материал]
Эй худойимей.....

4 Superka1017   (03-Янв-2013 08:39) [Материал]
qoyil... zor 4iqibdi...ijodizga omad !!!))

5 Zinnura_K   (03-Янв-2013 08:42) [Материал]
Zo'rchiqibti:

6 showmanel   (03-Янв-2013 08:51) [Материал]
Кто еще может прокоментировать ответ?

7 Сарвар хон   (03-Янв-2013 10:12) [Материал]
сенсизликка чидолмаc.....
Мани дардим куйлар бу сатрлар...

8 Азиз   (03-Янв-2013 10:27) [Материал]
Хаа ичимдагини топиб айтибсиз... Хаммаси жуда яхши эди карнавалда учрашдик 31 чида. Кор хам ëгди, муъжиза эди гуë... Кейин узгарди колди. Сени шундай кутганимга согинч сени кечирмас...

9 Сарвар хон   (03-Янв-2013 11:11) [Материал]
Ненавижу тебя ишк...

10 ibrohim8588   (03-Янв-2013 11:33) [Материал]
qoyil qolmasdan iloj yo'q

11 SenaTor   (03-Янв-2013 11:34) [Материал]
Ичи тула дард шу болани ))

12 zolushka_13   (03-Янв-2013 12:06) [Материал]
Матонатда метин бўлсам сенсизликда осонмас

Бутун олам бахтим бўлиб, сен бўлмасанг керакмас shunaqa manoliiiiii

13 Frenk!kent   (03-Янв-2013 12:49) [Материал]
Maladess gap bulishi mimkinmas

14 Malenkaya)))   (03-Янв-2013 13:10) [Материал]
Ташвишларинг бунча кўпей, орасинда ташвишча хам эмасмандек гўёки, қувончларинг бунча сероб, орасинда бир жилмайишдек эмасман гўё..
Эххх... оловларинг бунча кўпэй, бир учқунинг бўлолмасам... Учрашганинг бирам кўпки, бир адашиб учролмасам.. (RASA YOQTI WUNISI)

15 Dilshod_A   (03-Янв-2013 13:28) [Материал]
zo'r.. Manga rosa yoqti.... smile

16 MiSs_DiLfUzA   (03-Янв-2013 16:36) [Материал]
Тўлиб кетди, тошиб кетди ,
соғинч ёмон, яшатмас,
Матонатда метин бўлсам
сенсизликда осонмас
Бу оламда бир сендайин
овуноғим топилмас
Бутун олам бахтим бўлиб, сен
бўлмасанг керакмас
(коил тарифлашга тил ожиз ижодингизга омад Сардор ака )

17 javlon   (03-Янв-2013 18:02) [Материал]
qoil qolmay iloji yoq

18 GULI_NUR   (03-Янв-2013 18:33) [Материал]
Bravo zo'r!!!
Faqat, faqat va faqat OMAD!!!

19 Shirin   (04-Янв-2013 09:39) [Материал]
Buni KIm yozadi.

20 Ziyokor   (05-Янв-2013 19:14) [Материал]
19. Shirin muallifi Sayyod - Sardor Kamilov

21 Shirin   (05-Янв-2013 21:42) [Материал]
Juda ham yaxshi yozarkanlar.Raxmat

22 Azik   (30-Янв-2013 20:56) [Материал]
thumbup

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!