Актерларга браво, режиссерга эса...узр. TV | Teatr, Kino.uz
Актерларга браво, режиссерга эса...узр.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Хабар берганимиздек, 4 октябрь кунидаги уч тадбирдан уч юлдуз сайтимиз учун махсус репортаж тайёрлаган!
Биринчиси "О Марям, Марям" фильмидан репортажни хонанда Динейра тақдим этади:


-Бугун 4 октябрь куни, соат 16-00да,  интригалик номланиш бўлган "О Марям, Марям" фильмини томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Айнан бахтга!
Сабаби ўзимизнинг фильмдан анчадан буён шунчалик эмоцияни хис этмагандим. Тўғрисини айтсам, фильм трейлеридан тахминан воқеалар ривожини тахмин қилгандиму, премьерани интиқлик билан кутгандик.  Зилола (Шахзода) премьерадан аввал жуда хаяжонланар экан, бир куни монтажер Эркин акадан сўради: "Тўғрисини айтинг, фильмни қандай бахолайсиз? Халққа ёқармикан?" Шунда Эркин ака: "Экран кўрсатади!"-деганди.
Мана экран кўрсатди...
(Динейранинг фильмдаги воқеалар ривожи ва унга тахлилни кўрсатмадик, сабаби фильмни томоша қилмаганлар учун бу хамиша хам қизиқ эмас. Лекин унга ўзига хос тахлили хам мавжудлиги боис,  тўлалигича рус тилидага оригинал ёзмасини пастроқда тақдим этаман.)

Фильм сўнггидаги гўзал монолог ёдимда қолди. " У фаришта эди. Агарда ер юзидаги барча одамлар шундай бўлганида эди, жаннат ерда бўларди".

     Ёнимда ўтирган томошабинлардан бири мендан сўради: Хаётда шундай бўладими? Шундай яхши инсонлар бормикан?
Менимча хар бир инсон ўз хаётида шундай фариштани инсон қиёфасида таниши, дўсти ёки синглиси кўринишида учратган бўлса керак. Ва хар бир инсон, ха бундай яхши инсонлар бор дея олади.
Мазкур фильм ўзига хос равишда менда таассурот қолдирди, сабаби,  фильм қахрамонининг феъл-атвори менинг онамникига ўхшаш. У хам ўз яқинлари учун хамма нарсалардан воз кечиши мумкин ва Марям каби Оллохни жудаям қаттиқ севади.
Премьера давомида бошидан охиригача мени йиғлатган ягона ўзбек фильми мана шу бўлди дея тан оламан.

Актерлар ўйинига бахо берарканман,  бу борада профессионал эмаслигимни айтиб ўтаман, лекин хамма ўз вазифасини уддалай олган деб хисоблайман.
Улуғбек ўлимдан аввалги холатни аъло даражада ижро қилиб берган, вахоланки, бу сахнани ижро қилиш  жуда қийин деб ўйлайман.
Зарина фильмдан фильмга ўзини янада профессионалроқ намоёнлаб, бу фильмда ролини росмана ижро қилган деб ўйлайман. Марямни ўсмирлик чоғини ижро қилган ёш актрисани трейлерда томоша қилганимда, унчалик бу рольга мос тушмаса керак деб ўйлагандим, сабаби у Шахзода билан кўринишда унчалик  ўхшашлик йўқ, типажи хам "совуқ"роқдек туюлганди. Лекин фильмдаги ижросини кўриб, яхши томонлама хайратландим. Унинг ижодий келажаги катта деб ўйлайман.
Шахзодага келсак, балки фикрим хаққоний бўлмас, сабаби инсон сифатида уни яхши кўраман, ва бу фильм у учун шахсий сабабларга кўра қимматли эканлигини, ролига қалбан берилиб ижро қилганини биламан. Лекин, у ролини шундай ижро қилганки, залдаги томошабинлар йиғлади!
Экран кўрсатади!-дегани мана шу бўлса керак.
Бу роль унга айнан жуда мос тушган, сабаби Шахзода хам ёш қизалоқдек юз тузилишига эга  тоза кўнгилли яхши инсон.
Яна фильмдаги мусиқий фон жуда ёқди. Ким бастакор эканлиги узр ёдимда қолмадию, аммо мусиқа шу қадар таъсир кўрсатдики, Динейрани яна ва яна йиғлатаверди))
Умуман олганда фильм кучли ва менда кучли эмоцияни жунбушга келтирди. Бу фильм хақида репортажни тақдим этишга имконият бўлганидан хурсандман. Юқорида барча ёзганларим чин дилдан. Хаммага бу фильмни томоша қилишни тавсия этарканман, ўзингиз билан салфетка ва дастрўмолчалар олишни унутмаслигингизни ёдингизга соламан.
 Ха, айтганча, режиссер Мистер Х-га катта салом! Сиз буни уддаладингиз! Сизга улкан респект (хурмат) ва сифатли хамда яхши фильм учун ташаккур.
Хурмат билан Динейра!

(    Сегодня мне посчастливилось побывать на премьере фильма с интригующем,не побоюсь этого слова,названием "О Марьям,Марьм"!  Именно "посчастливилось"! Потому что таких эмоций,вызванных отечественным фильмом,я не испытывала давно. Скажу честно,я видела трейлер,видела саундтрек,приблизительно знала о чем будет сюжет и все мы с нетерпением ждали этой премьеры. Я помню, как волновалась до премьеры Зилола  и однажды спросила у монтажера Эркин ака: "Ну скажите честно,как вам фильм? Понравится ли народу?" На что Эркин ака ответил: " Экран покажет"! И вот, экран показал... С самого начала мы видим прекрасную маленькую девочку с косичками,бегущую в объятия к отцу,когда-то оставившему их семью. Кстати,потрясающая ,на мой взгляд, начинающая актриса! Этот эпизод уже трогает до глубины души, тем более в наше время таких ситуаций,к сожалению, немало,когда дети растут без отцов.И вот в течении фильма мы наблюдаем,как девочка,у которой в последствии умирает мама из-за несчастной любви к бросившему ее мужу, вырастает и превращается в несчастного доброго ангела во плоти. Как она жертвует собой ради всех,кто ее окружает, страдает из-за постоянного чувства вины,думая,что она приносит всем несчастье.  Выйдя замуж,она не может забеременеть и ради любимого мужа сватает свою подругу,чтобы та смогла дать ему то ,что не сумела она. Родив сына,новая жена хочет жить своей молодой жизнью,а Марьям продолжает заботится о ее ребенке, как о своем родном.Мало того,она возьмет на себя вину за преступление,которого не совершала! И все ради того,чтобы этот ребенок был счастлив. Не буду раскрывать конец. Скажу,что запомнился в конце красивый монолог:" Она была ангелом. И если бы все люди были бы такими,то на земле был бы рай".
    Сидевшие рядом,во время премьеры,меня спросили:" А так бывает в жизни? Существуют ли настолько добрые люди?"  Наверное в жизни каждый человек хоть раз встречал такого доброго и чистого ангела в обличи знакомого или друга,подруги,сестры итп. И каждый сможет сказать,что да,такие добрые люди существуют. Для меня этот фильм по-своему произвел особое впечатление,тк характер героини очень похож на характер моей мамы,которая также готова пожертвовать всем ради любимых людей и которая также как и Марьям сильно любит Аллаха. Могу честно признаться,что это первый узбекский фильм,во время которого я плакала практически всю премьеру) Отмечу игру актеров. Я не профессионал в кинематографе,но мне кажется справились все. Улугбек отлично сыграл предсмертную агонию,мне кажется это сложный эпизод. Зарина с каждым фильмом проявляет себя все более и более профессионально и играла она искренне. Новая актриса,которая играла Марьям в юношестве. Увидев ее в трейлере,мне показалось,что она не совсем подойдет под эту роль,тк внешне она не очень похожа с Шахзодой. И типаж показался немного "холодный". Но увидев ее игру я была приятно удивлена! Я думаю,у нее впереди большое будущее! Что касается Шахзоды,возможно у меня предвзятое мнение,тк я люблю ее и как человека и знаю насколько именно этот фильм для нее дорог по ее личным причинам и насколько она вкладывала в него душу, но сыграла она так,что плакал весь зал! Это именно то,что и называется "экран показал"!) Эта роль к тому же,подошла именно ей,тк сама по себе она тоже является добрым человеком с чистой душой и добрым детским выражением лица. Кстати,очень понравилось музыкальное сопровождение. Не помню,кто работал над музыкой,но музыка цепляла и заставляла плакать Динейру еще и еще) В общем,фильм сильный,вызвал лично у меня мощные эмоции. И я рада,что мне предоставилась такая возможность написать свой репортаж именно об этой картине. Все,что я писала выше,искренне. Всем рекомендую посмотреть и не забыть с собой платочки и салфетки) Ах да, и большой привет режиссеру Мистер Х!))) Вы это сделали! Огромный вам респект и спасибо за хорошую и качественную картину! С уважением , Динейра! )



Бошқалар нима дейди?

Sayyod:- Фильмдан сўнгги қисқа фикрим шундай бўлди: Актерларга браво, режиссерга эса узр..." Мистер Икс " жаноблари ижоддан чарчаган кўринади, сабаби фильм мохияти, мавзуси жуда маъноли, фикрлашга ундайди, атрофга теран назар билан қарашга чорлайди ва энг асосийси бу хар бир салбий қахрамонни хам ўз сабаби борлигини тушунтирадию, лекин минг афсуски бу нарсаларни етарли равишда етказиб беришга режиссерда махорат етишмаган деб хисоблайман. Яна ўша эски ва сийқаси чиққан хиндизм йўналишига эътибор қаратаверган. Фильмда эмоционал чегара хаддан зиёд бузилгандек, керакмас лавхалар бўрттириб кўпиртириб юборилган. Ўртасидаги оилавий холатлар чўзилган.
Режиссернинг энг катта хатоси деб, психологни аслида ўзи психолог ёрдамига мухтож равишда кўрсатгани.
 Хар бир беморни дардини тинглаб додлавериб, ўлганидан кейин аза тутадиган бўлса, унда узрку, беморларни ким даволайди?
 Балки айнан мана шу психолог сабаб Марям халок бўлгандир? Тўғрида, психолог таклиф қилишсаю у ёрдам бермай йиғлаб ўтирса... Ха синглим тушунаман, ўлдир ўзингни дегандек махбусни тарк этади. Нима қилсин махбус хам? На малхам ва на ёрдам...шартта юраги тўхтайдида.
Ғалати...

Шахзоданинг роли фильм мохияти ва қахрамонига нафақат монанд...худди ўша қахрамон роль эмас,  қандай бўлса ўзини кўрсатгандек хаққоний чиққан. У ўз ролида яшади демак. Мажрух фильмидан актрисалик қобилияти ўсаётган Шахзода, бу фикрни мазкур фильмдаги ролидан мустахкамлай олди. 
Марямнинг ўсмирлик чоғидаги роли эса умуман Шахзодани ролига зид. Буни хам режиссернинг хатоси деб билдим, сабаби ўсмирлик чоғидаги характер билан ёши улғайгандагисини уйғунлаштира олмаган, бу эса режиссернинг талабига асосан амалга оширилади. Ўсмирлик чоғини ижро қилган актриса менинг шахсий фикримча ролини керагидан ортиқроқ бўрттиргандек.

Фильмдаги энг таъсирли ва супер лавха бу Улуғбек Қодиров қахрамонининг йиқилгандан кейинги ўлимгача бўлган холатни кўрсатиши...Хақиқий ижодий шок! Барча фильмларда ўқ тегмасдан шартта ўлиш, боши тегмасидан шартта йиқилиб ўлаверишидан фарқли, бу ерда хақиқий ўлимгача холат кўрсатилган.
Ўзим бир вақтлар шифохонада ишлаганим ва  бундай жарохатлар ва унинг оқибатидаги ўлим холатларини ўз кўзим билан кўрганим боис, фильм эмас, росмана воқеани кузатгандек бўлдим.. Улуғбек браво!


  - Фильм хакида фикрингиз?
Голливуд актери Маттиас Хьюз:
-  Жуда қизиқарли мелодрама, Таажжубли. Ўзига хос йўналиш бўйича ишланган фильм. Якуни трагедия билан тугаган. Актёрлар таъсирли рол ижро этишган, режиссура жуда яхши. Катта рахмат.  (Отабек Махкамов таржимаси)

Якзон:- Фильм давомида роса йиғлагим келди, лекин атрофимда одамлар кўп бўлгани учун ўзимни зўрға тутдим.

Лола:-Менда хам худди шундай бўлди, фильмдан таъсирланиб кўп маротаба йиғлаб юборай дедиму ўзимни тутдим. Йиғлатадиган жойлари жуда кўп.



Премьерадан ФОТОНИГОХ:







Амира Алибекова ва Тамила



Зарина Низомиддинова



Сухроб Кенжаев ва Рустам Саъдиев

Шахзода Рашид Холиқовнинг рафиқаси билан





Искандаров

Жоним гурухи

Фаррух ва Лола

янги Сетора таркиби

Журналистиканинг ижодий(!)"оғир вазн"даги ижодкорлари Шоира Рауфбоева ва Феруза Нодировалар.



Шунингдек премьерада Алишер Узоқов, Адиз Ражабов ва Севара Назархонлар кўриндилар...

Суратлар муаллифи Шахло Қодирова.
05-Окт-2012 04:02
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Dineyra, Shahzoda
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 adham   (05-Окт-2012 04:35)
Mister-X ? Bahrom Yoqubovi filmiku .

2 Frenk-kent   (05-Окт-2012 05:23)
RASIMLA CHOTKEEE,VAPSHEEE BORUUU.
Nilufardi turmush urtogi 4 oktiyaberda bu erdayuuuu cry cry cry
Rashid Xoliqovni xotini juda chiroyli ,juda yosh ikann kurinishi superrr smile
Bollari kotta kottayeee qoyil tongue
Nasib qisa kinoniyam kurib qolarim Hamma ijodkorlaga omaddd specool
Nilufar Usmonova bopladde lekin tugsang ugil qiz tugmadan buldi superrr

3 Gulsum   (05-Окт-2012 08:16)
Тогрисин этсам несправдли кино фак,ат азоб берди Зилолам к,ийналдила, филмда хаётими айрим болакларини кордим...узи йигиалиб турган коз ёшларим филм бошидан охиригача йиглатди тойб тойб йигладим... Улугбе К,одиров кучли актерлиги яна бир бор исботлади бунга шубхамхам йог эди, Зилола опа браво! Ижро этган роллари ичими тирнаворди...филм согидаги гаплага ва музыкасига этим жимирлаб тасирландим! Рахмат Сардорака!!!

4 kamtar1   (05-Окт-2012 09:36)
premeraga borish kerak ekan!

5 Senorita   (05-Окт-2012 10:49)
Shahzoda krasavica, respect!

6 zolushka_13   (05-Окт-2012 11:30)
Dineyra yoshi kottalaga o'xshab qopti

7 MiSs_DiLfUzA   (05-Окт-2012 12:35)
браво репортаж и фотографии просто супер
Надеюсь фильм тоже ! Ждем с нетерпением...

8 Beauty   (05-Окт-2012 14:01)
Dineyraga kotta rahmat reportaj uchun. flowers flowers

9 Zulfiya_A   (05-Окт-2012 15:28)
это что за "Сетора"?! Боже мой... surprised

10 Aziz   (05-Окт-2012 15:45)
Zarina umuman boshqacha ko'rinishda. Qoyil. Rahmat Sayyod!

11 Diana   (05-Окт-2012 16:38)
Адиза Раджабова не видела а вот Севарку видела на стоянке она была по моему Сухробом Кенжаевым.. Шахзода красавица!!

12 noza   (05-Окт-2012 18:47)
Dineyraga raxmat va omad tilayman!

13 NoDiRcHiK   (05-Окт-2012 23:47)
o zarina i love you

14 Dilmurod   (06-Окт-2012 00:29)
LOLA har tomonlama iqtidor egasi, Lola zo'r.

15 Sardor   (06-Окт-2012 11:32)
SHAHZODAda ne ofitsialniy keltirilgan IPHONE 5

16 Kamola_5   (08-Окт-2012 12:26)
Shahlo Qodirova molodes! Haqiqiy professional fotograf ekanlar,to'g'risi hayotimda bunday bosiq va jiddiy odamni endi ko'rishim!

17 рузмат   (25-Окт-2012 08:37)
хамаларингизга омад тилайман мен шогзадани мухлиси боламан

18 Nusha   (08-Ноя-2012 22:20)
ПОЧЕМУ ТОЛЬКО ФОТО ШАХЗОДКИ ОТФОТОШОПИЛИ А ОСТАЛЬНЫХ НЕТ cool

19 Zebiniso   (12-Ноя-2012 15:41)
ha haqiqatdan zo'r bo'lgandi film ijodkorlari yaxshi iwlashibdi.

20 Ali   (05-Апр-2013 21:27)
Салом.
Фильм яхши чикибди. )))
Сценарий муаллифларига - Холед Хоссейнини бошка мавзудаги романлари хам бор, балки келгуси киноижодлар учун бу туртки булар ))))

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 18
Мехмонлар: 18
Рўйхатдагилардан: 0