03:34 Ахмоққина қиз учун! "Севганимга аталган нома -22" | |
Эркакни йиғлатма ахмоқ қиз! Хурсанд бўларсан балки эркакни йиғлатдим дея, мақтанарсан дугоналарингга қара шундай инсониятнинг кучли турини синдирдим дея. Аслида билмайсанки хаёт сени олдинда бу қилмишинг учун синдириб, юзтубан ағдариб майдалаб ташлаши мумкин. Эркакнинг
кўз ёши ноёб жавохир, унинг кўз ёши камнамо гавхар. Бахтли қиламан деганингда
шодлигидан кўзларида йилт этиб кўрингани бу сенинг жавохиринг, Оқ либосда
қаршисига чиққанингда бир ёниб кўрингани сенинг гавхаринг, Фарзанд ато қилганингда эса яна бир ёнгани сенинг олмосинг! Шундай ноёб жавохирларни олдиндан увол қилганинг учун хаёт сени синдириб, майдалаб, хор қилиб юборишидан қўрқ! Зеро эркак худа-бехудага йиғлайвермайди, уни кўз ёшлари кўзидаги бахтни ёндириб туриш учун берилган жавохирлардир. Сен улардан бахра олишга яроқсиз экансан, бошқаларни бу бахтдан айиришга хаққинг йўқ ахмоққина қиз! Сени топганимда диққатдан қолдим, хисга берилдиму қадрдан қолдим...Сал қолай деганди севиб қолишга, айро қолиб ўзлигу, ақлу хушимдан... Қадр бир тарсаки урди, диққат уйғонди... Сендан айрилдиму оғриқдан қолдим, ёлғизликни қучдиму хур озод бўлдим. Қара телба севгимдан бахтлиман дегандим, ёлғиз озодлик хам сездирди бахтни! Эринибгина деразанинг токчасига ўтириб бошимни ромига тираганча оламни кузатаман. Уйқум ўчгандегу сенга бўлган соғинчим хануз юрак уради. Тонг ёришмоқда, қалдирғочлар бунча бебош экан а? Чуғурлаб учгани учган. Хўрозларни овозини хам босиб, гўё мана биз мусаффо тонг уйғотувчилари, гўё биз қуёшни олиб келяпмиз дейдигандек... Хех, худди содда ишончимга ўхшайсизлар бебош қалдирғочлар... Аслида ёмғирлардан дараксизларку.. Худди менинг ишончим каби а?... Тонгги ўйлар... Ғамгин ўйларимга оз бўлсада кўрк беришга ошиқади иссиққина кофе... Хушбўй иси дилга таскин бергандегу...бунча у аччиқ...шакарсиз кофе. Худди мени бебурд ғамим каби. Аччиқ ва унга ёлғон таскин шакар шартмас. Барибир шакар кофени таъмию ифорини босиб қўя олмагандек, содда таскинларим хам ғамларим бўғзидан шартта бўғиб қўя олмайди. Ха қичқир, қичқирларинг содда қалдирғочлар, тонг отди! Менам шодлангандим хурсанд бўлиб қалбимда севги офтоби уйғонди дея. Шарақлаб жаласини қуйиб бермагунча. Гулдурос момақалдироқ тутар фалакни хали, тумтарақай бўлиб учрасанлар яна, фақат осмон узра шодон эмас, ерга тегар тегмас бўлиб, гўё ер ютсин мен ахмоқ содда ишончни дея.... Деразани аста очаман, тонгги енгил сабо, майин, хозирча тоза мусаффо хаво...гўдакка ўхшайди. Тўйиб тўйиб ютоқлаб нафас оласану, ичингда барибир нимадир илвиллаб туради хозир узилиб тушаман дея.. Соғинч...дардинг қурсин сен соғинчни. Бунча оғир ва рутубатли бўлмасанг а? Нафас оламан сен билан бир шахарда. Тор кичиккина бир шахарда. Юқори қаватимдан яхшилаб қарсам топаман хам балки уйингни томини. Бир хаводан нафас оламиз, бир шахарда...лекин нақадар йироқ ва нақадар бегона... Деразани очаман...шовқин сурон, ғала ғовур....хаётнинг овози бунчалар тушунарсиз, бунчалар илғаб бўлмас...тўйиб нафас олгим келмас, кечга келиб хаво оғирлашган...сенга бўлган соғинчим каби...сенга тобе бўлган умрим каби, сендан захарланган дардим каби... Деразага бўй баробар туриб оламан. Аллох айтгани бўлмаганида дардларим аллақачон шу деразадан итқитиб юборган бўлармиди.. Яна ўтираман, бошимни суяб ромга...яна ўша кофе...аччиқ..ғам дардга тўла...лекин ифори ниманидир ваъда бераётгандек... йўқ..телефондан нажот бошқа йўқ, итқитиб юбораман хонамнинг узоқ бурчагига.. чакагингни эшитмай, юрагим дов бермас бошқа овозингга. Барибир ўзгалар чорлайди сенинг номингдан. Қўнғироқ мусиқаси сеникига бошқача қўйган бўлсам хам, барибир йилт этиб қувватим қолмади деган ёзув чиқса хам, нажотим талвасага тушар бўлиб қолган билсанг.... уйқу элитмоқда.. Эриниб ётаман хамдард тўшакка...қучоқлаб оламан майин ёстиқни, бурканиб оламан кўрпа тагига гўё беркинганман хамма хаммасидан...шу тариқа унутдим борлиқ... Яна тонг отади...яна тиришаман...яна дераза...шакарсиз кофе.....ахмоқ қалдирғочлар.. | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 21647 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 31 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |